язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2017 й. 348-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.2017 й.

N 348



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология

ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси миллий эталон базасини шакллантириш ва метрологик таъминотни такомиллаштириш тўғрисида" 1996 йил 9 февралдаги 53-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. "Ўзстандарт" агентлиги вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 2 июндаги

348-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2002 й., 10-сон, 56-модда):


а) 12-банд ва 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 13-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон миллий метрология институти" ДК, "Республика синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказлари ялпи фойдасидан 20 фоиз маблағлар";


в) 5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Республика синов ва сертификатлаштириш

маркази" давлат корхонасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

"Республика синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК




"Қорақалпоғистон синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК


"Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК



"Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК

"Сирдарё синов ва сертификатлаштириш  маркази" ДК




"Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК


"Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК





"Жиззах синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК


"Қўқон синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК






"Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК


"Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК





"Навоий синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК


"Олмалиқ синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК





"Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК


"Бекобод синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК





"Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК


"Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК


".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарорида:


а) 2-бандда:

иккинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

учинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 3-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


в) 1, 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 3-иловада:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. "Ўзстандарт" агентлиги тизимига қуйидагилар киради:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар стандартлаштириш ва метрология бошқармалари;

"Республика синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказлари;

"Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат корхонаси;

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти;

"Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази" давлат корхонаси;

"Ахборот-маълумот маркази" давлат корхонаси;

"Ўзбекистон мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш маркази" давлат корхонаси.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар стандартлаштириш ва метрология бошқармалари икки томонлама бўйсунадилар ҳамда Агентликка ва тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига ҳисоб берадилар";


5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. "Ўзстандарт" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар стандартлаштириш ва метрология бошқармалари, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти фаолиятини молиялаштириш "Ўзстандарт" агентлигига бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ва маблағлар ҳисобига амалга оширилади";


7-бандда:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология сертификатлаштириш ва аккредитация соҳаларида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш";

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи - ўн учинчи хатбошилар қўшилсин:

"маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жадал жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатдошлигини ошириш;

маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини биринчи навбатда экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш ва саноат маҳсулотларини халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаштиришни амалга ошириш;

экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни сертификатлаштириш масалаларида қулай шароитларни яратиш, халқаро ташкилотлар билан миллий сертификатлар ва мувофиқликни баҳолаш ишлари натижалари асосий экспорт бозорларида тан олинишига йўналтирилган ҳамкорликни фаоллаштириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш, сотиладиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда уларнинг самарадорлигини ошириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари турларини кенгайтириш";


8-бандда:

"б" кичик бандида:

олтинчи хатбошига "ва бошқа давлатларнинг миллий эталонлари" сўзлари қўшилсин;

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"маҳсулотларни, ишлаб чиқариш жараёнларини, хизматларни, менежмент тизимларини ва ходимларни сертификатлаштириш, ўлчаш ва синаш воситаларини қиёслаш, синаш, турини тасдиқлаш, метрологик аттестациядан ўтказиш, ўлчашларни бажариш методикалари, метрологик экспертизадан ўтказиш, ўлчов бирликларини таъминлаш бўйича меъёрий ҳужжатларни рўйхатга олиш ҳамда сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш қоидаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди";

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши қўшилсин:

"сертификатлаштирилган маҳсулотларни, ишлаб чиқариш жараёнларини, хизматларни, менежмент тизимларини инспекция назоратидан ўтказиш қоидаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди";

ўн учинчи - ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўртинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


"в" кичик бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш, ўлчовлар ягоналигини таъминлаш ва менежмент тизимларини жорий этиш ишларини амалга оширишнинг умумий талаблари ва қоидаларини белгилайди";

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:

"менежмент тизимларини жорий этиш соҳасида мувофиқлаштириш ишларини амалга ошириш";

саккизинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


"г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"г) кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида - техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасидаги илмий, муҳандис-техник кадрларни ва бошқа манфаатдор шахсларни ўқитишни амалга оширади";


қуйидаги мазмундаги "е" - "к" кичик бандлари билан тўлдирилсин:

"е) маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жадал жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатдошлигини ошириш борасида:

халқаро амалиётни доимий ўрганиб боради, ўрганишлар натижасига кўра маҳаллий маҳсулотларни замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш соҳасида ва уларни ташқи бозорларда рақобатдошлигини оширишда илғор методларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг халқаро стандартларни жорий этиш, техник регламентларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш фаолиятини ўз ваколати доирасида бошқаради ва мувофиқлаштиради;

давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларга техник регламентларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда амалий ёрдам беради, уларга илмий-методик раҳбарликни таъминлайди;

ж) маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини биринчи навбатда экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш ва саноат маҳсулотларини халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаштиришни амалга ошириш борасида:

давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлар билан биргаликда корхоналарда халқаро сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш жадвалларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини назорат олиб боради;

экспортга йўналтирилган маҳсулотларни халқаро стандартлар талаблари асосида, шу жумладан халқаро даражада тан олинган мувофиқликни баҳолаш органларини жалб этган ҳолда сертификатлаштирилишини ташкил этади;

халқаро стандартлар асосида сифатни бошқариш тизимларини жорий этишнинг афзалликлари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб боришни амалга оширади;

з) экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни сертификатлаштириш масалаларида қулай шароитларни яратиш, халқаро ташкилотлар билан миллий сертификатлар ва мувофиқликни баҳолаш ишлари натижалари асосий экспорт бозорларида тан олинишига йўналтирилган ҳамкорликни фаоллаштириш борасида:

маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга экспорт қилинишида мамлакатлараро талаблар ҳақида маълумот берилишида республика корхоналарига амалий ёрдам кўрсатади;

халқаро ва минтақавий ташкилотларда республика манфаатларини ифода этади, миллий сертификатларни ва мувофиқликни баҳолаш натижаларини чет давлатларда тан олинишига эришиш бўйича чоралар кўради;

халқаро, минтақавий ва давлатлараро ташкилотларга қўшилиш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади;

и) техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш, сотиладиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда уларнинг самарадорлигини ошириш борасида:

реализация қилинадиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини ривожлантириш, уларни самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни киритади;

техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган чораларни амалга оширади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларининг самарадорлигини ошириш бўйича фаолиятини бошқаради ва мувофиқлаштиради;

к) замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари турларини кенгайтириш борасида:

стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, шу жумладан маҳсулотларни, ишлаб чиқариш жараёнларини, хизматларни, менежмент тизимларини, ходимларни сертификатлаштириш ва сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш бўйича дастурий таъминотларини ишлаб чиқади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида ягона информацион маълумотлар базани ташкил этади;

тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизмат турларини кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида электрон давлат реестр базасини шакллантиради ва юритади";


10-бандда:

саккизинчи хатбошидаги "Идоралараро кенгашда" сўзлари "Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштиришни ривожлантириш ва маҳсулот сифатини бошқариш тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ йиғилишларида" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи хатбоши қўшилсин:

"халқаро (давлатлараро) стандартлар ва бошқа мамлакатларнинг миллий стандартларини, шу мамлакатлар билан тузилган шартнома ва келишувларга мувофиқ, расмий эълон қилади, тарқатади ва нашр этади ва қайта нашр этади";

ўн тўққизинчи - йигирма биринчи хатбошилари тегишли равишда йигирманчи - йигирма иккинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;


13-банднинг биринчи хатбошидаги "вазирнинг биринчи ўринбосарига" сўзлари "вазирга" сўзи билан алмаштирилсин;


16-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзстандарт" агентлигида бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари (лавозимига кўра), бош бошқарма бошлиғига тенглаштирилган бош метролог (лавозимига кўра), шунингдек, "Ўзстандарт" агентлиги фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Этил спиртнинг сифати устидан назоратни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 31 июлдаги 159-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш агентлиги

ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати

бўйича давлат инспекцияси

ТУЗИЛМАСИ

"Ўзстандарт" агентлиги

бош директори

Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича

давлат инспекцияси бошлиғи

Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича минтақавий инспекторлар

14

Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича бош мутахассис

     

      

Этил спиртининг сифатини аниқлаш лабораториялари

6

      

жами - 22 штат бирлик".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 19 июндаги 173-сон қарорининг 1-банди ва унга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарорида:


а) 3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) ташкил этилсин";


б) 4-банд ва 4, 5 ва 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 5-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбошидаги "Ўзстандарт" агентлигининг" ва "ходимларнинг чекланган умумий сони 17 нафар бўлган" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "Ўзстандарт" агентлигининг" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 7-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси

ТУЗИЛМАСИ






Бюро бошлиғи
















































Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказларидаги вакиллари*




Халқаро ва давлатлараро талаблар бўйича консультатив хизматлар кўрсатиш бўлими













             

*) Тошкент вилоятида - Олмалиқ, Бекобод ва Чирчиқ шаҳарлари синов ва сертификатлаштириш марказлари; Фарғона вилоятида - Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳри синов ва сертификатлаштириш марказлари";

д) 8-иловада:

номидан "Ўзстандарт" агентлигининг" сўзлари чиқариб ташлансин;


1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) "Республика синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК таркибий бўлинмаси ҳисобланади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказларида биттадан вакилга эга";


5-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш, аккредитациялаш, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талабларни таҳлил қилади ва ўрганади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш, аккредитациялаш, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиради ва доимий янгилаб боради";


6-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш ва аккредитациялаш соҳасида хорижий компаниялар ва фирмалар билан ўз ваколатлари доирасида бевосита ҳамкорлик қилиш";


7-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бюрога, бўлим бошлиғи мақомига тенглаштирилган, "Республика синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК директори томонидан "Ўзстандарт" агентлиги бош директори билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади";

иккинчи хатбошидаги "директори" сўзи "бошлиғи" сўзи билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Бюронинг ходимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказларидаги вакиллари белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказлари директорлари томонидан, "Республика синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК директори билан келишилган ҳолда, лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказларидаги вакиллари Бюро бошлиғига ва тегишли синов ва сертификатлаштириш маркази директорига бўйсунади.

Бюро ходимларининг функционал вазифалари "Республика синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК директори томонидан, Бюро бошлиғининг тақдимномаси билан, белгиланади";


9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Бюро бошлиғи ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказлари директорлари мазкур Низом билан юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва ўз вақтида бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2015 й., 10-сон, 92-модда) қарори билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш органларини ва метрологик хизматларни аккредитация қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг еттинчи хатбошидаги, 18, 24, 29, 51, 55, 57, 58, 93 ва 101-бандлардаги "Миллий аккредитация органи" сўзлари "Ўзбекаккредитация" ДК" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3, 17, 18, 25, 27, 30, 31, 39, 46, 71, 84, 90, 95, 97, 103 ва 104-бандлардаги "Миллий аккредитация органига" сўзлари "Ўзбекаккредитация" ДК" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 28, 36 ва 41-бандларидаги "Миллий аккредитация органининг" сўзлари "Ўзбекаккредитация" ДК" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Аккредитация қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддати

1-босқич

Аккредитация олишга талабгорлик қилувчи юридик шахс - Ариза берувчи


        

Аккредитация олиш учун зарур бўлган тегишли ҳужжатларни тайёрлайди.

Зарур ҳужжатлар илова қилинган буюртманомани бевосита олинганлиги тўғрисида билдиришнома олинган ҳолда почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда "Ўзбекаккредитация" ДКга тақдим этади.

      


Ариза берувчининг хоҳишига кўра









2-босқич

"Ўзбекаккре-

дитация" ДК


          

1. Аккредитация қилишга тақдим этилган буюртманомани ва ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда:

аккредитация қилиш бўйича ишларни бажариш;

ҳужжатлар бут бўлмаганида уларни пухта ишлаш учун қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади.



3 иш куни мобайнида


2. Экспертиза натижалари бўйича хулосани расмийлаштирган ҳолда ҳужжатлар комплектини экспертизадан ўтказади.



Тўлов тўланган кундан бошлаб 20 иш куни мобайнида


3*. Экспертизанинг натижаси салбий бўлганда ариза берувчининг аккредитация шартларига номувофиқлиги сабабларини кўрсатган ҳолда унга ёзма билдиришнома юборади ва аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш учун 20 кундан ортиқ бўлмаган муддат беради.



3 иш куни мобайнида


4*. Экспертиза натижалари бўйича белгиланган номувофиқликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни такроран кўриб чиқади.

      


Ҳужжатлар тушган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида







3-босқич

"Ўзбекаккре-

дитация" ДК


      

1. Экспертизанинг ижобий натижалари бўйича аккредитация объектини жойнинг ўзида баҳолаш учун комиссия тузади.

     


10 иш куни мобайнида


2. Жойнинг ўзида баҳолайди ва натижалар бўйича баҳолаш далолатномасини расмийлаштиради.

        


20 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда







4-босқич


"Ўзбекаккре-

дитация" ДК


       

1. Баҳолаш якунлари Аккредитация қилиш кенгашида кўриб чиқилишини таъминлайди.



5 иш куни мобайнида

Миллий аккредитация органи


2. Аккредитация қилиш кенгаши тавсияларини инобатга олган ҳолда:

аккредитация тўғрисида;

номувофиқликларни бартараф этиш учун белгиланган муддатни бериш тўғрисида қарор қабул қилади.



3 иш куни мобайнида

Ариза берувчи


3*. Аниқланган номувофиқликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни тақдим этади.



30 иш куни мобайнида

"Ўзбекаккре-

дитация" ДК


4*. Номувофиқликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқади ва жойнинг ўзига чиқиб назорат далолатномасини расмийлаштиради.



Ҳужжатлар тушган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида

Миллий аккредитация органи


5*. Баҳолаш якунлари Аккредитация қилиш кенгашида кўриб чиқилишини таъминлайди.




6*. Аккредитация қилиш кенгаши тавсияларини ҳисобга олган ҳолда:

аккредитация қилиш тўғрисида;

аккредитацияни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.









5-босқич

"Ўзбекаккре-

дитация" ДК


     

Аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда аккредитация тўғрисида гувоҳнома беради.

       


3 иш куни мобайнида



*) Бандлар белгиланган талабларга номувофиқлик аниқланган ва уни бартараф этиш учун муддат бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда бажарилади";


д) 4-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Инспекция назоратини ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддати

           

1-босқич

"Ўзбекаккре-

дитация" ДК


      

Инспекция назоратини ўтказишнинг режа-жадвали асосида:

Комиссия таркибини ва ўтказиш муддатларини кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради;

Инспекция назоратини ўтказиш дастурини тасдиқлайди.

         


Режа-жадвалга мувофиқ

(кўпи билан 1 календарь йилда бир марта)



       

2-босқич

"Ўзбекаккре-

дитация" ДК


      

Жойнинг ўзига чиқиб инспекция назоратини ўтказади ва натижалар бўйича инспекция назорати далолатномасини расмийлаштиради.

       


20 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда



            

3-босқич

"Ўзбекаккре-

дитация" ДК


        

1. Баҳолаш якунлари Аккредитация қилиш кенгашида кўриб чиқилишини таъминлайди;



5 иш куни мобайнида

Миллий аккредитация органи


2. Аккредитация қилиш кенгашининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани тасдиқлаш, амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, шунингдек аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

             


5 иш куни мобайнида

            

".

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган "Тошкент" халқаро аэропортининг алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомига илованинг 2-сон рўйхати 4.1.-бандига қуйидаги мазмундаги 4.1.6. кичик банд қўшилсин;

"4.1.6. "Ўзстандарт" агентлиги бош директори".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 473-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 92-модда