ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури (ЎзР Президентининг 20.06.2017 й. ПҚ-3071-сонли қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 20 июндаги

ПҚ-3071-сонли қарорига

5-ИЛОВА



2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси

аҳолисига     ихтисослаштирилган     тиббий

ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Бажариш

муддатлари


Суммаси


Молия-

лаштириш

манбалари


Тақдим этиладиган

ҳужжат

шакли


Бажарувчилар


I. АҲОЛИНИНГ СИФАТЛИ ВА САМАРАЛИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

ТИББИЙ ХИЗМАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШИНИ КЕНГАЙТИРИШГА

ЙЎНАЛТИРИЛГАН ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон ва "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг марказларнинг номларини ўзгартиришни, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташкилотларида тиббий ёрдам кўрсатиладиган шахслар имтиёзли тоифасининг ягона рўйхатини юритишни назарда тутувчи тегишли қарорларига ўзгартиришлар киритиш.


2017 йил

1 сентябрь,

III чорак


-

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Б. Ходжаев Молия вазирлиги,

Г. Саидова Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг Намунавий уставини тасдиқлаш.


2017 йил

1 август,

III чорак


-

-

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Б. Ходжаев Молия вазирлиги

Г. Саидова Иқтисодиёт вазирлиги


3.

Юқори технологик диагностика ва даволаш хизматлари кўрсатишда мураккабликдан, тиғизликдан, ҳажмдан келиб чиқиб меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига табақалаштирилган ёндашувни жорий этиш йўли билан республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.


2017 йил

1 сентябрь,

III чорак


-

-

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Б. Ходжаев Молия вазирлиги, Г. Саидова Иқтисодиёт вазирлиги, А. Абдухакимов Меҳнат вазирлиги


4.

2017-2021 йилларда аҳолига кўрсатилаётган нейрохирургик ёрдамни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш.


2017 йил

1 сентябрь,

III чорак


-

-

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Б. Ходжаев Молия вазирлиги

Г. Саидова Иқтисодиёт вазирлиги


5.

Олий тиббиёт таълим муассасалари клиникалари тўғрисидаги низомларни қайта кўриб чиқиш ва янгиланган намуналарини тасдиқлаш.


2017 йил

1 сентябрь,

III чорак


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги


6.

Даволаш-диагностика хизматлари кўрсатишнинг замонавий илмий асосланган усуллари ва технологияларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда даволашнинг ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг стандартларини заруриятга кўра қайта кўриб чиқиш ва мажбурий жорий этиш.


2017-2021

йиллар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


А. Шадманов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


II. РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ

МАРКАЗЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

7.

Моддий-техника базани доимий янгилаш, дори воситалари ва зарур сарфлаш материаллари, тиббиёт ускунасига эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, шунингдек қуйидагилар йўли билан ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари учун зарур бўлган пулли асосда тиббий хизматлар кўрсатишдан маблағлар тушуми даражасини янада ошириш:

рентабелликнинг тегишли даражаси таъминланиши ҳисобга олинган ҳолда кўрсатиладиган тиббий хизматларга тарифларни шакллантиришнинг янгиланган умумий қоидалари ва методикасини тасдиқлаш;

норезидентларга эркин муомаладаги валютада тиббий хизматлар кўрсатиш тартибини жорий этиш.


2017 йил

1 сентябрь,

III чорак


-

-

Қўшма қарор

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Б. Ходжаев Молия вазирлиги, Р. Гулямов Давлат рақобат қўмитаси,

Г. Саидова Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


8.

Ахборот-коммуникация технологиялари кенг қўлланилиши ҳисобга олинган ҳолда замонавий талабларга ва илғор хорижий тажрибага мувофиқ тиббиёт ташкилотларида ҳисоб ва ҳисобот ҳужжатлари юритилиши тизимини такомиллаштириш.


2017 йил

1 ноябрь,

IV чорак


-

-

Чора-тадбирлар комплекси

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Б. Ходжаев Молия вазирлиги

Г. Саидова Иқтисодиёт вазирлиги


III. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТУВЧИ

ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

9.

1-иловага мувофиқ республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан:



Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш Жамғармаси маблағлари


Ривожланиш давлат дастури

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Б. Ходжаев Молия вазирлиги

Г. Саидова Иқтисодиёт вазирлиги


янги объектлар қуриш;

2017-2018

йиллар

38 700,0

млн сўм

объектларни реконструкция қилиш;

2017-2018

йиллар

37 000,0

млн сўм

мукаммал таъмирлаш йўли билан мустаҳкамлаш.


2018-2019

йиллар


15 000,0

млн сўм

10.

1а-иловага мувофиқ ҳудудий ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан:



Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш Жамғармаси маблағлари


Ривожланиш давлат дастури


А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Б. Ходжаев Молия вазирлиги, Г. Саидова Иқтисодиёт вазирлиги


янги объектлар қуриш;

2017-2019

йиллар

120 500,0

млн сўм

объектларни реконструкция қилиш;

2017-2020

йиллар

84 800,0

млн сўм

мукаммал таъмирлаш йўли билан мустаҳкамлаш.


2018-2020

йиллар


52 500,0

млн сўм


11.

1-иловага мувофиқ республика ихтисослаштирилган педиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, кадриология, дерматология ва венерология, терапия ва тиббий реабилитация, эндокринология, кўз микрохирургияси, урология ва травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказларини юқори технологик тиббиёт ускунаси билан жиҳозлаш.


2017-2018

йиллар

24 883,5 минг АҚШ доллари


Халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг кредитлари ва грантлари


Инвестиция дастури

А. Шадманов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


12.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларини ва вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларини, вилоят онкология марказларини, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларини юқори технологик ускуна - компьютер томографлари, магниторезонанс томографлари, кўчма маммографик комплекслар, рентген аппаратлари, УТТ аппаратлари, ЛОР-комбайнлар, лапароскоплар ва бошқалар билан жиҳозлаш.


2017-2018

йиллар


72 367,7 минг АҚШ доллари

Халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг кредитлари ва грантлари


Инвестиция дастури

А. Шадманов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


13.

Ҳар бир ҳисобга олинадиган бирликнинг техник ҳолатини паспортлаштирган ҳолда тиббиёт ускунасидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича ягона ахборот маълумотлар базасини ташкил этиш.


2017 йил

1 сентябрь,

III чорак


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


А. Шадманов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


IV. ТИББИЁТ КАДРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

14.

Магистратурада, клиник ординатурада тор мутахассислар тайёрлаш, шунингдек бирламчи ихтисослашувдан ўтиш йўли билан республика тиббиёт ташкилотлари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш.


2017-2020

йиллар


-

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида


Қўшма қарор

А.Шадманов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Р. Қосимов Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


15.

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва олий тиббиёт таълим муассасалари негизида тор ихтисосли мутахассисларнинг малакасини узлуксиз ошириш тизимини такомиллаштириш.


2017-2020

йиллар

-

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


А. Шадманов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


16.

Марказий туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари врачлари-мутахассислари малакасини узлуксиз ошириш тизимини яхшилаш.


2017 йил

1 август,

III чорак


3 500,0 минг АҚШ доллари


Халқаро ривожланиш ассоциацияси маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


А. Шадманов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


17.

Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Самарқанд тиббиёт институти ва Андижон давлат тиббиёт институти негизида ўқув-симуляция лабораториялари ташкил этиш.


2017-2018

йиллар


-

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида


Чора-тадбирлар комплекси

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Б. Ходжаев Молия вазирлиги

Г. Саидова Иқтисодиёт вазирлиги


V. АҲОЛИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР

КЎРСАТИШ СИФАТИНИ ОШИРИШ, ПРОФИЛАКТИКА, ДИАГНОСТИКА

ВА ДАВОЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

18.

Касалликларни олдини олиш, ўз вақтида ташхислаш ва даволашга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларни олиб бориш.


2017-2021

йиллар


-

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


А. Шадманов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


19.

Имтиёзли тоифаларни ва болаларни алоҳида ҳисобга олган ҳолда тегишли ихтисослаштирилган тиббий хизматлар, шу жумладан, юқори технологик тиббий ёрдамга муҳтож беморларнинг доимий янгилаб бориладиган ягона электрон маълумотлар базасини ташкил этиш.


2017 йил

1 ноябрь,

IV чорак


-

Бажарувчилар маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг кредитлари ва грантлари


Чора-тадбирлар комплекси


А. Шадманов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


20.

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари етакчи мутахассисларининг аҳолининг ижтимоий ночор қатламлари юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамдан фойдаланилишини кенгайтириш мақсадида мамлакатнинг барча минтақаларига мунтазам равишда чиқишларини ташкил этиш.


Ҳар йили

келишилган

ишлаб

чиқарилган

дастурларга

мувофиқ

(китоб

шаклида)


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


А.Шадманов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


21.

"Соғлиқни сақлаш" ахборот тизими комплекси доирасида барча Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида врач қабулига масофадан туриб ёзилиш имконини берувчи электрон дастурни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2017-2018

йиллар,

комплекс

чора-тад-

бирларга

мувофиқ



Бажарувчилар маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг кредитлари ва грантлари


Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Б. Ходжаев Молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар


22.

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан жойларга чиқиб, соғлиқни сақлаш тизимининг вилоят, шаҳар ва туман даражаларидаги ихтисосли тиббиёт ташкилотлари (бўлинмалари) фаолиятини ташкил этишга самарали методик раҳбарлик қилиш тизимини шакллантириш.


Ҳар йили

келишилган

тасдиқ-

ланган

жадвалларга

мувофиқ


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


А. Шадманов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


23.

Олий тиббиёт таълим муассасалари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг етакчи мутахассисларини жалб этган ҳолда диагностика ва даволашнинг янги усулларини жорий этиш бўйича вилоят, шаҳар ва туман даражалари тиббиёт ташкилотлари врачлари учун маҳорат дарсларини ташкил этиш.


Ҳар йили

тасдиқ-

ланган

жадвалларга

мувофиқ

(китоб

шаклида)


-

Бажарувчилар маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги


24.

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига даволашнинг қуйидаги юқори технологик замонавий усулларини жорий этиш:


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ф. Назиров Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази


митрал клапанни (қопқани) кичик инвазияли усулда протезлаш операциялари;

2018 йил

аортал клапанни (қопқани) кичик инвазияли усулда имплантациялаш, қизилўнгач-меъда коллекторини батамом ажратиш, юмшоқ тўқималарнинг кенг кўламли нуқсонларини пластика қилиш, митрал етишмовчилигида қайта тикловчи аралашувлар, дистал сплено-ренал (қора талоқ ва буйрак веналари) анастомозини қўйиш бўйича операциялар.


2019 йил

25.

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига қуйидаги даволаш ва диагностиканинг юқори технологик замонавий усулларини жорий этиш:


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ш. Мухтаров Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази


юқори ва пастки пешоб йўлларининг фаолият бузилишига ташхис қўйишда уродинамик текширувларни, пешоб йўлининг (уретра) давомли торайишларида реконструкцияловчи-қайта тикловчи операцияларни, простата бези касалликларида эндоурологик трансуретрал операцияларни;

2017 йил

буйрак ҳосилаларига ташхис қўйишда ультратовуш (доплерографик) текширувларни қўллаш;

2018 йил

буйрак ҳосилаларида аъзо сақловчи эндоскопик операцияларни, радиологик текширувларни (МСКТ, МРТ) қўллаш.


2019 йил


26.

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига қуйидаги даволаш ва диагностиканинг замонавий юқори технологик усулларини жорий этиш:


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

З. Сиддиқов Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази


эксимерлазерли хирургия, корнеотопография, контактсиз тонометрия-пахиметрия;

2017 йил

тўр пардани электрофизиологик текшириш, тўр парданинг витрэктомияси, лазерли дакриоцисториностомия, шоҳ парда кросс-линкинги, тўр парданинг лазеркоагуляцияси;

2018 йил

ультратовушли биомикроскопия, кўзнинг оптик когерент томографияси, шоҳ парданинг конфокал микроскопияси.


2019 йил


27.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига қуйидаги даволаш ва диагностиканинг юқори технологик замонавий усулларини жорий этиш:


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Р. Қурбонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази


75 ёшдан ошган беморларда аортал қопқани катетер орқали имплантациялаш;

2017 йил

чап бўлмача қулоқчасини катетер орқали беркитиш, юрак туғма нуқсонларини эндоваскуляр даволаш, қизилўнгач орқали эхокардиография қилиш;

2018 йил

митрал қопқани катетер орқали пластика қилиш, аорта кўтарилувчи қисмини супраконорал протезлаш, аорта кўтарилувчи қисмини протезлаш.


2019 йил

28.

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига қуйидаги даволаш ва диагностиканинг юқори технологик замонавий усулларини жорий этиш:


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Д. Нажмутдинова Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази


лапароскопик гистерэктомия (бачадонни олиб ташлаш), бачадонни баллонли тампонада қилиш, операциядан олдинги ва кейинги даврда мультимодал оғриқсизлантириш, катта миқдорда қон йўқотишда "Damadge control" - "Жароҳат назорати" усулини татбиқ қилиш;

2017 йил

стрессли пешоб ушламасликни кичик инвазияли усулда такомиллаштирилган операцияли изга солиш, туғруқ ёшидаги аёлларда консерватив миоэктомия;

2018 йил

бачадон бўйни саратон олди ҳолатларини скрининглаш; ҳомила ривожланишининг аномалияларида бачадон иккинчи фетал хирургияси.


2019 йил

29.

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига қуйидаги даволаш ва диагностиканинг юқори технологик замонавий усулларини жорий этиш:


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

У. Камилова Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази


аниқ кўриниб турган нафас етишмовчилиги бўлган беморларни юқори частотали ўпка сунъий вентиляцияси ёрдамида респиратор қўллаб-қувватлаш;

2017 йил

сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда буйраклар фаолиятининг бузилишини прогнозлаштириш мезонларини аниқлаш;

2018 йил

антибиотикларга чидамли штаммларни молекуляр-генетик усуллар билан аниқлаш.


2019 йил

30.

Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига қуйидаги даволаш ва диагностиканинг юқори технологик замонавий усулларини жорий этиш:


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А.Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

У. Сабиров Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази


аллопецияни даволашда сочларни экиш усулини;

2017 йил

озонотерапиядан фойдаланган ҳолда дерматозларни даволаш;

2018 йил

эксимер нурдан фойдаланган ҳолда мохов ва витилигонинг ҳар хил шаклларини даволаш, дерматологик касалликлар терапиясида лазер технологияларини жорий этиш.


2019 йил

31.

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига қуйидаги даволаш ва диагностиканинг юқори технологик замонавий усулларини жорий этиш:


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Н. Парпиева Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази


ўпка ва ўпкадан ташқари силни даволашда видеоторакоскопик операциялар;

2017 йил

торакомиопластика, бета-лактамаза фаоллигини аниқлаш усуллари, йирик бўғимларни батамом эндопротезлаш;

2018 йил

инфравезикуляр (пуфак ичи) торайишларда кичик инвазияли операцияларни қўллаш, трахея ва бронхларнинг пластик операциялари, ўпка ва плеврада видео-ёрдамчи ва видеоторакоскопик операцияларни қўллаш;

2019 йил

бош бронхни тўш орқали (трансстернал) беркитиш (окклюзияси), нефропексия, сигмоцистопластика, умуртқа поғонаси патологияларида радикал-қайта тикловчи операциялар.


2020 йил

32.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига қуйидаги даволаш ва диагностиканинг юқори технологик замонавий усулларини жорий этиш:


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Д. Ахмедова Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази


чақалоқларда аудиоскрининг ўтказишни ҳам ўз ичига олувчи оғир шаклдаги қулоғи оғир ва кар болаларни реабилитация қилиш, болаларни танлаб олиш ва операциягача реабилитация қилиш, кохлеар имплантация операцияси, операциядан кейинги тиббий-ижтимоий ва педагогик реабилитация;

2018 йил


болалардаги сафро йўллари ва пешоб чиқарувчи йўлларнинг туғма нуқсонлари ҳамда орттирилган усулларда ташхис қўйиш ва изга солиш.


2019 йил

33.

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига қуйидаги даволаш ва диагностиканинг юқори технологик замонавий усулларини жорий этиш:


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

А. Алимов Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази


марказий асаб тизими ва орқа мия ҳосилаларида контрастли магнит-резонанс томографияни қўллаш;

2017 йил

глюкоза миқдори ва инсулин помпасини кеча-кундузи мониторлаш, бош мия ўсмасига ташхис қўйишда стереотоксик биопсия усулини қўллаш, марказий асаб тизими ўсмаларида операция ичи флуоресцент спектроскопияни қўллаш;

2019 йил

бош мия қутиси асосининг ўсмаларида кенгайтирилган трансназал (бурун орқали) йўлларни қўллаш, қалқонсимон олди безларининг эндоскопик хирургия усуллари, оптик когерент томография, аутофлюоресцент аъзоси касалликларини лазер ёрдамида даволаш усуллари.


2020 йил

34.

Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётига стенозлар ва аневризмаларда юрак томирлари ва бош мияни стентлаш бўйича даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш.


2017 йил

9 772,0

млн сўм

Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш Жамғармаси маблағлари, Япония Ҳукумати грантлари


Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Р. Қурбонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази,

Ф. Назиров Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Г. Кариев Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази


35.

Андижон ва Самарқанд давлат тиббиёт институтлари клиникалари, Бухоро ва Фарғона вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётига катта ёшдагиларга юракнинг оғир касалликларига нисбатан очиқ юракда операцияларни жорий этиш.


2018 йил

9 158,0

млн сўм

Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлан-тириш Жамғармаси маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Р. Қурбонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Ф. Назиров Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази


36.

Хоразм, Наманган ва Самарқанд вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётига болаларда оғир юрак касалликларига нисбатан очиқ юракда операцияларни жорий этиш.


2018 йил

6 114,9

млн сўм

Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш Жамғармаси маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Р. Қурбонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Ф. Назиров Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази


37.

Ҳудудий ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларининг жарроҳлик амалиётига қуйидагиларни жорий этиш:


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ф. Назиров Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази


дистал сплено-ренал (қора талоқ ва буйрак веналари ўртасида) анастомозларни лапароскопия усулда қўллаш;

2017 йил

қизилўнгач орқали (операция вақтида) эхокардиография қилиш, қизилўнгач варикоз кенгайган веналаридан фаол қон кетаётган бир пайтда стентлаш;

мультифокал (кўп ўчоқли) артериосклероз билан оғриган беморларда тож ҳамда уйқу артерияларининг қўшилиб шикастланишида бир вақтнинг ўзида ангиопластика ва стентлаш усулини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;

2018 йил

протез олди чурралари бўлган беморларда санографик мезонларни аниқлаш.


2019 йил

38.

Ҳудудий ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларининг урология амалиётига қуйидагиларни жорий этиш:


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ш. Мухтаров Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази


қуйи сийдик йўллари функциялари бузилишини баҳолашнинг замонавий диагностика комплексини (урофлоуметрия), юқори ва пастки сийдик йўлларини кам жароҳатли дренирлаш мақсадида эндоскопик операцияларнинг замонавий комплекси;

2018 йил

буйрак ва юқори сийдик йўлларидаги тошларни масофадан туриб майдалашнинг замонавий усули (ЭУВЛ);

2019 йил

урологик касалликлар диагностикаси учун радиологик тадқиқотларнинг замонавий комплекси, буйракнинг якка-ёлғиз, асоратсиз тошларини олиб ташлашнинг замонавий эндоскопик усули (МСКТ, МРТ).


2020 йил

39.

Ҳудудий ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларининг офтальмологик амалиётига:


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

З. Сиддиқов Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази


катаракта факоэмульсификациясини;

2017 йил

тўр парда лазеркоагуляциясини жорий этиш.


2018 йил

40.

Ҳудудий ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларининг кардиология амалиётига:


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Р. Қурбонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази


тож томирлари ангиографияси, тож томирларида ангиопластика билан кечувчи тери орқали аралашувлар (операциялар), кўп ўчоқли (мультифокал) артериосклероз билан оғриган беморларда тож ва уйқу томирларининг қўшилган торайиши кузатилганда бир вақтнинг ўзида ангиопластика ва стентлаш, ишемик инсультда ички уйқу артериясини стентлаш, аорто-коронар шунтлаш;

2018 йил

юрак ишемик касаллигининг турли шаклларида Absorb биоэрувчи каркасларни ўрнатиш, юрак-қон томир касалликларига ташхис қўйишда замонавий радиологик текширувлар мажмуасини (МСКТ) қўллаш.


2019 йил

41.

Ҳудудий ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларининг акушерлик ва гинекология амалиётига қуйидагиларни жорий этиш:


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Д. Нажмутдинова Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази


бачадон бўйни саратон олди касалликлари скринингини ўтказиш;

2018 йил

туғруқдан кейинги қон кетишларида бачадонни баллонли тампонада қилиш;

2019 йил

операциядан олдинги ва кейинги даврда мультимодал оғриқсизлантириш, катта миқдорда қон йўқотишни даволашда "Damadgе control" усулини қўллаш.


2020 йил

42.

Ҳудудий ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларининг терапия амалиётига қуйидагиларни жорий этиш:


-



Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

У. Камилова Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббиёт реабилитацияси илмий-амалий тиббиёт маркази


Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида панкреатик етишмовчиликка ташхис қўйиш учун фекал эластазмани аниқлашда ИФА методика бўйича ташхис қўйиш;

2017 йил

бронхомотор тест ўтказиш методикаси, буйрак функцияларини ҳисобга олган ҳолда сурункали юрак етишмовчилигига чалинган беморларда терапияни танлашни оптималлаштириш, қон томирлари касалликларига чалинган беморларда УТД ва магнит майдонларининг комплекс таъсири.


2018 йил

43.

Ҳудудий ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларининг дерматология амалиётига қуйидагиларни жорий этиш:


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

У. Собиров Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази


гипергидрозга чалинган беморларда Минор намунаси;

моховга ва витилигога чалинган беморларга ПУВА-терапияси;

вирусли касалликларни даволашда электрокоагуляция ва криотерапияни жорий этиш (ВПЧ).


2018 йил

2019 йил

2020 йил

44.

Ҳудудий ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларининг фтизиатрия амалиётига қуйидагиларни жорий этиш:


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Н. Парпиева Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази


1 ва 2-қатор силга қарши воситаларга нисбатан чидамлиликни аниқлашнинг тезлаштирилган ташхиси тест усуллари;

2018 йил

даволашнинг янги қисқартирилган усуллари ва стационарнинг ўрнини босувчи технологиялар, ўпка ва плеврада радикал-резекцион операция усуллари (атипик ва сегментар резекциялар, лобэктомиялар, пульмонэкто-миялар, плеврэктомия ва декортикациялар), торакопластик операциялар;

2019 йил

инфравезикуляр торайишларда кичик инвазияли операциялар (сийдик найини стентлаш, тери орқали нефростома ва цистостома қуйиш), умуртқа поғонаси патологияларида орқа мия тузилмаларини тиклаш билан бажарилувчи радикал-қайта тиклаш операциялари, умуртқа поғона устунида турли хил металл тузилмаларни қўллаш билан бажарилувчи қайта тиклаш операциялари, умуртқа поғонаси ва бўғимлар касалликларида кичик инвазияли операциялар (абсцессонекрэктомия, чурраларни олиб ташлаш, бўғимлар фаолиятини қайта тиклаш).


2020 йил

45.

Ҳудудий ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларининг педиатрия амалиётига қуйидагиларни жорий этиш:


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Д. Ахмедова Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази


барча перинатал марказларда ва вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида чақалоқларнинг нейроаудискрининги;

2017 йил

сийдик чиқариш тизими органларининг туғма ва орттирилган касалликлари диагностикаси ва даволашда эндоскопик усуллар;

2018 йил

кохлеар имплантацияси операциясидан кейин кар ва 4-даражали қулоғи оғир болаларни операциядан кейин комплекс тиббий-ижтимоий ва педагогик реабилитация қилиш.


2019 йил

46.

Ҳудудий ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларининг эндокринология амалиётига қуйидагиларни жорий этиш:


-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

А. Алимов Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази


буқоқнинг тугунли шаклларида ИФА-диагностика, нозик игна аспирацион биопсия усули ва жарроҳлик операциялари;

2017 йил

йод танқислиги ҳолатининг оғирлик даражасини баҳолаш мақсадида йод танқислиги ҳолатлари мониторингини олиб бориш (буқоқнинг тарқалганлиги, йодурия, туздаги йод миқдорига қараб);

2018 йил

глюкоза ва инсулин помпасини кеча-кундуз давомида мониторинг қилиш.


2019 йил

47.

Мавжуд умумий жарроҳлик ўрин фондини қайта ихтисослаштириш йўли билан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида жарроҳлик йўналишидаги ихтисослаштирилган бўлимларини (травматология, отоларингология, офтальмология ва бошқалар) ташкил этиш.


2017-2021

йиллар

-

Бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги


48.

Мавжуд умумтерапевтик ўрин фондини қайта ихтисослаштириш йўли билан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида терапия йўналишидаги ихтисослаштирилган бўлимларини (кардиология, неврология, эндокринология ва бошқалар) ташкил этиш.


2017-2021

йиллар

-

Бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


А. Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Чора-тадбирлар дастури тадбирларини амалга оширишга харажатларнинг жами:

373,5 млрд сўм ва 100,75 млн АҚШ доллари





ундан:



млрд сўм

млн АҚШ доллари

Давлат мақсадли жамғармалари маблағлари


-

373,5


Халқаро ташкилотлар, молия институтларининг маблағлари ва грантлари

-


100,75

Дастурга

1-ИЛОВА



2017-2021 йилларда республика ихтисослаштирилган

илмий-амалий тиббиёт марказлари объектлари қуриш,

реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Объектнинг номи


Қуввати


Қиймати

(млрд сўм)


Ишга

тушириш

муддати


Масъул бажарувчилар


I. ЯНГИ ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИ

1.

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг қабул қилиш-диагностика бўлими билан биргаликда стационарининг янги биносини қуриш.


45 ўрин

Умумий қиймати 11,3; шу жумладан, 2017 йил - 5,0


2017-2018 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази


2.

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази поликлиникасининг янги биносини қуриш.


бир сменада 250 ташриф


Умумий қиймати 14,2; шу жумладан, 2017 йил - 5,0


2017-2018 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази


3.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг 40 ўринли янги биноси ва маъмурий биносини қуриш.


40 ўрин

6,0

2017 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази


4.

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази поликлиникасининг янги биносини қуриш.


бир сменада 250 ташриф

7,2

2018 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази



Жами қурилиш:



Умумий қиймати 38,7; шу жумладан, 2017 йил - 16,0




II. РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИ

5.

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази болалар бўлими биносининг техник қаватини реконструкция қилиш, болалар ошхонасининг 80 ўринли ошхонасини реконструкция қилиш.


Объект

4,0

2017 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази


6.

Республика ихтисослаштирилган травмотология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг 90 ўринли даволаш корпусини ва диагностика бўлимини реконструкция қилиш.


90 ўрин

Умумий қиймати 18.0, шу жумладан, 2017 йил - 10,0


2016-2017 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази


7.

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази поликлиникаси биносини реконструкция қилиш.


бир сменада 100 ташриф


3,0

2017 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази


8.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази поликлиникасини реконструкция қилиш.


бир сменада 250 ташриф


12,0

2017 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази



Жами реконструкция қилиш:



Умумий қиймати 37,0;

шу жумладан, 2017 йил - 29,0




III. МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ОБЪЕКТЛАРИ

9.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг озиқ-овқат блоки биносини мукаммал таъмирлаш.


Объект

1,5

2018 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази


10.

Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт марказининг 1-даволаш корпуси биносини мукаммал таъмирлаш.


40 ўрин

3,5

2018 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази


11.

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг даволаш корпуси поликлиникаси биносини мукаммал таъмирлаш.


100 ўрин, бир сменада 240 ташриф

10,0

2018-2019 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази



Жами мукаммал таъмирлаш:



15,0







Дастурга

1а-ИЛОВА



2017-2021 йилларда ҳудудий ихтисослаштирилган

илмий-амалий тиббиёт марказлари объектлари қуриш,

реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Объектнинг номи


Қуввати


Қиймати

(млрд сўм)


Ишга

тушириш

муддати


Масъул бажарувчилар


I. ЯНГИ ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИ

1.

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Нукус филиалининг янги биносини қуриш.


50 та ўрин

6,0

2019 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


2.

Жиззах вилоят эндокринология диспансерининг янги биносини қуриш.


100 та ўрин, бир сменада 100 ташриф


5,0

2018 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги


3.

Навоий вилоят эндокринология диспансерининг янги биносини қуриш.


85 та ўрин

12,0

2017-2018 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги


4.

Тошкент шаҳар эндокринология диспансерининг янги биносини қуриш.


бир сменада 200 ташриф


2,5

2017 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги


5.

Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали клиникасини қуриш.


120 та ўрин

Умумий қиймати 45,0; шу жумладан, 2017 йил - 25,0


2017-2018 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


6.

Бухоро давлат тиббиёт институти клиникасини қуриш.


200 та ўрин

Умумий қиймати 50,0; шу жумладан, 2018 йил - 30,0


2018-2019 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги



Жами қурилиш:



Умумий қиймати 120,5; шу жумладан, 2017 йил - 32,5




II. РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИ

7.

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилоят филиалини реконструкция қилиш.


120 та ўрин, бир сменада 200 ташриф


10,0

2017 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги


8.

Навоий вилоят перинатал марказини реконструкция қилиш.


120 та ўрин

7,0

2017-2018 йиллар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги


9.

Сурхондарё вилоят перинатал марказини реконструкция қилиш.


160 та ўрин

5,5

2017-2018 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


10.

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг Термиз филиалини реконструкция қилиш.


40 та ўрин

4,5

2017-2018 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


11.

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Термиз филиалини реконструкция қилиш.


70 та ўрин

4,5

2017-2018 йиллар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


12.

Урганч шаҳрида Хоразм вилоят кардиология диспансери ҳудудида болалар кардиохирургия корпусини қуриш.


15 та ўрин

3,5

2017-2018 йиллар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги


13.

Тошкент вилоят тери-таносил диспансерини реконструкция қилиш.


50 та ўрин

5,0

2020 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги


14.

Сурхондарё вилоят тери-таносил диспансерини реконструкция қилиш.


80 та ўрин


3,0

2018 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


15.

Қорақалпоғистон Республикаси эндокринология диспансерини реконструкция қилиш.


100 та ўрин, бир сменада 100 ташриф


5,0

2019 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


16.

Андижон вилоят эндокринология диспансерини реконструкция қилиш.


120 та ўрин, бир сменада 150 ташриф


6,0

2019 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги


17.

Бухоро вилоят эндокринология диспансерини реконструкция қилиш.


120 та ўрин, сменада 100 ташриф


7,0

2019 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги


18.

Наманган вилоят эндокринология диспансерини реконструкция қилиш.


160 та ўрин, бир сменада 150 ташриф


5,0

2019 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги


19.

Самарқанд вилоят эндокринология диспансерини реконструкция қилиш.


90 та ўрин, бир сменада 100 ташриф


4,0

2018 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


20.

Сирдарё вилоят эндокринология диспансерини реконструкция қилиш.


60 та ўрин, бир сменада 100 ташриф


5,0

2019 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


21.

Тошкент вилоят эндокринология диспансерини реконструкция қилиш.


70 та ўрин, бир сменада 150 ташриф


5,0

2019 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги


22.

Фарғона вилоят эндокринология диспансерини реконструкция қилиш.


120 та ўрин, бир сменада 100 ташриф


4,8

2019 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги



Жами реконструкция қилиш:



84,8




III. МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ОБЪЕКТЛАРИ

23.

Қорақалпоғистон Республикаси кардиология диспансери биноларини мукаммал таъмирлаш.


125 та ўрин

3,0

2019 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


24.

Андижон вилоят кардиология диспансери биноларини мукаммал таъмирлаш.


70 та ўрин

3,0

2018 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги


25.

Бухоро вилоят кардиология диспансери биноларини мукаммал таъмирлаш.


110 та ўрин

3,0

2020 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги


26.

Сирдарё вилоят кардиология диспансери биноларини мукаммал таъмирлаш.


65 та ўрин

3,0

2020 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги


27.

Тошкент вилоят кардиология диспансери биноларини мукаммал таъмирлаш.


90 та ўрин

3,0

2019 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги


28.

Фарғона вилоят кардиология диспансери биноларини мукаммал таъмирлаш.


75 та ўрин

3,0

2020 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги


29.

Қорақалпоғистон Республикаси офтальмология касалхонаси биноларини мукаммал таъмирлаш.


80 та ўрин

3,0

2019 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


30.

Бухоро вилоят офтальмология касалхонаси биноларини мукаммал таъмирлаш.


50 та ўрин

3,0

2019 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги


31.

Жиззах вилоят офтальмология касалхонаси биноларини мукаммал таъмирлаш.


70 та ўрин

3,0

2019 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги


32.

Самарқанд вилоят офтальмология касалхонаси биноларни мукаммал таъмирлаш.


130 та ўрин

3,0

2019 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


33.

Фарғона вилоят офтальмология касалхонаси биноларини мукаммал таъмирлаш.


100 та ўрин

3,0

2019 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги


34.

Тошкент вилоят офтальмология касалхонаси биноларини мукаммал таъмирлаш.


40 та ўрин

3,0

2019 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги


35.

Қашқадарё вилоят офтальмология касалхонаси биноларини мукаммал таъмирлаш.


75 та ўрин

3,0

2019 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


36.

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиалини мукаммал таъмирлаш.


210 та ўрин

4,5

2018 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


37.

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиалини мукаммал таъмирлаш.


165 та ўрин

4,5

2019 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги


38.

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалини мукаммал таъмирлаш.


200 та ўрин

4,5

2020 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги



Жами мукаммал таъмирлаш:



52,5



Изоҳ:

Кўрсатиб ўтилган янги қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларидаги ишлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш Жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Ишлар қиймати дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича, қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг узил-кесил қиймати лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан ва давлат экспертизасидан ўтказилгандан кейин ва тендер савдолари ўтказиш якунлари бўйича аниқланади.






Дастурга

2-ИЛОВА



Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий

тиббиёт марказларини юқори технологик

асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш

ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Муассасанинг номи


Амалга

ошириш даври


Молиялаштириш

ҳажми, минг

АҚШ доллари


Молиялаштириш

манбалари


1.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.


2017 йил

2 948,5

KfW-банк

2.

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази.


2017 йил

2 200,0

KfW-банк

3.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.


2017 йил

3 300,0

KfW-банк

4.

Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази.


2017-2018

йиллар

980,70

Саудия тараққиёт жамғармаси

5.

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.


2017-2018

йиллар

2 880,0

Саудия тараққиёт жамғармаси

6.

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.


2017-2018

йиллар

3 192,0

Саудия тараққиёт жамғармаси

7.

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази.


2017-2018

йиллар

2 713,0

Саудия тараққиёт жамғармаси

8.

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази.


2017-2018

йиллар

3 315,0

Саудия тараққиёт жамғармаси

9.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.


2017-2018

йиллар

3 354,3

Саудия тараққиёт жамғармаси

Ҳаммаси


24 883,5


Изоҳ: ҳудудий ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотлари 2017-2018 йилларда амалга ошириладиган кредит ва грант лойиҳалар доирасида халқаро молия институтларининг умумий суммаси 72 367,7 минг АҚШ долларлик маблағи иштирокида жиҳозланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 532-модда


















































Время: 0.2117
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск