Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.1999 й. 33-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси (Давлат кимё комиссияси)ни ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.01.1999 й.

N 33



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

КИМЁЛАШТИРИШ ВА ЎСИМЛИКЛАРНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВОСИТАЛАРИ ДАВЛАТ

КОМИССИЯСИ (ДАВЛАТ КИМЁ

КОМИССИЯСИ)НИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Кимёвий ва биологик препаратларни ишлаб чиқариш ва қўллаш соҳасида ягона сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишда Давлат кимё комиссиясининг ролини кучайтириш, кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш  воситаларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва фойдаланишнинг технологик  режимларига риоя қилиш, уларни синаш, экспертиза қилиш ва рўйхатдан ўтказиш юзасидан республика вазирликлари ва идораларининг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Давлат кимё комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ;

Давлат кимё комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Давлат кимё комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини оширишга ҳамда юқори самарали, экология жиҳатидан хавфсиз ва кам заҳарли кимёвий ва биологик препаратларни қўллаш ҳисобига ҳосилни сақлаб қолишга қаратилган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланишнинг ягона стратегик сиёсатини шакллантириш ва уни амалга ошириш;

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, уларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш, республика қишлоқ хўжалигида қўллаш учун рухсат этилган препаратлар рўйхатига киритиш ва рўйхатдан чиқариш;

республика вазирликлари ва идораларининг кимёвий ва биологик препаратларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш, уларни қўллаш тартибини ишлаб чиқиш ва унга риоя қилиш, препаратларнинг атроф-муҳитга таъсирини аниқлаш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш;

янги юқори самарали, хавфсиз ва кам заҳарли кимёвий ва биологик препаратларни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ташкил этишга ҳар томонлама кўмаклашиш;

қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун тавсия этилаётган мамлакатимизда ва чет элларда ишлаб чиқарилган кимёвий ҳамда биологик препаратлар илмий-техника ҳужжатларини экспертиза қилиш, уларнинг биологик самарадорлигини, токсикологик-гигиеник ва экологик хоссаларини аниқлаш учун синовлар ўтказиш;

республика корхоналарида ишлаб чиқарилаётган  ҳамда импорт бўйича келтириладиган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва биопрепаратлар сифатини назорат қилиш, уларни қўллаш ҳақида хулосалар бериш ва инсон саломатлигига ва атроф-муҳитга салбий таъсир қилиши аниқланганда улардан фойдаланишни тўхтатиш.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февралдаги 56-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Давлат кимё комиссияси агентлиги тугатилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат кимё комиссиясининг материалларни комиссия мажлисига тайёрлаш, у томонидан қабул қилинган қарорларнинг манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга етказилишини, уларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш бўйича 5 кишидан иборат Эксперт гуруҳи тузилсин.

Белгилансинки, Давлат кимё комиссиясининг Эксперт гуруҳи мажбуриятлар бўйича Давлат кимё комиссиясининг тугатилган агентлигининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Эксперт гуруҳи тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Давлат кимё комиссияси бир ҳафта муддатда Эксперт гуруҳи тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Давлат кимё комиссиясининг функциялари кенгайиши ва унинг ишчи аппарати тузилмаси ва таркиби ўзгариши муносабати билан:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига - ўсимликлар зараркунандалари ва касалликлари кузатилиши, ўрганилиши ва прогнозланиши, янги агрокимёбиопрепаратлар ва минерал ўғитлар самарадорлигини ўрганиш юзасидан илмий-тадқиқот ишлари ўтказилиши, агрокимёбиопрепаратлар ва минерал ўғитлар турлари ва уларга бўлган эҳтиёж аниқланиши, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари, ўстириш регуляторлари, дефолиантлар, минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш ташкил этилиши, шунингдек уларни ташиш, сақлаш қоидаларига ва қўллаш тартибларига риоя қилиниши учун;

"Ўзкимёсаноат" уюшмасига минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, дефолиантлар ҳамда харид қилинадиган ва республикамиздаги таъсирчан моддалар негизида бошқа кимёвий препаратлар ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналар ташкил этилиши ва ишлаб турганларининг такомиллаштирилиши, препаратлар ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва беришнинг технологик режимларига қатъий риоя қилиниши, уларнинг сифат ва миқдор кўрсаткичлари таъминланиши учун;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига пестицидларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, қўллаш, зарарсизлантириш, фойдали суратда ишлатиш, кўмишда нормалар, қоидалар ва нормативларга риоя қилиниши учун санитария-гигиена назорати амалга оширилиши;

озиқ-овқат маҳсулотларида ва инсонни ўраб олган муҳит объектларида (сув, ҳаво, тупроқ) пестицидлар мавжуд бўлишининг гигиеник нормативларини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказилиши ва пестицидлар токсикологик-гигиеник баҳоланиши;

пестицидлар билан ишловчи шахсларнинг дастлабки ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши ҳамда пестицидлар билан қаттиқ ва сурункали заҳарланган беморлар диагностикаси ва даволаниши учун;

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига  рўйхатдан ўтказиш тавсия қилинаётган препаратларнинг атроф-муҳит (сув, ҳаво, тупроқ, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси)га таъсири холисона баҳоланиши, препаратларнинг таъсирчан моддасини идентификациялаш, шунингдек кимёвий моддалар ва препаратларни ташиш, сақлаш ва қўллашда атроф-муҳит муҳофазаси талабларига риоя қилиниши устидан давлат назорати амалга оширилиши учун жавобгарлик юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва "Ўзкимёсаноат" уюшмаси қишлоқ хўжалиги корхоналарига агрокимё хизмати кўрсатиш юзасидан шартномавий ишларни кенгайтириш мақсадида "Ўзагрокимётаъминот" давлат акциядорлик бирлашмасининг минерал ўғитлар билан таъминлаш базаларига эга бўлмаган туман бўлинмаларини Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар маркази балансига ўтказиш масалаларини бир ой муддатда биргаликда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.


7. Белгилансинки, Давлат кимё комиссияси томонидан белгиланадиган препаратларни қўллаш тартиби ва шартлари, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча фойдаланувчилар учун мажбурийдир.

Давлат рўйхатидан ўтказилмаган пестицидлар, гербицидлар, дефолиантлар ва бошқа препаратлардан республика ҳудудида фойдаланиш ва уларни реклама қилиш тақиқлансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини экспертиза қилиш ва уларни рўйхатдан ўтказишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 3 февралдаги 56-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 1, 6-модда.




























Время: 0.1635
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск