ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Жамоат фондлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.01.1999 й. 36-сон "Ибн Сино халқаро жамғармасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.01.1999 й.

N 36



ИБН СИНО ХАЛҚАРО ЖАМҒАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ибн Сино халқаро жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 1999 йил 6 январдаги ПФ-2171-сон Фармонини бажариш ҳамда Ибн Синонинг тиббий таълимотини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, маърифий ишларни амалга ошириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ибн Сино халқаро жамғармасининг ташкилий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.

Жамғарма ходимларининг чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 10 кишидан иборат этиб тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ибн Сино халқаро жамғармаси Уставини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


2. Ибн Сино халқаро жамғармасининг Васийлик кенгаши таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки:

амалдаги қонунчиликка мувофиқ Васийлик кенгаши жамғарманинг, унинг ижро этувчи органлари ва мансабдор шахсларининг бутун фаолиятини назорат қилишни амалга оширувчи юқори бошқарув органи ҳисобланади;

жамғарма бошқаруви раиси ўз функцияларини жамоатчилик асосида амалга оширади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, Фанлар академияси Ибн Сино халқаро жамғармасига халқаро ташкилотлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатишда ва самарали ҳамкорлик қилишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


4. Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамияти Ибн Сино халқаро жамғармаси билан биргаликда кам таъминланган фуқаролар учун биргаликдаги хайрия тиббий фаолиятни олиб бориш бўйича аниқ тадбирларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ибн Сино халқаро жамғармасини жойлаштириш учун бир ой муддатда алоҳида жой ажратсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Жамғарма бўлимларини ташкил этиш учун жойлар ажратсинлар.


6. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Ибн Сино халқаро жамғармаси бошқарувини шаҳар ва ҳукумат телефон алоқаси билан таъминласин.


7. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари Ибн Сино халқаро жамғармаси фаолиятини мунтазам ёритиб борсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.











































Время: 0.1774
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск