Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.1999 й. 43-сон "1999 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари ва узум ҳосилини етиштириш ва ундан фойдаланишнинг прогноз баланси тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.1999 й.

N 43



1999 ЙИЛДА МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ

ВА УЗУМ ҲОСИЛИНИ ЕТИШТИРИШ ВА УНДАН

ФОЙДАЛАНИШНИНГ ПРОГНОЗ БАЛАНСИ

ТЎҒРИСИДА


Янги узилган сабзавот, мева, полиз маҳсулотлари, узум етиштиришни кўпайтириш, тайёрлаш, етиштирилган ҳосилни ўз вақтида, сифатли қайта ишлаш ва сотишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек уларни экспорт қилишни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмалари, "Ўзбекбирлашув" акциядорлик компанияси, ҳудудий "Матлуботсавдо" акциядорлик компаниялари ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда ишлаб чиқилган 1999 йилда мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий турларини ва узум етиштириш, уларни саноат йўли билан қайта ишлаш,  истеъмол қилиш ва экспорт қилишнинг прогноз баланси 1, 1а, 1б, 1в, 1г, 1д-иловаларга* мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, зарурият бўлганда, 1999 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий турларини ва узум етиштириш ва улардан фойдаланишнинг тасдиқланган прогноз кўрсаткичларига тузатиш киритиш юзасидан таклифлар киритсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

мева-сабзавот маҳсулотлари ва узум асосан "Ўзмевасазавотузумсаноат -холдинг" компанияси ва ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмаларининг ихтисослаштирилган хўжаликларида етиштирилишини таъминласинлар, бунда прогноз балансига мувофиқ мева-сабзавот экинлари ва узум етиштириш учун зарур ер майдонлари ажратилишига алоҳида эътибор берсинлар; 

"Ўзмевасазавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси билан биргаликда қайта ишловчи корхоналарни иш билан тўлиқроқ таъминлаш мақсадида мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш юзасидан вилоятлараро шартнома алоқалари ривожлантирилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 августдаги 338-сон қарорига мувофиқ янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларини марказлаштирилмаган тартибда экспорт қилишнинг амалдаги тартиби  1999 календарь йилга сақлаб қолинсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари мева-сабзавот маҳсулотлари четга чиқарилиши учун зарур ҳужжатлар тезкорлик билан расмийлаштирилишига кўмаклашиш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлиги ҳузурида банклар, божхона хизматлари, "Ўздавстандарт" марказининг минтақавий органлари, карантин ва эпидемиология хизматларининг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этсинлар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳар ойда, кейинги ойнинг 1-кунида Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига мева-сабзавот маҳсулотлари экспортга юклаб жўнатилиши тўғрисидаги тезкор маълумотларни 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим этсинлар. 


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов) янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари ортилган автотранспорт воситалари республика ҳудудида тўсиқсиз ҳаракат қилишини таъминласин.


7. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси (Н.Э. Эрметов) ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (А.Ғ. Рўзметов) юклаб жўнатиш ҳужжатлари Тартибга мувофиқ белгиланган тартибда расмийлаштирилишини ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари жўнатувчисига юк ташишга тақдим этилган кундан бошлаб икки кеча-кундуздан ортиқ бўлмаган муддатда транспорт воситалари ажратилишини таъминласинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
























































Время: 0.1872
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск