ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Фан /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 31.05.2017 й. 239/9-сон ""Докторлик диссертациялари илмий натижаларининг амалиётга жорий қилинишини баҳолаш бўйича услубий кўрсатмаларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 23.06.2017 й. 2666-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.06.2017 й.

N 2666-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

31.05.2017 й.

N 239/9


ҚАРОРИ



"Докторлик диссертациялари илмий

натижаларининг амалиётга жорий қилинишини

баҳолаш бўйича услубий кўрсатмаларни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/9-сон "Докторлик диссертациялари илмий натижаларининг амалиётга жорий қилинишини баҳолаш бўйича услубий кўрсатмаларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2666, 2015 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 186-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                А. Юсупов






Қарорга

ИЛОВА



"Докторлик диссертациялари илмий

натижаларининг амалиётга жорий қилинишини

баҳолаш бўйича услубий кўрсатмаларни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Қарорнинг номидаги ҳамда 1-бандидаги "Докторлик диссертациялари" деган сўзлар "Диссертациялар" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. Услубий кўрсатмаларда:


а) номидаги "Докторлик диссертациялари" деган сўзлар "Диссертациялар" деган сўз билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Услубий кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ диссертациялар илмий натижаларининг амалиётга жорий қилинишини баҳолаш бўйича услубий кўрсатмаларни белгилайди.";


в) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган Олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талабларининг 22-бандига мувофиқ илмий натижаларни амалиётга жорий этиш (фан докторлари (Doctor of Science) учун) ва амалиётга жорий этиш учун тақдим қила олиши (фалсафа докторлари (Doctor of Philosophy) учун) олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёргарлигининг зарурий ва етарли даражасини белгилайдиган асосий талаблардан ҳисобланади.

2. Фан доктори (Doctor of Science) ва фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун бажарилган диссертация иш бажарилган муассасада дастлабки экспертизадан ўтказилгунга қадар унинг илмий натижалари амалиётга жорий этилган (жорий этиш учун тақдим қила олинган) (бундан буён матнда амалиётга жорий этиш деб юритилади) бўлиши лозим.";


г) 2, 3 ва 4-бобларнинг номидаги ҳамда 5, 8, 10 - 19, 21, 23 - 27, 29, 30, 32 ва 34-бандлардаги "докторлик диссертациясининг" деган сўзлар "диссертациянинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


д) 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Талабгор томонидан ишлаб чиқилган (асосланган) ёки такомиллаштирилган қуйидаги натижалардан бири назарий аҳамиятга молик диссертациянинг илмий натижаси бўлиши мумкин:

назария, ғоя;

қонуният (категория) ва унинг ўзига хос хусусиятлари;

методология;

методика ва усул (усуллар тизими);

илмий хулоса;

таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш кўрсаткичлари (индикаторлари);

фан тармоғининг (ихтисосликнинг) хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бошқа шакллар.

7. Назарий аҳамиятга молик диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилиши мумкин:

интеллектуал мулк объектига мутлақ ҳуқуқнинг эътироф этилиши - ихтирога ва селекция ютуғига патент ҳамда фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражаси учун фойдали моделга патент, саноат намунасига патент олинган ва у бугунги кунда долзарб бўлганда;

илмий натижанинг нуфузли, шу жумладан хорижий илмий марказ (республика илмий семинари) ёки олий ўқув юртлари томонидан эътироф этилиши ёхуд фан тармоғи ривожланган хорижий мамлакатларнинг импакт-фактори 0,5 дан юқори бўлган ва халқаро тизимга кирган илмий журналларда камида 3 та ҳавола берилиши;

илмий натижадан талабгорнинг ўзи қатнашмаган ва тугалланган грантлар бўйича илмий лойиҳада фойдаланилиши;

таълим жараёнига татбиқ этилган давлат таълим стандарти, дарслик ёки педагогик технологиянинг (фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражаси учун - ўқув қўлланманинг) мавжуд бўлиши;

иш бажарилган ташкилот ва илмий маҳсулотнинг потенциал истеъмолчиси бўлган республика давлат органи ёки хўжалик бошқаруви органининг илмий-техникавий кенгаши, бундай кенгаш бўлмаган ҳолда тегишли ташкилий тузилмаси тавсияси асосида ушбу ташкилот (орган) томонидан эътироф этилиши;

фан тармоғининг (ихтисосликнинг) хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бошқа шакллар.";


е) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Амалий аҳамиятга молик диссертациянинг илмий натижалари қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилиши мумкин:

интеллектуал мулк объектига мутлақ ҳуқуқнинг эътироф этилиши - ихтирога ва селекция ютуғига патент ҳамда фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражаси учун фойдали моделга патент, саноат намунасига патент олинган ва у бугунги кунда долзарб бўлганда;

илмий натижаларнинг Давлат реестрига киритилганлиги;

илмий таклифдан норма ижодкорлиги фаолияти жараёнида фойдаланилиши;

илмий таклифдан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларида фойдаланилиши;

фан ва технологияларнинг назарий-концептуал ва услубий асосларини ривожлантиришга хизмат қилувчи илмий ишланманинг мавжуд бўлиши;

таълим жараёнига татбиқ этилган давлат таълим стандарти, дарслик ёки педагогик технологиянинг (фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражаси учун - ўқув қўлланманинг) мавжуд бўлиши;

илмий маҳсулотнинг потенциал истеъмолчиси бўлган республика давлат органи ёки хўжалик бошқаруви органининг илмий-техникавий кенгаши, бундай кенгаш бўлмаган ҳолда тегишли ташкилий тузилмаси тавсияси асосида ушбу ташкилот (орган) томонидан эътироф этилиши;

инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида имзоланган шартномалар;

инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси натижасига кўра фахрий номинацияларга ("Энг яхши инновацион ишланма", "Саноат йўналиши бўйича энг яхши инновацион ишланма", "Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича энг яхши инновацион ишланма", "Ахборот технологиялари йўналиши бўйича энг яхши инновацион ишланма", "Фан ва таълим йўналиши бўйича энг яхши инновацион ишланма", "Ёш олимларнинг энг яхши инновацион лойиҳаси") эга бўлганлар (фақат фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражаси учун);

муайян фанларнинг хусусиятига кўра мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 10 - 27-1-бандларида назарда тутилган бошқа шакллар.";


ж) 20-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик фанлар бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

республика, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудуд даражасидаги давлат мақсадли дастурида ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашда фойдаланилган таклиф;";


з) 22-бандда:

биринчи хатбошидаги "докторлик диссертациясининг" деган сўзлар "диссертациянинг" деган сўз билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "ечими" деган сўз "ечим" деган сўз билан алмаштирилсин;


и) қуйидаги мазмундаги 27-1-банд билан тўлдирилсин:

"27-1. Сиёсий фанлар бўйича диссертациянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:

республика, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудуд даражасидаги давлат мақсадли дастурида ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган таклиф;

вазирлик ва идора томонидан тасдиқланган прогноз ва бошқа ҳужжатлар;

муайян ташкилот фаолиятига татбиқ этилган ишланма;

буюртма асосида тайёрланиб, чоп этилган йирик илмий нашр.";


к) 28-банддаги "докторлик диссертацияси" деган сўзлар "фан доктори (Doctor of Science) диссертацияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Диссертациянинг илмий натижалари амалиётга жорий этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар аниқ, асосли ва амалиётга жорий этилганлиги ҳақидаги тегишли маълумотлар тўлиқ келтирилган ҳолда расмийлаштирилиши керак.";


м) 33-бандда:

"докторлик диссертациясининг" деган сўзлар "диссертациянинг" деган сўз билан алмаштирилсин;

"қўшма қарори" деган сўзлардан кейин "ёки республика илмий семинари қарори" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Фан ва технологиялар агентлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 574-модда



































Время: 0.2158
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск