ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Фан /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 31.05.2017 й. 239/7-сон "Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.06.2017 й. 2443-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.06.2017 й.

N 2443-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

31.05.2017 й.

N 239/7


ҚАРОРИ



Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/5-сон қарори (рўйхат рақами 2443, 2013 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 13-сон, 169-модда) билан тасдиқланган Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                А. Юсупов






Қарорга

ИЛОВА



Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) эксперт кенгаши фаолиятини тартибга солади.".


2. 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"экспертиза - ҳужжатларнинг моҳияти ва амалга оширилган аттестация тадбирларининг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш;

илмий экспертиза - диссертация ва нашр қилинган ишлар илмий натижаларининг янгилиги, назарий ва амалий аҳамиятини баҳолаш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш.".


3. 4-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"илмий даражалар берувчи илмий кенгашларнинг ва илмий унвонлар берувчи кенгашларнинг илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш ишларини назорат қилиш;

илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;".


4. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Эксперт кенгаши ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

илмий даражалар берувчи илмий кенгашларнинг энг мақбул (оптимал) тармоғини шакллантиришда иштирок этади;

илмий даражалар берувчи илмий кенгашларни тузиш ва қайта тасдиқлашга оид ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда уларни тузиш (қайта тасдиқлаш)нинг мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулосалар беради;

илмий даражалар ва илмий унвонлар берувчи кенгашларнинг иш тажрибасини таҳлил қилади ва умумлаштиради;

илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш бўйича мурожаатномаларни кўриб чиқади ва OAK Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун тегишли тавсиялар тайёрлайди;

нострификация қилиш бўйича мурожаатномаларни кўриб чиқади ва OAK Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун тегишли тавсиялар тайёрлайди;

илмий даражалар ва илмий унвонлардан маҳрум этиш ва уларни тиклаш масалаларини кўриб чиқади ва OAK Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун тегишли тавсиялар тайёрлайди;

илмий даражалар ва илмий унвонлар берувчи кенгашларнинг қарорлари юзасидан берилган апелляцияларни кўриб чиқади ва OAK Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун тегишли тавсиялар тайёрлайди;

ҳимоя қилинган диссертацияларнинг илмий ва амалий натижаларини таҳлил қилади ва улар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар ва Фанлар академиясига тегишли материаллар тайёрлайди;

олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатини такомиллаштиришга, янги ихтисосликлар паспортлари ва малакавий имтиҳонлар дастурларини тайёрлашга оид таклифларни кўриб чиқишда қатнашади;

фуқаролар ва ташкилотларнинг мурожаатларини, жумладан апелляцияларни кўриб чиқишда иштирок этади;

OAK Раёсатига илмий даражалар ва илмий унвонлар берувчи у ёки бу кенгаш фаолиятини давом эттириши мақсадга мувофиқлигига ёхуд кенгаш раҳбариятини ўзгартиришга доир тавсиялар тайёрлайди;

ОАК раҳбарияти топшириғига асосан таянч докторантура, докторантура ва мустақил тадқиқотчилик институтлари томонидан олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш сифатининг мониторингини ўтказишда иштирок этади;

олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишга алоқадор бошқа масалаларни кўриб чиқади.".


5. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Эксперт кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:

илмий даражалар берувчи илмий кенгашларга қўшимча хулоса олиш учун диссертацияларни юбориш;

етарлича асосланмаган хулосани қайта ишлаш учун илмий даражалар берувчи илмий кенгашга қайтариш;

илмий даража талабгорларини, диссертация ҳимояси ёки унинг жамоавий тақризи ўтказилган илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раҳбарини, расмий оппонентларни, илмий раҳбарларни (маслаҳатчиларни), шунингдек етакчи ташкилот вакилларини ўз мажлисларига таклиф қилиш;

ўз мажлисларида илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ва илмий унвонлар берувчи кенгаш раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

ўз вакилларини илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар мажлисларига юбориш;

зарур ҳолларда диссертация бўйича расмий оппонентларни тавсия этиш;

илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар фаолиятини текширишда ОАК номидан иштирок этиш.".


6. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Эксперт кенгаши таркибига камида 5 йиллик илмий ва педагогик иш тажрибасига эга бўлган ҳамда илмий даража олган мутахассис тайёрлаган фан докторлари киритилади. Фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассиснинг эксперт кенгашининг илмий котиби этиб тайинланишига истисно тариқасида йўл қўйилади.

Эксперт кенгаши камида 9 нафар ва кўпи билан 21 нафар мутахассис-олимлардан иборат таркибда шакллантирилади.".


7. 10-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Зиммасига юклатилган вазифаларни сифатли бажараётган эксперт кенгаши раиси, раис ўринбосари (ўринбосарлари) ва илмий котиби ўз вазифасини кейинги муддатда ОАК Раёсатининг қарори асосида давом эттириши мумкин.".


8. 11-банддаги "фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш" деган сўзлар "илмий даражалар берувчи илмий кенгаш аъзоси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 12-банддаги "тармоқлари" деган сўз "соҳалари" деган сўз билан алмаштирилсин.


10. 17-банддан "аттестация ишини, шу жумладан" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


11. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Эксперт кенгаши томонидан фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини ва профессор илмий унвонини бериш бўйича мурожаатлар 2 ой ичида, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини ҳамда доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларини бериш бўйича мурожаатлар 1,5 ой ичида кўриб чиқилади.".


12. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Июль-август ойлари эксперт кенгаши томонидан аттестация ишларини кўриб чиқиш муддатларини ҳисоблашда инобатга олинмайди.".


13. 32-банддаги "Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш ёки илмий унвон" деган сўзлар "Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ёки илмий унвонлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 33-банддан "илмий" деган сўз чиқариб ташлансин.


15. 34-банддаги "маслаҳатчиси" деган сўз "раҳбари (маслаҳатчиси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 35-банддаги "Эксперт кенгаши мажлисининг хулосаси унда иштирок этган" деган сўзлар "Эксперт кенгашининг хулосаси унинг мажлисда иштирок этган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Фан ва технологиялар агентлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 572-модда













































Время: 0.1778
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск