ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Фан /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 31.05.2017 й. 239/6-сон "Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.06.2017 й. 2764-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.06.2017 й.

N 2764-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

31.05.2017 й.

N 239/6


ҚАРОРИ



Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/2-сон қарори билан тасдиқланган Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2764, 2016 йил 17 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 7-сон, 69-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                А. Юсупов






Қарорга

ИЛОВА



Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2017 йил 22 майдаги 304-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ малакавий имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.".


2. 1 - 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотларини олиб бораётган изланувчилар (бундан буён матнда изланувчи деб юритилади) қуйидагилардан малакавий имтиҳонларни топширади:

ихтисослик (диссертация мавзусига мувофиқ). Математик моделлаштириш асослари фани бўйича саволлар аниқ ва табиий фанлар, Математик статистика асослари фани бўйича саволлар эса, иқтисодиёт, тиббиёт ва педагогика фанлари (ихтисосликлари) бўйича малакавий имтиҳонлар саволлари таркибига киритилади;

чет тили (инглиз, француз ёки немис тили). Диссертацияни бажариш учун бошқа чет тилини билиш талаб қилинадиган ҳолларда, чет тилидан малакавий имтиҳон иш бажарилаётган муассасанинг тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) билан келишилган ҳолда тақдимномада кўрсатилган чет тилидан топширилади. Бунда IELTS (ўртача 5,5 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган) ҳамда камида В2 даражасидаги CEFR, Test DaF (Test Deutsch als Fremdsprache fur auslandische Studienbewerber), GOETНE-ZERTIFIKAT, DALF (Diplome approfondi de langue francaise) ва Давлат тест марказининг малакавий сертификатга эга бўлган изланувчилар мазкур ҳужжатларнинг амал қилиш муддати давомида чет тили бўйича малакавий имтиҳонни топширишдан озод этилади.

2. Чет тилидан филология фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражани олиш учун диссертация тадқиқотларини олиб бораётган изланувчилар қўшимча равишда иккинчи чет тили фанидан малакавий имтиҳон топширадилар.

3. Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотларини олиб бораётган хорижий фуқаролар фақат диссертация мавзусига мувофиқ ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон топширади.

4. Ихтисослик бўйича малакавий имтиҳонлар ҳузурида илмий даражалар берувчи илмий кенгаш (бундан буён матнда Илмий кенгаш деб юритилади) тузилган муассаса тмомнидан, чет тили (инглиз, француз ёки немис тили) бўйича малакавий имтиҳонлар эса, етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан ҳар 3-4 йилда (зарурат бўлганда қисқароқ муддатда) ишлаб чиқилган, тасдиқланган ҳамда ОАК томонидан маъқулланган дастурлар асосида топширилади.".


3. 5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон - диссертация ҳимояси ўтказиладиган Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассасада ўтказилади.

Чет тили бўйича малакавий имтиҳонлар ОАК белгилаган муассасаларда ўтказилади.".


4. 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Чет тили бўйича малакавий имтиҳонни қабул қилиш ҳуқуқини олиш учун тегишли ўқув-ташкилий ёки илмий-ташкилий тузилмалари мавжуд ҳамда илмий, илмий-педагогик салоҳиятга, шунингдек етарли моддий-техник базага эга бўлган муассасалар томонидан тегишли чет тилини кўрсатилган ҳолда ОАКга мурожаат қилинади.

Муассаса мурожаатини ОАК Раёсатининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқиш натижаларига кўра, ОАК Раёсати томонидан муассасага чет тили бўйича малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, муассасага чет тили бўйича малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқи берилади.

Чет тили бўйича малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқи берилган муассасалар рўйхати ОАКнинг расмий веб-сайти ва "ОАК Бюллетени"нинг навбатдаги сонида ОАК Раёсатининг муассасага чет тили бўйича малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги қарори эълон қилинади. Муассасалар рўйхати ОАКнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

7. Малакавий имтиҳонларни қабул қиладиган муассасаларда муассаса раҳбарининг буйруғи билан ОАК билан келишилган ҳолда икки йил муддатга малакавий имтиҳонларни қабул қилиш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади.

Ихтисослик бўйича комиссия илмий даражага эга бўлган беш - етти нафар аъзодан, жумладан тегишли фан тармоғи бўйича фан доктори илмий даражасига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ёки унга тенглаштирилган хорижий давлатларда берилган бошқа илмий даражага эга бўлган мутахассис ҳисобланган раисдан иборат бўлади. Бунда комиссия аъзоларининг камида икки нафари фан доктори бўлиши лозим.

Чет тили бўйича комиссия тегишли мутахассислар орасидан беш - етти нафар аъзодан иборат таркибда тузилади. Бунда аъзолардан камида икки нафари фан доктори ёки профессор илмий унвонига эга бўлган фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ёки унга тенглаштирилган хорижий давлатларда берилган бошқа илмий даражага эга бўлган мутахассис бўлиши керак. Юридик фанлар соҳасида чет тили бўйича комиссия таркиби эксперимент тариқасида, IELTS (ўртача балли камида 5,5), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд, илмий даражага эга бўлмаган юқори малакали ва тажрибали мутахассислардан шакллантирилиши мумкин.

Комиссия, агар унинг ишида комиссия аъзоларининг камида ярмидан кўпи иштирок этаётган бўлса, имтиҳон қабул қилишга ҳақли ҳисобланади.".


5. 8 ва 16-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


6. 9-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


7. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Имтиҳон топширувчилар рўйхати муассаса раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади ва унда малакавий имтиҳон ўтказиш жойи ва вақти кўрсатилиши керак. Мазкур буйруқнинг матни у имзолангандан сўнг бир иш куни ичида муассасанинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим.

Бошқа ташкилотлар имтиҳон топширувчилар рўйхатига номзод киритиш учун малакавий имтиҳонлар ўтказиладиган муассасага номзодларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхасини илова қилган ҳолда малакавий имтиҳонларни қабул қилишнинг навбатдаги сессияси ўтказиладиган ойнинг 1-санасигача ёзма равишда мурожаат қилади. Мурожаатда номзод билан боғланишнинг алоқа воситалари (телефон рақами, электрон почта манзили ва ҳоказо) аниқ ва тўлиқ акс эттирилиши лозим. Мазкур мурожаатга асосан номзодлар муассаса томонидан имтиҳон топширувчилар рўйхатига киритилади.".


8. 13-банддаги "фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш" деган сўзлар "Илмий кенгаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 14-банддан "имтиҳон қабул қилинаётган предмет бўйича" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


10. 19-банддаги "муддатга" деган сўз "муддатда" деган сўз билан алмаштирилсин.


11. 21-банддаги "хулосалари" деган сўз "натижалари" деган сўз билан алмаштирилсин.


12. Илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


13. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Фан ва технологиялар агентлиги, Давлат тест маркази билан келишилган.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Малакавий имтиҳонларни ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга

ИЛОВА


                  



(малакавий имтиҳон ўтказилган муассасанинг номи)


ГУВОҲНОМА _____-сон




(фамилияси, исми, отасининг исми)


ихтисослиги бўйича

(ихтисослик шифри ва номи)



фани бўйича илмий даражани олиш учун

(фан тармоғи)



дан малакавий имтиҳонни муваффақиятли

(ихтисослик ва чет тили)


топширди ва қуйидагича баҳоланди:

Малакавий

имтиҳоннинг

тури (ихтисослик,

чет тили)

Малакавий

имтиҳон

топширилган

сана


Малакавий

имтиҳон

балли


Малакавий имтиҳон комиссияси

раиси ва аъзоларининг фамилияси,

исми, отасининг исми, илмий

даражаси, илмий унвони ҳамда

лавозимлари




Мазкур гувоҳнома беш йил муддатга амал қилади.

Комиссия раиси







(имзо)


(Ф.И.О.)

Ташкилот раҳбари







(имзо)


(Ф.И.О.)

20__ йил "___" ___________".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 571-модда

































Время: 0.2220
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск