ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Фан /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 31.05.2017 й. 239/5-сон "Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.06.2017 й. 2793-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.06.2017 й.

N 2793-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

31.05.2017 й.

N 239/5


ҚАРОРИ



Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сон "Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2793, 2016 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 260-модда, 39-сон, 465-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                А. Юсупов






Қарорга

ИЛОВА



Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ва 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сон "Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ илмий унвонлар бериш тартибини белгилайди.".


2. 1-бандда:

бешинчи хатбошидаги "йиғмажилди" деган сўз "иши" деган сўз билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"илмий иш стажи - шахснинг меҳнат шартномаси (контракт) асосида илмий ходим лавозимларида ишлаган ҳамда таянч доктарантура ва доктарантурада ўқиган муддати;";

еттинчи хатбошидаги "лавозимида" деган сўз "лавозимларида" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 5-банд "дипломига эга бўлган" деган сўзлардан кейин "ёхуд клиник ординатурани тугатган (тиббиёт фанлари учун)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 7-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) илмий лойиҳа, давлат гранти, хўжалик шартномаси ёки бошқа лойиҳалар доирасида илмий натижалар олган;";

"в" кичик банддаги "фан доктори илмий даражасини" деган сўзлар "илмий даражалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳаларида илмий унвонларга талабгорлар Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлиги, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш ҳамда ижтимоий ривожланишнинг илмий асослари ва амалий йўналишлари фанидан махсус имтиҳон топширадилар.".


6. Қуйидаги мазмундаги 8-1 - 8-4-бандлар билан тўлдирилсин:

"8-1. Махсус имтиҳон ОАК томонидан белгиланган муассасаларда ўтказилади.

Махсус имтиҳонни қабул қиладиган муассасада муассаса раҳбарининг буйруғи билан ОАК билан келишилган ҳолда икки йил муддатга махсус имтиҳонни қабул қилиш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади.

Комиссия илмий даражага эга бўлган камида етти нафар аъзодан иборат бўлади. Бунда комиссия аъзолари таркибининг ярмидан кўпини фан доктори илмий даражасига эга бўлган мутахассислар ташкил қилиши лозим.

Комиссия, агар унинг ишида комиссия аъзоларининг камида ярмидан кўпи иштирок этаётган бўлса, имтиҳон қабул қилишга ҳақли ҳисобланади.

8-2. Махсус имтиҳонни қабул қилиш сессия шаклида февраль, май, ноябрь ва декабрь ойларида белгиланган режа асосида ўтказилади.

8-3. Махсус имтиҳон саволлари қуйидаги йўналишда тузилади:

биринчи савол - имтиҳон топширувчи фаолият кўрсатаётган соҳада Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти бўйича;

иккинчи савол - Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва методологиясига имтиҳон топширувчи олиб бораётган илмий изланишлар ёки касбий фаолиятининг мувофиқлиги бўйича;

учинчи савол - махсус фан дастури бўйича эркин савол.

Махсус имтиҳон натижаси имтиҳонда иштирок этаётган комиссия аъзоларининг учдан икки қисмининг овози билан "ўтди" ёки "ўтмади" тарзида баҳоланади. Овоз бериш очиқ ва ошкора амалга оширилади.

8-4. Махсус имтиҳонни муваффақиятли топширган талабгорга ўн кун ичида имтиҳонни муваффақиятли топширганлигини тасдиқловчи ҳужжат берилади. Мазкур ҳужжат комиссия раиси ва ташкилот раҳбари томонидан имзоланади ва беш йил муддатда амал қилади.".


7. 12-банднинг олтинчи хатбошисидаги "3 йил мобайнида" деган сўзлардан кейин "мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


8. 13-бандининг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) фалсафа доктори (Doctor of Philosophy), фан номзоди ёки хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага (бундан буён матнда фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) деб юритилади) эга бўлган;".


9. 17-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасига эга бўлган;".


10. 18-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) фан доктори ёки фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасига эга бўлган;";

"б" кичик банддаги "икки ўқув йили" деган сўзлар "икки йил" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 19-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) фан доктори ёки фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасига эга бўлган;";

тўртинчи хатбошидаги "мазкур лавозимларда" деган сўзлар "ушбу лавозимларнинг бирида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "3 йил мобайнида" деган сўзлардан кейин "мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


12. 21-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) фан доктори ёки фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасига эга бўлган;".


13. 29-бандда:

"йиғмажилди" деган сўз "иши" деган сўз билан алмаштирилсин;

"10 иш куни" деган сўз "10 кун" деган сўз билан алмаштирилсин.


14. 4-боб номидаги "йиғмажилдини" деган сўз "ишини" деган сўз билан алмаштирилсин.


15. 31, 34, 36 ва 40-бандлардаги "йиғмажилди" деган сўзлар "иши" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 32-банддаги "йиғмажилди" ва "йиғмажилдининг" деган сўзлар тегишлича "иши" ва "ишининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. 33-банддаги "йиғмажилдида", "йиғмажилдини" ва "йиғмажилди" деган сўзлар тегишлича "ишида", "ишини" ва "иши" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. 35-банддаги "йиғмажилдини" ва "йиғмажилди" деган сўзлар тегишлича "ишини" ва "иши" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологиялар агентлиги ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 570-модда

































Время: 0.1722
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск