ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2017 й. 389-сон "Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2017 й.

N 389



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИДА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ СИФАТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ТАРТИБ-

ТАОМИЛЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармонига мувофиқ ҳамда ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Вазирлик ҳузурида "Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази" (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлар этиб белгилансин:

рўйхатдан ўтказиш ва рухсат берувчи тартиб-таомилларни янада такомиллаштиришда, рўйхатдан ўтказиш ва рухсат берувчи тартиб-таомилларни автоматлаштириш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишда ички ишлар органларига кўмаклашиш;

функционал ва амалиёт жараёнлари тизимли қайта ташкил этилишини ташкил қилиш, ички ишлар органлари фаолиятини оптималлаштириш, такомиллаштириш ва унга инновацион механизмларни жорий юзасидан таклифлар тайёрлаш;

тизимли мониторинг олиб бориш, ички ишлар органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уларни ривожлантириш ҳолатини баҳолаш;

жисмоний ва юридик шахсларга автомототранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намуналарини, ички ишлар органлари фаолияти соҳасидаги бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни олиш учун ҳужжатларни йиғиш ва тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Марказнинг устав фонди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ўз маблағлари ҳисобига белгиланган тартибда шакллантирилади;

Марказ фаолиятидан олинган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

Марказга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда:

Марказнинг устави тасдиқланишини ҳамда Марказ давлат рўйхатидан ўтказилишини ва унинг устав фонди шакллантирилишини, Марказнинг юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин;

Автомототранспорт воситаларининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни янги намуналарга алмаштириш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намуналарини жойларга борган ҳолда бериш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


5. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига ва автомототранспорт воситаларининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларга электрон белги воситалари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талонни, автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф этиш ҳуқуқи юзасидан ишончномаларни, транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш полисини махсус бланкаларда қоғоз шаклида мажбурий расмийлаштириш ҳақидаги талаблар 2021 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинсин.


6. Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эгасининг шахсини тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 135-содда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 июндаги

389-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Миллий ҳайдовчилик

гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси

рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг

янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"

2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча

2. 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг намунаси


(олд томони)

(орқа томони)

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг тавсифи


Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси халқаро стандартлар тавсиялари асосида пластикдан тайёрланади. Пластикдан тайёрланган гувоҳнома ўлчами 54 х 86 миллиметрни ташкил этади. Гувоҳноманинг ранги - оч пушти. Лотин ёзувидаги давлат тилидан фойдаланилади. Серияли рақами икки ҳарфли, номери олти рақамли.

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) ва қурилмалар ўртасида маълумотларни бевосита алоқасиз амалга ошириш имконини берувчи махсус электрон белги (NFC Смарт-карт) бўлади.

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг пластик шакли қуйидаги ҳимоя воситаларига эга:

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири шаклидаги голограмма, у нишабликнинг турлича бурчагида ўз шаклини ўзгартиради;

микроматн - "Нaydovchilik guvohnomasi Водительское удостоверение Driving licence", ўлчами максимум 30 микрон;

ультрабинафша қоплама;

"UZ" ёзувли эгилганда бир рангдан бошқа рангга товланадиган оптик турланадиган бўёқ;

гильош, доимий равишда қийшайиб турадиган 40-70 мкм қалинликдаги тўлқинли чизиқларнинг қалин тармоғи шаклидаги нақш;

миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси пластик шаклининг серияли рақамининг лазер ўйма нақши.

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг олд томонида "Нaydovchilik guvohnomasi", "Водительское удостоверение", "Driving licence" сўзлари ёзилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган, Ўзбекистон Республикасининг номи давлат тилида, рус ва инглиз тилларида ёзилган, Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенцияга (Вена шаҳри, 1968 йил 8 ноябрь) 6-илова 4-бандининг 1 - 3, 4а - 4d, 5 - 7, 9-кичик бандларида ва 5-банди 8-кичик бандида назарда тутилган маълумотлар мажбурий тартибда кўрсатилади, фотосурат учун жой назарда тутилган.

Орқа томонида Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенцияга (Вена шаҳри, 1968 йил 8 ноябрь) 6-илова 4-бандининг 9 ва 12-кичик бандларида, шунингдек 5-бандининг 10 ва 11-кичик бандларида назарда тутилган маълумотлар мажбурий тартибда кўрсатилади.

1 - 12-бандларда назарда тутилган маълумотлар келтирилади.

Алоҳида белгилар учун жой назарда тутилган.

A, B, C, D, BE, CE ва DE тоифаларини бошқариш учун миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳақиқийлиги тегишли пиктограммалар билан ифодаланган".


3. 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Автомототранспорт воситасининг рўйхатдан

ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг

намунаси ва унинг тавсифи


(олд томони)

(орқа томони)

Автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги

тўғрисидаги гувоҳноманинг тавсифи


Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома халқаро стандартлар тавсиялари асосида 54 х 86 мм ўлчамда пластикдан тайёрланади. Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ранги - кўк. Лотин ёзувидаги давлат тилидан фойдаланилади. Серияли рақам икки ҳарфли, номери олтита рақамли.

Автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада жисмоний шахс учун - шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), юридик шахс учун - солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва қурилмалар ўртасида бевосита алоқасиз ахборот айрибошлаш имконини берувчи электрон белги (NFC Смарт-карт) бўлади.

Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг пластик шакли қуйидаги ҳимоя воситаларига эга:

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири шаклидаги голограмма, у нишабликнинг турлича бурчагида ўз шаклини ўзгартиради;

микроматн - "Avtomototransport vositasi ro`yxatdan o`tkazilganligi to`g`risida guvohnoma Свидетельство о регистрации автомототранспортного средства Vehicle license", ўлчами максимум 30 микрон;

ультрабинафша қоплама;

"UZ" ёзувли эгилганда бир рангдан бошқа рангга товланадиган оптик турланадиган бўёқ;

гильош, доимий равишда қийшайиб турадиган 40-70 мкм қалинликдаги тўлқинли чизиқларнинг қалин тармоғи шаклидаги нақш;

гувоҳнома пластик шаклининг серияли рақамининг лазер ўйма нақши.

Гувоҳноманинг олд томонида "Avtomototransport vositasi ro`yxatdan o`tkazilganligi to`g`risida guvohnoma", "Свидетельство о регистрации автомототранспортного средства", "Vehicle license" сўзлари ёзилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган, "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари давлат тилида, рус ва инглиз тилларида ёзилган. Автомототранспорт воситасининг давлат рақам белгиси, маркаси, модели, ранги, автомототранспорт воситасининг эгаси тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми ёки ташкилотнинг номи, манзили), автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган сана, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг бўлими, жисмоний шахс учун - шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), юридик шахс учун - солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) мажбурий тартибда кўрсатилади.

Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг орқа томонида автомототранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар: автомототранспорт воситаси ишлаб чиқарилган йил, тури, кузов/шоссе рақами, тўла вазни, юксиз вазни, двигателнинг тоифаси ва қуввати, ёнилғи тури, ҳайдовчининг ўриндиғи билан биргаликда ўтириладиган ўринлар сони, тик туриладиган ўринлар сони, алоҳида белгилар мажбурий тартибда кўрсатилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 541-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 104-модда






























Время: 0.1338
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск