Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.1999 й. 50-сон "Республиканинг энг муҳим объектларини ўз вақтида фойдаланишга топширишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.1999 й.

N 50



РЕСПУБЛИКАНИНГ ЭНГ МУҲИМ ОБЪЕКТЛАРИНИ

ЎЗ ВАҚТИДА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИШНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Муҳим халқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлган объектлар қурилишини белгиланган муддатларда тугаллашни таъминлаш ишларини ўз вақтида ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шўртан газ-кимё комплекси, Қўнғирот сода заводи, Қизилқум фосфорит комбинатини ва Фарғона шаҳридаги кимё саноати объектларини  фойдаланишга топшириш бўйича Республика штаби иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Бош вазирнинг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов, А.Н. Исаев штаб раҳбарлари этиб тайинлансин.


2. Республика штабига:

Шўртан газ-кимё комплекси, Қўнғирот сода заводи, Қизилқум фосфорит комбинатини ва Фарғона шаҳридаги кимё саноати объектларини  ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилманинг тегишли объектлари билан биргаликда ўз вақтида фойдаланишга топшириш учун жавобгарлик;

лойиҳаларни амалга оширишда қатнашувчи вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, компаниялар, маҳаллий ҳокимият органлари, корхоналар, ташкилотлар ва фирмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ҳукуматнинг объектлар қурилиши бўйича қарорлари, пудрат шартномалари (контрактлар) шартлари, ишларни бажариш жадваллари, лойиҳалаштириш ва асбоб-ускуналар етказиб бериш муддатлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

объектлар қурилишининг бориши ва уларни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш;

қурилиш объектларини ўз вақтида маблағ ва тегишли ресурслар билан таъминлаш;

қурилишда банд бўлган ишчилар учун уй-жой-маиший шароитлар ҳамда савдо ва бошқа хизматлар кўрсатиш таъминланишини ташкил этиш;

маҳаллий ва хорижий пудрат ташкилотлари ва етказиб берувчилар ҳаракатини мувофиқлаштириш юклансин.


3. Белгилансинки, Республика штабининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, компаниялар, маҳаллий ҳокимият органлари, корхоналар, ташкилотлар ва фирмалар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


4. Республика штабига унга юкланган вазифаларни бажариш учун, заруратга кўра, маҳаллий ва хорижий корхоналар ва ташкилотларни жалб қилиш, маҳаллий ва хорижий мутахассислардан доимий ишловчи ва муваққат ишчи гуруҳлар ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.


5. Белгилансинки, Республика штаби мажлислари бир ойда камида 2 марта ўтказилади. Республика штаби объектлар қурилишининг бориши тўғрисида ҳар ойда республика Ҳукуматига ахборот берсин.


6. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 16 февралдаги 87-сон қарорининг 11-банди;

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 ноябрдаги 505-сон қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов
































Время: 0.1346
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск