ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.06.2017 й. 393-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 20 июндаги

393-сон қарорига

1-ИЛОВА



Олий таълим муассасаларининг

бакалавриатига талабаларни ўқишга

қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом олий ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ва Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим муассасалари ҳамда уларнинг филиалларига татбиқ этилмайди.

2. Олий таълим муассасалари қабулни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул квоталарига мувофиқ амалга оширадилар.


3. Олий таълим муассасаларининг кундузги, сиртқи, махсус сиртқи ва кечки (сменали) таълим шаклларига талабаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган тўлов-контракт асосида қабул квоталари доирасида ҳамда қабул квоталаридан ташқари абитуриентларни ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси томонидан мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Олий таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар тест баллари рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.

Танлов ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича таълим йўналишлари, ўқитиш тиллари ва шаклларига кўра алоҳида ўтказилади. Айрим йўналишлар бўйича ҳудудлар кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган тақдирда, танлов ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказилади.

Абитуриентларга олий таълим муассасаларининг учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар алоҳида ажратилган квоталар доирасида, танланган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг ҳамда Миллий гвардия ва божхона органларининг хизматдаги ходимларининг фарзандлари улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, етарли балл тўплаган тақдирда танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишига тавсия этилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг ҳамда Миллий гвардия ва божхона органларининг хизматдаги ходимларининг фарзандлари, мақсадли қабул бўйича танловда иштирок этиш истагини билдирганлар улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, ўқишга тавсия этилмаган тақдирда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда тўплаган баллари билан танловда иштирок этади.

Тест синовларини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари (филиал директорлари) жойларда кириш имтиҳонларини (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлайдилар.

4. Тест синовлари уч тилда - ўзбек, рус, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасаларида қорақалпоқ тилларида ўтказилади.

Олий таълим муассасасида таълим йўналишлари бўйича ўқитиш тили, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул квоталари доирасида ҳужжатлар қабул қилинишига қадар вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Абитуриент тест синовларини ва касбий (ижодий) имтиҳонни олий таълим муассасасида ўқийдиган тилда топширади. Бунда ўзбек гуруҳларига ҳужжат топширган абитуриент ўз аризасига асосан тест синовларини ўзбек тилида лотин ёки кирилл алифбосида топшириш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Абитуриент чет тиллар сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича тест синови топширади. Абитуриент ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан тест топшириши мумкин.

Агар умумий ўрта таълим (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида инглиз, немис ёки француз тиллари ўтилмасдан бошқа чет тиллари ўқитилган ҳолда, шу чет тилидан тест синови ўрнига кўп балли тизим бўйича имтиҳон топширилади.

Олий таълимнинг айрим йўналишлари бўйича тест синовлари билан бир қаторда қўшимча касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган таълим йўналишлари рўйхати тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар таклифлари асосида Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.


4-1. Абитуриентлардан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига қабул тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали амалга оширилади.

Касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган фанлар бўйича имтиҳон дастурлари ва ҳар бир фан хусусияти ҳисобга олинган ҳолда баҳолаш мезонлари, шунингдек, тегишли бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан тасдиқланади.

Жадвал бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларга (имтиҳон босқичи ёки турига) келмаган абитуриентлар учун қайта касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилмайди, улар навбатдаги имтиҳонларга қўйилмайди ҳамда ўқишга қабул қилинмайди.

5. Айрим таълим йўналишлари бўйича ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларига қабул кўп балли тизим бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ва тест синовлари асосида амалга оширилади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган таълим йўналишлари рўйхати Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Ушбу таълим йўналишларига аризалар кўрсатилган тилларда ўрта таълим муассасасини тугатган абитуриентлар ёки кўрсатилган тилларда умумий ўрта таълим муассасасини тугатиб, академик лицей (касб-ҳунар коллежи) дипломига эга бўлган абитуриентлардан қабул қилинади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар, кўп балли имтиҳон баҳолари ва Давлат комиссияси тасдиқлаган тест синовлари натижаларининг умумий йиғиндиси шахсан олий таълим муассасаси ректори томонидан тасдиқланади.


6. Умумий ўрта таълим (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тилини (инглиз, немис ва француз тиллари ўқитилмаган ҳолда) чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширадилар, қолган фанлар бўйича эса тест синовларидан ўтадилар.

Умумий ўрта таълим (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тили билан биргаликда инглиз, немис ва француз тиллари ҳам ўқитилган ҳолда (ушбу фанлар абитуриент дипломи иловасида (аттестатида) мавжуд бўлганда) абитуриент аризасига асосан у чет тилини тест шаклида ёки испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тилидан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширади.

Мазкур қоида роман-герман филологияси (инглиз, немис ва француз филологияси) йўналиши бўйича ўқишга кирадиган абитуриентларга нисбатан қўлланилмайди.

Касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тили бўйича фан дастури ва баҳолаш мезонлари ушбу тиллар ўқитиладиган таянч олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади ва жорий этилади.

7. Олий таълим муассасаларида касбий (ижодий) ва кўп балли имтиҳонларни ўтказиш 1 ва 2-иловаларда белгиланган тартибда амалга оширилади.


8. Олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш 3-иловада белгиланган тартибда амалга оширилади.


9. Республика тиббиёт олий таълим муассасаларида ташкил этилган 3 йиллик "Олий ҳамширалик иши" таълим йўналишига қабул фақат ўрта махсус, касб-ҳунар тиббий маълумот (ҳамширалик, акушерлик иши ва фельдшерлик) негизида амалга оширилади. Мазкур йўналиш бўйича тест синовлари билан бир қаторда қўшимча касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.


10. Сиртқи, махсус сиртқи таълимга талабаларни қабул қилиш:

сиртқи таълим шаклида - умумий ўрта (10-11-синфлар негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги тегишли ҳужжатга эга бўлган ва сиртқи таълимга кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)дан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ҳисобидан;

махсус сиртқи таълим шаклида - фақат мос ёки турдош таълим йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ва таълим йўналишига мувофиқ соҳа, касб, лавозимларда камида уч йиллик амалий иш стажига (педагогик йўналишлар учун педагогик стажга) ҳамда ишлаб турган соҳа ташкилотларидан берилган тавсияномага эга бўлган, кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)дан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилади.

10-1. Олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган кириш тест синовлари ёки олий таълим муассасаларида ўтказиладиган кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) орқали танлов асосида амалга оширилади.

Бунда:

олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шаклига тест синовлари орқали ўқишга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади;

олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шаклига олий таълим муассасаларида ўтказиладиган кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) орқали танлов асосида ўқишга қабул қилиш мазкур Низомга 5-иловада белгиланган тартибда амалга оширилади.

10-2. Олий таълим муассасалари учун белгиланган қабул квоталари таркибида ҳудудлар кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган таълим йўналишларига қабул муайян ҳудудда доимий яшайдиган (паспортдаги маълумоти бўйича), умумий ўрта (10-11-синфлар негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги тегишли ҳужжатга эга бўлган ва кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)дан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилади.

10-3. Олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим йўналишларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 417-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.

10-4. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, контракт бўйича сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажаришда ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари вазирликлар ёки идораларнинг тегишли тавсияномалари асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида олий таълим муассасалари бакалавриатига (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) ўқишга танловсиз қабул қилинадилар.

Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятларини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандлари Божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида белгиланган қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига (иккинчи олий таълимдан ташқари) танловсиз қабул қилинадилар.

10-5. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклидаги таълим йўналишларига давлат гранти асосида белгиланган умумий қабул квоталарининг беш фоизи ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг фарзандлари учун икки фоизи миқдорида давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталари ажратилади.

Божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандларига ўқишга кириш учун олий таълим муассасалари бакалавриатига ажратилган умумий давлат гранти асосидаги қабул параметрларига нисбатан бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига алоҳида икки фоизли давлат гранти асосидаги квоталар ажратилади.

Ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча (беш ва икки фоизли) квота ўринларига талабаликка қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар, шу жумладан, Божхона қўмитасининг белгиланган шаклдаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари натижаларига мувофиқ амалга оширилади.

Ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча (беш ва икки фоизли) квота ўринларига қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан ўзлари танлаган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда танловда иштирок этадилар.

10-6. Терроризм, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномаси асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишига (иккинчи таълимдан ташқари) кириш имтиҳонларисиз қабул қилинадилар.

10-7. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишига (иккинчи таълимдан ташқари) ўқишга кириш учун давлат гранти асосида олий таълим муассасаларига умумий белгиланган қабул квоталарининг уч фоизи миқдорида давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталари ажратилади.

Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларини ажратилган уч фоизли квоталар доирасида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномасига мувофиқ танлов асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, абитуриент кириш имтиҳонларининг энг юқори балидан камида ўттиз фоизини тўплаган тақдирда, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Ажратилган уч фоизли давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталарига қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан танлаган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда танловда иштирок этадилар

10-8. Олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан "Меҳрибонлик" уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб SOS - болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, йигирма беш ёшгача бўлган васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар учун ҳам татбиқ қилинади.

Бунда, ушбу қўшимча квоталарнинг олий таълим муассасалари бўйича тақсимоти Халқ таълими вазирлиги ва Миллий гвардия томонидан белгиланади.

10-9. Республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун қўшимча давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари ажратилади.

Давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичлари бўйича талабаликка Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг белгиланган шаклдаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар тест синовлари натижаларига мувофиқ қабул қилинади.


2-БОБ. ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


11. Олий таълим муассасаларига хорижий фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2008 йил 4 августдаги 169-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.

Республика фуқароларини хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга жўнатиш давлатлараро шартномалар ва Давлат комиссиясининг тегишли қарорига, олий таълим муассасалараро шартномаларга ҳамда фуқароларнинг ташаббусига асосан амалга оширилади.



3-БОБ. ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. Олий таълим муассасаларида ўқишга қабулни сифатли ташкил этиш мақсадида олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда қабул комиссияси раиси, унинг ўринбосари ва қабул комиссияси котиблари тайинланади. Бунда олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) лавозими бўйича қабул комиссиясига раислик қилади.

Қабул комиссиялари аъзоларининг вазифалари қабул комиссияси раиси томонидан белгиланади.

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлар доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар, исталган олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этади:

фуқаролик паспорти ёки ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома;

паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар, шунингдек, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўловни амалга оширганлиги тўғрисида тўлов варақаси (квитанция).

Абитуриентдан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва кўзи ожизлар тоифасига кирувчи шахслар ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни қабул комиссиясига тақдим этади.

Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар тоифасига "Меҳрибонлик уйлари"да яшаб таълим олган, 18 ёшга тўлмаган, отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки суд қарорига биноан вафот этган деб эълон қилинган болалар киради.

Олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриент ҳақидаги зарур маълумотларни Давлат тест марказининг махсус дастурига киритиб абитуриентга асл ҳужжатларни қайтаради ва QR-код (матрицали штрих код) қўйилган абитуриентнинг қайд варақасини икки нусхада чоп этиб, абитуриентга беради. Абитуриент маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, қайд варақасини ўз имзоси билан тасдиқлайди, бир нусхасини ўзида олиб қолади ва иккинчи нусхасини олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қайтариб беради.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш олий таълим муассасаси қабул комиссиялари томонидан ҳар йили 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам) бўлган муддатда амалга оширилади.

Аризалар онлайн тарзда ҳам қабул қилиниши мумкин.

Ҳарбий қисмлар қўмондонлиги тавсияномалари улар берилган кундан ҳамда муддатли ҳарбий хизматни тугатган давридан бошлаб уч йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади (олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилинганлиги тўғрисидаги расмий буйруқ бўлса, имтиёздан такроран фойдаланиш мумкин эмас).

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишни рад этишга ҳақли эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган имтиёзларга эга бўлмаган абитуриентлар мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида қайд этилган ҳужжатлар асосида Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали ҳам рўйхатдан ўтиши мумкин.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган муддатлар тугагандан сўнг ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш қатъиян ман қилинади.

Абитуриент томонидан тақдим этилган (топширилган) ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент кириш имтиҳонларидан (талабаликка қабул қилинган бўлса олий таълим муассасаси талабалари сафидан) четлаштирилади ҳамда бу ҳақда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳабар қилинади.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари 20 июлгача бўлган муддатда Давлат тест маркази орқали Давлат комиссиясига таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, абитуриентларнинг сони ҳақида белгиланган шаклдаги маълумотни имтиёзга эга бўлганлар тўғрисидаги маълумотлар билан қўшиб тақдим этадилар.

Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мазкур банднинг тўртинчи хатбошидаги ҳужжатларни тақдим этади.


4-БОБ. КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОНЛАР


13. Касбий (ижодий) имтиҳонлар абитуриентлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш жараёнида танлаган биринчи олий таълим муассасаси томонидан тест синовлари ўтказилишига қадар 11 июлдан 20 июлгача, тест мажмуаларида фаннинг ўрнига қараб унинг учун назарда тутилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизигача бўлган оралиқда ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича амалга оширилади.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари бўйича тушган норозилик (апелляция) аризалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан 21 июлга қадар бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари Давлат тест марказига олий таълим муассасалари томонидан 22 июлгача тақдим этилади.


5-БОБ. ТЕСТ СИНОВЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК

КЎРИШ ВА УЛАРНИ ЎТКАЗИШ


14. Тест синовлари кундузги ва кечки (сменали) таълим шакллари учун ҳар йили июль - август ойларида, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади. Давлат комиссияси томонидан тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари белгиланади.

Абитуриентнинг тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунланганидан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

15. Олий таълим муассасасида танланган таълим йўналишига қараб абитуриентлар белгиланган тартибда тасдиқланган фан мажмуалари бўйича тест синовларидан ўтадилар.

Тест топшириқлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.

"Журналистика", "Халқаро журналистика" ва "Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати" таълим йўналишлари бўйича тест синовлари билан бир қаторда (0 билан 63 баллгача бўлган оралиқда баҳоланувчи) касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.

Фанлар мажмуаси Она тили ва адабиёти (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), Математика, Физика, Кимё, Биология, Тарих, География, Чет тили (инглиз тили, немис тили, француз тили) фанлари бўйича шаклланади.

Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатни қабул жараёнида тақдим этганда олий таълим муассасалари бакалавриатининг кириш тест синовлари фанлар мажмуасига чет тили фани киритилган йўналишларда мос чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топширмайди.

Давлат тест маркази томонидан бериладиган умумтаълим фанини (чет тили бундан мустасно) билиш даражаси тўғрисидаги сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатни қабул жараёнида тақдим этганда, сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасалари бакалавриатининг кириш тест синовларида ушбу умумтаълим фанидан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилади ҳамда улар ушбу фандан тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топширмайди.

16. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.


6-БОБ. АБИТУРИЕНТЛАРНИ ТЎЛОВ-КОНТРАКТ

АСОСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ЎҚИШ УЧУН ТЎЛОВ

ТАРТИБИ ВА МИҚДОРИ


17. Абитуриентларни тўлов-контракт асосида қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул квоталари доирасида ягона қабул қоидалари асосида кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)нинг баллар рейтинги бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.

Давлат комиссияси томонидан абитуриентларни тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин олий таълим муассасаси билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар расмийлаштирилади.

Белгиланган намунадаги контракт бланкалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан абитуриентларнинг олий таълим муассасаларига талабаликка тавсия этилганлиги эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва юридик шахслар учун раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.

Давлат комиссияси томонидан тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.

Контракт шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари, уларнинг амалга оширилиши тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


18. Олий таълим муассасаларининг таклифларига мувофиқ, уларнинг имкониятлари, танлов ва тўпланган баллар миқдоридан келиб чиқиб, Давлат комиссияси қарори асосида абитуриентлар тўлов-контракт бўйича белгиланган квотадан ташқари қўшимча равишда ўқишга қабул қилиниши (кейинги ўринларда қўшимча қабул деб аталади) мумкин.

Қўшимча қабулни амалга ошириш таклифлари олий таълим муассасалари томонидан бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 15 октябрга қадар Давлат комиссиясига киритилади.

Давлат комиссияси олий таълим муассасаларининг имконияти, танлов ва тўпланган баллар миқдоридан келиб чиқиб, оширилган тўлов-контракт шарти билан абитуриентларни қўшимча қабул қилиш кўрсаткичлари юзасидан 20 октябрга қадар қарор қабул қилади.

Бунда:

баллар кетма кетлиги бўйича рўйхатдаги олдинги абитуриент қўшимча тўлов-контракт асосида ўқишни аризаси билан рад этган ҳолда ёки кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижалари эълон қилинган кунидан бошлаб бир ой муддатда ариза бермаганда рўйхатдаги кейинги абитуриент қўшимча тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади;

қўшимча тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш олий таълим муассасасининг бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолдаги таклифларига (қабул кўрсаткичлари бўйича) биноан Давлат комиссияси қарори асосида олий таълим муассасаларининг имконияти инобатга олиниб амалга оширилади.


19. Олий таълим муассасалари қўшимча қабулни Давлат комиссияси қарори билан белгиланган кўрсаткичларга мувофиқ тўплаган баллари Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан кам бўлмаган ва асосий қабул чегараларига 4 баллгача етмаган абитуриентлар орасидан баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширадилар.

Оширилган тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига бир баллгача етмаган абитуриентлар учун - 1,5 баробар;

1,1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун - 2,0 баробар;

2,1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун - 2,5 баробар;

3,1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун - 3,0 баробар.

Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда ушбу миқдорлар бўйича тўлов-контракт шартлари биринчи ўқув йили учун тўлиқ бажарилгандан сўнг абитуриент олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.


20. Кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)да тўплаган натижалари Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан кам бўлмаган, асосий квоталар доирасида ва Давлат комиссияси томонидан белгиланган қўшимча ўринларга қабул қилинмай қолган ва ўқиш истагини билдирган абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан 10 баробар ва ундан ортиқ оширилган тўлов-контракт миқдорида тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.

Кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан кам балл тўплаган абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалдаги оширилган тўлов-контрактнинг таълим йўналиши бўйича белгиланган энг юқори миқдорининг 2 баробарига тенг тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.

Тест синовлари натижаси бўйича етарли балл тўпламаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган барча абитуриентлар учун оширилган тўлов-контрактнинг миқдори (баробари) кам бўлган таълим йўналишини танлаш имконияти берилади. Бунда, абитуриент тест топширган фанлар мажмуасининг (фанларнинг блокдаги ўрни) мослиги билан биргаликда унинг доимий яшаш жойи ёки ҳужжат топширган олий таълим муассасаси жойлашган ҳудуд мезон этиб белгиланади.

Оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриент Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда тўлов-контракт шартларини биринчи ўқув йили учун тўлиқ бажаргандан сўнг олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.

21. Олий таълим муассасалари қўшимча оширилган тўлов-контракт асосида қабул қилинган абитуриентлар ҳақида маълумотни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказига 1 ноябрга қадар тақдим этадилар.

22. Республика олий таълим муассасаларига қўшимча қабул қилинган талабалар биринчи ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги ўқув йилидан бошлаб амалда ўрнатилган базавий тўлов-контракт миқдори асосида ўқишини давом эттирадилар.



7-БОБ. ХАЛҚАРО ВА РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИАДАЛАРИ,

ТАНЛОВЛАРИ ВА МУСОБАҚАЛАРИ ҒОЛИБЛАРИ ҲАМДА

"ТЕМУРБЕКЛАР МАКТАБИ" БИТИРУВЧИЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида" 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида" 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига 5-илова билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Республика олимпиадалари, танловлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги низомлар асосида халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорида назарда тутилган имтиёзларни бериш учун масъул ваколатли органлар таъсис этадиган махсус гувоҳномани олганлар Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларининг мос таълим йўналишларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон Фармонига мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари бўлган умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари мос таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мард ўғлон" давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ-3402-сон қарорига мувофиқ "Мард ўғлон" давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари мос таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига мувофиқ:

"Темурбеклар мактаби" битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади;

"Темурбеклар мактаби"ни имтиёзли диплом билан тугатган битирувчиларга, таркибида "Темурбеклар мактаби" бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича олий ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларисиз, ҳарбий профессионал танлаш тадбирларини муваффақиятли ўтиш натижалари бўйича кириш ҳуқуқи берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-129-сон қарорига мувофиқ Ҳарбий мусиқа академик лицейи битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдорида, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи (шу жумладан, ижодий имтиҳонлар бўйича) миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёз берилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва тегишли вазирликлар, идоралар томонидан ҳар йили ўтказиладиган педагогика ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчилари ва таълим муассасалари тарбияланувчиларининг "Тарбиячи" республика танлови ғолиби, тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг "Ҳамшира" республика танлови ғолиби, "Ниҳол" мукофоти совриндорлари мазкур вазирликлар, идоралар ва жамғармалар тақдимномаларига мувофиқ Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларига, мос таълим йўналишларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш мақсадида тавсияномалар бериш бўйича республика комиссияси тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар;

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тавсиясига асосан Давлат комиссияси қарори билан олий таълим муассасалари бакалавриатининг хорижий тил ва адабиёти, филология ва тилларни ўқитиш таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз қўшимча давлат грантлари асосида ўқишга қабул қилинадилар.

Олимпиада фани, танловлар билан олий таълим йўналишлари ўртасидаги касбий мувофиқлик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари олимпиадалар, танловлар ва мусобақалар ғолибларининг аризалари ҳақидаги маълумотларни, таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази орқали Давлат комиссиясига 22 июлгача бўлган муддатда тақдим этадилар. Давлат комиссияси 31 июлгача ғолиб бўлганлар бўйича тегишли вазирликлар, идораларнинг тақдимномаси асосида алоҳида қарор қабул қилади.

Маданият вазирлигининг мусиқа, рақс, театр, фольклор, шунингдек, Бадиий академиянинг тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича республика танлови ҳамда мазкур йўналишлардаги халқаро танловларнинг ғолибларига Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларининг касбий (ижодий) имтиҳонларида соҳа бўйича энг юқори балл белгиланган фандан максимал балл олиш имтиёзи берилади.

Агар касбий (ижодий) имтиҳонларда энг юқори балл бир нечта фанлардан белгиланган бўлса, абитуриентга имтиёзли максимал балл олиш учун фанлардан бирини танлаш ҳуқуқи берилади.

Агар айрим таълим йўналишларида битта фандан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш белгиланган бўлса, абитуриентга мазкур фан бўйича максимал балл берилади.


8-БОБ. МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАГАН

АБИТУРИЕНТЛАРНИ ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


24. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тасдиқланган низом асосида белгиланган тартибда амалга оширилади.


24-1. Ҳарбий хизматчилар орасидан юқори натижаларга эришган, ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчи ҳарбий қисм қўмондонлиги (раҳбарияти) ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига мувофиқ олий таълим муассасаларига тасдиқланган давлат гранти квоталарига қўшимча равишда, имтиҳонларсиз қабул қилинади.


9-БОБ. ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


25. Танлов кириш имтиҳонларининг (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) фанлар мажмуаси ва ундаги фанлар кетма-кетлигининг мослиги абитуриент белгилаган бакалавриат таълим йўналишлари кетма-кетлиги асосида ўтказилади.

Тест синовлари натижалари бўйича танловларни ўтказишнинг умумий тартиби қуйидагича амалга оширилади:

абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари ушбу олий таълим муассасаси бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади ва унга танлаган иккинчи ва учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этишга рухсат этилмайди;

абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлмай, у танлаган иккинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари ушбу иккинчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади. Бунда абитуриентга танлаган учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этишга рухсат этилмайди;

абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи ва иккинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлмай, у танлаган учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари фақат учинчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади;

абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи, иккинчи ва учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарли бўлмаган тақдирда, унинг тест синови натижалари биринчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинади.

Битта ёки иккита бакалавриат таълим йўналишини танлаган абитуриент, ўзи танлаган таълим йўналишида танловда иштирок этади.

Давлат комиссиясининг абитуриентларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тўғрисидаги қарори асосида олий таълим муассасалари 25 августга қадар абитуриентларни давлат грантлари бўйича талабалар сафига қабул қилиш ҳақидаги буйруқлари расмийлаштирилади.

Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар (ҳужжат топширган таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосидаги қабул квоталари доирасида белгиланган ўтиш баллини тўплаган бўлса) ва кўзи ожизлар тоифасига кирувчилар қабули алоҳида давлат гранти ажратилиб Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади.

Тўлов-контракт асосида абитуриентларни ўқишга қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун контрактда белгиланган маблағ миқдори 15 сентябрдан кечиктирилмай, белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг, олий таълим муассасасининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларни 2 сентябрдан бошлаб дарсларга қатнашишга рухсат этиш тўғрисида олий таълим муассасасининг буйруғи расмийлаштирилади.

Қўшимча тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентлар Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда ушбу миқдорлар бўйича тўлов-контракт шартлари биринчи ўқув йили учун тўлиқ бажарилгандан сўнг абитуриент олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.


26-1. Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарорлардан норози бўлганлар тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ёки судга белгиланган тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.





Низомга

1-ИЛОВА



Олий таълим муассасаларида ягона кўп балли

баҳолаш тизими бўйича касбий (ижодий)

имтиҳонларни ўтказиш

ТАРТИБИ


1. Олий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар (кейинги ўринларда касбий (ижодий) имтиҳонлар деб аталади) тест синовлари ўтказилишига қадар 11 июлдан 20 июлгача ўтказилади.

2. Тест синовларига қўшимча тарзда назарда тутилган касбий (ижодий) имтиҳонлар Давлат комиссияси тасдиқлаган таълим йўналишлари рўйхати бўйича ўтказилади.


3. Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг бош мақсади абитуриентларнинг танланган мутахассислик бўйича ўқиш ва кейинчалик ишлаб кетиш имкониятларини аниқлаш, уларнинг танланган фанлар бўйича билимлари ва малакалари даражаларини, касбий кўникмаларини, ижодий ва жисмоний қобилиятларини баҳолашдир.


4. Касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган фанлар бўйича дастур, имтиҳонлар саволлари ва топшириқларининг мазмуни умумий ўрта (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари дастурларига қатъий мувофиқлаштирилган бўлиши лозим. Спорт фанлари бўйича имтиҳонлар топшириқлари абитуриентларнинг алоҳида тоифалари учун (жинси ва ёши бўйича) белгиланган меъёрий талабларга мувофиқ тузилади.


5. Абитуриентлардан касбий (ижодий) имтиҳонлар қабул қилиш учун олий таълим муассасасида фан бўйича имтиҳон комиссияси ташкил этилади.

Олий таълим муассасасида касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин ректорнинг буйруғи билан олий таълим муассасасида тегишли фанлар бўйича имтиҳонларни ташкил этиш ва қабул қилиш масалалари бўйича тажрибали, малакали ва масъулиятли ўқитувчилар таркибидан фан бўйича имтиҳон комиссияси ташкил этилади;

айрим ҳолларда олий таълим муассасаси фан бўйича имтиҳон комиссияси таркибига бошқа таълим муассасалари ўқитувчилари ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг асосий иш жойи маъмуриятининг тавсияларига биноан киритилишига йўл қўйилади;

олий таълим муассасаси идоравий бўйсунишига қараб вазирлик (идора) билан келишган ҳолда фан бўйича имтиҳон комиссиясининг раислигига номзодни ўз вақтида тасдиқлаш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади;

"Олий ҳамширалик иши" йўналиши бўйича имтиҳон комиссияларининг раислари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади;

имтиҳонлар тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади;

имтиҳонларга ажратиладиган вақт олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан белгиланади;

абитуриентларнинг ёзма шаклда бажарган имтиҳон ишларини текшириш ва баҳолаш кириш ёзма имтиҳонларини текшириш ва баҳолаш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


6. Имтиҳонлар тест синовлари мажмуаларидаги фаннинг эгаллаган ўрнига қараб белгиланган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиғида, ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.

Имтиҳонларни баҳолаш мезонлари ҳар бир фанга ажратилган умумий баллар доирасида, абитуриентларга қўйилган талабларнинг хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, олий таълим муассасасининг фан имтиҳон комиссияси томонидан белгиланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда таянч олий таълим муассасалари томонидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган фанлар бўйича дастур ва баҳолаш мезонлари тасдиқланади.

Агар имтиҳон таълим йўналиши доирасидаги қатор мустақил фанлар бўйича ўтказиладиган бўлса, унда уни баҳолаш учун белгиланган балларнинг умумий миқдори, ҳар бир фаннинг хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, дифференциал тартибда, унинг таркибидаги фанларга бўлинади.

Олий таълим муассасаси қабул комиссияси имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин абитуриентлар эътиборига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда таянч олий таълим муассасалари томонидан тасдиқланган имтиҳон олинадиган фанлар дастурини, уларни баҳолаш мезонларини, маслаҳатлар ва имтиҳонлар жадвалини маълум қилади. "Олий ҳамширалик иши" йўналиши бўйича ушбу тадбирлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.


7. Имтиҳонлар якунлари баллар миқдори сифатида, танлов тартибида имтиҳон варақасига ва имтиҳон рўйхатига киритилади. Бу ҳужжатларнинг ҳар бири фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади.

Имтиҳон қайдномалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан ўз вақтида Давлат тест марказига тақдим этилади.


8. Жадвал бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларга (имтиҳон босқичи ёки турига) келмаган абитуриентлар учун қайта касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилмайди, улар навбатдаги имтиҳонларга қўйилмайди ҳамда ўқишга қабул қилинмайди.

9. Олий таълим муассасасида касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда норозилик (апелляция) аризаларини кўриб чиқиш учун аппеляция комиссияси иши ташкил этилади.






Низомга

2-ИЛОВА



Ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида

олиб бориладиган айрим таълим йўналишлари

бўйича кириш имтиҳонларини қабул қилиш

ТАРТИБИ


1. Айрим таълим йўналишлари бўйича ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган олий таълим муассасаларида, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) билан келишган ҳолда, қабул кўп балли тизим бўйича касбий имтиҳонлар ва тест синовлари асосида амалга оширилади.

Бу таълим йўналишига аризалар фақат умумий ўрта таълим муассасасини ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини кўрсатилган тилларда битирган абитуриентлардан қабул қилинади.


2. Кўп балли тизим бўйича касбий имтиҳонлар ва тест синовлари асосида қабулни амалга оширувчи олий таълим муассасалари кўрсатилган ҳолда ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларининг рўйхатини, касбий (ижодий) имтиҳонлар ва тест синовлари фанларини Давлат комиссияси белгилайди.


3. Имтиҳон дастури, саволлар мазмуни ва имтиҳонлар топшириқлари умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанлари дастурларига қатъий мувофиқ бўлиши лозим.


4. Абитуриентлардан касбий (ижодий) имтиҳонларни қабул қилиш учун олий таълим муассасасида белгиланган тартибда фанлар бўйича имтиҳон комиссиялари ташкил этилади.

Олий таълим муассасаси идоравий бўйсунишига қараб вазирлик (идора) билан келишилган ҳолда фанлар бўйича имтиҳон комиссияларининг раислигига номзодларни ўз вақтида тасдиқлаш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади.

Имтиҳонлар тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.

Имтиҳонларга ажратиладиган вақт олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан белгиланади.


5. Имтиҳонлар тест синовлари мажмуаларидаги фаннинг эгаллаган ўрнига қараб (тегишли равишда 93,0 балл, 63,0 балл ёки 33,0 балл) белгиланган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиғида, ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.

Имтиҳонларни баҳолаш мезонлари, ҳар бир фанга ажратилган умумий баллар доирасида, олий таълим муассасасининг имтиҳон комиссияси томонидан белгиланади.

Олий таълим муассасаси қабул комиссияси имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин, абитуриентлар эътиборига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда таянч олий таълим муассасалари томонидан тасдиқланган имтиҳон олинадиган фанлар дастури, уларни баҳолаш мезонлари, маслаҳатлар ва имтиҳонлар жадвалини маълум қилади.


6. Имтиҳонлар якунлари баллар миқдори сифатида, танлов тартибида имтиҳон варақасига ва имтиҳон рўйхатига киритилади. Бу ҳужжатларнинг ҳар бири фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади.

Имтиҳонлар натижаларига кўра, олий таълим муассасаси қабул комиссияси белгиланган таълим йўналишлари бўйича тасдиқланган ўринлар квотасига танлов ўтказади.

Тест синовлари топширилмайдиган таълим йўналишларининг кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссияси мажлисининг баённомаси ва олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан белгиланган квота доирасида давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинадилар.


7. Жадвал бўйича имтиҳонга келмаган абитуриентлар навбатдаги имтиҳонни топширишга киритилмайди.


8. Олий таълим муассасасида касбий имтиҳонлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда норозилик (апелляция) комиссиясининг иши ташкил этилади.


9. Касбий (ижодий) имтиҳонлар адолатли ва холисона ўтказилишини таъминлаш бўйича шахсий масъулият олий таълим муассасаси ректори ва қабул комиссияси масъул котиби зиммасига юкланади.






Низомга

3-ИЛОВА



Олий таълим муассасаларига кўзи ожиз

абитуриентларни ўқишга қабул қилиш

ТАРТИБИ


1. Кўзи ожизлар тоифасига қуйидаги абитуриентлар киради:

махсус мактаб-интернатлар томонидан кўзи ожизлар учун берилган ўрта таълим (11-синф негизида) етуклик аттестатига эга шахслар;

имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган касб-ҳунар коллежлари томонидан кўзи ожизлар учун берилган дипломга эга шахслар;

9 йиллик кўзи ожизлар махсус мактабинтернатида ўқиган ва 3 йиллик ўрта махсус, касбҳунар таълим муассасаси дипломига эга бўлган шахслар;

умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ҳужжати ёки академик лицей (касб-ҳунар коллежи) дипломига эга бўлган кўзи бўйича 1-гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган шаклдаги маълумотномасига эга бўлган шахслар.


2. Кўзи ожиз абитуриентлар олий таълим муассасаларига кириш чоғларида кириш имтиҳонларини таълим йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан тест синовлари учун белгиланган фанлар мажмуасига мос келувчи кўп балли ёки уларга келтирилган беш балли баҳолаш тизими бўйича, анъанавий услубда топширадилар.


3. Фанлар бўйича кириш имтиҳонларини ўтказиш шакли (ёзма ёки оғзаки) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан белгиланади.


4. Кўзи ожиз абитуриентлар билан тушунтириш ишларини олиб бориш учун олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан махсус масъул ходим ажратилади.


5. Олий таълим муассасаси қабул комиссияси кириш имтиҳонларини ўтказиш учун фанлар бўйича комиссияларни ташкил этади.


6. Фан бўйича кириш имтиҳонларининг дастурлари умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанлари дастурларига тўла мувофиқ ҳолда тузилади ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда таянч олий таълим муассасалари томонидан тасдиқланади.


7. Кириш имтиҳонларини ўтказувчи комиссия таркибига кўзи ожизлар ёки ногиронлар жамиятининг вакили киради.


8. Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари кўзи ожиз абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари фанлари бўйича махсус тузилган жадвалга биноан маслаҳатлар ташкил этадилар.


9. Кўрсатилган абитуриентлар тоифаси учун кириш имтиҳонлари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 26 июлга қадар ўтказилади.


10. Мазкур тоифага кирадиган абитуриентлар ва кириш имтиҳонлари натижалари ҳақидаги маълумотлар 27 июлга қадар Давлат комиссиясига ва Давлат тест марказига топширилади.


11. Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган (кўп балли тизимда баҳоланганда - максимал баллнинг 55 фоизидан юқори балл олган, беш балли баҳолаш тизимида баҳоланганда - "3", "4" ёки "5" баҳо олган) абитуриентлар Давлат комиссияси қарори асосида танловсиз, алоҳида ажратилган ўринларга давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.





Низомга

5-ИЛОВА


Олий таълим муассасаларининг сиртқи

таълим шаклига ўқишга қабул қилиш

ТАРТИБИ


1. Ўқитишнинг сиртқи шаклига талабаликка қабул фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади.


2. Ўқитишнинг сиртқи шаклига кириш учун ҳужжатлар ҳар йили 1 июлдан 30 июлгача бўлган муддатда қабул қилинади.


3. Олий таълим муассасаси таълим йўналиши (фан) бўйича имтиҳон комиссиясининг раислигига номзодни ўз вақтида тасдиқлаш учун бўйсунувига қараб тегишли вазирлик ёки идора билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади.

Олий таълим муассасаси таълим йўналиши (фан) бўйича имтиҳон комиссиясининг раислари рўйхати Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.


4. Кириш имтиҳонлари бошланишидан олдин ректорнинг буйруғи билан тегишли фанлар бўйича имтиҳонларни ташкил этиш ва қабул қилиш учун тажрибали, малакали ва масъулиятли профессор-ўқитувчилар таркибидан таълим йўналиш (фан)лари бўйича имтиҳон комиссияси ташкил этилади.


5. Айрим ҳолларда олий таълим муассасаси таълим йўналиши (фан) бўйича имтиҳон комиссияси таркибига нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда бошқа таълим муассасалари ўқитувчилари асосий иш жойи маъмуриятининг тавсияларига биноан киритилиши мумкин.


6. Ўқитишнинг сиртқи шаклига кириш имтиҳонлари дастурлари, баҳолаш мезонлари ҳамда кириш имтиҳонлари бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси олий таълим муассасасининг ректори томонидан бўйсунуви бўйича вазирлик ёки идора билан келишилган ҳолда тасдиқланади ва кириш имтиҳонлари бошланишидан олдин абитуриентлар эътиборига етказилади.

Кириш имтиҳонлари топшириқлари умумий ўрта (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.

Спорт фанлари бўйича имтиҳонлар топшириқлари абитуриентларнинг алоҳида тоифалари учун (жинси ва ёши бўйича) белгиланган меъёрий талабларга мувофиқ тузилади.


7. Кириш имтиҳонлари ўтказилишидан бир ҳафта олдин абитуриентларга олий таълим муассасаси қабул комиссияси масъул котиби имзолаган ва олий таълим муассасаси қабул комиссияси муҳри қўйилган ва ушбу тартибга 1-иловада намуна сифатида келтирилган рухсатнома берилади.


8. Кириш имтиҳонларини ташкил этиш ва уларни жойларда адолатли ўтказиш масъулияти олий таълим муассасалари қабул комиссиялари раислари, фан бўйича имтиҳон комиссия раислари ва улар томонидан тайинланадиган масъул ходимларга юкланади.


9. Кириш имтиҳонлари ҳар йили 16 августдан 25 августгача бўлган муддатда ўтказилади.

Кириш имтиҳонлари камида 3 та фандан муайян таълим йўналишида ўқитиш тилида ўтказилади.


10. Педагогика таълим йўналишларига ҳужжат топшираётган абитуриентларга касбий лаёқатига мувофиқ касб танлашга кўмаклашиш олий таълим муассасалари томонидан очиқ эшиклар куни, карьера куни, меҳнат ярмаркаси тадбирларини ўтказиш, шунингдек, абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жараёнида факультетларда ташкил этилган касбга йўналтириш хоналарида маслаҳатлар бериш орқали амалга оширилади.


11. Имтиҳонларга ажратиладиган вақт имтиҳон дастурларига мувофиқ олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан белгиланади.


12. Кириш имтиҳонлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, имтиҳонлар давомида имтиҳон топшириқларини бошқа абитуриентга узатса ёки ёрдам берса, имтиҳонлар учун ажратилган вақт тугаганидан кейин имтиҳон топшириқларини топширишдан бош тортса, имтиҳон топшириқларини аудиториядан ташқарига чиқарса, абитуриент имтиҳон ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва таълим йўналиши (фан) бўйича имтиҳон комиссияси раиси (аъзоси) томонидан далолатнома тузилиб, у имтиҳондан четлаштирилади ва ўқишга қабул қилинмайди.


13. Имтиҳон жараёни ҳар бир гуруҳда камида 2 нафар гуруҳ назоратчиси кузатувида комиссия раиси томонидан тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.


14. Абитуриентларнинг ёзма (амалий) шаклда бажарган имтиҳон ишларини текшириш ва баҳолаш шифрлаш орқали амалга оширилади.

Кириш имтиҳони тугаганидан сўнг гуруҳ назоратчиси абитуриентларнинг ёзма (амалий) имтиҳон ишларини қабул қилиб олиш, ҳар бир ёзма (амалий) иш ва унинг ушбу тартибга 2-иловада намуна сифатида келтирилган титул варағига идентификация рақамлари (шифр)ни қўйиш ҳамда имтиҳон комиссияси раисига ушбу имтиҳон ишларини текширишга бериш учун масъул ҳисобланади.

Ёзма (амалий) имтиҳон ишларига қўйилган шифрларнинг махфийлигини таъминлашга гуруҳ назоратчиси шахсан масъул ҳисобланади.

Ёзма (амалий) имтиҳон ишларини шифрлаш ва қайта тиклаш ҳамда уларни текшириш ва баҳолаш махсус ажратилган хоналарда амалга оширилади.

Ёзма (амалий) имтиҳон ишларини объектив текшириш ва баҳолаш учун масъулият фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва аъзоларига юклатилади.

Ёзма (амалий) имтиҳон ишлари қабул комиссияларининг махсус хоналарида бир йил сақланади ва ушбу муддат ўтганидан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.


15. Қабул комиссиялари фаолияти олий таълим муассасаси бўйсунувига кўра вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари ёки тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ваколат берилган ходимлар томонидан кузатиб борилади.


16. Имтиҳонлар, тегишли бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати ва уларга мувофиқ келувчи 3 та фан мажмуаларида тўпланиши мумкин бўлган максимал 189,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади.


17. Имтиҳонлар натижалари баллар миқдори сифатида, титул варағига ва қайдномага киритилади. Бу ҳужжатларнинг ҳар бири фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади ҳамда муҳрланади.


18. Ўқитишнинг сиртқи таълим шакли бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ фанлар мажмуасидаги ҳар бир фан бўйича имтиҳон натижалари имтиҳон хусусиятига қараб, имтиҳон ўтказилганидан кейин 1-3 кун муддатда олий таълим муассасаси расмий веб-сайтида эълон қилинади.


19. Олий таълим муассасасида имтиҳонлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда норозилик (апелляция) аризаларини кўриб чиқиш учун апелляция комиссияси иши ташкил этилади.

Норозилик (апелляция) аризалари имтиҳон натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида қабул қилинади ва аппеляция комиссияси томонидан мурожаат қилганларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда бир кундан уч кунгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.


20. Жадвал бўйича имтиҳонларга (имтиҳон фани, босқичи ёки турига) келмаган абитуриентлар учун қайта имтиҳонлар ўтказилмайди ва улар ўқишга қабул қилинмайди.


21. Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра абитуриентларни талабаликка тавсия этиш тўғрисида олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи қабул қилиниб, кириш имтиҳонлари қайдномалари ҳар йили 29 августга қадар бўйсунувига кўра тегишли вазирлик (идора)га тақдим этилади.

Ўқитишнинг сиртқи шаклига талабаликка тавсия этилган абитуриентларни 2 сентябрдан бошлаб дарсларга қатнашишга рухсат бериш тўғрисида олий таълим муассасасининг буйруғи расмийлаштирилади.

Ўқитишнинг сиртқи шаклига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун шартномада белгиланган маблағ миқдори 15 сентябрдан кечиктирилмай, белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг, олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


22. Сиртқи таълим йўналишларига қабул қилиш тўғрисидаги қарорлардан норози бўлганлар белгиланган тартибда, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.






Тартибга

1-ИЛОВА



Абитуриент рухсатномаси


(олд томони)


     





Тартибга

2-ИЛОВА



Титул варақаси


(олд томони)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 545-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 108-модда





























Время: 0.2216
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск