Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.1999 й. 53-сон "1999 йил қанд лавлаги экин майдонлари ва унинг ялпи ҳосили тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.1999 й.

N 53



1999 ЙИЛ ҚАНД ЛАВЛАГИ ЭКИН

МАЙДОНЛАРИ ВА УНИНГ ЯЛПИ

ҲОСИЛИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Озиқовқатсаноат" уюшмаси 1998 йилда қанд лавлаги етиштириш, тайёрлаш ва уни қайта ишлашда жиддий камчиликларга йўл қўйганликларини қайд этади.

Лавлаги экувчи туманлар ҳокимликлари ва қишлоқ хўжалиги маҳаллий бошқарув органларининг назорат қилмасликлари туфайли лавлаги экиш учун ер танланишида хатоларга йўл қўйилди, лавлаги экиш муддатлари қўпол равишда бузилди, қатор ораларига ишлов бериш ва лавлагини суғориш ўз вақтида ва сифатли ўтказилмади.

Натижада республика бўйича умуман гектаридан режалаштирилган 290 центнер ўрнига Хоразм вилоятида лавлаги ҳосилдорлиги гектаридан ўртача 167,8 центнерни, Қорақалпоғистон Республикасида эса гектаридан атиги 47,7 центнерни ташкил этди.

Ҳазорасп қанд-шакар заводи раҳбарлари ва мутахассисларининг айби билан лавлагини хўжаликлардан қабул қилиб олиш 30-40 кунга чўзилиб кетди, салкам 30 минг тонна лавлаги хўжаликлардан жиҳозланмаган вақтинчалик пунктларда қабул қилинди, бу лавлагининг оғирлиги анча камайиб кетишига ва унинг сифати ёмонлашишига олиб келди.

Ҳазорасп қанд-шакар заводи қувватларидан самарали фойдаланиш, уни республикада ишлаб чиқарилган зарур хом ашё билан таъминлаш ва қанд-шакар ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокими И. Юсуповнинг Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳазорасп қанд-шакар заводини хом ашё билан таъминлаш масалалари тўғрисида" 1998 йил 5 январдаги 1-сон қарорини бажариш бўйича иши қониқарсиз эканлиги қайд этилсин.

Уларга лавлаги ҳосилдорлиги пастлигининг сабабларини батафсил ўрганиб чиқиш, лавлаги етиштириш, тайёрлаш ва уни қайта ишлашни ташкил этишда юз берган жиддий камчиликларга жорий йилда йўл қўймаслик чора-тадбирларини белгилаш топширилсин. Лавлаги етиштириш, тайёрлаш ва сақлаш технологияси бузилишида айбдор шахслар республика қонун ҳужжатларига мувофиқ қаттиқ жавобгарликка тортилсин. Натижалари тўғрисида 1999 йил 1 мартгача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан келишилган 1999 йилда қанд лавлаги экин майдонлари ва унинг ялпи ҳосили тўғрисидаги  таклифлари иловага мувофиқ қабул қилинсин.

Юқори ҳосил олиш мақсадида лавлаги етиштириш технологиясига қатъий риоя қилиниши таъминлансин. Базис шакарлилик камида 15,5 фоиз этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Бобожонов) 72 тонна ҳажмида бир куртакли сифатли қанд лавлаги уруғи етказиб берувчиларни тендер асосида аниқласин, "Озиқовқатсаноат" уюшмаси (Қосимхўжаев) эса уруғ харид қилинишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда қанд лавлаги уруғчилигининг ўз базасини ривожлантириш бўйича тадбирларни 1999 йил 20 февралгача ишлаб чиқсинлар, ушбу мақсадда Хоразм вилоятининг аниқ хўжаликларини танласинлар.

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Хоразм вилоятида стандартлар талабларига мувофиқ қанд лавлаги уруғига қўшимча комплекс ишлов бериш бўйича ихтисослаштирилган цех ташкил этиш юзасидан таклифларни 1999 йил 1 июлгача тайёрласинлар ва уларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


4. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Юсупов), "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси (Матчонов) лавлаги экувчи хўжаликларни қанд лавлаги етиштириш ва унинг ҳосилини йиғиштириб олиш учун етишмаётган техника билан таъминласинлар.


5. Махфий.


6. “Озиқовқатсаноат“ уюшмаси:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм  вилояти  ҳокимлиги билан биргаликда 1999 йил ҳосилидан қанд лавлаги харид қилиш юзасидан хўжаликлар билан контрактация шартномалари тузилишини бир ой муддатда тугалласин;

хўжаликларга шартномавий нарх бўйича харид қилинадиган хом ашё қийматининг 40 фоизи миқдорида икки босқичда, шу жумладан 15 фоизи 1999 йил 1 мартгача, 25 фоизи қанд лавлаги экиш тугаллангандан сўнг аванс тўласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси Қирғизистон Республикасига бориб республика хўжаликларида етиштирилган уруғлик материалга Чўй вилоятининг Кант туманидаги ихтисослаштирилган корхонада қўшимча ишлов бериш масаласини ишлаб чиқсин.

"Ўзтрансгаз" компанияси экиш материалига ишлов бериш бўйича хизматларга Ҳукуматлараро битим бўйича олинган табиий газ учун "Қирғизэнерго" акциядорлик жамиятининг қарзлари ҳисобига ҳақ тўлаш масалаларини бир ҳафта муддатда ҳал қилсин.


8. “Ўзавтотранс“ давлат корпорацияси ва “Ўзбекистон темир йўллари“ давлат-акциядорлик компанияси “Озиқовқатсаноат“ уюшмасига 1999 йилда қанд лавлаги ташиш учун зарур миқдорда автотранспорт воситалари, шунингдек кодлар ва темир йўл вагонлари ажратсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.М. Олимжонов ва М.З. Усмонов зиммасига  юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил  5 февралдаги

53-сон қарорига

ИЛОВА



1999 йилда қанд лавлаги экин майдони,

ҳосилдорлиги ва унинг ялпи ҳосили

    


Экин майдони,

гектар


Ҳосилдорлик,

ц/га


Ялпи ҳосил,

тонна


Қорақалпоғистон

Республикаси


5000

140,0

70000

Хоразм вилояти


14000

200.0

280000

Жами:


19000

184,2

350000







































Время: 0.1340
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск