Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.06.2017 й. 409-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 июндаги

409-сон қарорига

ИЛОВА



Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни

моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1 Ушбу Низом қуйидаги ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги марказий аппарати, унинг ташкилий тузилмасига кирадиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда бюджет ташкилотлари деб аталади) ходимлари;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимига кирадиган давлат унитар корхоналарининг (кейинги ўринларда давлат унитар корхоналари деб аталади) ходимлари.


2. Бюджет ва давлат унитар корхоналари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, жамоавий шартномаларга, шунингдек бошқа маҳаллий норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади ва у қуйидагиларни ўз ичига олади:

лавозим маошлари (тариф ставкалари);

лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар;

меҳнатнинг якуний натижаларига кўра белгиланадиган мукофотлар.


3. Давлат унитар корхоналари ходимларининг лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар, шунингдек мукофотлар мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан, белгиланган тартибда молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.



2-БОБ. ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИНИ (ТАРИФ

СТАВКАЛАРИНИ) БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


4. Бошқарув ходимларининг, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг лавозим маошлари, шунингдек ишчиларнинг тариф ставкалари қонун ҳужжатларига мувофиқ Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси асосида белгиланади.

Ходимнинг лавозим маоши белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини ягона тариф сеткасининг тегишли разряди тариф коэффициентига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Соатбай тариф сеткаси миқдори ходимнинг лавозим маошини (тариф ставкасини) беш кунлик иш ҳафтаси асосида, иш вақти нормал давом этган тақдирда иш соатларининг ўртача ойлик миқдорига бўлиш йўли билан аниқланади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси билан тасдиқланган разрядларига мувофиқ, лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти марказий аппаратда - 2 бараварга, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасида - 1,5 бараварга, туман (шаҳар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимларида - 1,3 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади.

Бунда, ушбу тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

5. Штат жадвалини шакллантиришда:

иш касблари (мутахассисликлар) бўйича малака разрядлари Вазирлар Маҳкамасининг "Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарорига мувофиқ ишларни сифатли бажариш учун талаб этиладиган малакадан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

Ўзбeкистон Рeспубликаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг "Сув таъминоти ва канализация объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Инжиниринг компанияси деб аталади) ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасига асосан тариф коэффициентларига ошиб борувчи коэффициентларнинг чекланган миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг "Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи хизматлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 16 майдаги 124-сон қарорига мувофиқ белгиланади.

6. Ходимларнинг лавозим маошларини ўзгартириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мувофиқ иш ҳақи миқдорлари оширилганда;

ходим ушбу ташкилотда бошқа лавозимга ўтганда ёки ходимга янада юқори малака разряди берилганда.



3-БОБ. ҚЎШИМЧАЛАР ВА УСТАМАЛАР


7. Бюджет ташкилотлари ходимларига меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига лавозим маошига қуйидаги қўшимчалар ва устамалар тўланади:

иш вақтидан бошқа вақтларда, дам олиш ва байрам кунларида ишлаганлик учун - соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда 2 баравар миқдорида;

тунги вақтда ишлаганлик учун - соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда 1,5 баравар миқдорида;

узоқ муддат ишлаганлик учун лавозим маошига фоиз миқдорида ҳар чоракда қуйидаги миқдорларда тўланади (тўлаш шартлари ва тартиби маҳаллий ҳужжатлар билан белгиланади):

Иш стажи


Устамалар миқдорлари

(лавозим маошига нисбатан фоиз ҳисобида)


3 йилдан 5 йилгача


40

5 йилдан 10 йилгача


50

10 йилдан 15 йилгача


75

15 йилдан ортиқ


100

8. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими участкалари назоратчиларидан ташқари, давлат унитар корхоналари ходимларига ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан лавозим маошига қуйидаги қўшимчалар ва устамалар белгиланиши мумкин:

касбларни (лавозимларни) қўшиб бажарганлик ва хизмат кўрсатиш ҳудудини кенгайтирганлик учун - амалда бажарилган ишлар учун;

дам олиш ва байрам кунларида ишлаганлик учун - соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда икки баравар миқдорда;

узоқ муддат ишлаганлик учун лавозим маошига фоизлар ҳисобида - ҳар чоракда ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган миқдорларда ва шартларда.

9. Узлуксиз иш стажи қуйидаги ҳолатларда лавозимда ишлашга кирганда:

ташкилотлар тугатилгани (қайта ташкил этилгани) ёки штат қисқаргани ёхуд доимий яшаш жойи ўзгаргани сабабли ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай ишга кирганда;

ўз хоҳишига кўра (узрли сабаб бўйича), шу жумладан эри ёки хотини бошқа яшаш жойига ўтганда (ўтиш вақти бир ойлик муддатга киритилмайди) ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай ишга кирганда.



4-БОБ. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ

МУКОФОТЛАШ ВА УЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


10. Бюджет ташкилотлари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


11. Бюджет ташкилотлари ходимларига байрам кунлари учун штат жадвалига мувофиқ лавозим маошининг икки баравари миқдорида мукофот тўланиши мумкин.


12. Мукофотларнинг аниқ миқдорларини белгилаш учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида бюджет ташкилотлари ходимларини мукофотлаш тартибини белгилаш комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) ташкил этилади.

6 кишидан иборат бўлган комиссия Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири қарори билан тузилади ва қуйидагилардан иборат бўлади: вазир (комиссия раиси), бош бухгалтер, кадрлар бошқармаси бошлиғи, юридик бўлим бошлиғи, меҳнат жамоаси ва касаба уюшма қўмитаси вакиллари. Комиссия қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва тегишли протокол билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


13. Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан тасдиқланадиган Бюджет ташкилотлари ходимлари фаолиятини баҳолашнинг тармоқ рейтинг тизимига мувофиқ лавозим маошига қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик шахсий устамалар тўланиши мумкин:

70 баллдан 75 баллгача тўплаганларга - 50 фоиз;

76 баллдан 80 баллгача тўплаганларга - 75 фоиз;

81 баллдан 85 баллгача тўплаганларга - 100 фоиз;

86 баллдан 90 баллгача тўплаганларга - 125 фоиз;

91 баллдан 95 баллгача тўплаганларга - 150 фоиз;

96 баллдан 100 баллгача тўплаганларга - 200 фоиз.

14. Бюджет ташкилотлари ходимларига қуйидагилар тўланади:

йўлкира ва овқатланиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида ҳар ойлик компенсация;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва қанд-шакар харид қилиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кўп бўлмаган миқдорда бир йўла моддий ёрдам;

алоҳида ҳолатлар (узоқ муддат касаллик, оила аъзосининг вафоти, никоҳ тузиш ва бошқалар) муносабати билан битта лавозим маошидан ошмайдиган миқдорда бир йўла моддий ёрдам.



5-БОБ. ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ ВА УЛАРГА

МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


15. Давлат унитар корхоналари ходимларини мукофотлаш умуман ташкилот бўйича белгиланган асосий кўрсаткичларни бажарилганда, шунингдек ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга, харажатларни камайтиришга ва ишлаб чиқаришнинг ички резервларидан фойдаланишга йўналтирилган тадбирлар ўз вақтида бажарилганда ҳамда кутилаётган самарага эришилганда ҳисобот давридаги ишларнинг натижалари бўйича амалга оширилади.

Ўзининг функционал вазифаларини ўз вақтида, сифатли бажариш ва ташкилот фаолияти натижаларига шахсий улуш қўшиш давлат унитар корхоналари ходимларига мукофотлар ёзиш учун асосий кўрсаткичлар ҳисобланади. Давлат унитар корхоналари ходимларини мукофотлашнинг аниқ кўрсаткичлари тегишли ташкилотлар раҳбарлари томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.


16. Давлат унитар корхоналари ходимларини мукофотлаш ҳар чораклик прогноз кўрсаткичларини бажариш бўйича маълумотлар асосида, шу жумладан:

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида истеъмолчилар қамровини ва даромадни кўпайтирганлик учун - лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда;

йўқлаб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига пул маблағлари тушганлиги учун - лавозим маошининг 40 фоизигача миқдорда;

ҳисобга олишнинг якка тартибдаги приборлари жорий этилганлиги ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш йўли билан электр энергияси истеъмолини қисқартирганлик учун - лавозим маошининг 30 фоизигача миқдорда;

коммунал хўжалиги объектларида авария вазиятларининг ўз вақтида олдини олганлик ва уларни бартараф этганлик учун - лавозим маошининг 30 фоизигача миқдорда мукофотланади.

Пул маблағлари тушиши прогноз кўрсаткичлари бажарилмаган тақдирда қолган кўрсаткичлар бўйича мукофот миқдори, улар бажарилган тақдирда - 50 фоизга камаяди.


17. Давлат унитар корхоналари ходимларини байрам кунларида мукофотлаш миқдорлари тегишли ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан, молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


18. Давлат унитар корхоналари ходимларига моддий ёрдам тўлаш ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган миқдорларда ва шартларда амалга оширилади.



5-1-БОБ. ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ "СУВ ТАЪМИНОТИ

ВА КАНАЛИЗАЦИЯ ОБЪЕКТЛАРИ ҚУРИЛИШИ БЎЙИЧА

ИНЖИНИРИНГ КОМПАНИЯСИ" ДАВЛАТ УНИТАР

КОРХОНАСИ ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ БЎЛИНМАЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ ҲАМДА УЛАРГА

МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

18-1. Инжиниринг компанияси ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида буюртмачини сақлаш харажатларини белгиланган тартибда назарда тутадиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


18-2. Инжиниринг компанияси ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси Инжиниринг компанияси томонидан ҳар йили назарда тутиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида шакллантирилади.


18-3. Инжиниринг компанияси ходимларига:

иш вақтидан бошқа вақтларда, дам олиш ва байрам кунларида, тунги вақтда ишлаганлик, шунингдек, узоқ муддат ишлаганлик учун ушбу Низомнинг 7 ва 9-бандларида назарда тутилган тартибда лавозим маошига устамалар;

расмий байрам кунлари (Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз, Мустақиллик куни, Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити, Конституция куни, Янги йил) ва касб байрами (Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ходимлари куни) бир лавозим маоши миқдорида бир марталик мукофот пули;

овқатланиш харажатларини қоплаш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ҳар ойлик тўлов;

йўлкира харажатларини қоплаш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ҳар ойлик тўлов, хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлар бундан мустасно;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кўп бўлмаган миқдорда бир йўла моддий ёрдам пули;

алоҳида ҳолатлар (узоқ муддат касаллик, оила аъзосининг вафоти, никоҳ тузиш ва бошқалар) муносабати билан бир лавозим маошидан ошмайдиган миқдорда бир йўла моддий ёрдам пули;

соғликни тиклаш (санаторийда даволаниш) учун бир йилда бир марта бир лавозим маоши миқдорида молиявий ёрдам пули тўланади.


18-4. Мукофотлар ва устамаларнинг аниқ миқдорини белгилаш учун Инжиниринг компаниясида Инжиниринг компанияси ходимларини мукофотлаш тартибини белгилаш комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) ташкил этилади.

Комиссия Инжиниринг компанияси директорининг қарори билан 6 кишидан иборат таркибда тузилади ва директор (комиссия раиси), бош бухгалтер, кадрлар бўйича мутахассис, юрисконсульт, меҳнат жамоаси ва касаба уюшма қўмитаси вакилларини ўз ичига олади. Комиссия қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва тегишли баённома билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


18-5. Инжиниринг компаниясининг айрим ташаббускор ва юқори малакали ходимларига Инжиниринг компанияси директорининг тегишли буйруғига ҳамда комиссия қарорига асосан лавозим маошига унинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорида ҳар ойлик шахсий устамалар белгиланиши мумкин.



6-БОБ. УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ ТИЗИМИ УЧАСТКАЛАРИНИНГ

НАЗОРАТЧИЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


19. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими участкаларининг назоратчиларига мукофотлар тўлаш кўрсатилган хизматлар (сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти) учун аҳолига ҳисоблаб ёзилган пул маблағлари йиғилишига мутаносиб равишда фоизлар миқдорида амалга оширилади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими участкалари назоратчилари меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган пул маблағларининг фоиз ҳисобидаги нисбати қуйидагилар таъминланган тақдирда истеъмолчиларга (жисмоний шахсларга) ҳисоблаб ёзилган тўловлар йиғими даражасига кўра давлат унитар корхонаси томонидан мустақил равишда белгиланади:

кўрсатилган хизматлар учун истеъмолчиларга (жисмоний шахсларга) ҳисоблаб ёзилган тўловлар 100 фоиз йиғилганда - беш фоиздан ўн фоизгача миқдорида;

тўловлар 70 фоиздан кўп миқдорда йиғилганда - беш фоиз миқдорида белгиланади.

Тўловлар йиғими (тушуми) прогнози ҳар ойда давлат унитар корхонаси томонидан аниқланади ва белгиланган тартибда амалдаги тарифлар бўйича ҳисоблаб чиқилган истеъмолчиларга (жисмоний шахсларга) кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилинаётган ойда ҳисоблаб ёзилган тўловларни, шунингдек илгари кўрсатилган коммунал хизматлар учун мавжуд бўлган дебиторлик қарзларнинг тўланишини ўз ичига олади.

Тўловлар йиғими прогнози уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими участкаларининг назоратчиси хизмат кўрсатадиган ҳудуд, шунингдек хизматлар кўрсатиш учун тарифлар ўзгарган тақдирда қайта кўриб чиқилиши мумкин.


20. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими участкаларининг назоратчилари сонига бўлган эҳтиёж ҳар қайси назоратчи учун белгиланган ташкилотдан ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш учун бириктирилган ҳудуддан келиб чиққан ҳолда аниқланади.



7-БОБ. КЎП ХОНАДОНЛИ УЙ-ЖОЙ ФОНДИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ ВА ИЧИМЛИК СУВИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ

ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

21. Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

22. Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларига ушбу Низомнинг 4-бобида назарда тутилганлардан ташқари қўшимча рағбатлантирувчи тўловлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солинган жарималар бўйича тушумлар суммасидан фоизлар нисбатида амалга оширилади;

Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган жарималар бўйича тушумлар суммасидан фоизлар нисбати тегишли мансабдор шахсларга солинган жарималар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг банкдаги ҳисобварағига 100 фоиз тушиши таъминланиши шарти билан ушбу жарималар даражасига боғлиқ равишда, бироқ 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланади.


8-БОБ. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

ВА ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАЛАРИНИНГ

ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШНИ

ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН МАСЪУЛИЯТ


23. Бюджет ташкилотларининг ва давлат унитар корхоналарининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ходимлар меҳнатини нормалаш ва ҳисобга олишнинг ташкил этилиши, лавозим маошлари ва тариф ставкаларининг тўғри белгиланганлиги, ушбу Низомда назарда тутилган қўшимчалар, устамалар ва мукофотларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилганлиги учун шахсан жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 550-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 112-модда






































Время: 0.1793
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск