ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2017 й. 412-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.06.2017 й.

N 412



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Президенти девони

фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"

2017 йил 1 мартдаги ПФ-4974-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти девони фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 1 мартдаги ПФ-4974-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 июндаги

412-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси судьялари, адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида" 1993 йил 9 июлдаги 343-сон қарорида:


а) 3-иловага қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:

"Изоҳ.

Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида бошқарув ходими сифатидаги ишлаш даври кўп йил ишлаганлиги учун устамалар тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари ва унинг аппарати етакчи мутахассиси сифатидаги ишлаш даври кўп йил ишлаганлиги устамалар тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади";


б) 4-иловага қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:

"Изоҳ.

Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида бошқарув ходими сифатидаги ишлаш даври мартаба даражалари олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари ва унинг аппарати етакчи мутахассиси сифатидаги ишлаш даври мартаба даражалари олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади".

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомнинг 5-бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мартаба даражалари қуйидагиларга ҳам берилади:

Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бошқарув ходимларига;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси юридик хизматлари ходимларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ва унинг аппарати етакчи мутахассисига".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойишида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ";


б) 1-иловада:

илова номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро

аэропортида алоҳида муҳим йўловчиларга

хизмат кўрсатиш зали тўғрисида

НИЗОМ";


1.1.-банддаги "Тошкент" халқаро аэропорти" сўзлари "Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропорти" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга илованинг номланишидаги "Тошкент" халқаро аэропорти" сўзлари "Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропорти" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга иловадаги 1-рўйхатнинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"1. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони


1.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари ва уларнинг ўринбосарлари

1.2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ва унинг ўринбосарлари

1.3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ишлар бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари

1.4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ижро этувчи аппарати раҳбари ва унинг ўринбосари

1.5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати раҳбари

1.6. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони шўъба мудирлари";


4.2-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4.2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари";


қуйидаги мазмундаги 4.4-кичик банд қўшилсин:

"4.4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири аппаратининг мудири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментлари мудирлари ва бошқармалари бошлиқлари";


Низомга иловадаги 2-рўйхатнинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга илованинг 1-рўйхатида:


1.2-кичик банддаги "миллий" сўзи чиқариб ташлансин;


1.4-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ижро этувчи аппарати раҳбари ва унинг ўринбосари";


1.5-кичик банддаги "Матбуот котиби" сўзлари "Матбуот хизмати раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин;


1.6-кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


1.7-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.7. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони шўъба мудирлари";


4.2-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4.2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари";


4.4-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4.4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири аппаратининг мудири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментлари мудирлари ва уларнинг ўринбосарлари, бошқармалари бошлиқлари ҳамда функционал бўлимлари мудирлари".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 551-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 113-модда






































Время: 0.1978
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск