Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.1999 й. 77-сон "1998 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари, олиб борилган иқтисодий ислоҳотларнинг самараси ва 1999 йилда иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий устуворликлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.1999 й.

N 77



1998 ЙИЛДА РЕСПУБЛИКАНИ

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЯКУНЛАРИ,   ОЛИБ   БОРИЛГАН   ИҚТИСОДИЙ

ИСЛОҲОТЛАРНИНГ САМАРАСИ ВА 1999 ЙИЛДА

ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

АСОСИЙ УСТУВОРЛИКЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, ўтган йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича дастурий чора-тадбирларнинг амалга оширилиши макроиқтисодий ва молиявий барқарорлаштириш соҳасидаги ижобий силжишларни мустаҳкамлаш, иқтисодий ўсишни ҳамда республика аҳолиси фаровонлигини янада оширишни таъминлаш имконини берди.

1998 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 104,4 фоизни, аҳоли жон боши ҳисобига эса - 102,6 фоизни ташкил қилди. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 5,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 4 фоизга, чакана товар обороти 14 фоизга ошди. Инфляция суръатлари пасайтирилди. Давлат бюджети тақчиллиги тасдиқланган параметрлар доирасида тутилди. Ташқи савдо оборотида 239,5 млн. АҚШ доллари миқдорида ижобий сальдога эришилди.

Инвестицияларнинг ялпи ҳажми 15 фоизга, пудрат ишлари 6 фоизга кўпайди. Капитал қўйилмалар умумий ҳажмида хорижий инвестициялар ва кредитлар салмоғи ошди.

Ўзаро тўланмаган қарзлар миқдорини камайтириш, шартнома интизомини мустаҳкамлаш, айрим тармоқлар бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш юзасидан чора-тадбирлар комплекси амалга оширилди. Қишлоқ хўжалигида, қурилишда, банк соҳасида, соғлиқни сақлашда бозор ислоҳотлари  жараёнлари чуқурлашмоқда.

Шу билан бир қаторда, бир қанча тармоқлар ва корхоналарда, шу жумладан, Қишлоқ ва сув  хўжалиги вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзбек ипаги" уюшмаси тизимида молиявий аҳвол нобарқарорлигича қолмоқда. Зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг аксарияти Тошкент шаҳрида, Тошкент ва Наманган вилоятларидадир.

Маҳсулот экспорт қилишнинг белгиланган параметрларини бажариш "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти, "Ўзгўштсутсаноат", "Ўзавтосаноат", "Ўзкимёсаноат", "Озиқовқатсаноат" уюшмалари, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг", "Ўзбекнефтгаз", "Ўзқурилишматериаллари" компаниялари ва бошқалар томонидан таъминланмади.

Мулкка, мулкдорлар синфини шакллантиришга нисбатан муносабат секинлик билан ўзгармоқда, уларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий манфаатлари ҳар доим ҳам таъминланмаяпти.


Ўтказилаётган бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва 1999 йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қайд этилсинки, 1998 йилда ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсишига ва аҳоли турмуш даражасининг ошишига эришилганига қарамай, йил мобайнида кўрилган чора-тадбирлар барча белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга эришиш, тўланмаган қарзлар ҳажмини кескин қисқартириш, корхоналарнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш, тайёр экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш бўйича вазифаларни бажариш учун етарли бўлмади.

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари танқидий таҳлил қилиш асосида ўзларига қарашли тармоқлар, корхоналар ва ҳудудларни 1999 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг аниқ мақсадга қаратилган йўналишларини белгиласинлар. Бу 2000-2005 йилларда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари дастури остида мустаҳкам база, асос яратиши керак.


2. Қуйидагилар 1999 йилда иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

биринчи - аҳолини, айниқса аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинмаган қатламларини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, янги иш ўринлари, айниқса уларни қишлоқ жойларда ташкил этиш, ичимлик сув ва газ билан таъминлаш, аҳоли даромадларини ўстириш, ички истеъмол бозорини тўлдириш, соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

иккинчи - тизим ислоҳотларини чуқурлаштириш ва 1999 йил учун қабул қилинган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, корхоналарни, айниқса йирик ва базавий объектлардаги корхоналарни кенг акциялаштириш, шу жумладан, хорижий сармоя иштирокида акциялаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш;

учинчи - иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни, корхоналарни техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштиришни, рақобатбардошли ишлаб чиқаришлар ташкил этилишини, йирик инвестиция лойиҳаларининг, айниқса халқаро ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

тўртинчи - мулкий пайларни, оилавий пудратни жорий этиш ва хўжаликларни қишлоқ хўжалиги кооперативларига айлантириш асосида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш;

бешинчи - реал мулкдорларни шакллантиришга, янги иш ўринларини, энг аввало, уларни қишлоқ жойларда ташкил этишга ёрдам берувчи кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, шунингдек деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш;

олтинчи - Кадрлар тайёрлаш миллий дастури билан белгиланган таълимнинг барча тизимини изчиллик билан ислоҳ қилиш, академик лицейларни ва касб-ҳунар коллежларини реконструкция қилиш ва қуриш, янги ўқув дастурларини тайёрлаш ва уларни синовдан ўтказиш;

еттинчи - аёллар манфаатини таъминлаш ва ҳимоя қилиш, уларнинг оила ва жамиятдаги ролини кучайтириш, уларнинг меҳнатини ва турмуш шароитларини енгиллаштириш бўйича Давлат дастурида тасдиқланган чора-тадбирларни амалга ошириш.


3. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, Инвестиция дастурлари департаменти вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда:

жорий йилнинг март ойидан бошлаб миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари, секторлари ва соҳаларини ислоҳ қилишга доир қабул қилинган дастурлар ва Ҳукумат қарорларининг бажарилишини ҳар ойда кўриб чиқишни амалиётга жорий этсинлар;

1999 йил 1 мартгача - хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда амалга оширилаётган ва 1999 йилги қурилишларнинг аниқ дастурига кирган инвестиция лойиҳалари бўйича ишларни бажариш жадвалларини тасдиқласинлар, уларнинг амалга оширилиши устидан ҳар ойлик мониторингни таъминласинлар.


4. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича, Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиялари (Ў.Т.Султонов, Б.С.Ҳамидов) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси билан биргаликда:

бир ҳафта муддатда - ишлаб чиқилган бизнес-режаларни ва корхоналарни санация қилиш режаларини экспертизадан ўтказиш, шунингдек корхоналар томонидан иқтисодий ночорликнинг бартараф этилишини назорат қилиб бориш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари раҳбарлари бошчилик қиладиган қўшма идоралараро тармоқ ишчи гуруҳлари тузсинлар;

бир ой муддатда - вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ҳудудлар бўйича бюджетга тўловларнинг ўз вақтида тўланмаган ҳажмларини 1999 йил 1 январдаги ҳолатга кўра тўлиқ хатловдан ўтказсинлар ва 1999 йил 1 апрелгача Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:

тадбиркорликни ривожлантиришнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқсинлар. Бунда кичик ва ўрта корхоналарнинг хўжалик фаолияти учун зарур иқтисодий шарт-шароитлар яратишни, асосланмаган барча маъмурий тўсиқларни бартараф этишни, уларнинг молиявий ресурслари турли эҳтиёжларга ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ўтказиладиган тадбирларга жалб этилишини тўхтатишни назарда тутсинлар;

1999 йил 1 апрелгача - Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Бизнес-фонд билан биргаликда кичик корхоналар хўжалик фаоллигининг пастлиги сабабларини таҳлил қилсинлар, янги иш ўринлари яратиш, саноат ишлаб чиқаришини кўпайтиришда ва ҳудудлар хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда уларнинг имкониятларидан фойдаланиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқсинлар ва уларни амалга оширсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, тижорат банклари билан биргаликда молия-хўжалик фаолиятини тўхтатган ва уни 6 ой давомида амалга оширмаётган корхоналарни ўз вақтида аниқлаш ва тугатиш мақсадида ҳар чоракда хатловдан ўтказсинлар, кейинчалик уларни Корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш реестридан чиқарсинлар ёки жойлардаги суд органларига тугатиш тўғрисида даъво аризалари юборсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Депозитарийлар ва уларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Марказий депозитарий ташкил этиш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин, бунда акциядорлик жамиятлари ва инвесторлар, шу жумладан, хорижий инвесторлар бўйича корпоратив қимматли қоғозлар чиқарилишининг ҳисобга олиниши, сотилиши ва сақланишини тартибга солишни назарда тутсин.


7. Йўл-транспорт коммуникацияларини қуриш ва ривожлантириш комплекси (Р.Р. Юнусов) Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги битимга мувофиқ жорий йил охиригача Андижон-Ўш-Саритош-Иркештом автойўлини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича биринчи навбатдаги ишларни амалга оширсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда товарларни сертификациялаш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарларни штрихли кодлаштиришни жорий этиш бўйича комплекс дастурни бир ой муддатда ишлаб чиқсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги хорижий инвестицияларни ҳисобга олиш бўйича капитал маблағлар статистикаси тизимини такомиллаштириш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин. Қарорнинг амалга оширилиши 1999 йил I чораги якунлари бўйича республика Ҳукумати мажлисида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов

































Время: 0.1842
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск