ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар ва илмий-тадқиқот ишлари / Фанлар академияси, унинг бўлинмалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2017 й. ПҚ-3059-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚAРОРИ

15.06.2017 й.

N ПҚ-3059



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ НАВОИЙ

БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги "Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2789-сонли қарори ижросини таъминлаш ва Навоий вилоятидаги инновация лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали иқтисодиётнинг реал секторлари самарадорлигини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими ташкил этилсин (кейинги ўринларда - Бўлим).


2. Бўлимнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

Навоий вилоятининг (кейинги ўринларда - ҳудуд) саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари ҳолатининг тизимли таҳлилини олиб бориш, муаммоли масалаларни аниқлаш ва уларнинг самарали ечимини излаш учун устувор илмий йўналишларни белгилаш;

ҳудуднинг иқтисодиёт тармоқларини техник ва технологик ривожланиши, энерго ва ресурстежамкор технологияларни жорий этишни таъминлаш, ишлаб чиқилаётган маҳсулотларнинг таннархини пасайтиришга ёрдам берувчи илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш;

ҳудуднинг технологик ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қаратилган илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш;

ҳудудни янада ривожлантиришга қаратилган геология, кончилик иши, металлургия, кимё, геотехнология, робототехника, мехатроника, нанотехнология, биотехнология, агрокимё, экология, автоматика, энергетика ва машинасозлик соҳаларида фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни ўтказишда иштирок этиш;

ҳудуднинг илмий ва илмий-педагог юқори малакали кадрлари, таълим муассасалари ўқитувчилари ва саноат корхоналари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда иштирок этиш;

фан-таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашуви жараёнини жадаллаштиришга кўмаклашувчи шароитлар яратиш;

саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида жаҳон ва мамлакат илм-фани ютуқларини ўрганиш ва таҳлил қилиш, ҳудуднинг хусусиятлари ва эҳтиёжларини инобатга олиб, улардан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

ҳамкорликдаги илмий тадқиқотларга хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, ҳудуднинг муаммоларини ҳал этиш бўйича изланишлар ва илмий тадқиқотлар олиб бориш доирасида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига, зарур ҳолларда, Бўлимнинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Бўлим давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва банк, шу жумладан, валюта ҳисоб рақамига эга;

Бўлимнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Президиуми ва "Навоий кон-металлургия комбинати" Давлат корхонасининг Илмий-техник кенгаши мажлисларида тингланади;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари Бўлим ходимларига ҳам жорий этилади;

Бўлим раиси мақоми Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти лавозимига тенглаштирилади ва бир вақтнинг ўзида "Навоий кон-металлургия комбинати" Давлат корхонаси бош директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари ҳисобланади;

Бўлим раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва "Навоий кон-металлургия комбинати" Давлат корхонаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президентининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва озод қилинади.


5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва "Навоий кон-металлургия комбинати" Давлат корхонасининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими ҳузурида 2-иловага мувофиқ таркибда Идоралараро илмий-техникавий кенгаш ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


6. Бўлим ҳузуридаги Идоралараро илмий-техникавий кенгашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш;

фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциялашуви учун қулай шароитлар яратиш;

ҳудуддаги ташкилотлар билан шартномалар асосида янги илмий тадқиқотлар натижалари ва инновация ишланмаларини амалиётга жорий этишга кўмаклашиш;

юқори илмий натижаларга эришган ва ҳудудда илм-фаннинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган олимларни, жумладан ёш олимларни қўллаб-қувватлаш;

Бўлимни моддий-техник таъминлаш учун ҳомийлик маблағларини жалб этишга кўмаклашиш.


7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси "Навоий кон-металлургия комбинати" Давлат корхонаси билан биргаликда Бўлим ҳузуридаги Идоралараро илмий-техникавий кенгаш тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:

бир ой муддатда Бўлимнинг уставини тасдиқласин ва уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласин;

икки ой муддатда Бўлимни юқори малакали илмий кадрлар, шу жумладан, истиқболли йўналишлар бўйича таклиф этилган хорижий олим - мутахассислар билан тўлдириш бўйича зарур чораларни кўрсин;

Бўлим илмий ходимларнинг етакчи хорижий илмий ва таълим муассасаларида мақсадли тажриба орттиришларини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни таъминласин.


9. Бўлим фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар ҳисоблансин:

"Навоий кон-металлургия комбинати" Давлат корхонаси маблағлари, шу жумладан, тегишли илмий-технологик ишланмаларни жорий этиш натижасида олинган соф фойданинг 10 фоизи миқдори;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, илмий-тадқиқот ишларини бажариш учун хўжалик шартномаларидан келиб тушадиган тушумлар, халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотлар грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

10. Бўлим бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан Навоий шаҳри, ўалаба шоҳ-кўчасидаги Навоий давлат кончилик институти биноси манзилига жойлаштирилсин.


11. "Навоий кон-металлургия комбинати" Давлат корхонаси:

бир ой муддатда Бўлим фаолиятини ташкил этиш учун зарур мебель, компьютер техникаси, жиҳоз ва бошқа моддий воситалар билан таъминлашни;

Навоий шаҳри, Меъморлар кўчаси, 2-уй манзили бўйича жойлашган бинони Бўлимнинг илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш ва жойлаштириш учун уни капитал таъмирлашни;

Бўлимнинг илмий-тадқиқот лабораторияларини замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлашни;

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакат илмий-тадқиқот муассасаларидан таклиф этиладиган илмий маслаҳатчиларнинг вақтинча яшашлари учун турар-жой комплексини қуришни таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 15 июндаги

ПҚ-3059-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар

академиясининг Навоий бўлими

ТУЗИЛМАСИ












Раис

Идоралараро илмий-техник кенгаш




























Илмий котиб






Раис ўринбосари





Бош юрисконсульт

1 нафар















Геология, қазиб олиш, қимматбаҳо, рангли металларни ва уранни қайта ишлаш бўлими

3 нафар

Кимё технологияси, нанотехнологиялар ва қишлоқ хўжалиги бўлими

3 нафар

Кадрлар бўйича инспектор

1 нафар
















Бухгалтерия

2 нафар






Норуда ва техноген фойдали қазилмалар бўлими

2 нафар

Машинасозлик, асбобсозлик ва автоматлаштириш бўлими

2 нафар

















Канцелярия

1 нафар


















Қайта тикланувчи энергия, энерготежамкорлик ва экология бўлими

2 нафар




















Хўжалик хизмати














Ходимларнинг (ёрдамчи ходимлардан ташқари) чекланган умумий сони илмий-тадқиқот ва инновацион ишлар ҳажмига боғлиқ ҳолда 20 нафарни, шу жумладан илмий ходимлар сони 15 нафарни ташкил этади.

Ёрдамчи ходимлар сони қонунчиликда белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.

Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида жалб этилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 15 июндаги

ПҚ-3059-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар

академиясининг Навоий бўлими ҳузуридаги

Идоралараро илмий-техник кенгаш

ТАРКИБИ

Ғ.И. Ибрагимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Идоралараро илмий-техник кенгаш раиси


Б.С. Йўлдошев

-

Фанлар академияси президенти, Идоралараро илмий-техник кенгаш раиси ўринбосари


Қ.С. Санақулов

-

"Навоий КМК" ДК бош директори, Идоралараро илмий-техник кенгаш раиси ўринбосари


К.Б. Турсунов

-

Навоий вилояти ҳокими


М.М. Каримов

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари


И.Ю. Абдураҳмонов

-

инновацион ривожланиш вазири

И.Б. Тўрамуратов

-

Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси раиси


Б.М. Шарипов

-

"Навоийазот" АЖ бошқаруви раиси


Б.С. Назаров

-

"Қизилқумцемент" АЖ бошқаруви раиси


С.П. Бобосодиқов

-

"Электрокимёзавод" АЖ ҚК бош директори


К.Х. Ғаниев

-

"Навоий ТЭС" АЖ бошқаруви раиси


Н.П. Снитка

-

"Навоий КМК" ДК бош муҳандиси


Б.Т. Ибрагимов

-

Фанлар академияси бош илмий котиби


лавозим бўйича

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори ўринбосари

С.Л. Лутпуллаев

-

Фанлар академиясининг Физика-техника институти директори


Б.С. Зокиров

-

Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти директори


лавозимига кўра

-

Фанлар академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институти директори


А.У. Мирзаев

-

Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитасининг Геология ва геофизика институти директори


С.С. Негматов

-

Тошкент давлат техника университетининг "Фан ва тараққиёт" ДУК директорининг илмий маслаҳатчиси


Ш.Я. Мирзаахмедов

-

қори технологиялар ўқув-экспериментал маркази" ДК директори


лавозимига кўра

-

Фанлар академиясининг Навоий бўлими раиси, Идоралараро илмий-техник кенгаш котиби.


Изоҳ:

Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 526-модда




























Время: 0.1646
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск