ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва бошқа органлар актларини амалга ошириш / Мажбурий ижро бюроси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.06.2017 й. ПҚ-3070-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш марказини ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2017 й.

N ПҚ-3070



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИНИНГ АХБОРОТ-

КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) фаолиятига илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5059-сон Фармонига асосан:


1. Қуйидагилар ташкил этилсин:

Бюронинг тузилмасида 20 та штат бирлигидан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади);

Бюро ҳудудий бошқармаларининг тузилмасида 28 та штат бирлигидан иборат бўлган Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлимлари (кейинги ўринларда Марказнинг ҳудудий бўлимлари деб юритилади).

2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Бюронинг автоматлаштирилган ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини яратиш, ривожлантириш ва юритиш бўйича ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

ижро иши юритиш ягона маълумотлар базасини, Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини, Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизимини, мажбурий ижро органлари фаолиятида ишлатиладиган бошқа ахборот ресурслари, маълумотлар базалари ва дастурий комплексларни кузатиш ва бошқариш;

ижро ҳужжатлари ва улар бўйича ундирилган суммалар ишончли ҳисобини юритиш, алоҳида жараёнларни автоматлаштириш орқали ижро ҳужжатлари тизими тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш ҳамда сифати давлат интерактив хизматларини кўрсатиш имконини берувчи илғор ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;

Бюронинг ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини ривожлантириш, уларни бошқа давлат органларининг тизимлари билан интеграция қилиш;

Бюронинг ахборот хавфсизлигига таҳдидларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга қарши курашиш, ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан назорат ва мониторингни амалга ошириш, ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини ҳимоя қилиш бўйича техник инфратузилмаларни жорий этиш ҳамда ривожлантириш;

ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Бюро ходимларининг малакасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ Бюронинг мустақил бошқармаси ҳуқуқи билан юридик шахс мақомисиз ташкил этилади;

Марказга Бюро директорининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;

Марказнинг ҳудудий бўлимлари ўз фаолиятида Бюронинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари ва Марказ директорига бўйсунади.

4. Қуйидагилар:

Марказнинг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Марказ ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ;

Марказ ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг штатлар жадвали 4 ва 5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

ушбу қарор билан тасдиқланган Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра Марказ ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари икки баравар миқдорда қўлланилади;

Марказ ва унинг ҳудудий бўлимларининг бошқарув ходимларига алоҳида меҳнат шароитлари учун уларнинг лавозим маошига 100 фоиз миқдорида ойлик устама тўланади. Бунда ушбу устама қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда Марказ ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг лавозим маоши таркибига киритилади;

Марказ ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда Бюро ходимлари учун назарда тутилган имтиёзлар, моддий ва ижтимоий ҳимоя чоралари қўлланилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига Марказ ва унинг ҳудудий бўлимлари тузилмасига белгиланган умумий штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

Бюро директорига:

Марказ ва унинг ҳудудий бўлимларига ахборот-коммуникация технологиялари, шунингдек, бошқа мутахассислик соҳасида олий маълумотга, зарур билим ва иш тажрибасига эга бўлган малакали кадрларни ишга қабул қилиш;

Марказга бошқа мутахассисларни (дастурчилар, компьютер тизимлари ва тармоқлари хавфсизлиги, автоматлаштирилган тизимларда маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича мутахассислар, компьютер муҳандислари, веб-дизайнерлар ва бошқалар) шартномавий-ҳуқуқий асосда жалб этиш ҳуқуқи берилсин.


7. Бюро бир ой муддатда:

Марказ тўғрисидаги низомнинг тасдиқланишини;

Марказ ва унинг ҳудудий бўлимларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан профессионал даражада фойдаланиш қобилиятига эга малакали мутахассислар билан тўлдирилишини;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Марказ ҳамда унинг ҳудудий бўлимларини замонавий компьютер техникаси, алоқа, мебель ҳамда ишни самарали ташкил этиш учун зарур бўлган бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозланишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Марказий банк, Интеллектуал мулк агентлиги, Давлат персоналлаштириш маркази, Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, бошқа вазирликлар ҳамда идоралар икки ой муддатда Марказга ўзларининг маълумотлар базалари ва ахборот тизимларидан тўлақонли фойдаланиш имкониятини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3016-сон қарорига 6-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда ушбу қарор талабларига мувофиқ Бюронинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасига ўзгартишлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 20 июндаги

ПҚ-3070-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси Ахборот-коммуникация

технологияларини жорий этиш марказининг

ТУЗИЛМАСИ




Директор



































Директор ўринбосари


Ахборот хавфсизлиги шўъбаси

1























Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш шўъбаси

11




Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини юритиш шўъбаси

3


































Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш шўъбаси

3*
































Марказ ходимларининг умумий сони - 20 бирлик, шундан 17 нафари бошқарув ходимлари.


*) Шундан барча 3 нафари техник ходимлар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 20 июндаги

ПҚ-3070-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот-коммуникация

технологияларини жорий этиш маркази ходимларининг

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи

          

Разрядлар

         

Директор


18

Директор ўринбосари*



Дастурчи


15

Маълумотлар базаси администратори


13

Корпоратив тармоқ администратори


12

Техник ҳужжатлаштириш бўйича муҳандис


12

Ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис


12

Техник мутахассис


8

*) Директор лавозимига меҳнат ҳақи тўлашдан 5% кам.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 20 июндаги

ПҚ-3070-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош

прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро

бюроси Ахборот-коммуникация технологияларини

жорий этиш маркази ҳудудий бўлимлари ходимларининг

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ


Лавозимлар номи


Разрядлар


Бўлим бошлиғи


13

Ахборот технологиялари мутахассиси


11

Техник мутахассис


8





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 20 июндаги

ПҚ-3070-сон қарорига

4-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот-коммуникация

технологияларини жорий этиш маркази ходимларининг

ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

Лавозимлар номи

    

Бирликлар сони

       

Директор


1

Директор ўринбосари


1


Ахборот хавфсизлиги шуъбаси

    

Ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис


1

Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини

ишлаб чиқиш ва жорий этиш шуъбаси

      

Дастурчи


8

Техник ҳужжатлаштириш бўйича муҳандис


3

Ахборот тизимлари ва маълумотлар

базаларини юритиш шуъбаси

      

Маълумотлар базаси администратори


2

Корпоратив тармоқ администратори


1

Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш шуъбаси

Техник мутахассис


3

Жами:

           

20

     





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 20 июндаги

ПҚ-3070-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош

прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро

бюроси Ахборот-коммуникация технологияларини

жорий этиш маркази ҳудудий бўлимлари ходимларининг

ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

Лавозимлар номи


Бирликлар сони


Бўлим бошлиғи


1

Ахборот технологиялари мутахассиси


1

Техник мутахассис


1

Жами:


3

     





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 20 июндаги

ПҚ-3070-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 30 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош

прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3016-сон

қарорига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар


1. 2-банднинг биринчи хатбошисидаги "9 172", "104" ва "7 871" рақамлари тегишинча "9 222", "126" ва "7 921" рақамлари билан алмаштирилсин.


2. 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг ташкилий-штат тузилмаси):


а) "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази 22" блоки билан тўлдирилсин;


б) "104" рақами "126" рақами билан алмаштирилсин.


3. 2-иловада (Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг намунавий ташкилий-штат тузилмаси):


а) "Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими 2" блоки билан тўлдирилсин;


б) "40" ва "64" рақамлари тегишлигича "42" ва "66" рақамлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 531-модда













































Время: 0.2005
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск