ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.06.2017 й. ПФ-5086-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.06.2017 й.

N ПФ-5086



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти девони фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-4974-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 июндаги

ПФ-5086-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-4315-сон Фармонига 1-илованинг 1, 3 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги ПҚ-2142-сон қарорининг:


а) 1-иловаси:


9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ва унинг ўринбосари";


қуйидаги мазмундаги 10-1-банд билан тўлдирилсин:

"10-1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили";


17-бандидан "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


21 ва 22-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


23 - 25-бандлари тегишинча 21 - 23-бандлари деб ҳисоблансин;


б) 2-илованинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Давлат олий таълим муассасаларининг раҳбарлари (ректорлари) (МХХ, Ички ишлар, Мудофаа, Адлия вазирликларининг таълим муассасалари бундан мустасно)";


в) 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони тегишли

хизматлари билан махсус келишувни талаб қиладиган

мансабдор шахсларнинг

РЎЙХАТИ


Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директори ўринбосари;

2. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьялари;

3. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий суди судьялари;

4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ёнғин хавфсизлиги институти, Ҳарбий-техника институти раҳбарлари;


Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари хизмати

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагоглар ва илмий кадрлар малакасини ошириш "Истеъдод" жамғармасининг Ижрочи директори;


Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати

1.Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг раҳбари;


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ўринбосарлари;

2. Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари, МХХ, МХХ ДЧХ.ҚҚ, Адлия, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Олий суд, Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитасининг, шу жумладан уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларининг масъул ходимлари - халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг (БМТ, ШҲТ, МДҲ ва бошқалар) расмий тадбирларида қатнашиш учун;

3. Мудофаа вазирлигининг олий таълим муассасалари раҳбарлари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари.


Изоҳ:

1. Мазкур Рўйхатда кўрсатилган мансабдор шахслар ўриндошлик асосида бошқа лавозимларни эгаллаган тақдирда, ўриндошлик асосида эгаллаган лавозими йўналиши бўйича чет элга хизмат сафарига чиқиши ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти девони тегишли хизматлари билан махсус келишувни талаб этади.

2. Мансабдор шахсларнинг халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг расмий тадбирларида қатнашишини келишиш Ташқи ишлар вазирлиги орқали амалга оширилади".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомда:


а) 2-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси;

3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси";

иккинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Мазкур банд биринчи хатбошисининг аттестация қисми бўйича амал қилиши:

Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бошқарув ходимларига;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизматлари ходимларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ҳамда унинг аппарати етакчи мутахассисига татбиқ этилмайди.

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражаларини бериш тартиби уларнинг эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан белгиланади";


в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Давлат адлия маслаҳатчисининг:

а) 2-даражали мартаба даражаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан:

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли таркибий тузилмаси раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Юридик хизмати раҳбарига;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишилган Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тавсияномасига кўра Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига берилади;

б) 3-даражали мартаба даражаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ва Сенати Раиси билан келишилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати девони раҳбари тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати юридик хизматлари раҳбарларига;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғига берилади;


г) қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. 3, 2 ва 1-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек, 3, 2 ва 1-даражали юрист мартаба даражалари "Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан:

а) Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли таркибий тузилмаси раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг бошқарув ходимларига;

б) Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли таркибий тузилмаси раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати девони раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;

республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг тавсияномаларига кўра, шунингдек ўз ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати раҳбарлари ва ходимларига;

в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ва унинг аппарати етакчи мутахассисига берилади";


д) 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"2 ва 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси мартабаларида бўлиш муддати белгиланмайди";


е) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Мартаба даражасидан маҳрум қилиш ёки уни пасайтириш мартаба даражаси бериш ҳуқуқига эга бўлган тегишли мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 521-модда










































Время: 0.1360
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск