ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.06.2017 й. Ф-4969-сон "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

20.06.2017 й.

N Ф-4969



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНИНИНГ

ЙИГИРМА БЕШ ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Халқимиз сиёсий тафаккурининг ноёб намунаси бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларининг мустаҳкам кафолати сифатида юртимизда бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаши борасида асосий пойдевор бўлиб келмоқда.

Мамлакатимизда Конституциямизда белгилаб берилган қоида ва тамойиллар негизида самарали миллий қонунчилик тизими, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланиб, ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳияти юксалиб, халқимизнинг онгу тафаккури тобора ўсиб бораётгани айниқса аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда Асосий Қонунимиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллик санасини кенг нишонлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Дастурда кўзда тутилган тадбирларнинг мамлакатимиздаги барча давлат ва нодавлат ташкилотларини, кенг жамоатчиликни фаол жалб этган ҳолда, юқори савияда ўтказилишини таъминлаш;

давлат идоралари ва муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг Дастурда кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишга доир фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг норма ва тамойиллари ҳаётга татбиқ этилишини, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга ҳуқуқий замин бўлиб хизмат қилаётган Асосий Қонунимизнинг аҳамиятини ҳаётий мисоллар билан очиб беришга бағишланган туркум тадбирларни ташкил этиш ва бу борада амалга оширилаётган салмоқли ишлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш.


3. Ташкилий қўмита:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Дастурни амалга оширишни молиялаштириш манбалари ва ҳажмини белгиласин;

ўн кун муддатда Дастурда белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва юқори савияда амалга ошириш учун тегишли ишчи гуруҳлар таркиби, комплекс чора-тадбирлар режасини тасдиқласин ва амалга оширишга киришсин.


4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигига бағишланган тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


5. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 20 июндаги

Ф-4969-сонли фармойишига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини

нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш

бўйича республика ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

         

Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, ташкилий қўмита раиси


Йўлдошев Н.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари (келишув асосида)


Исмоилов Н.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари (келишув асосида)


Исмоилов У.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Султонов Х.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Муродов О.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Раҳмонқулов М.Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директори ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси


Абдуллаев И.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори


Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси


Камилов К.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси


Усмонов М.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси


Комилов А.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири


Икрамов М.М.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири


Азизов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири


Муратов М.М.

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири


Қосимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири


Иноятов У.И.

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири


Шерматов Ш.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б.


Усмонов Р.Ж.

-

Тошкент шаҳар ҳокими


Саидов А.Х.

-

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори


Ҳазратқулов М.

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


Мирзоҳидов Х.М.

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


Юлдашев Б.С.

-

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти


Нуриддинов А.В.

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


Рафиков Қ.М.

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси


Жавлонов Ш.С.

-

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди раиси


Жалилов Ш.И.

-

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси раиси


Куранбаев К.К.

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

Аҳмедов М.

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари лавозими бўйича ташкилий қўмита таркибига киради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 536-модда



























Время: 0.2002
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск