ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар Дастури (ЎзР Президентининг 20.06.2017 й. Ф-4969-сонли фармойишига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 20 июндаги

Ф-4969-сонли фармойишига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини

нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни

ўтказиш бўйича асосий тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Бажариладиган тадбирлар


Бажариш

муддати


Бажариш учун масъуллар


I. ТАНТАНАЛИ ТАДБИРЛАР

1.

"Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб ўтказиладиган тантанали йиғилишни ҳамда мамлакатимиз санъат усталари ва ёш ижрочилар иштирокидаги бадиий дастурни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш.


2017 йил

7 декабрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги


2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Давлат мукофотларини топширишга бағишланган тантанали маросимни ўтказиш.


2017 йил

7 декабрь


Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ташкилий-кадрлар хизмати


3.

Давлат мукофотлари билан тақдирланганларга вазирликлар, идоралар ва ҳудудий ҳокимликларда мукофотларни тантанали вазиятда топшириш тадбирларини ўтказиш.


2017 йил

4 - 6 декабрь


ҚР Жўқорғи Кенеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика вазирлик ва идоралари


4.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган тантанали йиғилиш ҳамда санъат усталари, ёш ижрочилар иштирокидаги бадиий ва концерт дастурларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш.


2017 йил

4 - 7 декабрь


ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги


5.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қоида ва тамойилларини ўрганиш бўйича ўтказилган олимпиада ғолибларини тақдирлаш ва ушбу маросимларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш.


2017 йил

6-7 декабрь


Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ТДЮУ, Ёшлар иттифоқи, МТРК

6.

Ҳарбий қисм ва бўлинмаларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигига бағишланган тантанали сафланиш тадбирларини ўтказиш, ҳарбий ва ўқув тайёргарликда алоҳида намуна кўрсатган ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш ва тақдирлаш.


2017 йил

4 - 6 декабрь


Мудофаа вазирлиги, ИИВ, МХХ


7.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни 16 ёшга тўладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига фуқаролик паспортини топширишга бағишланган тантанали маросимларни ўтказиш.


2017 йил

5 - 8 декабрь


ИИВ, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


II. ХАЛҚАРО ТАДБИРЛАР

8.

Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасаларида ва халқаро ташкилотлар қошидаги ваколатхоналари ёки халқаро ташкилотлар штаб-квартираларида Конституциямиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллигига бағишланган тантанали қабул ва кўргазмалар ташкил этиш.


2017 йил

ноябрь-декабрь

Ташқи ишлар вазирлиги, "Жахон" АА


9.

Демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва қонун устуворлигини таъминлашда Конституциянинг ўрни ва аҳамиятига бағишланган хорижий мамлакатлар конституциявий назорат органлари вакиллари иштирокида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш.


2017 йил

ноябрь


Конституциявий суд, Олий Мажлис палаталари, Адлия вазирлиги, ДБА


10.

Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасалари веб-сайтларида ҳамда хорижий мамлакатларнинг оммавий ахборот воситаларида Конституциямиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллигига бағишланган материалларни жойлаштириш.


2017 йил

октябрь -

декабрь


Ташқи ишлар вазирлиги, "Жахон" АА


III. ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИНИ ТАЪСИС ЭТИШ

11.

"Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 25 йил" эсдалик нишонини таъсис этиш.


2017 йил

август-сентябрь


Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ташкилий-кадрлар ҳамда ОАВ, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизматлари


12.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигига бағишланган почта маркасини чоп этиш.


2017 йил

октябрь


"Ўзбекистон почтаси" АЖ


IV. МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

ВА ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ИШЛАРИ

13.

Аҳолининг кенг қатламлари ўртасида, меҳнат жамоалари, маҳаллалар, ўқув масканларида маърифий учрашувлар, жонли мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий-маърифий тадбирларни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар, санъаткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гуруҳларини ташкил этиш ҳамда уларнинг белгиланган режа асосида фаолият олиб боришини таъминлаш.


2017 йил

сентябрь -

декабрь (алоҳида

режа асосида)


Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2017 йил 6 апрелдаги ЎРҚ-426-сонли ва 2017 йил 31 майдаги ЎРҚ-430-сонли қонунлар билан киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни ўз ичига олган нашрини (ўзбек тилида кирилл ва лотин ёзувларида, қорақалпоқ, рус, инглиз тилларида) нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.


2017 йил,

октябрь

Олий Мажлис палаталари, Конституциявий суд, Ташқи ишлар вазирлиги, ҚР Жўқорғи Кенеси, Матбуот ва ахборот агентлиги, "Ўзбекистон" НМИУ


15.

Кўзи ожизлар учун брайль алифбосида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини нашр этиш.


2017 йил

октябрь


Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти


16.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига илмий-амалий шарҳ тайёрлаш ва нашр этиш.


2017 йил

октябрь


Конституциявий суд, ТДЮУ, АҚҲМИ, ДБА, ЖИДУ, Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари, ИИВ Академияси


17.

Конституциявий комиссиянинг айрим аъзолари билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигига бағишланган интервьюлар тайёрлаш ҳамда босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида ёритиш.


2017 йил

август - декабрь


МТРК, ЎзА, ЎзЭОАВМА, Конституциявий суд


18.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихига бағишланган архив ҳужжатларининг кўргазмасини ташкил этиш ва махсус ҳужжатли фильм тайёрлаш.


2017 йил

сентябрь -

декабрь


Олий Мажлис палаталари, Конституциявий суд, "Ўзархив" агентлиги, МТРК, "Ўзбеккино" миллий агентлиги


19.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақида маълумот берувчи махсус Интернет ресурс - "constitution.uz" веб-сайтини Асосий Қомусимизнинг яратилиш тарихига оид, унинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб берувчи турли маълумотлар билан тўлдирган ҳолда янада такомиллаштириш ҳамда мунтазам янгилаб бориш.


2017 йил

сентябрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Конституциявий суд, Олий Мажлис палаталари, АҚҲМИ


20.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясини мактаб ўқувчилари орасида оммалаштиришга қаратилган қизиқарли нашрлар, медиа-дарслар тайёрлаш ва нашр қилиш.


2017 йил

август-сентябрь


Халқ таълими вазирлиги, ТДЮУ


21.

"Баркамол авлод" болалар марказларида "Конституция ўқувчилар нигоҳида" мавзусида ижодий ишлар танлови ва кўргазмаларини ташкил этиш.


2017 йил

ноябрь-декабрь


Халқ таълими вазирлиги, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


22.

Таълим муассасаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар иштирокида "Конституцияни ўрганамиз", "Конституция - менинг тақдиримда" мавзуларида учрашувлар, очиқ мулоқотлар, ҳуқуқий-маърифий тадбирлар ташкил этиш.


2017 йил

ноябрь-декабрь


Ёшлар иттифоқи, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

23.

Умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар ҳамда олий таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидалари ва тамойилларини ўрганиш бўйича олимпиадалар ташкил этиш ва ОАВда кенг ёритиш.


2017 йил

сентябрь -

ноябрь


Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, МТРК, ЎзЭОАВМА

24.

Олий таълим муассасалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигига бағишланган талабалар конференциясини ўтказиш.


2017 йил

ноябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

25.

Умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар ҳамда олий таълим муассасаларида "Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш" курсларини олиб бораётган профессор-ўқитувчилар учун илмий-назарий ва амалий семинарлар ташкил этиш.


2017 йил

ноябрь - декабрь


Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


26.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги ғоя ва асосий тамойилларнинг мазмунини ўзида акс эттирувчи шиорлар, фотолавҳалар, плакатлар, паннолар ва бошқа кўргазмали воситаларни тайёрлаш ва вилоят, шаҳар, туман марказлари шоҳ кўчалари, хиёбонлар, тадбирлар ўтадиган жойларга ўрнатиш.


2017 йил

август - декабрь


ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси


27.

"Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси - мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати" мавзусида аҳолининг барча қатламлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш маърифий ойлигини ўтказиш.


2017 йил

ноябрь-декабрь


Республика Маънавият ва маърифат маркази, Адлия вазирлиги, МТРК, ЎзЭОАВМА, Фанлар Академияси

28.

Жойларда Конституциямизнинг 25 йиллигига бағишланган спорт мусобақаларини (марафон, енгил атлетика, волейбол, баскетбол, футбол бўйича) уюштириш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спортнинг оммалашувини таъминлаш мақсадида жаҳон, Осиё ва Олимпия ўйинлари ғолиблари, иштирокчилари билан учрашувлар ташкил этиш.


2017 йил

ноябрь-декабрь


Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Хотин- қизлар қўмитаси, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси

29.

"Конституция - мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларининг муҳим пойдевори" шиори остида шаҳар, туман марказларида мустақиллик даврида барпо этилган иншоотларга ўқувчи ва талабаларнинг саёҳатларини ташкил этиш ва оммавий ахборот воситаларида уларнинг таассуротлари ҳақида мақолалар бериб бориш.


2017 йил

ноябрь-декабрь


Ёшлар иттифоқи, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎзА

30.

"Конституция - бахтимиз қомуси", "Конституция менинг ҳаётимда", "Конституция менга нима берди?" мавзусида махсус ижтимоий роликлар тайёрлаш, фотокўргазмалар ташкил этиш ҳамда босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2017 йил,

сентябрь -

декабрь


Матбуот ва ахборот агентлиги, МТРК, ЎзЭОАВМА, Ёшлар иттифоқи

31.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қонунийликни таъминлашдаги аҳамияти борасида аҳоли ўртасида сўровлар ўтказиш.


2017 йил,

ноябрь-декабрь


"Ижтимоий фикр" жамоатчилик маркази


32.

Марказий ва ҳудудий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигига бағишланган рукнлар ташкил этиш, ҳуқуқий журналларнинг махсус сонларини чоп этиш.


2017 йил

июль - декабрь

Матбуот ва ахборот агентлиги, Адлия вазирлиги, ИИВ, Конституциявий суд, Олий суд, Бош прокуратура


33.

Аҳолининг таълим билан қамраб олинмаган қатламлари орасида "Конституция ва миллий қадриятларимиз" мавзусида туркум маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш.


2017 йил

ноябрь - декабрь

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, "Нуроний" ва "Маҳалла" жамғармалари

34.

Босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини, Асосий Қонунимиз ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришлар ва қўлга киритилаётган ютуқларнинг бош омили эканини тарғиб этиш, шу мавзуда телемулоқотлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этиш.


2017 йил,

сентябрь -

декабрь


Матбуот ва ахборот агентлиги, МТРК, ЎзЭОАВМА, Адлия вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар иттифоқи

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 536-модда
































Время: 0.1598
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск