Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (14-сон МБМС) "Товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш" (АВ томонидан 19.06.2017 й. 2890-сон билан рўйхатга олинган Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 15.05.2017 й. 01/27-26/04-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 17 июнда 2890-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни

ривожлантириш давлат қўмитасининг

2017 йил 15 майдаги

01/27-26/04-сон қарорига

ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУЛКНИ БАҲОЛАШ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(14-СОН МБМС)


ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР ҚИЙМАТИНИ БАҲОЛАШ


Мазкур Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (14-сон МБМС) "Товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш" (бундан буён матнда 14-сон МБМС деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон "Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш соҳасида Ўзбекистон Республикасидаги баҳолаш фаолиятининг норматив жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. 14-сон МБМСнинг нормалари ва қоидалари юридик шахслар товар-моддий захиралар қийматини уларни реализация қилиш ёки шартнома ва/ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқача усулда бошқа шахсга бериш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда шартнома ва/ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш сифатида баҳолаш мақсадларига қаратилган.


2. Қуйидагилар 14-сон МБМСнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш тушунчалари ва қоидаларидан фойдаланишда, шунингдек уларнинг қийматини баҳолашда баҳоловчилар ва мол-мулк эгалари хатти-ҳаракатларининг мувофиқлигини таъминлаш;

баҳолашнинг холислиги ва сифатини оширишда кўмаклашадиган тартиб-таомилларни белгилаш;

бошланғич ахборот, баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот мазмуни ва материални баён этишга нисбатан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар турлича талқин қилинишини истисно этадиган ягона талабларни белгилаш.


3. 14-сон МБМСда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аналог - таркиби, техник келиб чиқиши, шунингдек фойдаланиш мақсадига кўра баҳолаш объектига ўхшаш, муҳим аломатларининг йиғиндиси бўйича яқин бўлган объект;


тўғридан-тўғри харажатлар - алоҳида турдаги товар-моддий захираларни ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ҳамда уларнинг бирлиги таннархга тўғридан-тўғри киритиладиган ишлаб чиқариш харажатлари;


билвосита харажатлар - бир неча турдаги товар-моддий захираларни ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) жараёни билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш харажатлари, улар муайян товар-моддий захиралар бирликлари таннархига бевосита киритилмайди, бунинг оқибатида улар харажатлар объектлари ва уларнинг бирлиги таннархи ўртасида ҳисоб-китоб йўли билан тақсимланади;


жорий қиймат - муайян санада амал қилаётган бозор нархлари бўйича товар-моддий захираларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, бир-биридан мустақил тарафлар ўртасида бундай битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятни бажариш учун етарли бўлган сумма;


товар қийматининг йўқотилиши - истеъмол хоссаларининг пасайиши ёки ёмонлашуви сабабли товар-моддий захираларнинг қиймати пасаядиган нисбий миқдор;


товар-моддий захиралар - кейинчалик сотиш мақсадида нормал фаолият юритиш жараёнида тутиб туриладиган ва ишлаб чиқариш жараёнида бўлган, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган моддий активлар.

Қуйидаги кўринишдаги активлар товар-моддий захиралар ҳисобланади:

сотиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулот, товарлар, шу жумладан йўлдаги товарлар;

тугалланмаган ишлаб чиқариш;

ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш ёки ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш мақсадлари учун мўлжалланган хом ашё, материаллар, харид қилинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, конструкция ва деталлар, ёқилғи, идиш ва идишбоп материаллар, эҳтиёт қисмлар, бошқа материаллар захиралари.



2-БОБ. 14-СОН МБМСНИ ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ


4. 14-сон МБМС баҳоловчи ташкилотлар, баҳоловчилар ва буюртмачилар томонидан товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш бўйича хизматлар кўрсатишда қўлланилиши мажбурийдир.


5. 14-сон МБМС юридик шахсларнинг мулкида бўлган товар-моддий захиралар қийматини баҳолашда қўлланилади.


6. Хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат мулкидаги активлар баҳолаш объектлари бўлган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (8-сон МБМС) "Хусусийлаштириш мақсадида мулк қийматини баҳолаш" (рўйхат рақами 2025, 2009 йил 28 октябрь) қўлланилади.


7. 14-сон МБМСни қўллашда 14-сон МБМСнинг иловасида келтирилган Услубий кўрсатмаларга риоя этилиши лозим.



3-БОБ. 14-СОН МБМСНИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

СТАНДАРТЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО АЛОҚАСИ


8. Баҳолаш объектлари 14-сон МБМС талабларига мувофиқ баҳоланганда олинган натижалар Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни талабларини ҳисобга олган ҳолда қўлланилиши мумкин.


9. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС) норма ва талаблари фақат 14-сон МБМСда назарда тутилган ҳолларда қўлланилиши мумкин. Бошқа ҳолларда 14-сон МБМС талабларига риоя этиш зарур.


10. 14-сон МБМС баҳолаш усуллари билан аниқланган баҳолаш объектининг қиймати молиявий ҳисобот учун белгиланган тартибда аниқланган ушбу мол-мулкнинг қийматидан жиддий тарзда фарқланиши мумкин.



4-БОБ. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР

ҚИЙМАТИНИ БАҲОЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ


11. Юридик шахсларнинг балансида турган ва мулкида бўлмаган товар-моддий захиралар (ҳақи тўланган ва харидорга юклаб жўнатилиши керак бўлган товарлар, консигнация товарлари, қайта ишлашга берилган хом ашё ва материаллар ҳамда бошқалар) мазкур активлар мулкдорининг ёзма розилиги билан баҳоланиши керак.


12. Баҳолаш объектлари (товар-моддий захиралар сифатида юридик шахсларнинг балансида бўлган ва/ёки уларнинг мулкида бўлган) ишлаб чиқариш цикли тугалланган активлар (шу жумладан капитал қурилиш) бўлганда, улар бўйича алоҳида Мулкни баҳолаш миллий стандартлари қабул қилинган бўлса, улар тегишли Мулкни баҳолаш миллий стандартлари талаблари асосида баҳоланади.


13. Товар-моддий захиралар қийматини баҳолашда 14-сон МБМС усуллари қўлланилганда, баҳолаш таомилида сотишдан кейинги таомиллар харажатлари, фойда ва шартномаларни расмийлаштириш харажатлари ҳисобга олинмайди.



5-БОБ. 14-СОН МБМС ТАЛАБЛАРИ


1-§. Умумий қоидалар


14. Баҳоловчи учун 14-сон МБМСнинг талаби баҳолашнинг қуйидаги босқичларига риоя этишдан иборат:

баҳолаш вазифасини белгилаш ва баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисида шартнома тузиш;

ахборот йиғиш ва уни таҳлил қилиш;

баҳолаш ёндашувлари ва усулларини қўллаш;

баҳолаш объектининг қийматини ҳисоб-китоб қилиш ва аниқлаш;

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тузиш.


15. Буюртмачи учун 14-сон МБМСнинг талаби қуйидагилардан иборат:

баҳоловчи билан биргаликда баҳолаш тўғрисидаги вазифани белгилаш ва баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисида шартнома тузиш;

баҳолаш объектига кириш имкониятини таъминлаш (зарур ҳолларда);

баҳоловчига зарур дастлабки ахборотни тақдим қилиш.



2-§. Баҳолаш вазифасини белгилаш



16. Баҳолаш вазифаси буюртмачи томонидан баҳоловчи ташкилот билан биргаликда тузилади ва баҳолаш тўғрисидаги шартномага илова шаклида расмийлаштирилади.

Баҳолаш вазифаси қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:

баҳолаш объектининг номи ва қисқача тавсифи;

буюртмачининг номи ва унинг реквизитлари;

баҳоловчи ташкилотнинг номи ва унинг реквизитлари;

баҳолашни ўтказиш учун асослар;

баҳолаш мақсади (вазифаси) ва баҳолаш натижаларидан фойдаланиш мўлжали;

баҳолаш санаси;

баҳолаш мақсадига мувофиқ бўлган аниқланаётган қиймат тури;

фаразлар ва чекловчи шартлар (улар мавжуд бўлганда);

буюртмачи томонидан тақдим этилиши лозим бўлган дастлабки ахборот рўйхати;

баҳолаш ишларини бажариш муддатлари.

Баҳолаш вазифаси қўшимча шартларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.



3-§. Ахборот йиғиш ва уни таҳлил қилиш


17. Товар-моддий захираларни баҳолашда асосий ахборот манбаи бўлиб юридик шахснинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ҳужжатлари ҳисобланади.


18. Баҳолаш объектининг қийматини баҳолаш жараёнида буюртмачи қуйидагиларни тақдим этади:

баҳолаш санасидан олдинги молиявий ҳисобот ҳужжатларининг нусхалари ҳамда товар-моддий захираларнинг миқдори ва бухгалтерия маълумотлари (нарх ахбороти, саналар ва ҳ. к.) ўз ичига олган ҳужжатларни;

товар-моддий захиралар тўғрисидаги баланс моддаларининг расшифровкаси, уларнинг миқдори ва ўлчов бирлигини;

сифат тавсифларини кўрсатган ҳолда товар-моддий захиралар ҳолатининг далолатномасини;

баҳолаш объектига тааллуқли бўлган бошқа ҳужжатларни.

Зарурат туғилганда баҳоловчи томонидан товар-моддий захираларни юридик шахсларнинг балансига қабул қилиш учун асос бўлувчи ҳужжатлар нусхалари (шартномалар, қабул қилиш далолатномалари ва ҳ. к.) сўраб олиниши мумкин.


19. Баҳолаш объектини баҳолашда қуйидагилардан фойдаланилиши мумкин:

буюртмачидан олинган ахборотдан;

ишларни бажаришга жалб қилинган учинчи шахслардан олинган, уларнинг имзолари билан тасдиқланган ахборотдан;

ихтисослаштирилган ташкилотларнинг (тармоқ, таҳлилий шарҳлар, бозор шарҳлари), шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида эълон қилинган статистика маълумотларидан;

бошқа ахборотдан (сўров, интервью натижалари бўйича ва бошқа манбалардан олинган), бунда ушбу ахборотдан фойдаланганлик учун жавобгарлик баҳоловчига юкланади.


20. Баҳоловчи томонидан қўлланиладиган усуллар бозор ҳолати ва динамикаси тўғрисида, шунингдек баҳолаш объекти бўйича битимлар ҳақида (санаси, нархи, нархни шакллантирувчи омиллар, ахборот манбаи ва бошқалар) ахборотдан фойдаланишни талаб этган ҳолларда баҳоловчи 14-сон МБМСнинг талабларига мувофиқ баҳолаш объекти тегишли бўлган бозор сегменти тўғрисида умумий ахборотни йиғиши керак.


21. Баҳолаш жараёнида фойдаланиладиган ахборот баҳоловчи томонидан баҳолаш учун зарур бўлган нархни шакллантирувчи омилларни аниқлаш учун ишончли ва етарли бўлиши лозим.

Буюртмачи томонидан тақдим қилинган, шунингдек ишларни бажаришга жалб қилинган учинчи шахслардан олинган ахборот қуйидаги ҳолларда ишончли ҳисобланади, агар улар:

ахборотни тақдим этган ташкилотнинг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган бўлса, тегишли манбаларга ҳавола қилинган бўлиши лозим бўлган, баҳоловчи томонидан оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғи, сўров, интервью натижалари бўйича ва бошқа ўхшаш манбалардан олинган ахборот бундан мустасно;

ҳужжатлар асл нусхадаги ҳужжатнинг нусхаси бўлган ҳолларда ахборот тегишли бўлган ташкилотнинг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган бўлса.


22. Агар буюртмачи томонидан тақдим этилган ахборот ҳажми ва сифати 14-сон МБМС талабларига мувофиқ баҳолашни амалга ошириш ва баҳолаш объектларини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш учун етарли бўлмаса, баҳоловчи баҳолаш бўйича ишларни бажаришдан бош тортишга ҳақли.


23. Баҳолашни ўтказишда баҳоловчи учун маълум бўлган барча ахборот ва ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда махфийлик шартларида қўлланилиши шарт.



4-§. Баҳолаш ёндашувлари ва усулларини қўллаш


24. 14-сон МБМС доирасида баҳолаш объекти қийматининг ҳисоб-китоби харажат ва қиёсий ёндашувларни қўллаган ҳолда амалга оширилади.

Бирор-бир ёндашувдан фойдаланишнинг имкони йўқлиги ёки чекланганлигини баҳоловчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тегишли далилларни келтирган ҳолда асосланиши лозим.


25. Товар-моддий захиралар қиймати харажат ёндашуви билан баҳоланганда қуйидаги усуллар қўлланилади:

алмаштириш усули;

қийматни индексация қилиш усули;

ўртача ҳисобланган қиймат усули;

ўртача нарх бўйича баҳолаш усули.


26. Алмаштириш усули устама (тўғридан-тўғри ва билвосита) харажатлар қийматини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарувчи заводларнинг нархларини (сотиш нархи, прейскурант бўйича ва ҳ. к.) қўллаш йўли билан алмаштириш қийматини аниқлашга асосланади.


27. Қийматни индексациялаш усули қимматлашишнинг статистик индексларини ҳисобга олган ҳолда товар-моддий захираларнинг дастлабки қийматини қўшимча баҳолаш йўли билан тикланиш қийматини аниқлашни назарда тутади.


28. Ўртача ҳисобланган қиймат усули билан ҳисоблаш товар-моддий захираларнинг туридан келиб чиқиб гуруҳлар ва кичик гуруҳлар тузишни назарда тутади ҳамда товар-моддий захиралар келиб тушган вақтдаги нархлар ўзгариши динамикасига қараб, уларнинг гуруҳлари ва кичик гуруҳларига салмоқларни беришга асосланади.


29. Ўртача нарх бўйича баҳолаш усули товарларнинг турдош гуруҳларига нисбатан товар бир бирлигининг ўртача қийматини ҳисоб-китоб қилиш йўли билан қўлланилади. Товар нархлари сезиларли тебраниб турганда ушбу усулни қўллаб бўлмайди.


30. Харажат ёндашуви усулларини 14-сон МБМС бўйича қўллаш доирасида тикланиш қиймати ёки алмаштириш қиймати товар қийматини йўқотиш миқдорига тузатилади.

Товар-моддий захиралар доирасида "тугалланмаган ишлаб чиқариш" қийматини баҳолаганда товар қийматини йўқотиш миқдорига тузатиш киритилмайди.


31. Қиёсий ёндашув аналог билан тўғридан-тўғри қиёслаш усули орқали қўлланилади.


32. Қиёсий ёндашув ўхшаш объектларнинг сотилиши (ёки таклифи) тўғрисидаги бозор ахборотидан товар бозорида фойдаланишни англатади. Бунда сотиш (ёки таклиф) нархларига баҳолаш объекти ва аналог тавсифларидаги тафовутларни ҳисобга олган ҳолда тузатиш киритилади.


33. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан қайта сотилиши тақиқланган, монопол товарлари ва юқори ликвидли товар турларининг қийматини баҳолашда қиёсий ёндашувдан фойдаланишга йўл қўйилмайди.



5-§. Турли ёндашувлар доирасида олинган баҳолаш

натижаларини мувофиқлаштириш ва баҳолаш

объектининг якуний қийматини аниқлаш


34. Баҳолаш объектининг якуний қиймати турли ёндашувлар билан баҳолашда олинган баҳолар натижаларини мувофиқлаштириш орқали аниқланадиган қийматнинг ягона миқдори тарзида ифодаланади.


35. Мувофиқлаштириш турли ёндашувлар билан олинган баҳолаш натижаларига 14-сон МБМСнинг Услубий кўрсатмаларида белгиланган тартибда аниқланадиган тегишли оғирлик коэффициентларини қўйиш орқали амалга оширилади.


36. Турли ёндашувлар билан ҳисоб-китоб қилиш якунлари бўйича олинган баҳолаш натижалари ўртасида жиддий (30 фоиздан ортиқ) тафовутлар мавжуд бўлганда ушбу тафовутнинг сабаблари таҳлил қилинади, у баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади ҳамда мувофиқлаштириш учун баҳоловчининг фикрига кўра энг тўғри натижалар танлаб олинади.

Баҳоловчи қўлланилган баҳолаш ёндашувлари (усуллари) натижаларини мувофиқлаштиришдан бош тортишга ва ёндашувлардан бирининг натижасини якуний қиймат сифатида тавсия этишга ҳақли. Бунда баҳоловчи ўзининг рад жавобини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириши ва асосли далилларни келтириши лозим.


37. Мувофиқлаштиришда баҳоловчи қуйидагиларни ҳисобга олиши зарур:

баҳолаш мақсади ва баҳолаш натижаларидан фойдаланиш мўлжалини;

баҳолаш объектининг ўзига хослигини;

таҳлил ва ҳисоб-китоб қилишга асос бўлган ахборотнинг тўлиқлигини;

баҳолаш ёндашуви баҳолаш объектига ўхшаш объектларнинг одатдаги харидорлари ва сотувчиларининг асосларини акс эттирилишини;

баҳолаш ёндашувининг бозор конъюнктурасини ҳисобга олинишини.


38. Мувофиқлаштириш усули ва солиштирма оғирликни танлаш, шунингдек келтирилган барча мулоҳазалар ва фаразлар баҳоловчи томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда асослантирилиши зарур.



6-§. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тузиш


39. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот баҳоловчининг профессионал фикрини ифодалайди ва баҳолаш объектининг қийматини аниқлаш бўйича қилинган ишнинг ҳужжатли тасдиғи ҳисобланади.


40. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ундан фойдаланувчи баҳоловчи томонидан қилинган ҳисоб-китобларнинг мантиғини тушуна оладиган ва бутун кетма-кетлигини такрорлай оладиган қилиб тузилиши лозим. Шунингдек, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботдан фойдаланувчи зарур ҳолларда баҳолаш объектининг қийматини ҳисоботда келтирилган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда ҳисоблаш имконига эга бўлиши лозим.


41. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳолаш объекти тўғрисидаги барча ахборот, баҳолаш жараёнида фойдаланилган барча ахборот тавсифи, қилинган таҳлил босқичлари ва ҳисоб-китоблар, олинган натижаларнинг асосланмаси, баҳолаш объектининг якуний қиймати, баҳолаш базасининг тасдиғи, баҳолашнинг мақсади, шунингдек баҳолаш натижалари тўлиқ ва бир хил талқин қилинишини таъминловчи барча фаразлар ва чекловчи шартлар бўлиши лозим.


42. Ҳисобот фақатгина баҳолаш жараёнидаги ҳисоб-китоблар ва таҳлил қилишда фойдаланилган ахборот ва маълумотлардан иборат бўлиши лозим.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган, баҳолашни ўтказишда фойдаланилган ёки ҳисоб-китоблар натижасида олинган ахборотда ахборот манбаига ҳаволалар келтирилиши лозим.


43. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот қуйидаги тузилишга эга бўлиши лозим:

титул варағи;

мундарижа;

кузатув хати (умумлаштирувчи қисм);

қисқартмалар, шартли белгилар, рамзлар, бирликлар ва атамалар рўйхати;

кириш;

асосий қисм;

хулоса;

фойдаланилган манбалар рўйхати;

иловалар.


44. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот баҳоловчи (баҳоловчилар) томонидан саҳифама-саҳифа рақамланган ва имзоланган, тикилган, шунингдек баҳоловчи ташкилот раҳбарининг имзоси ва шу ташкилот муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланиши лозим.


45. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга иловада баҳоловчи томонидан фойдаланилган ҳамда баҳолаш объектининг миқдор ва сифат тавсифларини белгиловчи ҳужжатларнинг нусхалари бўлиши лозим.


46. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга баҳоловчи ташкилотнинг лицензияси, баҳоловчиларнинг малака сертификатлари ва фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш полисининг нусхалари ҳам илова қилинган бўлиши лозим.


47. Баҳолашни ўтказишда айрим ҳисоб-китоблар баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботдаги ушбу ҳисоб-китобларга ҳаволаларни кўрсатган ҳолда иловага чиқарилиши мумкин.


48. Баҳоловчи ташкилот баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган баҳолаш натижалари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.



6-БОБ. АХБОРОТНИ ОШКОР ЭТИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


49. Баҳолаш жараёнида фойдаланилган барча ахборот (махфий хусусиятга эга бўлгани бундан мустасно) баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда, улар баҳоловчи томонидан қандай шаклда тўпланган бўлса, шундай шакл ва тартибда очиб берилади.


50. Махфий тусдаги ахборот баҳоловчи томонидан фақат буюртмачи ва/ёки бундай ахборотни тақдим қилган шахслар билан келишув бўйича ёхуд суднинг тегишли қарорига биноан ошкор этилади. Фойдаланилаётган ахборотнинг махфийлик даражаси буюртмачи ва/ёки бундай ахборотни тақдим этувчи ёхуд унга бевосита алоқадор бўлган шахслар томонидан белгиланади.


51. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда барча эҳтимоллар ва чекловчи шартлар, шунингдек ахборотни ошкор этишга қўйиладиган ҳар қандай талаблар очиб берилади.


52. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот, шунингдек баҳоловчининг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларига, мазкур стандартга ва қабул қилинган бошқа мулкни баҳолаш стандартларига риоя қилинганлиги ҳақидаги баёнотдан иборат бўлиши, стандартларнинг талабларидан ҳар қандай четга чиқиш кўрсатилиши ва бундай четга чиқишга тушунтириш берилиши лозим.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


53. 14-сон МБМСнинг баҳолаш жараёни ва олинган натижани баён этиш, баҳолашга ва якуний қиймат тўғрисидаги хулосага дахлдор бўлган ҳар қандай фаразлар ва чекловчи шартларни ошкор этиш билан боғлиқ талабларидан бирон-бир тарзда четга чиқилишига йўл қўйилмайди.


54. Баҳоловчи қонун ҳужжатларига мувофиқ 14-сон МБМСнинг талабларига қисман ёки тўлиқ риоя қилиш имкони бўлмаган ҳолларда, баҳоловчи баҳолаш объектининг базавий қийматини аниқлаш бўйича мос келувчи ҳисобларни ва баҳолашнинг тегишли тартиб-таомилларини амалга ошириши лозим.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда белгиланиши лозим бўлган қийматни кўрсатиш ва аниқлаш билан бир қаторда 14-сон МБМСнинг талабларидан четга чиқишларнинг сабабларини далиллар билан исботлаши ва асослаб бериш зарур.


55. Мазкур 14-сон МБМС Баҳоловчи ташкилотлар уюшмаси ва Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 554-модда









































Время: 0.2139
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск