Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат кадастрлари /

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 06.06.2017 й. 3-сон "Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 20.06.2017 й. 2725-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.06.2017 й.

N 2725-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ

ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

06.06.2017 й.

N 3


ҚАРОРИ



Кўчмас мулк объектларига кадастр

йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2015 йил 22 октябрдаги 33-сон қарори (рўйхат рақами 2725, 2015 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 44-сон, 568-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                         А. Абдуллаев






Қарорга

ИЛОВА



Кўчмас мулк объектларининг кадастр

йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ариза келиб тушган куннинг ўзида туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси билан юридик ва жисмоний шахс ёки уларнинг ишончли вакиллари ўртасида кадастр йиғмажилдини тайёрлаш бўйича шартнома тузилади.

Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ишларининг қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон "Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ аниқланади.

Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш кадастр объектининг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:

кўп квартирали уйдаги квартира - 7 кунгача;

якка тартибдаги турар жой - 10 кунгача;

кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

умумий майдони 100 кв. м гача бўлган кўчмас мулк - 10 кунгача;

умумий майдони 100 кв. м дан 1000 кв. м гача бўлган кўчмас мулк - 15 кунгача;

умумий майдони 1000 кв. м дан 5000 кв. м гача бўлган кўчмас мулк - 20 кунгача;

умумий майдони 5000 кв. м дан 15000 кв. м гача бўлган кўчмас мулк - 25 кунгача;

умумий майдони 15000 кв. м дан 50000 кв. м гача бўлган кўчмас мулк - 30 кунгача;

умумий майдони 50000 кв. м дан ортиқ бўлган кўчмас мулк - 45 кунгача.".


2. 41-бандда:

биринчи хатбошисидаги "икки кун" деган сўзлар "бир кун" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "уч кун" деган сўзлар "бир кун" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45. Бино ва иншоотларнинг конструктив қисмлари, хоналар сони ўзгармаган ҳолда унга нисбатан ҳуқуқ тури ва (ёки) ҳуқуқ эгаси ўзгарган тақдирда, кўчмас мулк объектини қайтадан техник инвентаризация қилиш тақиқланади. Бунда тегишли ҳуқуқ эгасининг аризасига мувофиқ кадастр йиғмажилди унинг номига қайта расмийлаштириб берилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 558-модда


































Время: 0.2060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск