ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Фан /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 31.05.2017 й. 239/8-сон ""Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.06.2017 й. 2665-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.06.2017 й.

N 2665-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

31.05.2017 й.

N 239/8


ҚАРОРИ



"Докторлик диссертацияси ва диссертация

авторефератини расмийлаштириш қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/8-сон "Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 2665, 2015 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 185-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                А. Юсупов






Қарорга

ИЛОВА



"Докторлик диссертацияси ва диссертация

авторефератини расмийлаштириш қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарорнинг номи ва 1-бандидаги "Докторлик диссертацияси" деган сўзлар "Диссертация" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. Қоидаларда:


а) номидаги, 2-бобнинг иккинчи параграфи номидаги, 3-бобнинг номидаги, 3-бобнинг биринчи параграфи номидаги ҳамда 3-бобнинг иккинчи параграфи номидаги "Докторлик диссертацияси" деган сўзлар "Диссертация" деган сўз билан алмаштирилсин.


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ҳамда фан доктори (Doctor of Science) диссертацияси (бундан буён матнда диссертация деб юритилади) ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини белгилайди.";


в) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "Докторлик диссертацияни" деган сўзлар "Диссертацияни" деган сўз билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан "ва диссертацияга киритилиши" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


г) 2-бандда:

"Докторлик диссертацияси" деган сўзлар "Диссертацияни" деган сўз билан алмаштирилсин;

"натижалари" деган сўз чиқариб ташлансин;


д) 2-бобнинг номида "Докторлик диссертациясини" деган сўзлар "Диссертацияни" деган сўз билан алмаштирилсин;


е) 2-бобнинг биринчи параграфи номидаги "Докторлик диссертациясига" деган сўзлар "Диссертацияга" деган сўз билан алмаштирилсин;


ж) 3-банддаги "Диссертацияни расмийлаштириш катта илмий ходим-изланувчи ва мустақил изланувчининг танлови бўйича" деган сўзлар "Диссертацияни расмийлаштириш докторант ёки мустақил изланувчининг хоҳишига кўра" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 4-банддаги "1-иловасига" деган сўзлар "1 ва 1а-иловаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги ҳамда 35-банднинг иккинчи хатбошисидаги "докторлик диссертацияси" деган сўзлар "диссертация" деган сўз билан алмаштирилсин;


к) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Диссертациянинг кириш қисмида қуйидагилар ёритиб берилиши керак:

диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати;

тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги;

диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи (фақат фан доктори (Doctor of Science) диссертацияси учун);

муаммонинг ўрганилганлик даражаси;

диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги;

тадқиқотнинг мақсади;

тадқиқотнинг вазифалари;

тадқиқотнинг объекти;

тадқиқотнинг предмети;

тадқиқотнинг усуллари;

тадқиқотнинг илмий янгилиги;

тадқиқотнинг амалий натижалари;

тадқиқот натижаларининг ишончлилиги;

тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти;

тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши;

тадқиқот натижаларининг апробацияси;

тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги;

диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.";


л) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) диссертациясининг асосий қисми камида учта бобдан, фан доктори (Doctor of Science) диссертациясининг асосий қисми эса, камида тўртта бобдан иборат бўлиши лозим.";


м) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) диссертациясининг ҳажми 60 варақдан, фан доктори (Doctor of Science) диссертациясининг ҳажми эса, 100 варақдан ошмаслиги керак (матн варақнинг олд ва орқа томонига ёзилади). Ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишидаги диссертация ҳажми кўпи билан 30 фоизга оширилиши мумкин. Мундарижа, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, шартли белгилар ва атамалар рўйхати ҳамда иловалар кўрсатилган ҳажмга киритилмайди.";


н) 18-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Диссертация матни А4 форматдаги стандарт қоғоз варағининг икки томонида жойлашиши ва қоида тариқасида, 1,5 қатор оралиғида ("полуторный") ёзилиши лозим. Ҳар бир бет: юқоридан ва пастдан 2 см; чапдан 3 см; ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши 1,27 см га тенг ва бир хилда бўлиши лозим.";


о) 23-банддаги "ҳавола қилинганда," деган сўзлар "ҳавола сатр ости эслатмаларда келтирилади ёки" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


п) 26-банддаги "мумкин" деган сўз "лозим" деган сўз билан алмаштирилсин;


р) 32-банддаги "2-иловасига" деган сўзлар "2 ва 2а-иловаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


с) 34-банддаги "3-иловасига" деган сўзлар "3 ва 3а-иловаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


т) 40-банддаги "докторлик диссертацияларининг" деган сўзлар "диссертацияларнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


у) 42 ва 43-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"42. Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) диссертацияси автореферати ўзбек ва рус ёки инглиз тилларида 2 босма табоқ, ҳар бир тилда 1 босма табоқ ҳажмда тайёрланиб, унинг учинчи тилдаги (рус ёки инглиз) қисқача мазмуни ҳам берилади.

Фан доктори (Doctor of Science) диссертацияси автореферати ўзбек ва рус ёки инглиз тилларида 3 босма табоқ (ҳар бир тилда 1,5 босма табоқ) ҳажмда тайёрланиб, унинг учинчи тилдаги (рус ёки инглиз) қисқача мазмуни ҳам берилади.

Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасидаги диссертация авторефератининг ҳажми кўпи билан 30 фоизга оширилиши мумкин.

43. Диссертация автореферати қуйидаги техник талабларга мувофиқ тайёрланади ва рисола шаклида чоп этилади:

матн А4 форматдаги стандарт қоғоз варағининг бир томонида жойлаштирилади;

матн 1 қатор оралиғида ("одинарный") ёзилиши лозим. Ҳар бир бет: юқоридан ва пастдан 2 см; чапдан 3 см; ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши 1 см га тенг ва бир хилда бўлади;

рисоланинг ўлчами 21 х 14,5 см бўлади.


ф) 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;


х) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда 1а-илова билан тўлдирилсин;


ч) 2-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;


ш) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 4-иловасига мувофиқ таҳрирда 2а-илова билан тўлдирилсин;


э) 3-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 5-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;


ю) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 6-иловасига мувофиқ таҳрирда 3а-илова билан тўлдирилсин.


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Фан ва технологиялар агентлиги билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Диссертация ва диссертация авторефератини

расмийлаштириш қоидаларига

1-ИЛОВА



Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy)

диссертацияси титул варағининг

ШАКЛИ

    





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Диссертация ва диссертация авторефератини

расмийлаштириш қоидаларига

1а-ИЛОВА



Фан доктори (Doctor of Science)

диссертацияси титул варағининг

ШАКЛИ

       





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА



"Диссертация ва диссертация авторефератини

расмийлаштириш қоидаларига

2-ИЛОВА



Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy)

диссертацияси автореферати муқовасининг

ШАКЛИ

      





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

4-ИЛОВА



"Диссертация ва диссертация авторефератини

расмийлаштириш қоидаларига

2а-ИЛОВА



Фан доктори (Doctor of Science)

диссертацияси автореферати муқовасининг

ШАКЛИ

     





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

5-ИЛОВА



"Диссертация ва диссертация авторефератини

расмийлаштириш қоидаларига

3-ИЛОВА



Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy)

диссертацияси автореферати муқоваси

орқа томонининг

ШАКЛИ

Изоҳ: мазкур Шакл "Times New Roman" матн редакторининг 11 ўлчамли шрифтда расмийлаштирилади.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

6-ИЛОВА



"Диссертация ва диссертация авторефератини

расмийлаштириш қоидаларига

3а-ИЛОВА



Фан доктори (Doctor of Science) диссертацияси

автореферати муқоваси орқа томонининг

ШАКЛИ

Изоҳ: мазкур Шакл "Times New Roman" матн редакторининг 11 ўлчамли шрифтда расмийлаштирилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 573-модда



































Время: 0.1798
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск