Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ маслаҳати /

Молия вазирининг 19.06.2017 й. 82-сон "Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.06.2017 й. 2343-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.06.2017 й.

N 2343-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

19.06.2017 й.

N 82


БУЙРУҒИ



Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 55-сон "Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 29 февралдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 2343, 2012 йил 17 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 12-сон, 135-модда) билан тасдиқланган Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                       Б.Ходжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 4-банддаги "илова" деган сўз "1-илова" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ҳар йили 15 апрелгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қуйидагиларни:

солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари - мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни амалга оширувчи солиқ маслаҳатчилари тўғрисида ва солиқ маслаҳатчиларининг малака оширишдан ўтиши ҳақида ахборотни;

солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг штатида бўлмаган солиқ маслаҳатчилари - малака ошириш махсус курсларини ўтаганлиги тўғрисидаги сертификат нусхаларини тақдим этадилар.".


3. Илова белгисидаги "илова" деган сўз "1-илова" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирда 2-илова билан тўлдирилсин.


5. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.






Ўзгартиришлар ва қўшимча

ИЛОВА



"Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини

ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни амалга

оширувчи солиқ маслаҳатчилари тўғрисида ва солиқ

маслаҳатчиларининг малака оширишдан ўтиши ҳақида

АХБОРОТ

  

Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти


    

   

          

(тўлиқ номи)

  

СТИР ________________

  

ТТ/р

Солиқ

маслаҳат-

чининг

Ф.И.О.

Солиқ

маслаҳат-

чининг

СТИР

Ишга қабул

қилинган

сана/ ёки

шартнома

рақами ва

сана


Малака

ошириш

махсус курсларида

ўқув ўтказилган сана


Таълим

муассасаси-

ни тўлиқ

номи

Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг

штатида бўлган солиқ маслаҳатчилари


1.






2.






3.






4.






….






Фуқаролик-ҳуқуқий характердаги шартнома

бўйича ишлаётган солиқ маслаҳатчилари


1.






2.






3.






4.






…..






Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)






М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 565-модда





































Время: 0.1712
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск