Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 20.06.2017 й. 144-мҳ-сон "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.06.2017 й. 2165-8-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.06.2017 й.

N 2165-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

20.06.2017 й.

N 144-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича

танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 декабрдаги 303-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2165, 2010 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 498-модда) билан тасдиқланган Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Усманов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                 М. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича

танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банднинг иккинчи хатбошидаги "ҳам танлов ўтказилиши мумкин" деган сўзлар "танлов ўтказиш мазкур Низом 28-1-бандининг иккинчи хатбошисида белгиланган тартибда амалга оширилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2. 4-бандда:

иккинчи хатбошидаги "эълон берилади" деган сўзлардан сўнг ", мазкур Низом 2-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. 28-1-бандда:

биринчи хатбошининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган талабгорларга нотариуснинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига, шунингдек, болаларни парваришлаш таътилларига чиқиш даврида унинг ўрнида вақтинча нотариус лавозимида ишлаш таклиф этилиши мумкин.";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. 28-2-банддаги "Танловларда кетма-кет" деган сўзлар "Сўнгги олти ой давомида ўтказилган танловларда кетма-кет" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 30-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


6. 34-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар талабгор нотариуснинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига, шунингдек, болаларни парваришлаш таътилларига чиқиши даврида унинг ўрнида вақтинча нотариус лавозимида ишлаш учун тайинланган бўлса, у билан муддатли меҳнат шартномаси тузилади ва адлия бошқармаси томонидан тегишли буйруқ чиқарилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 561-модда




































Время: 0.1540
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск