Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аудит /

Молия вазирининг 01.06.2017 й. 61-сон ""Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (12-сон АФМС) "Аудиторлик текширувлари жараёнида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш"ни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.06.2017 й. 1673-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.06.2017 й.

N 1673-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

01.06.2017 й.

N 61

БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг

миллий стандарти (12-сон АФМС) "Аудиторлик

текширувлари жараёнида бухгалтерия ҳисоби ва ички

назорат тизимини баҳолаш"ни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2006 йил 29 декабрдаги 108-сон "Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (12-сон АФМС) "Аудиторлик текширувлари жараёнида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш"ни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1673, 2007 йил 12 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 162-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                       Б.Ходжаев






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг

миллий стандарти (12-сон АФМС) "Аудиторлик

текширувлари жараёнида бухгалтерия ҳисоби ва ички

назорат тизимини баҳолаш"ни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон "Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ буюраман:".


2. Миллий стандартда:


а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Мазкур стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

бухгалтерия ҳисоби тизими - барча хўжалик операцияларини яхлит, узлуксиз, ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш йўли билан бухгалтерия ахборотини йиғиш, қайд этиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизими, шунингдек унинг асосида молиявий ва бошқа ҳисоботни тузиш;

ички назорат тизими - бухгалтерия ҳисобини юритишда, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тузишда хўжалик операцияларини амалга оширишнинг қонунийлигини, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини, активларнинг бут сақланишини таъминлаш, талон-торож қилиш ҳоллари ва хатоликларнинг олдини олиш ҳамда аниқлаш мақсадида бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсати асосида ташкил этилган чора-тадбирлар тизими.";


б) 15-бандда:

"б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) бухгалтерия ҳисоби хизмати ва унинг таркибий тузилмасини;";

"ж" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ж) бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва юритишда ҳамда молиявий ҳисоботни тайёрлашда техника воситалари, ахборот тизимлари ва ахборот технологияларининг роли ва ўрнини;";


в) 19-банднинг "е" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"е) ҳисоб сиёсати, ички ҳисоб ва ҳисобот тизими ишлаб чиқилишини;";


г) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарияти ички назорат тизимининг ишлаб чиқилиши ва қўлланиши учун масъул ҳисобланади. Ички назорат тизимининг хўжалик юритувчи субъектнинг хусусияти ва кўлами талабига жавоб бериши, доимий ва самарали амал қилиши унга боғлиқ бўлади. Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини назорат қилиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда тафтиш комиссияси (тафтишчи) сайланади, ички аудит хизмати ташкил этилади.".


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 562-модда




































Время: 0.2322
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск