ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 10.06.2017 й. 12/1-сон "Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.06.2017 й. 2709-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.06.2017 й.

N 2709-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

10.06.2017 й.

N 12/1


ҚАРОРИ



Тижорат банкларининг ликвидлилигини

бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/14-сон қарори (рўйхат рақами 2709, 2015 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 32-сон, 437-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                      М.Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларининг ликвидлилигини

бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Банклар мажбуриятларининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида лаҳзали ва жорий ликвидлилик меъёрларини бажаришлари лозим.".


2. Қуйидаги таҳрирдаги 43-1 ва 43-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"43-1. Жорий ликвидлилик коэффициенти жорий активлар суммасини (тўлов муддати 30 кунгача бўлган банкнинг ликвидли активлари ва қўйилмалари, бундан муддати узайтирилган ёки қайтариш муддати ўтган кредитлар мустасно) жорий мажбуриятлар (талаб қилиб олингунча ва ижро этиш муддати 30 кунгача бўлган мажбуриятлар) суммасига нисбати орқали аниқланади ва 30 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.

43-2. Лаҳзали ликвидлилик коэффициенти банк кассасидаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари ҳамда банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ҳисобварақларидаги маблағлари (бундан Марказий банкдаги мажбурий захира ҳисобварағи ва мажбурий захиралар депозитларидаги маблағлар мустасно) суммасини ушбу Низомнинг 3-иловасидаги рўйхатда келтирилган ҳисобварақларнинг қолдиқлари - талаб қилиб олингунча мажбуриятлар суммасига нисбати орқали аниқланади.

Лаҳзали ликвидлилик коэффициентини ҳисоблашда фақат Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги маблағлар инобатга олинади.

Лаҳзали ликвидлилик коэффициенти 2017 йил 1 августдан бошлаб 10 фоиздан, 2017 йил 1 ноябрдан бошлаб 15 фоиздан, 2018 йил 1 январдан бошлаб 20 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.".


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда 3-илова билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Тижорат банкларининг ликвидлилигини

бошқаришга қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Тижорат банкларининг талаб қилиб

олингунча мажбуриятлар ҳисобварақлари

РЎЙХАТИ

        

Т/р

Талаб қилиб олингунча мажбуриятлар


Баланс ҳисобварақлари


А


Б


1.

Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар


20200

2.

Бошқа банкларнинг ҳисобварақлари


21002, 21008

3.

Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар


22402, 22403, 22405, 22406, 22476

4.

Мижозларнинг бошқа депозитлари


22600 минус 22602, 22628

5.

Мижозларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари


23100

6.

Клиринг трансакциялари


23200 минус 23206

7.

Ҳукуматга тегишли даромад ва бошқа тушумлар ҳисобварақлари


23400 минус 17500

8.

Мижозларнинг пластик карталаридан келиб тушган тушум


23500 минус 17400

9.

Бошқа мажбуриятлар

29800 минус 29822, 29826, 29830, 29842, 29846


".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 559-модда




















Время: 0.1917
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск