ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи /

Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ортиқча тўланган суммасини қайтариш тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 22.06.2017 й. 2892-сон билан рўйхатга олинган 05.06.2017 й. Молия вазирлигининг 69-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-24-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 22 июнда 2892-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2017 йил 5 июндаги

69 ва 2017-24-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг

даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган

фойда солиғининг ортиқча тўланган суммасини

қайтариш тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 155-1-моддасига мувофиқ акциялар Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозларининг биржа бозори (бундан фонд биржасида акцияларни реализация қилиш мустасно) ва уюшган биржадан ташқари бозорида (бундан буён матнда қимматли қоғозлар бозори деб юритилади) реализация қилинганда Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг (бундан буён матнда солиқ деб юритилади) ортиқча тўланган суммасини қайтариш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом акциялар қимматли қоғозлар бозорида бир юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси норезиденти (бундан буён матнда акцияларни сотувчи деб юритилади) томонидан бошқа юридик шахсга - Ўзбекистон Республикаси норезидентига, жисмоний шахсга - Ўзбекистон Республикаси норезидентига ёки резидентига реализация қилинганда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилади.


2. Акциялар қимматли қоғозлар бозорида реализация қилинганда Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлари бозоридаги ҳисоб-китоб-клиринг палатаси солиқ агенти деб эътироф этилади.



2-БОБ. СОЛИҚ АГЕНТИ ТОМОНИДАН СОЛИҚНИ

ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ, УШЛАБ ҚОЛИШ

ВА БЮДЖЕТГА ЎТКАЗИШ


3. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш солиқ агенти томонидан тўлов валютасида амалга оширилади.


4. Солиқ агенти реализация қилинган акцияларнинг қиймати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 160-моддасининг 4-бандида белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда солиқни ҳисоблаб чиқаради.


5. Солиқ суммаси акциялар сотувчисининг ҳисобига акциялар қийматини тўлаш ҳисобидан пул маблағларини ўтказиш билан бир вақтда бюджетга ўтказилади.


6. Чет эл валютасида ушлаб қолинган солиқ суммаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига хизмат кўрсатувчи тижорат банкида очилган 20204-сонли валюта ҳисобварағига (бундан буён матнда валюта ҳисобварағи деб юритилади) акциялар сотувчиси ва солиқ суммасини кўрсатилган ҳолда ўтказилади.

Агар акциялар сотувчиси солиқ агентининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқнинг ортиқча тўланган суммасини қайтариш тўғрисидаги аризани валюта ҳисобварағига ўтказилган санадан бошлаб 30 кун ичида тақдим этмаса, ушбу сумма белгиланган тартибда миллий валютага алмаштирилади ва ушбу сумма бюджетга ўтказилади.


7. Солиқ агенти битим суммаси ва солиқнинг ушлаб қолинган суммаси тўғрисида акцияларни сотувчисининг талабига кўра маълумотнома бериши шарт.



3-БОБ. СОЛИҚНИНГ ОРТИҚЧА ТЎЛАНГАН

СУММАСИНИ ҚАЙТАРИШ УЧУН АКЦИЯЛАР СОТУВЧИСИ

ТОМОНИДАН ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


8. Солиқнинг ортиқча тўланган суммасини қайтариш учун акциялар сотувчиси солиқ агентининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Солиқнинг ортиқча тўланган суммасини қайтариш тўғрисидаги аризани (бундан буён матнда ариза деб юритилади) тақдим этади.

Аризага акцияларни реализация қилиш ва олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ҳамда солиқ агенти томонидан берилган битим суммаси ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ушлаб қолинган суммаси тўғрисидаги маълумотноманинг кўчирма нусхаси илова қилинади.

Акцияларни реализация қилишни тасдиқловчи ҳужжатга ушбу акциялар эгасини (мулкдори) ўзгаришига олиб келадиган битим киради.

Акцияларни олишни тасдиқловчи ҳужжатга олди-сотди, талаб қилиб олиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш, алмаштириш, гаров ёки новация шартномаси (контракти), шунингдек акциялар сотувчисининг эгалигига (мулкига) ўтиш учун асос бўлган суд қарори киради.


9. Ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар, акциялар сотувчиси томонидан шахсан ёки унинг ваколатли шахси томонидан тақдим этилади. Ариза ваколатли шахс томонидан тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда ушбу ваколатли шахс аризани тақдим этиш учун асос бўлган ишончномани ҳам тақдим этади.


10. Давлат солиқ хизмати органи ходими ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади ва ҳужжатларни қабул қилиб олиш санаси ва рўйхати кўрсатилган тилхатни топширади. Тилхат ҳужжатлар берилган кунда топширилиши керак.


11. Агар аризага ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаган, шунингдек ариза тегишли тартибда тўлдирилмаган бўлса давлат солиқ хизмати органи ходими аризани қабул қилишни рад этади.



4-БОБ. ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ

ТОМОНИДАН АКЦИЯЛАРНИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШДАН

ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ҲАМДА СОЛИҚНИНГ

ОРТИҚЧА ТЎЛАНГАН СУММАСИНИ АНИҚЛАШ


12. Акцияларни реализация қилишдан олинган даромад акцияларни реализация қилиш қиймати билан олиш қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади.


13. Акцияларни реализация қилишдан олинган даромад, агар акцияларга эгалик ҳуқуқи (мулк ҳуқуқи) ҳадя тартибида ўтган бўлса, акцияларни реализация қилиш қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


14. Агар акцияларга эгалик ҳуқуқи (мулк ҳуқуқи) талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш, алмаштириш, гаров шартномалари ёки новация, шунингдек суд қарори асосида ўтса, акцияларни олиш қиймати ушбу ҳужжатларда кўрсатилган акцияларнинг қиймати асосида аниқланади.


15. Агар акцияларнинг олди-сотдиси бўйича амалга оширилган битимлар валютаси тўлов валютасидан фарқ қилса, акцияларни реализация қилишдан олинган даромад битим валютасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Агар акцияларни реализация қилиш қиймати ва (ёки) унинг олиш қиймати ҳар хил (турли хил) чет эл валютасида ифодаланган бўлса, у ҳолда акцияларни реализация қилишдан олинган даромад Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) 1-иловасининг Юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси норезидентининг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш тартибига асосан амалга оширилади.


16. Солиқ суммаси акцияларни реализация қилишдан олинган даромад ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 160-моддасининг 4-бандида белгиланган ставкадан келиб чиқиб аниқланади.


17. Солиқнинг ортиқча тўланган суммаси мазкур Низомнинг 2-бобига асосан солиқ агенти томондан ҳисобланган ва ушлаб қолинган солиқ суммаси билан мазкур Низомнинг 16-бандига мувофиқ давлат солиқ хизмати органи томонидан ҳисобланган солиқ суммаси ўртасидаги ижобий фарқ асосида аниқланади.



5-БОБ. ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДА СОЛИҚНИНГ

ОРТИҚЧА ТЎЛАНГАН СУММАСИНИ ҚАЙТАРИШ


18. Солиқ агенти томонидан солиқ чет эл валютасида ушлаб қолинганда солиқнинг ортиқча тўланган суммасини қайтариш мазкур валютада акциялар сотувчисига ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган шартлар бажарилганда амалга оширилади.


19. Агар акциялар сотувчиси солиқ валюта ҳисобварағига ўтказилган санадан бошлаб 30 кун ичида ариза берган бўлса, солиқнинг ортиқча тўланган суммасини қайтариш чет эл валютасида амалга оширилади. Агар ариза солиқ валюта ҳисобварағига ўтказилган санадан бошлаб 30 кун ўтганидан кейин бироқ солиқлар бўйича даъво муддати доирасида тақдим этилган бўлса, солиқнинг ортиқча тўланган суммасини қайтариш ушбу Низомнинг 6-бобида белгиланган тартибда миллий валютада амалга оширилади.


20. Солиқ агентининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи 4 иш куни ичида:

тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва солиқнинг ортиқча тўланган суммасини аниқлайди;

аризада кўрсатилган валютада ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Солиқнинг ортиқча тўланган суммасини қайтариш тўғрисидаги хулосани (бундан буён матнда хулоса деб юритилади) расмийлаштиради ва уни юқори турувчи солиқ бошқармасига кўриб чиқиш учун тақдим этади.


21. Тегишли солиқ бошқармаси хулосани олганидан кейин 2 иш кунидан кечиктирмай уни асосланганлигини текширади. Ушбу текширув натижалари бўйича хулоса Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига келишиш учун тақдим этилади ёки аниқ камчиликларни кўрсатган ҳолда қайта ишлаш учун қайтарилади.

Бунда, солиқ агентининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи 2 иш кун ичида тегишли давлат солиқ бошқармасига қайта ишланган хулосани тақдим этиши лозим.


22. Хулосани кўриб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси 2 иш кунидан кечиктирмасдан солиқнинг ортиқча тўланган суммасини хулосада кўрсатилган валютада қайтаради ёки аниқ камчиликларни кўрсатган ҳолда қайта ишлаш учун қайтаради.

Бунда, солиқ бошқармаси 2 иш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига қайта ишланган хулосани тақдим этиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси солиқнинг ортиқча тўланган суммасини қайтарганидан кейин чет эл валютасидаги солиқнинг қолган суммасини белгиланган тартибда реализация қилади ва миллий валютадаги солиқ суммасини даромаднинг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағини кўрсатган ҳолда Ягона ғазна ҳисобварағига ўтказади ва бу ҳақда солиқ агентининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини хабардор қилади.

23. Солиқ агентининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси хабардор қилган санадан бошлаб 2 иш кун ичида норезидентнинг шахсий карточкасига солиқни ҳисоблаш тўғрисидаги фармойишни расмийлаштиради ва солиқнинг тушган суммасини ҳисобга олади.


6-БОБ. СОЛИҚНИНГ ОРТИҚЧА ТЎЛАНГАН

СУММАСИНИ МИЛЛИЙ ВАЛЮТАДА ҚАЙТАРИШ


24. Агар солиқ агенти солиқни миллий валютада ушлаб қолган бўлса, у ҳолда солиқнинг ортиқча тўланган суммаси ҳам миллий валютада қайтарилади.


25. Ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳолларда ҳам солиқнинг ортиқча тўланган суммасини қайтариш миллий валютада амалга оширилади. Бунда, солиқнинг ортиқча тўланган суммаси ушлаб қолинган солиқни ваколатли банкка реализация қилиш кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича аниқланади.


26. Солиқнинг ортиқча тўланган суммасини миллий валютада қайтариш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 57-моддасига мувофиқ амалга оширилади.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


27 Давлат солиқ хизмати органлари томонидан тақдим этилаётган хулосаларнинг тўғрилигига ва ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгарлик тегишли давлат солиқ хизмати органининг раҳбарларига юклатилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Солиқнинг ортиқча тўланган суммасини

қайтариш тўғрисидаги

АРИЗА



томонидан


(акциялар сотувчисининг номи)



га акциялар реализация қилинганда

(акцияларни олувчининг номи)



томонидан

(солиқ агентининг номи)


юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинган ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг транзит ҳисобварағига _______________________________-сонли тўлов топшириқномасига асосан


ўтказилди.

(ўтказилган солиқ суммаси ва унинг валютаси кўрсатилади)



миқдордаги

(солиқнинг ортиқча тўланган суммаси ва валютаси кўрсатилади)


солиқнинг ортиқча тўланган суммасини банк ҳисобварағига қайтаришингизни сўрайман.


Солиқнинг ортиқча тўланган суммани қайтариш учун банк ҳисобварағининг реквизитлари:

Аризани тақдим этиш санаси (кк/оо/йй)













тақдим этилади.

(солиқ агентининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органининг номи)


Мазкур аризада кўрсатилган маълумотларнинг

ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

     

Давлат солиқ хизмати органи

ходими томонидан тўлдирилади

    

Мазкур ариза (кераклигига "V" белгиси қўйилсин)


Ф.И.О.





шахсан


почта орқали


Имзо




































варақда тақдим этилди







































Тақдим этилган сана
























(кк/оо/йй)



Имзо























   



Ф.И.О.
















Сана













Имзо

















(кк/оо/йй)

      





















М.Ў. (муҳр мавжуд бўлганда)






Низомга

2-ИЛОВА



Солиқнинг ортиқча тўланган суммасини

қайтариш тўғрисидаги

ХУЛОСА

____-сон

         


(хулоса берган давлат солиқ хизмати органи)


томонидан

(акциялар сотувчисининг номи)



га акциялар реализация қилинганда

(акцияларни олувчининг номи)



томонидан

(солиқ агентининг номи)



суммадаги юридик шахслардан олинадиган

(ўтказилган солиқ суммаси ва унинг валютаси кўрсатилади)


фойда солиғи ушлаб қолинган ва ўтказилган.


Олиш нархини тасдиқловчи ҳужжатлар текширилганда аниқландики солиқнинг ортиқча тўланган суммаси


ташкил этди.

(солиқнинг ортиқча тўланган суммаси ва валютаси кўрсатилади)


Шу сабабли, аризада кўрсатилган банк ҳисобварағига ушбу суммани қайтариш лозим.

Солиқ инспекцияси бошлиғи





(Ф.И.О.)


(имзо)

20__ йил "____" __________________


М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 563-модда



















































Время: 0.2206
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск