Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2017 й. ПҚ-3016-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2017 й.

N ПҚ-3016



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5059-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг ташкилий-штат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) ва туманлараро бўлимларининг намунавий тузилмалари 2-3а-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппарати, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, Мажбурий ижро бюроси шаҳар бўлимлари, Мажбурий ижро бюроси туман ва туманлараро бўлимлари ходимларининг ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 6 - 9-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) бошқарув ходимларининг Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган чекланган сони 3 542 нафар, шу жумладан марказий аппаратда 82 нафар этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига:

зарур ҳолларда Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларининг ташкилий-штат тузилмаларига ўзгартишлар киритиш;

Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларига Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча штат бирликлари киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилансинки, Бюро:

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ва озод этиладиган директор томонидан бошқарилади;

ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори олдида ҳисобдор ҳисобланади.

Бюро директори, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосарига тенглаштирилсин.

4. Бюро Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Марказий банки, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг статистик ахбороти юборилиши шарт бўлган реестрга киритилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Бюрога тугатилган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлардан ишга қабул қилинган ходимларга даражали унвонлар берилиши Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан ҳал этилади;

даражали унвонга эга Бюро ходимлари прокуратура органлари ходимлари ҳисобланади ҳамда уларга прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган имтиёзлар, моддий ва ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари татбиқ этилади.


6. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан Бюро ходимлари зиммасига уларнинг ваколатига кирмайдиган вазифаларни юклаш тақиқланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Молия вазирлиги:

икки ҳафта муддатда Бюронинг штат жадваллари ҳамда харажатлар сметасини тасдиқласин;

2017 йил 1 июлга қадар ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажарганлиги учун Бюро ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Белгилаб қўйилсинки, Бюронинг буюртмасига асосан:

"Ўзавтосаноат" АК Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган меъёрларга мувофиқ, хизматда фойдаланиш учун автотранспорт воситалари ажратилишини таъминлайди;

"Ўзбекнефтгаз" МХК "Ўздавнефтгазинспекция" ДИ билан келишилган ҳолда ўрнатилган тартибда хизмат ва махсус автотранспорт воситалари ҳамда генераторлар учун керакли ҳажмда бензин ва дизель ёқилғисини ажратилишини таъминлайди.

10. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АК бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларининг мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа моддий-техника ресурсларига бўлган эҳтиёжини ўргансин ҳамда жиҳозланишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун асослантирилган ҳисоб-китоблар асосида зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Бош прокуратура билан ҳамкорликда бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик тартиби тўғрисидаги низомни;

Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:

икки ой муддатда Бюро ходимларининг хизмат кийими ва фарқловчи белгилари намуналарини тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритишни;

уч ой муддатда Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларини юклатилган вазифаларни юқори ва профессионал даражада бажарилишини таъминлай оладиган малакали кадрлар билан, шу жумладан, "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АК, шунингдек, тугатилаётган Суд департаменти ходимлари таркибидан тўлдирилишини таъминласин.


14. Бюро Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Халқобод кўчаси, 3-тор кўчаси, 2-А уйда жойлаштирилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Бюро ҳудудий тузилмаларининг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш учун жойлаштириш, жиҳозлаш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 10-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бош прокуратура, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


17. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Бюронинг 2017 йилдаги фаолияти самарадорлигини ўргансин ва зарурат туғилганда, унинг ташкилий-штат тузилмасини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига таклифлар киритсин.


18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 майдаги

ПҚ-3016-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг

ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ















































Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

2



Директор



Директор

ёрдамчиси
























































































































...
Время: 0.0337
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск