Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.1999 й. 100-сон "Фарғона вилоятида соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.1999 й.

N 100



ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА СОҒЛИҚНИ

САҚЛАШНИНГ БОШЛАНҒИЧ БЎҒИНИНИ

ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида" 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлик қилиш дастурини амалга оширишга оид  чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 2 октябрдаги 462-сон, "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки берадиган қарз доирасида соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 1 июндаги 236-сон қарорларини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1999 йил 10 мартдан бошлаб Фарғона вилоятининг Бешариқ, Қува ва Ёзёвон туманларида қишлоқ врачлик пунктларини,  қишлоқ врачлик амбулаториялари ва фельдшер-акушерлик пунктлари комплексларини (кейинги ўринларда БТСЁ муассасалари деб аталади)  молиялаштиришнинг янги механизмини жорий қилиш бўйича эксперимент ўтказилсин, бунда уларга сарфланадиган харажатлар уларга бириктирилган  бир киши ҳисобидан келиб чиқиб, маблағ билан таъминланиши назарда тутилсин.

БТСЁ муассасаларига юридик шахс мақомли хўжалик мустақиллиги берилсин.


2. Фарғона вилояти ҳокимлиги кўрсатилган туманларнинг БТСЁ муассасаларини маблағ билан таъминлашни 1999 йил 1 январдаги ҳолатига кўра вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига берсин.

Вилоят соғлиқни сақлаш харажатлари таркибида эксперимент асосида ишлашга ўтказиладиган БТСЁ муассасалари харажатлари улуши 1998 йил даражасида сақлаб қолинсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, тиббиёт тармоғини таркибий қайта ташкил этиш, даволаш-профилактика ишларининг тежамлироқ усулларини ўзлаштириш  ва бошқа тадбирлар ҳисобига вилоят соғлиқни сақлаш тизимида тежалган маблағлар олиб қўйилмайди ва биринчи навбатда эксперимент ўтказиладиган туманлардаги БТСЁ муассасаларини ривожлантиришга, шунингдек вилоят даволаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашага йўналтирилади.


4. БТСЁ муассасаларини маблағ билан таъминлаш тўғрисидаги Вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. БТСЁ муассасаларини бир киши ҳисобидан келиб чиқиб маблағ билан таъминлашга  ўтказиш бўйича эксперимент олиб боришда  АҚШнинг Халқаро ривожланиш агентлигининг Фарғона вилоятининг кўрсатилган туманларига беғараз техник ёрдам сифатида ажратилган 800 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағларидан ҳам фойдаланилиши маълумот учун қабул қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

БТСЁ муассасалари учун врачлар ва бошқарув ходимларини, шунингдек харажатларни бир киши ҳисобига маблағ билан таъминлаш   шароитларида даволаш ва молиявий ишларни ташкил этиш  бўйича вилоят ва туманлар соғлиқни сақлаш тизими раҳбарларини тайёрлашни таъминласин;

1999 йил 10 мартгача - БТСЁ муассасалари учун давлат томонидан кафолатланган тиббий-санитария хизматларининг асосий турлари пакетини ишлаб чиқсин;

1999 йил 1 июлгача - БТСЁ муассасалари учун тиббий-санитария хизматларининг сифатини ва самарадорлигини яхшилаш тизимини ва мезонларини ишлаб чиқсин;

Фарғона вилояти БТСЁ муассасаларидаги эксперимент натижалари бўйича 1999 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Сирдарё ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда ушбу вилоятларнинг БТСЁ муассасаларини бир киши ҳисобидан келиб чиқиб маблағ билан таъминлашга ўтказиш бўйича эксперимент ўтказишни кўриб чиқсин ва бу ҳақда қарор қабул қилсин;

эксперимент натижаларини умумлаштирсин ва 1999 йил 15 декабргача  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда республиканинг бошқа бошланғич тиббий-санитария ёрдами муассасаларида маблағ билан таъминлашнинг янги механизмини жорий қилиш юзасидан таклифлар киритсин.  


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






















Время: 0.2106
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск