Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.1999 й. 119-сон "Умумхалқ байрами 9 май - Хотира ва Қадрлаш кунини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.1999 й.

N 119




УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ 9 МАЙ - ХОТИРА

ВА ҚАДРЛАШ КУНИНИ ЎТКАЗИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 2 мартдаги ПФ-2243-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Умумхалқ байрами 9 май - Хотира ва Қадрлаш кунини ўтказиш бўйича республика Ташкилий қўмитасининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита ўн кун муддатда ушбу санани умумхалқ байрами сифатида юксак маънавий-ахлоқий савияда ўтказиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқсин ва уларнинг бажарилишини таъминласин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

- жойларда умумхалқ байрами 9 май - Хотира ва Қадрлаш кунини юксак савияда ўтказиш;

- фашизм устидан қозонилган ғалабага ҳисса қўшган ҳамда Ватанимиз озодлиги ва мустақиллиги учун жон берган барча ватандошларимизнинг хотирасини абадийлаштириш;

- бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган барча кишиларга муносиб иззат-икром кўрсатиш;

- фахрийларга, Ватанимиз мустақиллиги ва шаънини ҳимоя қилганларнинг барчасига моддий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва уни амалга оширсинлар.


3. 1941-1945 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат манфаатларини ҳимоя қилишдаги улкан хизматлари учун иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларига энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофоти белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларини мукофотлаш билан боғлиқ сарф-харажатларга республика бюджетидан маблағ ажратсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати мазкур пул мукофотларини байрам арафасида тўланишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига 1999 йилдан бошлаб ҳар йили умумхалқ байрами 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни арафасида Фанлар академияси, Мудофаа вазирлиги, Бадиий академия, "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази, "Нуроний", "Маҳалла" жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда жойлардаги музейлар, кутубхоналар ва маданият саройларида Ватанимиз мустақиллиги ва шаънини ҳимоя қилган кишилар ҳаётини ёрқин акс эттирувчи махсус кўргазмалар, ёшлар билан учрашувлар, маърифий-бадиий кечалар ўтказишни ташкил этиш топширилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ҳамда идоралар ўқув дастурларига хотира ва қадрлаш дарсларининг киритилишини таъминласинлар.


7. Ўзтелерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига умумхалқ байрами Хотира ва Қадрлаш куни тадбирларини мунтазаб ёритиб бориш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 18 мартдаги

119-сон қарорига

ИЛОВА



Умумхалқ байрами 9 май - Хотира ва Қадрлаш кунини

ўтказиш бўйича республика Ташкилий қўмитасининг

ТАРКИБИ*

Кароматов Ҳ.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси


Жўраев Н.Қ.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)


Тўлаганов К.Н.

-

Тошкент шаҳар ҳокими


Жўраев Х.Р.

-

Маданият ишлари вазири


Жўраев Т.Ж.

-

Фанлар академияси президенти


Болиев А.

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


Обидов О.

-

Ижтимоий таъминот вазири


Йўлдошев Ж.Ғ.

-

Халқ таълими вазири


Ғуломов С.С.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Аминов Н.

-

Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази раҳбари


Боқибоев Э.

-

"Нуроний" жамғармаси раиси


Зокиров М.О.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплекси раҳбари котибиятининг мудири


Абдуллаев Ш.Ю.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Абдуллаев Қ.

-

Мудофаа вазирининг ўринбосари


Абдураимов Ҳ.

-

"Камолот" жамғармаси раиси


Жалилов Ш.И.

-

"Маҳалла" жамғармаси раиси


Парпиев Б.Р.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Кўчимов А.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси


Собиров Ф.

-

Дин ишлари бўйича қўмита раиси


Шоғуломов Р.Ш.

-

Давлат матбуот қўмитаси раиси


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарлари


*) Изоҳ: Республика ташкилий қўмитаси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига шу вазифага тайинланган шахслар киритилади.
















Время: 0.2076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск