Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Бошка масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.1999 й. 139-сон "Қишлоқ хўжалиги техникаси сақланишини яхшилаш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.1999 й.

N 139



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ

САҚЛАНИШИНИ ЯХШИЛАШ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЮЗАСИДАН КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, республикада қишлоқ хўжалиги корхоналарини ва машина-трактор паркларини янги юқори унумли техника билан таъминлаш чора-тадбирлари изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ўтказилган текширишлар мавжуд техника имкониятларидан хўжасизларча фойдаланилаётганлигини, тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналарини сақлаш, ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш қоидалари бузилаётганлигини кўрсатмоқда.

Кўпгина хўжаликларда машина-трактор саройларида тартиб ўрнатишга зарур эътибор берилмаяпти, техникани сақлаш учун бостирмалар ва жиҳозланган майдончалар етишмайди. Механизаторларни ва мутахассисларни машина ва механизмларнинг сақланиши ва улардан унумли фойдаланилиши учун моддий рағбатлантириш чоралари амалда қўлланилмаяпти.

Механизатор кадрларни тайёрлаш ишлари тизимсиз олиб борилмоқда. Жиззах, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида биринчи классли тракторчи-машинистлар сони республикадаги ўртача 38 фоизга нисбатан бор-йўғи 28-30 фоизни ташкил этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унга қарашли "Бошдавтехназорат" инспекцияси, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси хўжаликлар раҳбарлари ва мутахассисларининг машиналарни ишлатиш, уларга техника хизмати кўрсатиш ва уларни сақлашни ташкил этишга бўлган масъулиятсизларча муносабатларига муросасозлик қилмоқдалар, бу муҳим ишдаги жиддий камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрмаяптилар.

Қишлоқ хўжалигидаги мавжуд техниканинг сақланишида ва уларни ишлатишда зарур тартиб ўрнатиш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш давлат-кооператив қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари мавжуд қишлоқ хўжалиги техникасидан самарали фойдаланиш учун талабчанликни сусайтириб юборганликлари, бу ишда назорат ўрнатмаганликлари, мансабдор шахсларнинг машиналардан фойдаланиш ва уларни ишлатиш қоидаларини бузиш каби хатти-ҳаракатларига қатъий баҳо бермаётганлиги қайд этилсин.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш давлат-кооператив қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарларидан техникани сақлашдаги, мавжуд ҳар бир трактор ва ҳар бир қишлоқ хўжалиги машинасини авайлаб сақлаш ва улардан унумли фойдаланишдаги камчиликларга барҳам бериш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриш талаб қилинсин.

Прокуратура органлари томонидан техникани сақлаш ва ишлатиш қоидаларини бузиш ҳоллари бўйича 44 та, шу жумладан, Оқ олтин, Зомин, Зарбдор, Тўрткўл, Наманган ва бошқа бир қанча туманлар қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари устидан жиноий иш қўзғатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси (Тожиев), Жиззах (Мирзиёев), Қашқадарё (Бегматов), Навоий (Дилов), Сурхондарё (Норалиев), Сирдарё (Исмоилов) ва Тошкент (Мирзақулов) вилоятлари ҳокимларига қишлоқ хўжалиги техникасини сақлаш ва ишлатишдаги кўплаб хўжасизлик ҳоллари мавжудлиги, бу эса деҳқончилик ва чорвачилик самарадорлигига салбий таъсир этаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.

Уларга Бўзатов (Жуманов А.), Фориш (Эшбоев С.), Баҳористон (Тожиев Х.), Хатирчи (Сафаров А.), Денов (Менглиев Т.) ва Бекобод (Бўрибоев) туманлари ҳокимларининг машина-трактор саройларида тартиб ўрнатиш ишларини қониқарсиз ташкил этганликлари учун жавобгарликларини кўриб чиқиш топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ўтказилган техника кўриги якунларига кўра 14334 трактор, шу жумладан, 5168 ҳайдов ва 4511 чопиқ тракторлари, 1584 ғалла ва шоли ўриш-йиғиш комбайнлари, 5521 пахта териш машинаси (тракторларсиз), 8575 трактор тиркамаси, 7 мингдан ортиқ экиш, тупроққа ишлов бериш ва бошқа қишлоқ хўжалиги машиналари бундан буён фойдаланиш учун яроқсиз деб топилганлиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ва машина-трактор парклари балансидан чиқарилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари хўжаликлар балансида қолган техниканинг иш қобилиятини тиклашни ташкил этсинлар, улардан самарали фойдаланилишини, ҳисобдан чиқарилган машиналарни қисмларга ажратишдан сўнг кирим қилинган узел ва агрегатлар оқилона ишлатилишини, шунингдек техникани ишдан ташқари даврда сақлаш қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминласинлар.

Ушбу мақсадларда:

икки ой муддатда техникадан фойдаланиш, уни тузатиш, унга техника хизмати кўрсатиш ва уни сақлаш масалалари бўйича меъёрий-техник ҳужжатларни қайта кўриб чиқсинлар, уларнинг давлат тилида нашр этилишини ташкил этсинлар, машина-трактор саройи тўғрисидаги Низомни, шунингдек "Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган техникани сақлаш қоидалари" давлат тармоқ стандартларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

устахоналар, техника хизмати кўрсатиш жойлари ва нефть маҳсулотлари омборларини тузатиш-технология асбоб-ускуналари билан бутласинлар, зарур ҳолларда етишмайдиган ускуналар, приборлар, асбоблар ва мосламалар тайёрланишини ташкил этсинлар, барча хўжаликлар ва машина-трактор паркларида техникани тузатиш, унга техника хизмати кўрсатиш ва уни сақлаш хизматларини тажрибали мутахассислар билан мустаҳкамласинлар;

механизаторларни, тузатиш-хизмат кўрсатиш ходимларини техникани авайлаб сақлаганлиги ва ундан самарали фойдаланганлиги, ёнилғи-мойлаш материалларини тежаб сарфлаганлиги учун моддий рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқсинлар ва жорий этсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси билан биргаликда техникани ишлатиш, тузатиш, унга хизмат кўрсатиш, авайлаб сақлаш ва уни ҳисобдан чиқариш қоидаларига риоя қилиниши, малакали механизаторлар билан бутланиши устидан мунтазам назоратни таъминласинлар.

Машиналарни техник ишлатиш ва сақлаш қоидаларини бузиш ҳоллари бўйича материаллар хўжаликлар ва машина-трактор парклари раҳбарларини жавобгарликка тортиш юзасидан жиноий иш қўзғатиш учун тергов органларига оширилсин.


6. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси ва "Ўзмашсаноат" уюшмаси билан биргаликда хўжаликлардаги мавжуд техниканинг иш қобилиятини тиклаш учун эҳтиёт қисмлар тайёрлаш, шунингдек кўчма ёнилғи қуйиш ва пайвандлаш агрегатлари, нефть хўжалиги асбоб-ускуналари, синов стендлари, диагностика ва ўлчов приборлари ишлаб чиқариш дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Олимжонов зиммасига юклансин.

Қарорнинг бажарилиши тўғрисида 1999 йилнинг 1 ярим йиллиги якунлари бўйича ахборот берилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов










































Время: 0.2242
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск