Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.1999 й. 142-сон "Шарқ тароналари" иккинчи халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.1999 й.

N 142




"ШАРҚ ТАРОНАЛАРИ" ИККИНЧИ

ХАЛҚАРО МУСИҚА ФЕСТИВАЛИНИ

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Шарқ мамлакатлари халқларининг ноёб мусиқа санъати ва ютуқларини кенг тарғиб қилиш, миллий мусиқа анъаналарини асраб-авайлаш, маънавий қадриятларимиз, халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик, ҳамкорликни тараннум этиш, "Шарқ тароналари" биринчи халқаро мусиқа фестивалининг ЮНЕСКО ва бошқа умумжаҳон маданий ташкилотлар томонидан кенг эътироф этилганлиги ва мутасаддиликка олинганини эътиборга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1999 йил 25 август - 2 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида "Шарқ тароналари" иккинчи халқаро мусиқа фестивали ўтказилсин.


2. "Шарқ тароналари" иккинчи халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби, фестиваль Низоми 1-2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари режасини, халқаро конференция, шунингдек фестиваль дастурини ишлаб чиқсин ҳамда ишчи гуруҳи таркибини тасдиқласин.

"Шарқ тароналари" иккинчи халқаро мусиқа фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги зиммасига юклансин.


3. Молия вазирлиги "Шарқ тароналари" иккинчи халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплаш учун 3-иловага мувофиқ маблағ ажратсин.

Бу ишга ҳомийлар, шу жумладан хорижий ҳомийларнинг ўз улушларини қўшиш ҳақидаги таклиф-истаклари қўллаб-қувватлансин.


4. Махфий.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фестиваль иштирокчиларининг таркибини аниқлаш ва уларнинг визаларини тўловларсиз расмийлаштиришни ташкил этсин.


6. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси фестиваль иштирокчиларини бош дирекция буюртмаси асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тариф бўйича, сўм ҳисобида авиа ва темир йўл чипталари билан таъминласинлар ҳамда белгиланган тўловлардан озод қилсинлар.


7. Давлат божхона қўмитаси фестиваль иштирокчиларининг юкларини ҳамда чет эллардан сотиб олиб келинадиган ашёлар, ускуналарни белгиланган тўловлардан озод этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, халқаро ташкилотлар ва ҳомийларнинг "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалини қўллаб-қувватлаш халқаро жамғармаси"ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ўн кун муддатда "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалини қўллаб-қувватлаш халқаро жамғармаси"нинг таъсис йиғилиши ўтказилишига амалий ёрдам берсин.

Адлия вазирлиги бир ой муддатда жамғармани белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


9. "Ўзтелерадио" компанияси, ЎзА, оммавий ахборот воситаларига фестивалга тайёргарлик кўришнинг бориши ва унинг ўтишини мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тўғрисида" 1997 йил 11 мартдаги 132-сон қарорининг 2 ва 18-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 30 мартдаги

142-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Шарқ тароналари" иккинчи халқаро мусиқа

фестивалини ўтказиш ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

    

1. Кароматов Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, раис


2. Жўраев Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)


3. Жўраев Х.

-

Маданият ишлари вазири, раис ўринбосари, Бош директор


4. Рўзиев Э.

-

Самарқанд вилояти ҳокими, раис ўринбосари


5. Абдуллаев Р.

-

Бастакорлар уюшмаси раиси


6. Абдуллаев Ф.

-

Почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори

7. Абдуллаев Ш.

-

Молия вазирининг ўринбосари


8. Аминов Н.

-

Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази раҳбари


9. Болиев А.

-

ЎзА бош директори


10. Икромов А.

-

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси масъул

котиби


11. Комилов А.

-

Ташқи ишлар вазири


12. Комилов Ў.

-

Давлат божхона қўмитаси раиси


13. Кўчимов А.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси


14. Майкл Барри Лейн

-

ЮНЕСКОнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича бош маслаҳатчиси (келишув асосида)


15. Назиров Ф.

-

Соғлиқни сақлаш вазири


16. Отаев В.

-

Энергетика ва электрлаштириш вазири


17. Орипов А.

-

Ёзувчилар уюшмаси раиси


18. Парпиев Б.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


19. Рўзметов А.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори


20. Тўлаганов К.

-

Тошкент шаҳри ҳокими


21. Файзиев З.

-

"Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси раиси


22. Шоғуломов Р.

-

Давлат матбуот қўмитаси раиси


23. Юнусов Т.

-

"Ўзбеккино" компанияси раиси


24. Қўзиев Т.

-

Бадиий академия раиси


25. Ҳусанбоев Б.

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


26. Назаров А.

-

"Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмасининг бош директори


27. Исматова Ю.

-

"Ўзбекрақс" бирлашмасининг бош директори


28. Аҳроров С.

-

"Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалининг ижрочи директори


29. Йўлдошев Б.

-

режиссёр


30. Носиров А.

-

Самарқанд шаҳри ҳокими


31. Харума Кашуба

-

Токио университетининг профессори, фестивалнинг халқаро жюриси раиси


32. Гай Хю

-

Халқаро мусиқа кенгашининг бош котиби (Париж)


Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 30 мартдаги

142- сон қарорига

3-ИЛОВА



"Шарқ тароналари" иккинчи халқаро мусиқа

фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни

ўтказиш сарф-харажатлари

СМЕТАСИ

    


Сўм ҳисобидаги харажатлар

млн сўм ҳисобида


1.

Меҳмонхона


33,3



шу жумладан:




330 қатнашчи х 118,66 (80 АҚШ долл.) х 10 кун


31,2



ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва уларнинг ҳамроҳлари

22 киши х 118,66 (80 АҚШ долл.) х 10 кун


2,1


2.

Транспорт харажатлари


14,7



шу жумладан:




Тошкентга келиб-кетиш учун авиачипталарга

сарфланадиган харажатлар


13,2



Тошкент-Самарқанд-Тошкент

330 киши х 4400 сўм = 1456200


1,5


3.

Транспорт харажатлари (авиачипталардан

ташқари)


шу жумладан:


Автобуслар ва микроавтобуслар

12 та х 10 кун х 15 соат х 1250 сўм = 2250,0 сўм

2 та х 45 кун х 14 соат х 1950 сўм = 2457,0 сўм


7,1





4,7


енгил автомобиллар (ҳакамлар ҳайъати учун)

11 та х 8 кун х 14 соат х 1920 = 2365,4 сўм


2,4


4.

Реклама нашр харажатлари


9,0


5.

Ёдгорликлар, эсдалик совғалари учун

харажатлар


1,5


6.

Ғолибларга мукофотлар тайёрлаш


2,6


7.

Саҳна ва концерт майдончаларини, томошабинлар

ўтирадиган жойларни монтаж демонтаж қилиш


9,4


8.

Электр ускуналарини монтаж-демонтаж қилиш


8,3


9.

Замонавий овоз кучайтириш анжомларини харид қилиш


47,5

10.

Театрлашган томошани саҳналаштириш, кийимлар

тиктириш, саҳна реквизитлари ва декорацияларини

тайёрлаш


17,5

11.

Таржимонларга, жумладан, синхрон таржимонларга

ҳақ тўлаш


1,0


12.

Электр энергияси ҳақи


2,0


13.

Иш ҳақига ажратма


1,9

14.

Очилиш, ёпилиш қисмидаги мушакбозликлар учун


7,5


Жами:


163,3



Валюта ҳисобидаги харажатлар


(минг АҚШ доллари )



1.

Тошкентга келиб-кетиш учун авиачипталарга сарфланадиган харажатлар


150,4


(23 давлат, 163 киши)



2.

Ҳакамлар ҳайъати аъзоларига иш ҳақи тўлаш 10 киши

х 1000 долл.+ 2000 (ҳакамлар ҳайъати раиси)


12,0

3.

Фестиваль ғолибларининг лазер дискини

300 нусхада тайёрлаш (энг кам тираж)


15,0


4.

Ғолибларга мукофотлар,

шу жумладан:




Гран-При


10,0


1- мукофот (2х7,0)


14,0


2- мукофот (2х5,0)


10,0


3- мукофот (2х3,0)


6,0


Жами:

217,4

Ҳаммаси:

217 минг 400 АҚШ долл. х 118 = 25,7 млн сўм




25,7 млн сўм + 163,3 = 189 млн сўм




















Время: 0.1969
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск