ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш /

Ички ишлар вазирининг 01.06.2017 й. 87-сон "Ички ишлар идоралари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.06.2017 й. 2041-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.06.2017 й.

N 2041-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

01.06.2017 й.

N 87


БУЙРУҒИ



"Ички ишлар идоралари томонидан

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар

ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг

техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация

мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2009 йил 4 октябрдаги 75-сон "Ички ишлар идоралари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2041, 2009 йил 16 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 47-сон, 508-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                    А. Азизов






Буйруққа

ИЛОВА



Ички ишлар идоралари томонидан

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар

ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг

техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация

мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқ номидаги ва 1-бандидаги "Ички ишлар идоралари" деган сўзлар "Ички ишлар органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) номидаги "Ички ишлар идоралари" деган сўзлар "Ички ишлар органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддиманинг биринчи хатбошисидаги, 9-банднинг биринчи хатбошисидаги, 10-банднинг биринчи хатбошисидаги "ички ишлар идоралари" деган сўзлар "ички ишлар органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 4-банддаги "ички ишлар идоралари" ва "соғлиқни сақлаш идоралари" деган сўзлар тегишлича "ички ишлар органлари" ва "соғлиқни сақлаш органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 6-банддаги "ички ишлар идораларининг" ва "ички ишлар идоралари" деган сўзлар тегишлича "ички ишлар органларининг" ва "ички ишлар органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 7-банд ва 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


е) 8-банддаги "соғлиқни сақлаш идоралари" деган сўзлар "соғлиқни сақлаш органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 12-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Текширув натижалари бўйича ички ишлар органлари томонидан юридик шахсларга аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилиши мумкин. Юридик шахслар томонидан ушбу кўрсатмалар устидан шикоят келтирилиши уларнинг бажарилишини тўхтатиб қўймайди, шикоятлар судга берилган ҳоллар бундан мустасно";


з) 13-банддаги ва 14-банднинг биринчи хатбошидаги "ички ишлар идораси" деган сўзлар "ички ишлар органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 15-банддаги "ички ишлар идораларининг" деган сўзлар "ички ишлар органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Низомнинг 2-иловаси мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик

воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар

сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг техник

мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғинга қарши

сигнализация мосламалари билан жиҳозланганлиги

ҳолати устидан назоратни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Гиёҳвандлик воситалари, психотроп

моддалар ва прекурсорлар сақланадиган

объект ва хоналарни текшириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

20___ йил "___" _____________





(шаҳар, аҳоли турар жойининг номи)

Мен (бизлар),



(ички ишлар органлари ходим(лар)ининг лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)

        

                  

          

(юридик шахс раҳбари (унинг вакили)нинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

         

иштирокида

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган жой текшириб чиқилди

          

(ГППларни сақловчи юридик шахснинг номи)

         

(ГППларни сақлаш фаолияти амалга оширилаётган манзил)

Текширув давомида қуйидагилар аниқланди:

1. Объектнинг тоифаси ва тури



(объектнинг тоифаси - I, II, III; тури - завод, база, омборхона,

         

дорихона базаси, дорихона, лаборатория, бўлим, тиббиёт пункти, бошқа тиббиёт муассасаси)

          

2. Ташкилот (омборхона, база) ҳудудининг ҳолати



(фақат I-тоифадаги объектларга тўлдирилади:

        

ҳудуднинг яроқлилиги, техник ҳолати ва ёритилиши; ўтиш тақиқланган ҳудуднинг кенглиги,

         

жиҳозланиши ва ундан фойдаланиш тартиби; кириш (ички) темир йўлларининг ҳолати; ёнғинга қарши сув

          

манбалари ва яшин қайтарувчи ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳолати, омборхоналар оралиғида ўзаро ҳамда

             

омбор иншоотлари ва алоҳида бинолар ўртасида белгиланган ёнғинга қарши масофаларга риоя этилиши, ва ҳ. к.)

3. Тўсиқларнинг ҳолати:



(фақат I-тоифадаги объектларга тўлдирилади:

           

тўсиқларнинг тури ва баландлиги, белгиланган талабларга мувофиқлиги (мувофиқ эмаслиги),

           

тешиклар, ўпиришлар, осилиб қолишлар ва ҳ. к. камчиликлар мавжудлиги)

4. Ёритилиш ҳолати:



(тўғри ва тўлиқ ёритилганлиги, ёритиш манбаларининг етарлилиги ва созлиги)

             

5. Қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация мосламаларининг (ҚЁҚСМ) мавжудлиги ва ҳолати:

          

(ҚЁҚСМларнинг тури - шовқинли, нурли-шовқинли, автоном, датчиклари ички ишлар органининг қўриқлаш

     

пунктига, қўриқлаш постига ёки мансабдор шахсга уланганлиги, объект 1-чи ва 2-чи рубежларда ҚЁҚСМ

            

билан жиҳозланганлиги, ҚЁҚСМларнинг ҳолати - соз, носоз, кабелларни ўтказиш усули - хуфиёна, очиқ)

        

6. ГППларни сақлаш шароитлари:



(алоҳида (умумий) хонада, хонанинг жойлашуви,

            

деворлар, пол ва шипнинг ўрнатилган талабларга мувофиқлиги,

     

деразалар металл панжаралар билан ҳимояланганлиги, улар ўрнатилган талабларга мувофиқлиги)

        

      

7. Эшикларнинг ҳолати: асосий



(эшик ишланган материал, унинг техник мустаҳкамлиги,

          

қулфлар етарлилиги ва ишончлилиги)

     

қўшимча (панжарали)



(эшик ишланган материал, унинг техник мустаҳкамлиги,

        

қулфлар етарлилиги ва ишончлилиги)

      

8. Металл қути (сейф, шкаф)лар мавжудлиги ва ҳолати:



(қути (сейф, шкаф)ларнинг

      

етарлилиги, ишончлилиги ва техник мустаҳкамлиги, қулфларнинг етарлилиги ва ишончлилиги)

      

9. ГППларни сақлаш тартиби:



(металл қути (сейф, шкаф)лар ичида сақланиши ташкил этилганлиги,

          

улар ишдан ташқари вақтда муҳрланиши)

10. Қўриқлаш ҳолати:



(қўриқлаш тури, постлар сони ва етарлилиги, қуролланиши,

          

қўриқлаш хизматининг иш тартиби, постлар орасида алоқа воситалари мавжудлиги, созлиги ва ҳ. к.)

        

        

11. Аввалги текширув(лар) натижасида аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилганлиги:

      

(охирги текширув(лар) ким томонидан ва қачон амалга оширилган, аниқланган қоидабузарликлар,

       

уларни бартараф этиш даражаси, далолатномада белгиланган муддатларда бартараф этилганлиги)

          

12. ГППларни сақлашда аниқланган қоидабузарликлар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар:

Т/р

Аниқланган

қоидабузарликлар


Аниқланган

қоидабузарликларни

бартараф этиш бўйича

кўрсатмалар


Ижро

муддати












Имзолар:





(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)






(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)

Далолатнома

нусхасини олдим





(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 июль, 26-сон, 601-модда









































Время: 0.1481
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск