ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / ТошДЮУ /

Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 29.06.2017 й. 2896-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 29.06.2017 й. 164-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 29 июнда 2896-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2017 йил 29 июндаги

164-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университети

бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул

қилиш учун суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини

белгилаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон "Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги низомга мувофиқ Тошкент давлат юридик университети (бундан буён матнда ТДЮУ деб юритилади) бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини белгилаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш учун суҳбат (бундан буён матнда суҳбат деб юритилади):

уларнинг дунёқарашини (ҳозирги кунда дунёда рўй бераётган асосий ва муҳим ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлардан умумий хабардорлиги);

касбий иштиёқи ва мотивацияларини (юрист касбининг моҳияти ва мазмуни, унинг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти, юристнинг касбий фаолият соҳалари, ушбу касбнинг қийинчиликлари тўғрисида тасаввурга эгалик, юрист касбини танлашга ундаган сабаблар);

умумий интеллектуал даражасини (ўз фикрини аниқ-равшан, мантиқий ва ижодий баён қила олиш ҳамда ўз фикрини асослантира олиш қобилияти);

маънавий-ахлоқий даражасини (қатъий маънавий-ахлоқий принципларга эга бўлиш, мулоқот этикаси ва ташқи кўриниш маданиятига риоя этиши) аниқлаш нуқтаи назаридан ўтказилади.


2. Суҳбат ТДЮУ ректорининг буйруғи билан тузиладиган махсус комиссия (бундан буён матнда Махсус комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.

Махсус комиссия ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.

Махсус комиссия таркибига ТДЮУ ходимлари билан бир қаторда бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳам уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда киритилиши мумкин.

Махсус комиссияга комиссиянинг бошқа аъзолари фаолиятини ўзаро умумий мувофиқлаштирувчи раис бошчилик қилади. ТДЮУ ректори лавозими бўйича Махсус комиссия раиси ҳисобланади. Махсус комиссия фаолиятини ташкилий таъминлаш унинг котибига юкланади.


3. Суҳбат Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда ўтказилади.

4. Суҳбат ТДЮУда таълим бериладиган тилида ўтказилади.


5. Суҳбатнинг ушбу Низомга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилиши ва ўтказилиши учун масъулият тегишли ўқув йили учун тузиладиган ТДЮУ қабул комиссияси масъул котибига (бундан буён матнда масъул котиб деб юритилади) ҳамда ТДЮУ бакалавриатига қабул масалалари бўйича масъул котибнинг ўринбосарига, Махсус комиссия аъзоларига юкланади.



2-БОБ. СУҲБАТ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ


6. ТДЮУ қабул комиссиясининг (бундан буён матнда Қабул комиссияси деб юритилади) суҳбат ўтказиш бўйича иш режаси Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.


7. Қабул комиссиясининг суҳбатни ташкил этишдаги асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

суҳбат жараёнининг адолатли ўтказилишини таъминлаш;

суҳбат ўтказиш билан боғлиқ зарур шароитларни яратиш;

ТДЮУга ўқишга кириш ва унда таълим олиш, шунингдек ТДЮУда яратилган шароитлар ҳақида хорижий фуқароларга ахборотлар ва маълумотномалар тақдим этиш, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали;

хорижий фуқароларга суҳбатнинг натижалари ҳақида маълумот тақдим этиш.


8. Бинолар ва аудиторияларни суҳбат ўтказиш учун тайёрлаш масъулияти ТДЮУ бакалавриатига қабул масалалари бўйича масъул котибнинг ўринбосари зиммасига юкланади.


9. Суҳбат ўтказиладиган бинода суҳбат ўтказиш жараёни учун зарур бўлган техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилиши лозим. Бинолар ва аудиториялар санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10. Суҳбат саволларини тузиш учун эксперт гуруҳи ташкил этилади. Эксперт гуруҳи тегишли соҳанинг малакали мутахассислари орасидан шакллантирилади. Эксперт гуруҳи фаолиятига Қабул комиссияси раиси раҳбарлик қилади.


11. Саволлар мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган мезонлар кесимида тузилади.


12. Саволларни тузишда қуйидаги талабларга алоҳида эътибор қаратилади:

саволлар лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши ҳамда таҳлилий фикрлаш қобилиятини аниқлашга қаратилган бўлиши лозим;

саволлар ўрта махсус ва профессионал таълим даражасига мос бўлиши лозим;

саволларда фойдаланилган тушунчалар ва атамалар уларни турлича изоҳлаш имкониятини истисно этиши лозим;

саволлар орфографик, стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри шакллантирилган бўлиши лозим.


13. Тузиладиган саволларнинг сифати ва мазмуни бўйича масъулият эксперт гуруҳи аъзоларига юкланади.


14. Суҳбат ўтказиш учун саволлар Қабул комиссияси раисига топширилган вақтдан бошлаб эксперт гуруҳи ўз фаолиятини тугатади. Тузилган саволлар билетларни шакллантириш учун топширилгунга қадар Қабул комиссияси раисида сақланади.


15. Тузилган саволлар суҳбат ўтказилишидан бир кун олдин суҳбат билетларини шакллантириш учун масъул котибга топширилади. Ҳар бир билет тўртта саволдан иборат бўлиши лозим (ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича биттадан).

Шакллантирилган билетлар конвертларга жойлаштирилади ва Қабул комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади ҳамда масъул котибда сақланади.



3-БОБ. СУҲБАТ ЎТКАЗИШ ВА УНИНГ

НАТИЖАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ


16. Хорижий фуқароларнинг суҳбатдан ўтиши мажбурий ҳисобланади.

Хорижий фуқаролар билан суҳбат бевосита ёки заруратга кўра масофавий (онлайн) тарзда амалга оширилади.

17. Суҳбат ўтказиш жадвали масъул котибнинг тақдимномасига биноан ТДЮУ ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. Суҳбатдан ўтувчи хорижий фуқароларнинг рўйхати буйруққа илова қилинади.


18. Суҳбат ўтказиш жадвали, қоида тариқасида, суҳбат бошланишидан бир ой олдин ТДЮУ веб-сайтида жойлаштирилади.


19. Суҳбат, қоида тариқасида, ТДЮУ биноларида ўтказилади.


20. Хорижий фуқаролар суҳбат ўтказиш учун бинога тегишли навбат бўйича олиб кирилади.

Масофавий (онлайн) суҳбат коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида амалга оширилади. Бунда, ушбу коммуникация технологиялари абитуриентнинг шахсини тасдиқлаш имконини берадиган техник талабларга жавоб бериши лозим.

21. Хорижий фуқаро томонидан суҳбатга мобил телефон ва бошқа алоқа воситаларининг олиб кирилиши ва улардан фойдаланилиши қатъиян тақиқланади.


22. Хорижий фуқаро аудиторияга Махсус комиссия котиби томонидан таклиф этилади.


23. Суҳбатдан олдин хорижий фуқаро паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатиши шарт.


24. Суҳбат ўтказишда хорижий фуқаро саволлар берилган билетни танлайди.

Масофавий (онлайн) суҳбатда хорижий фуқаро томонидан саволлар берилган билетни танлаш масофавий тарзда (тегишли билет рақамини реал вақт режимида танлаш орқали) амалга оширилади.

25. Билет олинганидан сўнг хорижий фуқарога суҳбатга тайёрланиш учун 20 дақиқа ажратилади. Бунда хорижий фуқаро суҳбатга тайёрланиш учун қоғоз варақлардан фойдаланиши мумкин. Қоғоз варақларни тақдим этиш учун масъулият Махсус комиссия зиммасига юкланади.


26. Суҳбатдан ўтиш жараёнида хорижий фуқарога билет мазмуни бўйича қўшимча саволлар берилиши мумкин. Битта хорижий фуқаро билан суҳбат 15 минутгача давом этади.


27. Суҳбат натижалари унинг бевосита ёки масофавий (онлайн) тарзда ўтказилишидан қатъи назар баллар қўйиш йўли билан 100 баллик тизимда баҳоланади. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича балларнинг энг юқори миқдори 25 баллни ташкил этади.

28. Хорижий фуқаро жадвал бўйича суҳбатга келмаган ҳолларда 0 балл қўйилади.


29. Суҳбат натижаларини белгилаш учун Махсус комиссиянинг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил равишда мазкур Низомнинг иловасида келтирилган шаклдаги баҳолаш варағини тўлдириб, уни имзолайди ҳамда Махсус комиссиянинг котибига топширади. Махсус комиссиянинг котиби хорижий фуқарога Махсус комиссия аъзолари томонидан қўйилган ўртача баллни ҳисоблаб чиқади.


30. Хорижий фуқаро 55 баллдан юқори балл тўплаганда суҳбатдан ўтган ҳисобланади.


31. Суҳбатдан ўтган хорижий фуқаролар рўйхати улар томонидан тўпланган баллар асосида рейтинг тизимига мувофиқ аниқланади.


32. Суҳбат жараёни ва натижалари Махсус комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланадиган ва ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланадиган йиғилиш баённомасида қайд этилади.

Суҳбат жараёни ва натижаларини қайд этиш учун видео- ва аудиоёзув қўлланиши мумкин. Бундай ҳолларда видео- ва аудиоёзув 24 соат ичида Махсус комиссия раисига тақдим этилади.


33. ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш учун суҳбатни қайта ўтказиш тақиқланади.


34. Суҳбат натижалари шикоят қилиниши ва апелляция тартибида кўрилиши мумкин эмас.


35. Суҳбат натижаларига кўра ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш ҳақида ТДЮУ ректори томонидан буйруқ қабул қилинади.

36. Суҳбат натижалари бутун суҳбат жараёни ўтказилгандан сўнг кейинги иш кунида ТДЮУ веб-сайтида эълон қилинади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


37. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


38. Мазкур Низом Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент давлат юридик университети билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университети

бакалавриатига хорижий фуқарони қабул қилиш

учун ўтказилган суҳбат жавобларини

БАҲОЛАШ ВАРАҒИ


Сана ____________

Хорижий фуқаронинг Ф.И.О.


             

Т/р

Баҳолаш мезонлари


Баллар


1.

Дунёқараши



2.

Касбий иштиёқи ва мотивациялари



3.

Умумий интеллектуал даражаси



4.

Маънавий-ахлоқий даражаси



Жами баллар:



Изоҳ:


      

     

   

Махсус комиссия аъзоси:






(Ф.И.О.)


(имзо)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 июль, 26-сон, 602-модда


































Время: 0.2126
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск