Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.06.2017 й. 415-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 23 июндаги

415-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар

бўйича давлат қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади):

ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш учун масъул ваколатли давлат органи;

молия институтлари (бошқарувчи офиси) билан марказлаштирилган ҳолда ўзаро ҳамкорлик бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

Қўмита ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.

2. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


3. Қўмита ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари, чет эл ҳукумат молия ташкилотлари ва чет эллик инвесторлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


4. Қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган ва норматив-ҳуқуқий тусга эга қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мулкчилик ва идоравий бўйсуниши шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


5. Қўмитанинг марказий аппарати, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва ўз номи туширилган муҳр ва бланкаларга, банк ҳисоб рақамига (жумладан чет эл валютасидаги ҳисоб рақамга) эга бўлади.



2-БОБ. ҚЎМИТАНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва юритиш, шу жумладан иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат минтақаларига инвестициялар ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган чет эл инвестицияларини жалб қилиш, республикадаги инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар ривожланишини қўллаб-қувватлаш ишларини мувофиқлаштириш;

чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шароитларни яратиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг йиллик Инвестиция дастурларини ва минтақавий инвестиция дастурларини, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳалар бўйича шакллантиришда қатнашиш, келишиш ва мониторингини амалга ошириш, чет эл инвестициялари, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилиш учун инвестициявий таклифлар ягона базасини юритиш;

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, хорижий банклар, фондлар, агентликлар, компаниялар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан ўзаро манфаатли асосда инвестициявий ҳамкорлиги йўналишларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

чет эл инвестицияларини жалб қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш ва амалга татбиқ этишда, шунингдек халқаро молия институтлари ва чет эл инвесторлари билан инвестициявий ҳамкорликни амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги доимий вакилларининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг чет мамлакатлар, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматлар молия институтлари, етакчи хорижий компаниялар ва банк тузилмалари билан инвестициявий ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро шартномаларини тайёрлашда, келишишда ва имзолашда иштирок этиш;

тармоқ инвестиция дастурлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс дастурлари, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурлари билан уйғунликда чет эл, биринчи навбатда тўғридан-тўғри инвестицияларни, молиявий-техник кўмак воситаларини жалб қилиш;

инвестиция лойиҳалари бажарилишининг бориши устидан тизимли мониторинг олиб бориш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар фаолиятининг, шунингдек инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг таҳлилини ўтказиш, чет эл инвестициялари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар қабул қилиш асосида мамлакат иқтисодиётига жалб этилаётган чет эл инвестицияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

халқаро ва хорижий ҳукуматлар молия институтларидан жалб қилинаётган кредит ресурслари ва техник кўмаклашиш воситалари (грантлар), Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобига марказлаштирилган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда хорижий инвесторларга мамлакатнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти ҳақида кенг ахборот бериш мақсадида халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумлари ўтказилишини ташкил этиш;

харид комиссияларининг тендер ўтказиш бўйича фаолиятида белгиланган тартибда иштирок этиш;

республика лойиҳа институтлари ва ташкилотлари фаолиятини инвестициявий, аввало чет эл инвестицияси иштирокидаги лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасида мувофиқлаштириш;

тегишли молия институтлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;

молия институтлари билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, республика ҳудудларини ривожлантириш учун молия институтларининг жалб этиладиган заёмлари, кредитлари ва грантларидан янада самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

молия институтлари, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари, экспертиза органлари иштирокида лойиҳаларнинг амалга оширилиши учун масъул вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш, шу жумладан лойиҳа, тендер ва контракт ҳужжатлари бўйича эксперт хулосаларининг ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилиш.

7. Қўмита юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

а) ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва юритиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

қисқа муддатли, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги Ўзбекистон Республикаси инвестиция сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

инвестициялаш ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган чет эл инвестицияларини жалб қилиш мақсадида мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудлари ривожланишининг асосий тенденциялари ва прогнозларининг тизимли таҳлилини, шу жумладан халқаро консалтинг компанияларини жалб этган ҳолда юритади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва инвестициявий фаолиятни кенгайтириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади;

инвестиция соҳасида давлат ва бозор бошқарувининг оптимизацияси, инвестициялар оқимига, ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этишга тўсқинлик қилувчи тўсиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ягона инвестиция сиёсати амалга оширилиши бўйича ишларни мувофиқлаштиради;

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида кўмаклашади;

б) Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Инвестиция дастурлари, минтақавий ва тармоқ инвестиция дастурлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурлари, шунингдек инвестициявий лойиҳаларни шакллантириш, келишиш ва мониторингини олиб бориш, мамлакат иқтисодиётига жалб этиладиган чет эл инвестицияларининг самарадорлигини ошириш борасида:

Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Инвестиция дастурлари, минтақавий ва тармоқ инвестиция дастурлари, техник кўмак воситаларини (грантларини) жалб қилиш дастурларини тайёрлаш, шакллантириш ва келишишда қатнашади;

Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Инвестиция дастури шакллантирилишида инвестициявий, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитлар (қарзлар) иштирокидаги лойиҳаларни киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига таклифлар киритади;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ва уларга чет эл инвесторларини жалб қилишда вазирликлар ва идораларга кўмаклашади;

Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, шунингдек лойиҳалар ташаббускорлари бўлган вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи бирлашмалар билан ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури, шу жумладан чет эл инвестициялари ва кредитлари (қарзлар) иштирокидаги инвестициявий лойиҳалар амалга оширилишининг бориши устидан мониторинг тизимини ташкил этади, инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи тизимли муаммоларни аниқлайди ва бунинг асосида инвестиция жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари, минтақавий ва тармоқ инвестиция дастурлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши ва улар доирасида маблағлар ўзлаштирилишининг, шунингдек ишлаб чиқилаётган лойиҳаларни ушбу инвестиция дастурларига киритишнинг доимий мониторингини олиб боради;

Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Инвестиция дастурлари, минтақавий ва тармоқ инвестиция дастурлари, техник кўмак воситаларини (грантларни) жалб қилиш дастурлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларини шакллантириш, шу жумладан чет эл инвестицияларини жалб қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш учун вазирликлар ва идоралар мутахассисларини, шунингдек маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин иқтисодий зоналар ташкил этишда ва улар фаолиятини тугатишда иштирок этади;

эркин иқтисодий зоналар ривожлантириш мониторингини олиб боради, маъмурий кенгашлар аъзоларининг хулосалари асосида маъмурий кенгашларга янги инвестиция лойиҳалари бўйича таклифлар киритади ва эркин иқтисодий зоналарда фаолият юритувчи чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг самарали ишлашини таъминлаш чора-тадбирларини кўради;

махсус иқтисодий зоналар маъмурий кенгашлари ишчи органи функциясини амалга оширади;

в) чет эл инвестицияларини жалб қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро молия институтлари, чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари, хорижий банклар, фондлар, агентликлар, компаниялар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан инвестициявий ҳамкорлиги соҳасида:

Ўзбекистон Республикасига инвестициялар киритиш бўйича потенциал ва истиқболли инвестиция ва кредит бозорларининг доимий таҳлилини олиб боради;

чет эл инвестициялари ва кредитлари (займлар)ни, биринчи навбатда тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ва кредитлари (займлари)ни ва техник кўмак воситалари (грантлар)ни жалб қилишда, шунингдек улардан самарали фойдаланишда вазирликлар, идоралар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ташкилотларига кўмаклашади;

стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий мамлакатларда давлат компаниялари иштирокидаги инвестиция компанияларини тузишда кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналарининг ва мазкур ваколатхоналар хорижий ходимларининг аккредитациясини белгиланган тартибда амалга оширади;

чет эллик инвесторга республиканинг инвестиция салоҳияти ҳақидаги ахборотни тезкор олиш имконини берувчи дастурий маҳсулотлар яратади ва уларни жорий этади;

устувор инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи молия институтлари ва чет эллик инвесторлар билан инвестицияларни жалб қилиш масалаларида "ягона дарча" тамойили бўйича ҳамкорлик қилади;

халқаро молия институтлари, чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари, хорижий банклар, фондлар, агентликлар, компаниялар ва бошқа ташкилотлар билан уларни республика учун стратегик аҳамиятга эга бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилиш бўйича таклифларни, истиқболли ва жорий дастурларни ўрганади, умумлаштиради ва тайёрлайди;

чет элдаги инновациявий ва юқори технологик лойиҳаларни таҳлил қилади ва унинг асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига янги, Ўзбекистон Республикаси шароитида истиқболли инвестиция лойиҳаларини шакллантириш учун инвестициявий таклифлар киритади;

устувор ва истиқболли инвестиция лойиҳалари ва техник кўмак воситаларини (грантларни) жалб этиш дастурлари, жумладан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш йўналишлари портфелининг шакллантирилишида қатнашади, шунингдек хорижий давлатлар, халқаро молия институтлари, чет эл ҳукумат ташкилотлари, хорижий банклар, фондлар, агентликлар, компанияларни узоқ муддатли прогнозлар, иқтисодий ривожланиш ва таркибий ўзгаришлар устуворликлари асосида жалб қилишга кўмаклашади;

чет эл инвестициялари ва кредитлари (қарзлар), биринчи навбатда тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ва кредитлари (займлари), шунингдек техник кўмак воситалари (грантлар) оқими ҳисоби ва таҳлилини юритади, ўрганади ва уларни жалб қилиш ва рағбатлантиришнинг жаҳон тажрибасини умумлаштиради;

чет эл инвестициялари ва кредитлари (қарзлар), илғор технологиялар, шунингдек техник кўмак воситалари (грантлар)ни жалб қилиш учун устувор ва истиқболли лойиҳалар ягона базасини шакллантиради ва доимий янгилайди;

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга методик ёрдам кўрсатади;

молия институтлари билан ҳамкорлик, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, республика ҳудудларини ривожлантириш учун молия институтларининг жалб этиладиган заёмлари, кредитлари ва грантларидан оқилона фойдаланиш бўйича "йўл хариталари" ва дастурларини ишлаб чиқади, шунингдек, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқиладиган "йўл хариталари" ва дастурларини келишади;

г) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги доимий вакилларининг, савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиларининг чет эл инвестицияларини жалб қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш ва амалга ошириш, шунингдек халқаро молия институтлари ва чет эллик инвесторлар билан инвестициявий ҳамкорликни амалга ошириш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

республикадаги лойиҳа ташаббускорларига чет эллик инвесторлар билан ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатишда кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги доимий вакилларининг, савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиларининг ишини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий маслаҳатчилари институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва киритади;

Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналари савдо-иқтисодий маслаҳатчиларининг тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини ва илғор технологияларни, иқтисодиёт тармоқлари ва инфратузилма ривожланишига устувор дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш учун техник кўмак воситалари (грантлар), кредитларни жалб қилиш бўйича бажарилган ишлар юзасидан йиллик ҳисоботларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг чет мамлакатлар билан инвестициявий ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича таклифларини эшитади;

республика тадбиркорлик субъектларининг чет эл компаниялари билан ишлаб чиқариш ва илмий-техник ҳамкорлик ўрнатишига, шунингдек қўшма корхоналар ташкил этишга ва биргаликдаги тадбиркорликнинг бошқа шаклларини ривожлантиришда кўмаклашади;

тадбиркорлик субъектларига ва республиканинг бошқа шахсларига чет эллик инвесторларни топишда, узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатишда кўмаклашади, шунингдек тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун лойиҳа таклифлари ва бошқа зарур материаллар тайёрлашда методик ёрдам кўрсатади;

д) Ўзбекистон Республикасининг чет мамлакатлар, халқаро молия институтлари, чет эл ҳукуматлари молия институтлари, етакчи хорижий компаниялар ва банк тузилмалари билан инвестициявий ҳамкорлик борасидаги халқаро шартномаларини тайёрлаш, келишиш ва белгиланган тартибда имзолашда қатнашиш соҳасида:

вазирликлар, идоралар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ташкилотлари билан халқаро ва инвестициявий шартномалар шартларини келишади ва уларни тузиш бўйича таклифлар киритади;

халқаро молия институтлари, чет эл ҳукуматлар молия институтлари, банк тузилмалари билан қарзга оид ва бошқа музокараларда қатнашади;

Ўзбекистон Республикасининг инвестициявий ҳамкорлик масалалари бўйича имзоланган халқаро шартномалари маълумотлар базасини юритади, уларни бажариш бўйича доимий мониторинг олиб боради ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли ахборот ҳамда таклифларни киритади;

халқаро иқтисодий ташкилотлар ишида, инвестиция мавзуига бағишланган халқаро тадбирларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилади ва қатнашади, инвестициявий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш ва ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикасига келган чет эл делегацияларини қабул қилади;

инвестициявий ҳамкорлик соҳасида халқаро муносабатларни ривожлантириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг хорижий хизмат сафарлари ҳамда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, нодавлат тузилмалар ҳамда ишбилармон доиралар вакилларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи натижалари бўйича эришилган келишувларнинг амалга оширилиши устидан тегишли мониторингни таъминлайди;

е) инвестиция лойиҳалари тендер (танлов) ҳужжатларини тайёрлаш ва келишиш, шунингдек лойиҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

самарадорлиги, ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифати ва рақобатбардошлиги, энергия ва ресурс тежамкорлиги бўйича замонавий талабларга жавоб берувчи илғор технологиялар ва жиҳозлар жаҳон бозорини таҳлил қилади;

лойиҳаларни амалга ошириш ва иқтисодиёт тармоқларини, республика ҳудудларини ривожлантириш дастурларига киритилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

ж) чет эллик инвесторларни мамлакат инвестициявий салоҳияти ҳақида кенг хабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикасида ва хорижда халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумларини ташкил этиш соҳасида:

чет эллик инвесторларни мамлакат иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти ҳақида кенг хабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикасида ва хорижда халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумларини ташкил этади ва уларда қатнашади;

давлат органлари томонидан ўтказиладиган халқаро инвестициявий ва иқтисодий форумлар ва бошқа халқаро инвестициявий ва иқтисодий тадбирларни келишади;

тегишли халқаро молия институтлари билан амалга оширилаётган ўзаро ҳамкорлик ҳақида Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро молия институтлари бошқарув идораларини мунтазам хабардор қилишни таъминлайди;

молия институтлари миссияларининг амалий учрашувлари жадвалларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

8. Қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўзининг ҳудудий бўлинмалари ва ўзига идоравий мансуб бошқа ташкилотлар орқали амалга оширади.



3-БОБ. ҚЎМИТАНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


9. Қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа давлат ташкилотларидан Қўмита ваколатларига кирувчи масалалар бўйича ҳужжатлар, статистик маълумотлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотни талаб қилиш ва олиш, шунингдек Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан эркин фойдаланиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ва бошқарув органларига хорижий инвесторлар учун шарт-шароитларни такомиллаштиришга доир таклифларни йўллаш;

белгиланган тартибда инвестиция масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ахборот алмашиш;

ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда иштирок этиш;

инвестиция муҳитини яхшилаш, хорижий инвесторлар кафолатлари ва ҳуқуқларининг ҳимоясини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва миллий ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш;

тегишли вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, ташқи иқтисодий ва инвестиция фаолияти иштирокчилари билан келишган ҳолда уларнинг инвестиция фаолиятини олиб бориш масалалари бўйича жавобгар шахсларини эшитиш;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналаридан иқтисодиёт тармоқлари ва инфратузилмани ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва илғор технологиялар, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш воситалари (грантлар), устувор дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишга кредитларни жалб этиш юзасидан таҳлилий материаллар, бу борада амалга оширилган ишлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан инвестициявий ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича таклифларни мунтазам равишда сўраш ва олиш;

Эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш;

республиканинг инвестиция салоҳиятини намойиш қилувчи реклама маҳсулотлари ва бошқа турдаги маҳсулотларни (реклама аудио-видео материаллари ва рисолалари, хариталари ва бошқа турдаги реклама-ахборот материалларини) босиб чиқариш, кўпайтириш ва яратиш юзасидан буюртмаларни мустақил равишда ёки тасарруфидаги ташкилотлар орқали жойлаштириш;

хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар вакиллари билан Ўзбекистон Республикасига инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича музокаралар олиб бориш;

устувор инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида хорижий ҳамкорлар иштирокида инвестиция жамғармаларини ташкил қилиш;

зарур бўлганда Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг расмий таклифи билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган хорижий делегацияларнинг республика ҳудудидаги яшаш ва транспорт харажатларини Қўмита билан келишган ҳолда Қўмитанинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан миллий валютада тўлаш;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали хорижий мамлакатларнинг ваколатли органлари ва ташкилотлари билан ахборот алмашиш, ушбу мақсадда давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар - лойиҳалар ташаббускорларидан зарур материалларни олиш;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа шахслар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши мониторингини олиб бориш;

ўз фаолиятини кенг ёритиш мақсадида Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида расмий веб-сайтлар, шунингдек ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини яратиш;

технологик ечимларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, "ноу-хау" ва тайёр ҳолатга келтирилган лойиҳаларни баҳолашга алоҳида эътибор берган ҳолда уларни батафсил экспертиза қилиш учун маслаҳат-кенгаш органларини ташкил этиш, шунингдек кўриб чиқилаётган лойиҳаларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда улар ишига тегишли идоралар вакиллари, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилиш;

молия институтлари билан ўзаро ҳамкорлик жараёнида юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган кирувчи-чиқувчи ҳужжатлар, меморандумлар, протоколлар ва бошқа ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан бошқарувчи офиси ваколатига кирадиган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига танлов тартиб-таомилларини ўтказишни, лойиҳа ва тендер ҳужжатларининг юқори сифатини таъминлаган ҳолда уларни экспертизадан ўтказиш муддатларини тезлаштириш, шунингдек, молия институтлари маблағларини улар билан келишган ҳолда тегишли лойиҳалар компонентлари ўртасида қайта тақсимлаш тўғрисида таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва лойиҳа ташаббускорининг қўшма тақдимномаси асосида хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар бўйича давлат тараққиёт дастурига аниқликларни тегишли ривожланиш концепцияси доирасида Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг молия институтларидаги доимий вакилларини тасдиқлаш ва уларни лавозимдан озод этиш;

молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун масъул вазирликлар, идоралар ва лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш, лойиҳалар ижрочиларини таклиф этган ҳолда уларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

Қўмита қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


10. Қўмита ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақли.

Қўмита, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа турдаги ҳужжатларни чиқаришга ҳақли.


11. Қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. ҚЎМИТА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Қўмитага Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади.

Қўмита раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бўлади.


13. Қўмита раиси:

Қўмита фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

давлат органларида ва бошқа ташкилотларда Қўмита номидан вакиллик қилади ёхуд Қўмита номидан ишончнома ва (ёки) ваколатлар беради;

белгиланган умумий штатлар сони доирасида Қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг штат жадвалини, шунингдек Қўмитанинг марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари ва ўзига қарашли ташкилотлар харажатлари сметасини тасдиқлайди;

Қўмитага ажратилган молиявий ва моддий маблағларни белгиланган тартибда тасарруф этади;

белгиланган тартибда марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар тузилмаси ва низомларини, шунингдек қарамоғидаги ташкилотлар уставларини, шу жумладан, акциядорлик жамиятлари мажлисларида тасдиқлайди;

белгиланган тартибда Қўмита марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бошқармалар, қарамоғидаги ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва хорижий ташкилотлардаги вакилларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, раиснинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг, Қўмитанинг, Қўмита ҳудудий бошқармалари ва қарамоғидаги ташкилотларнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва жавобгарлик даражасини белгилайди;

зарур бўлганда марказий аппаратнинг, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитасининг ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий штатлар сонига мувофиқ ўзгартиришлар киритади;

Қўмита, ҳудудий бўлинмалар ва қарамоғидаги ташкилотлар ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

Қўмита ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиларини рағбатлантириш ҳамда Қўмитанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Бюджетдан ташқари Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил қилади ва унинг Низомини тасдиқлайди.

Раис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга эга.


14. Қўмита раиси ўринбосарлари:

Қўмита назоратидаги бўлинмаларга бевосита раҳбарлик қиладилар ва Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар;

Қўмита раиси томонидан ўзларига юкланган бошқа функцияларни амалга оширадилар.


15. Қуйидагиларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш:

Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси раисини - Қўмита раиси билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари раҳбарларини - тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишган ҳолда Қўмита раиси томонидан;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва хорижий молиявий ташкилотлардаги доимий вакилларини - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Қўмита раиси томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан мувофиқлаштирилади.


16. Қўмитада Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирадиган, Қўмита раиси (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек Қўмита марказий аппарати бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг миқдорий ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


17. Ҳайъат томонидан қуйидагилар билан боғлиқ бўлган масалалар кўриб чиқилади:

Қўмитанинг мазкур Низомда назарда тутилган фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

кадрларни Қўмита номенклатурасига кирувчи лавозимларга танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Қўмитанинг ҳудудий органлари ва қарамоғидаги ташкилотлар раҳбарларининг ярим йилликлар якунлари бўйича ҳисоботларини эшитиш;

Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун шахсий масъулиятини ошириш.

Ҳайъат Қўмита ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.


18. Ҳайъат мажлисларига бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Қўмита ваколатларига кирувчи масалаларга алоқадор бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин.

Мажлисда Ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи ҳозир бўлганда Ҳайъат қонуний ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


19. Ҳайъат томонидан қабул қилинган қарорлар Қўмита қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Қўмита раиси ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда раис мустақил равишда қарор қабул қилади, бунда юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига хабар қилинади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига маълум қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.


20. Қўмита тизими ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатлари ва Бюджетдан ташқари Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалар, рағбатлантириш тўловлари, шунингдек қўшимча моддий рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.



5-БОБ. ҚЎМИТА МАСЛАҲАТ КЕНГАШИ

ВА БОШҚА КЕНГАШУВ ОРГАНЛАРИ


21. Халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида Қўмита ҳузурида инвестиция соҳаси, илмий-техник доиралардаги, ҳуқуқ ва бошқа соҳалардаги маҳаллий ва хорижий экспертлардан иборат маслаҳат кенгаши ташкил этилади.

Маслаҳат кенгаши таркиби ҳар йили раис томонидан тасдиқланади. Маслаҳат кенгашининг қарорлари тавсия тусида бўлади.

Маслаҳат кенгашининг фаолият тартиби Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган Кенгаш регламенти билан белгиланади.


22. Қўмита марказий аппарати ва унинг қарамоғидаги бўлинмаларда ишлаш учун Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда инвестиция соҳасидаги хорижий компаниялар ва алоҳида мутахассислар шартнома асосида жалб этилиши мумкин.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


23. Қўмитани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 июль, 26-сон, 585-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 116-модда












































Время: 0.1509
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск