Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш бош бошқармаси ҳақида Низом (ЎзР ВМ 23.06.2017 й. 421-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 23 июндаги

421-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Қўриқлаш бош бошқармаси ҳақида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қўриқлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади) ўз ваколати доирасида давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлашга доир ички ишлар органлари функцияларини амалга оширадиган, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ деб аталади) мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруқлари ва фармойишларига амал қилади.


3. Бош бошқарма Мустақиллик майдонини ва у ерда жойлашган биноларни қўриқлаш бўйича Комендатура, Тошкент шаҳрида жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари объектларини қўриқлаш бўйича алоҳида батальон, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари қўриқлаш бошқармалари, техник қўриқлаш воситалари мониторинг ва назорат марказлари, саф бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари, шаҳарлар ва туманлар ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг қўриқлаш бўлимлари (бўлинмалари) (кейинги ўринларда қўриқлаш хизмати бўлинмалари деб аталади)га раҳбарлик қилади ва уларнинг фаолиятини назорат қилади.


4. Бош бошқарма таркибида қўриқлаш, молия-хўжалик, хизмат фаолиятини ташкил этиш ва раҳбарлик қилиш бўйича бошқармалар, бўлимлар ва бўлинмалар тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири зарур ҳолатларда Бош бошқарманинг тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.


5. Бош бошқарма юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўзининг номи давлат тилида ёзилган муҳрга, Ўзбекистон Республикасининг банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига эга бўлади.


6. Бош бошқармада иш юритиш ва махфийлик тартиби бўйича тадбирлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


7. Бош бошқарма ва қўриқлаш хизмати бўлинмалари ўз фаолиятини шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилган қўриқлаш хизмати эвазига тушадиган маблағлардан самарали фойдаланиш, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш, харажатларини қоплаш ва мустақил хўжалик юритиш тамойили асосида амалга оширади.

Бош бошқарма ва қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг штатлари ва харажатлар сметалари молия органларида қайд этилмайди.


8. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифаларни ИИВнинг бошқа таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари ва бошқа ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳал этади.



2-БОБ. БОШ БОШҚАРМАНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


9. Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати бўлинмалари фаолиятини ташкил этиши ва методик раҳбарлик қилиш;

давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини шартнома асосида қўриқлашни мувофиқлаштириш;

қўриқлаш бўлинмаларида назорат текширувларини ўтказиш, идоравий қўриқлаш бўлинмалари объектларида ички ва рухсат бериш режимига риоя этилишига доир ишларни назорат қилиш;

қўриқланаётган объектларда ички ва рухсат бериш режимини таъминлаш;

жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга доир тадбирларда иштирок этиш;

қўриқланаётган объектлардаги техник қўриқлаш воситаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатишни шартнома асосида амалга ошириш;

молия-хўжалик фаолиятини ташкил этиш;

ташкилий-штатлар ва кадрлар ишларини мувофиқлаштириш.


10. Юкланган вазифаларига мувофиқ Бош бошқарма қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва уларга методик раҳбарлик қилиш соҳасида:

криминологик прогнозларни, статистик маълумотларни, ахборот материаллари ва бошқа материалларни тўплаш, умумлаштириш, таҳлил қилишни амалга оширади, қўриқлаш хизмати бўлинмалари хизмат фаолияти масалалари бўйича маълумотлар банкини яратади;

қўриқлаш хизмати бўлинмалари фаолиятини мониторинг, назорат қилишни, методик бошқаришни, жорий ва истиқболли режалаштиришни амалга оширади, шартнома асосида мол-мулк ва объектларни қўриқлаш доирасида уларга юкланган вазифаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатади;

қўриқлаш хизмати бўлинмалари шахсий таркиби билан реал ҳолатга яқинлаштирилган шароитларда ҳаракатланиш жараёнида ҳар томонлама таъминот, бошқарув, шунингдек амалий ҳаракатлар юзасидан қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва оператив-тактик машқлар, машғулотларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

қўриқлаш хизмати бўлинмалари фаолиятини компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг самарали механизмини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

мол-мулк ва объектларнинг қўриқланишини таъминлашда жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик шакллари ва усулларини такомиллаштиради, шунингдек Бош бошқарманинг ваколати доирасидаги бошқа масалалар бўйича турли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;

б) давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлашни мувофиқлаштириш соҳасида:

жисмоний ва юридик шахсларнинг объектлари ва мол-мулкининг қўриқлаш учун қабул қилинишига, мол-мулкни қўриқлаш, моддий бойликларни қўриқлаш-кузатиш билан боғлиқ пулли хизматлар кўрсатишни ташкил этишга раҳбарлик қилади;

юридик ва жисмоний шахсларнинг объектларини қўриқлашни таъминлаётган қўриқлаш хизмати саф бўлинмалари, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва қоровуллик бўлинмалари нарядлари фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш ишларини амалга оширади;

юридик ва жисмоний шахсларга тегишли мол-мулк, моддий бойликлар, пул ва бошқа бойликларни самарали қўриқлаш ва уларни қўриқлаш-кузатиш бўйича қўриқлаш хизмати фаолиятининг шакл ва усулларини шакллантиради ва амалиётга татбиқ этади;

криминоген, террорчилик, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланиш бўйича қўмондонлик-штаб ва махсус-тактик ўқув-машғулотлари, машқларни режалаштиради, тайёргарлик кўради ва ўтказади;

ички ишлар органлари бошқа хизматлари билан ҳамкорликда ўз ваколатлари доирасида қўриқланаётган объектлар, уларнинг ҳудудларида қонунга зид тажовузлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширишни ташкил этади;

в) қўриқлаш бўлинмаларини назорат текширувидан ўтказиш, идоравий қўриқлаш бўлинмалари объектларида ички ва рухсат бериш режимига риоя этилишига доир ишларни назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш соҳасида:

қўриқлаш бўлинмаларида назорат текширувлари ўтказади, идоравий қўриқлаш ташкил этилишини, ходимларнинг хизматни ўташини, уларнинг касбий тайёргарлигини, объектларнинг техник мустаҳкамлиги ва жиҳозланишини ўрганади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, уларга бўйсунувчи юридик шахслар ва улар томонидан қўриқланадиган объектлардан ташқари, бошқа идоравий қўриқлаш бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектларнинг ички ва рухсат бериш режимига риоя этилишига доир ишларни назорат қилади ва мувофиқлаштиради;

идоравий қўриқлаш тизимини такомиллаштириш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритади;

г) қўриқланаётган объектларда ички ва рухсат бериш режимини таъминлаш соҳасида:

қўриқланаётган объектлардаги ички ва рухсат бериш режимга риоя этилишини таъминлаш бўйича қўриқлаш хизмати бўлинмалари ишларини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;

ички ишлар органларининг бошқа хизматлари билан ҳамкорликда ўз ваколатлари доирасида қўриқланаётган объектлар, уларнинг ҳудудларида қонунга зид тажовузлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

холисона назорат қилишнинг замонавий технологиялари ва воситаларини қўриқлаш хизмати бўлинмалари фаолиятига жорий этади;

д) жамоат тартибини сақлашда ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиш соҳасида:

жамоат тартибини сақлашни ва қўриқланадиган объектларда ва ёндош ҳудудларда хавфсизликни ташкил қилади;

қўриқланадиган объектлар ҳудудларида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича ўз вақтида чора-тадбирлар кўради;

ички ишлар органлари, шу жумладан йўл-патруль хизмати, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноят-қидирув, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлинмалари, шунингдек жамоат тартибини сақлаш ва қўриқланаётган объектларда хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштиради;

оммавий тадбирларни, шу жумладан байрамлар, халқ сайлларини ўтказиш давомида жамоат тартибини сақлаш бўйича ягона дислокацияга мувофиқ иштирок этишни таъминлайди;

е) шартнома асосида қўриқланаётган объектлардаги техник қўриқлаш воситаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш соҳасида:

қўриқланаётган объектларда техник қўриқлаш воситаларини қўллаш бўйича ягона техник сиёсат юритилишини таъминлайди;

мол-мулк ва объектларни қўриқлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳамда техник қўриқлаш воситалари ёрдамида жисмоний шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;

техник қўриқлаш воситаларидан фойдаланиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича қўриқлаш хизмати бўлинмалари муҳандис-техник таркиби ходимлари ишларини ташкил этади;

янги замонавий хавфсизлик техника воситаларини ишлаб чиқиш, ўзлаштириш ва қўриқланаётган объектларга жорий этиш фаолиятини мувофиқлаштиради, объектларни бўлиши мумкин бўлган ҳуқуққа зид ҳаракатлардан ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш учун уларнинг мониторингини амалга оширади;

қўриқлаш техник воситаларини синови ва текширувини ташкил этади, Ўзбекистон Республикасида қўриқлаш асбоб-ускуналаридан фойдаланиш борасида тавсиялар беради, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўриқлаш хизмати бўлинмалари фойдаланишига рухсат берилган қўриқлаш техник воситалари рўйхатини ишлаб чиқади;

монтаж ишлари ҳажмига нисбатан штатлари сони белгиланадиган, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш, қоплаш тамойиллари асосида монтаж бригадалари (гуруҳлари) тузади;

қўриқлаш фаолияти масалалари бўйича маслаҳат-техник кенгашлар, амалий учрашувлар, илмий-амалий конференциялар, семинарлар ўтказади;

автоматлаштирилган хабарлар узатиш тизими техник асбоб-ускуналарни модернизациялаш ва уларни янада такомиллаштириш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирлар ўтказади;

ж) молия-хўжалик фаолиятини ташкил этиш соҳасида:

қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг бухгалтерия ҳисоботи, молия-хўжалик фаолияти таҳлилини юритади, молия-хўжалик фаолияти бўйича йиғма ва умумлаштирилган статистика ҳисоботларини ва бошқа ҳисоботларни тузади ва белгиланган муддатларда тегишли идораларга тақдим этади, қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг даромадлар ва харажатлар сметасини режалаштиради, тасдиқлайди;

қўриқлаш хизмати бўлинмаларига дебиторлик қарзларни ундириш бўйича амалий ёрдам кўрсатади ва уларнинг фаолиятини назорат қилади;

меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлаш шартлари, имтиёзлар, ойлик пул маошлари, қўшимча маошлар, тариф ставкалари, қўриқлаш хизмати бўлинмалари ходимларига ҳақ тўлашнинг бошқа шартлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига таклифлар киритади;

қўриқлаш хизмати бўлинмаларида ҳисоб-китоб ва ҳисоботларнинг ҳолатини, пул маблағлари ва моддий бойликларнинг сарфланиши ва сақланишини, иқтисод тартибига риоя этилишини назорат қилади, фойдаланилмаётган товар-моддий бойликларни белгиланган тартибда қайта тақсимлаш чораларини кўради;

қўриқлаш хизмати бўлинмалари эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда шахсий таркибга форма кийим-кечаги ва бошқа зарур моддий-техника ресурслари бўйича буюртманомаларни ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли хизматларига тақдим этади;

моддий-техника воситалари (қурол-яроғлар, транспорт воситалари, ёқилғи-мойлаш материаллари, махсус воситалар, ташкилий техника, радиостанциялар, алоқа воситалари ва шахсий ҳимоя воситалари) тегишлилик табелини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек уларнинг ҳисобини амалга оширади ва оқилона фойдаланилишини назорат қилади;

қўриқлаш бошқармалари тасарруфидаги бино, иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил этади ҳамда назорат қилади;

з) ташкилий-штат ва кадрлар ишлари соҳасида:

қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг тузилмалари ва штатларини ишлаб чиқади, штатлар сонини киритиш (қисқартириш) ва қўриқлаш хизмати бўлинмаларини қайта ташкил этиш тўғрисида буйруқлар лойиҳаларини тайёрлайди, штат интизомига риоя этилишини назорат қилади;

қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганади ва аниқлайди, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ихтисослашган таълим муассасалари базаларида ходимларни бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади ва шу мақсадда заруратга кўра хорижий давлатларга юборади;

хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қўриқлаш хизмати бўлинмалари ходимларининг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, ҳарбийлашган қўриқлаш ва қоровуллик, муҳандис-техник бўлинмалари учун кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларида демократик асосларни ривожлантириш, уларни маънавий ва моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга ва лавозимлар номенклатурасига асосан белгиланган тартибда ички ишлар органларига кадрларни танлаш, танлов асосида қабул қилиш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш, ротация қилиш, эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ва хизматдан бўшатиш, аттестациядан ўтказиш, таътиллар бериш ва бошқа ваколатларни амалга оширади;

қўриқлаш хизмати бўлинмалари ходимларининг маънавий-руҳий ҳолатини назорат қилади ва доимий мониторинг олиб боради, уларни ўқитиш, тарбиялаш ва шахсий таркиб ўртасида фавқулодда ҳодисалар рўй беришининг олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширади;

хизмат вазифаларини бажариш вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига ижтимоий ҳамда маънавий ёрдам кўрсатади;

қўриқлаш хизмати бўлинмалари ходимларининг ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, маънавий билимларини ошириш мақсадида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этади ҳамда улар томонидан ички ишлар органларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини назорат қилади;

шахсий таркибнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш, маънавий-психологик соғломлаштириш, руҳий барқарорлигини шакллантириш борасидаги ишларни ташкил этади ва амалга оширади.

Бош бошқарма қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.



3-БОБ. БОШ БОШҚАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ,

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


11. Юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун Бош бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат томонидан мажбурий қўриқланиши лозим бўлган объектлар рўйхати ҳамда идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлашни ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлган республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатини шакллантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

белгиланган тартибда қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш сигнализацияси аппаратлари, бошқа техник воситалар ва материалларни сотиш;

қўриқлаш фаолиятини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш масалаларида бошқа давлатларнинг ташкилотлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан икки томонлама ва кўп томонлама амалий ҳамкорлик ва халқаро амалий ҳамкорликни амалга ошириш;

қўриқлаш фаолияти соҳасида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотнома ахборот ва бошқа материалларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимидаги органлар ва бўлинмалардан белгиланган тартибда сўраб олиш;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва унинг бўлинмаларининг маълумотлар базаларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;

комиссиялар, кенгашлар ва бошқа маслаҳат органларини, шу жумладан манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тегишли тузилмалари вакиллари иштирокида ташкил этиш;

бюллетень, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламларини, конференциялар материалларини нашр этиш орқали қўриқлаш фаолияти масалаларига доир ахборотни тақдим этиш.


12. Бош бошқарма қуйидаги мажбуриятларни бажаради:

ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини ҳимоя қилиш чораларини кўриш;

қўриқлаш хизмати бўлинмалари иши тўғрисидаги зарур маълумотларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига тақдим этиш.

Бош бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.


13. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. БОШ БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Бош бошқармага Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

Бош бошқарма бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосари бўлади.


15. Бош бошқарма бошлиғи:

1) Бош бошқарма ишларини ташкил этади ва унга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

2) Бош бошқарма ваколатлари доирасига кирувчи масалалар бўйича республика давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ номидан вакиллик қилади;

3) ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

4) Бош бошқарма бўлимлари (бўлинмалари), Алоҳида батальоннинг низомлари, функционал мажбуриятлари ва иш режаларини, Комендатуранинг функционал мажбуриятлари ва иш режаларини тасдиқлайди, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳри ИИББ, вилоятлар ИИБ қўриқлаш бошқармалари низомлари (уставлари)ни келишади;

5) ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг юклатилган хизмат йўналишлари бўйича бажариладиган ишлар учун шахсий жавобгарлигини белгилайди;

6) тинчлик ва фавқулодда ҳолат даври, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзасидан махсус режалаштириш ва ҳарбий сафарбарлик масалаларини ташкил этади ва назоратини амалга оширади;

7) тасдиқланган смета доирасида пул маблағлари сарфланишини бошқаради, белгиланган тартибда банкларда ва уларнинг филиалларида жорий ва бошқа ҳисоб рақамлари очади;

8) камомаддан, растратадан, ўғирликдан кўрилган ва суд томонидан ундириб олиш рад этилган зарарларни, қайтариб олишнинг иложи йўқ деб ҳисобланган бошқа қарзларни, аниқ айбдорларни аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолатларда бойликларнинг меъёрдан ортиқча миқдорда табиий бузилиши туфайли кўрилган зарар ва йўқотишлар туфайли етишмаган бойликларни, шунингдек асосий фондлар ҳисобида бўлган маънавий эскирган ва келгусида фойдаланишга яроқсиз асбоб-ускуналарни қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобдан чиқаришни амалга оширади;

9) ишлаб чиқилаётган қўриқлаш сигнализацияси асбоб-ускуналари, техник қўриқлаш марказ (пункт)лари қурилишининг намунавий лойиҳалари техник шартларини келишади, техник топшириқларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;

10) қўриқлаш хизмати бўлинмалари фаолиятининг барча масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қўриб чиқади, камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради, киритилган таклифларни амалга оширади, ушбу ишлар ташкил этилишини назорат қилади;

11) шахсий таркибни танлаш, жой-жойига қуйиш, ўқитиш ва тарбиялаш бўйича ишларни ташкил этиш, Бош бошқармада ва унинг жойлардаги бўлинмаларида штат-молия интизомига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;

12) Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига қуйидагилар тўғрисида таклифлар ва тақдимномалар киритади:

қўриқлаш хизмати бўлинмалари ташкилий тузилмаси ва штатларини ўзгартириш;

Бош бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, бўлим бошлиқларининг ўринбосарлари, Комендатура бошлиғи, Алоҳида батальон командирини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳри ИИББ ва вилоятлар ИИБлари раҳбарияти билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳри ИИББ ва вилоятлар ИИБлари қўриқлаш бошқармалари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

Бош бошқарма, Комендатура, Алоҳида батальоннинг офицерлар таркибига махсус унвонлар бериш;

қўриқлаш хизмати бўлинмалари ходимларини давлат ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш;

13) Бош бошқарма ва унинг саф бўлинмалари хизматига номзодларни танлов асосида саралаб олиш бўйича белгиланган тартибда комиссия тузади;

14) ҳарбийлаштирилган қўриқлаш, қоровуллик бўлинмалари штатларини киритиш (қисқартириш) ва қайта ташкил этиш бўйича буйруқлар чиқаради;

15) Бош бошқарма, Алоҳида батальоннинг сафдорлар, сержантлар ва офицерлар таркиби, ишчи ва хизматчиларини хизмат (иш)га қабул қилиш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш, вақтинча четлатиш, лавозимдан озод этиш ва хизмат (иш)дан бўшатишни амалга оширади, Бош бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, Алоҳида батальон командири бундан мустасно;

16) Ўзбекистон Республикаси Президенти Хавфсизлик хизмати билан келишган ҳолда Комендатуранинг сафдорлар, сержантлар ва офицерлар таркибини (Комендатура бошлиғидан ташқари), ишчи ва хизматчиларини хизмат (иш)га қабул қилиш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш, вақтинча четлатиш, лавозимдан озод этиш ва хизмат (иш)дан бўшатишни амалга оширади;

17) Бош бошқарма, Комендатура ва Алоҳида батальоннинг сафдорлар таркибига "сафдор", сержантлар таркибига "сержант", "катта сержант", ички ишлар органларига янгидан қабул қилиниб, офицерлик лавозимларига тайинланаётганларга "катта сержант" махсус унвонларини беради;

18) қўриқлаш хизмати бўлинмалари ходимларини белгиланган тартибда рағбатлантиради ва интизомий жазо беради;

19) лавозимлар номенклатурасига мувофиқ қўриқлаш хизмати бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказади;

20) ўз ваколати доирасида, қўриқлаш хизмати бўлинмаларида йўл қўйилган қонунийлик, хизмат ва меҳнат интизоми бузилиши ҳолатлари бўйича хизмат текшируви ўтказишни тайинлайди;

21) Бош бошқарма ходимларини белгиланган тартибда хизмат сафарларига юборади;

22) Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳри ИИББ, вилоятлар ИИБлари қўриқлаш бошқармалари бошлиқларининг тақдимномаларига кўра қуйидагиларни лавозимга тайинлайди, лавозимдан озод этади, вақтинча четлатади ва хизматдан бўшатади:

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳри ИИББ, вилоятлар ИИБлари қўриқлаш бошқармалари-бўлимлари бошлиқларининг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, бўлим бошлиқларининг ўринбосарлари, бўлинма бошлиқларини;

вилоятлар марказлари ва Нукус шаҳри, Тошкент шаҳри туманлари қўриқлаш бўлимларининг бошлиқларини, батальонлар командирлари ва уларнинг ўринбосарларини;

23) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ички ишлар органлари туман қўриқлаш бўлимлари бўлинмалари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этишни келишади;

24) қонун ҳужжатларига мувофиқ Бош бошқарма ваколатига тегишли бўлган бошқа ваколатларни амалга оширади.


16. Бош бошқарма бошлиғи бўлмаганда, унинг ваколатларини Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари - қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи амалга оширади.


17. Бош бошқарма бошлиғи ҳузурида хизмат ҳамда молия-хўжалик фаолиятини ривожлантириш истиқболининг муҳим масалалари, сигнализациянинг арзон ва ишончли воситаларини ривожлантириш ва жорий этиш бўйича қарорлар ишлаб чиқиш учун Кенгаш тузилади, унинг таркибига Бош бошқарма ходимлари ва қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг энг тажрибали ходимлари киради. Кенгаш қарорлари тавсия хусусиятига эга бўлади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


18. Бош бошқарма фаолиятини ташкил этишнинг ушбу Низомда назарда тутилмаган масалалари қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 июль, 26-сон, 589-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 119-модда
































Время: 0.1991
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск