ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2017 й. 427-сон "Босим остида ишлайдиган ускуналарнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.06.2017 й.

N 427



БОСИМ ОСТИДА ИШЛАЙДИГАН

УСКУНАЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ

ТЎҒРИСИДАГИ   УМУМИЙ   ТЕХНИК

РЕГЛАМЕНТНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, босим остида ишлайдиган ускуналар хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Босим остида ишлайдиган ускуналарнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент иловага* мувофиқ тасдиқлансин ва расмий эълон қилинганидан олти ой ўтгандан кейин амалга киритилсин.


2. "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ техник регламентлар амалга киритилгач, стандартлаштириш бўйича уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларга доир илгари қабул қилинган тегишли норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотиши ва белгиланган тартибда қўлланилишида ихтиёрийлик касб этиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Ўзстандарт" агентлиги ваколатли органлар билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Умумий техник регламент амалга киритилган кундан бошлаб босим остида ишлайдиган ускуналарни стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрийликни таъминлаш юзасидан белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда - тасдиқланган Умумий техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик фаолияти субъектлари кенг хабардор қилинишини таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ғ.И. Ибрагимов ва У.У. Розукулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 июль, 26-сон, 590-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 120-модда












































Время: 0.1658
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск