ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2017 й. 430-сон "Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.2017 й.

N 430



ЕР ОСТИ СУВЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТНИ ЯНАДА ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан самарали фойдаланилишини назорат қилиш ва уларни ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 майдаги ПҚ-2954-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2017 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин:

Ер ости сувларининг давлат мониторинги тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор билан белгиланган тартибга мувофиқ 2018 йил 31 декабргача бўлган муддатда қуйидагиларни таъминласинлар:

рухсатнома олинмай, бироқ техник талабларга риоя қилган ҳолда бурғуланган фойдаланиш қудуқларини белгиланган тартибда сувдан махсус фойдаланишга рухсатномани расмийлаштирган ҳолда ҳисобга олиш;

рухсатнома олинмай ҳамда техник талабларга риоя қилинмай бурғуланган фойдаланиш қудуқларини, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига муқобил сув манбаларига сувдан фойдаланувчиларни улаш бўйича таклифлар киритган ҳолда тугатиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасини, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, якка ва гуруҳли тартибда сув олиш иншоотларини гидрогеологик текширишларни амалга ошириш учун ва ер ости сувларидан белгиланган тартибда самарали фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олиш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.


3-1. 2024 йил 1 январдан бошлаб сув сарфини ўлчаш ускуналари билан жиҳозланмаган ер ости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланиши (жисмоний шахсларга шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун якка тартибда суткасига 5 куб метргача бўлган миқдорда ер ости сувларини олиш бундан мустасно) белгилаб қўйилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 4 августдаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 78-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 июндаги

430-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 192-сон қарори билан тасдиқланган Техник жиҳатдан фойдаланишда темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг 170-банди "а" кичик бандидан (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 311-модда) "сувга қудуқларни бурғулаш" сўзлари чиқариб ташлансин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 февралдаги 19-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 2-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"сувда қудуқларни бурғулашга рухсатнома - Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан белгиланган тартибда бериладиган рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 июль, 26-сон, 592-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 122-модда

























Время: 0.2200
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск