Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.06.2017 й. 430-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 июндаги

430-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун

рухсатнома бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом гидрогеологик хулоса бериш, рухсатномаларнинг талаб ва шартлари, ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) бериш тартибини белгилайди ҳамда ер ости сувларига бурғуланган фойдаланиш қудуқларини ҳисобга қўйиш ёки рухсатномасиз бурғуланган қудуқларни тугатиш тартибини белгилайди.


2. Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш фаолиятини тартибга солиш, сувга бурғулаш ишларининг амалга оширилишини ҳисобга олиш ва уларни назорат қилишни тартибга солиш ҳамда ер ости сув қатламларини сақлаш, биринчи ўринда чучук ер ости сувларидан ноқонуний фойдаланишга йўл қўймаслик рухсатнома беришнинг асосий мақсади ҳисобланади.


3. Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) ва унга қарашли гидрогеология ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда берилади.

Сувга қудуқларни бурғулаш ишларини асослаш учун зарур бўлган гидрогеологик хулоса фақат Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилотлари томонидан берилади.


4. Рухсатнома сувга қудуқларни бурғулаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга, техник имкониятлари ва зарур бўлган соҳа кадрлари мавжуд бўлганда, ҳар бир қудуқ учун алоҳида берилади.

Агар гуруҳли тартибда сув олиш иншоотларининг қурилиши битта ҳудудда мўлжалланган тақдирда, рухсатномани гуруҳли қудуқларни бурғулаш учун беришга йўл қўйилади.


5. Рухсатнома олиш қуйидагилар учун талаб қилинмайди:

жисмоний шахслар учун чуқурлиги камида 25 метргача бўлган қудуқларни бурғулаш учун ва суткасига кўпи билан 5 метр куб ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёжлар учун индивидуал олишга қаратилганда;

Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилотлари учун ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш ҳар йилги минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида амалга оширилганда.


6. Рухсатноманинг амал қилиш муддати бурғулаш ишларини бажариш даври учун, лекин бир йилдан ошмайдиган давр учун белгиланади.



2-БОБ. РУХСАТНОМА БЕРИШ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


7. Қуйидагилар рухсатнома беришнинг асосий талаблари ва шартлари ҳисобланади:

зарур бўлган ускуналарнинг мавжудлиги (бурғулаш ускунаси, каротаж станцияси ва компрессор);

давлат экология экспертизаси хулосаси шартларини сўзсиз бажариш;

ер ости сувларига қудуқларни бурғулашда меҳнат хавфсизлигининг таъминланиши бўйича қонунчилик талабларига риоя қилиш;

гидрогеологик хулоса асосида тайёрланган ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш лойиҳа параметрларига риоя қилиш;

ер ости сувлари сатҳи барқарор ўрнатилмагунга қадар уларни чиқаришни давом эттириш;

сув чиқариш тугаллангандан сўнг талаб этиладиган сифатга мувофиқлигини аниқлаш учун қудуқ сувининг кимёвий таҳлилини ўтказиш;

қудуқ атрофи 1-поясининг санитария-ҳимоя зонасини жиҳозлаш;

ер ости сувларига бурғулаш ва қудуқларни қуриш якунлангандан сўнг, Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станцияларига (кейинги ўринларда гидрогеология станциялари деб аталади) ер ости сувлари ҳақида маълумот, қудуқнинг конструкцияси ва қирқимнинг геология-гидрогеология тавсифини ёритиб берувчи техник паспорт тақдим этилиши шарт.


8. Ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган рухсат бериш талаблари ва шартлари сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига уларнинг мажбуриятлари тарзида расмийлаштирилади ва рухсатномага илова қилинади.



3-БОБ. ГИДРОГЕОЛОГИК ХУЛОСАНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


9. Гидрогеологик хулоса ахборот ҳужжати бўлиб, ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш лойиҳаларини тузиш учун асос ҳисобланади.


10. Гидрогеологик хулоса Давлат геология қўмитасига қарашли қуйидаги гидрогеология ташкилотлари томонидан берилади:

"Ўзбекгидрогеология" ДК ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

"Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти" ДК.

11. Гидрогеологик хулосани олиш учун қонунда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Талабномаларни кўриб чиқиш учун йиғимлар Давлат геология қўмитасига қарашли тегишли гидрогеология ташкилотларининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.

12. Гидрогеологик хулосани олиш учун юридик ва жисмоний шахслар мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилотларига талаб этилаётган ер ости сувларининг тахминий миқдори ва олиш мақсадини (техник, хўжалик-ичимлик, суғориш ва бошқаларни) изоҳлаган ҳолда ёзма равишда мурожаат қиладилар.


13. Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилоти ариза келиб тушган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда гидрогеологик хулосани тайёрлайди ва тақдим этади.

Гидрогеологик хулосада қуйидагилар акс эттирилиши зарур:

мўлжалланган қудуқларни бурғулаш учун майдоннинг геология-гидрогеология тузилиши ҳақида маълумот;

сувли қатламнинг тавсифи, гидрокимёвий ва гидродинамик хоссалари;

лойиҳалаштирилаётган қудуқларнинг конструкциясига тавсиялар.


14. Гидрогеологик хулоса бош гидрогеолог томонидан имзоланади ва Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланади.


15. Гидрогеологик хулосани тузишда фонд материаллари етишмаган тақдирда қўшимча гидрогеологик тадқиқотлар шартнома асосида ўтказилади.


16. Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилотлари берилаётган гидрогеологик хулосалар ҳисобини белгиланган тартибда махсус журналда олиб борадилар.



4-БОБ. РУХСАТНОМА БЕРИШ ТАРТИБИ


17. Рухсатномани бериш тартиби мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схема бўйича амалга оширилади.

Аризани кўриб чиқиш учун ва рухсатномани бериш учун йиғим ундирилмайди.


18. Рухсатномани олиш учун аризачилар жойлашга жойи (почта манзили), алоқа боғлаш рақамлари Давлат геология қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган, тегишли ҳудудий гидрогеология станциясига аризани тақдим этадилар.

Аризада қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:

аризачининг тўлиқ расмий номи кўрсатилган рухсатнома олиш учун ариза;

ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун буюртмачи ва аризачи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;

ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун мўлжалланган ер майдонига буюртмачининг ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун лойиҳа ҳужжатлари;

давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси;

аризачининг техник имкониятлари ҳақида маълумот, мавжуд ускуналарнинг техник паспортлари нусхалари;

аризачининг тегишли мутахассислари ҳақидаги маълумотлар, уларнинг диплом нусхалари.

Аризачидан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


19. Аризани қабул қилишнинг рад этилиши мумкин бўлган ҳолатлар:

ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда;

ҳужжатларда нотўғри ёки ишончсиз маълумотлар мавжудлиги.

Ҳужжатларнинг бошқа сабаблар билан қабул қилинмаслигига йўл қўйилмайди.


20. Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станциялари тақдим этилган ҳужжатларни, танланган ер майдонида таклиф этилган қудуқ конструкциясига кўра, ер ости сувларига қудуқни бурғулашнинг мақсадга мувофиқлигини уч кун муддатда ўрганиб чиқадилар.

Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш натижасида гидрогеология станциялари тегишли хулосалар билан маълумотлар тайёрлайдилар ва электрон алоқа воситаси орқали уларни Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилотларига келиб тушган ариза билан бирга юборадилар.


21. Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станциялари уч кун муддатда аризани ҳамда гидрогеология станцияси маълумотларини ўрганиб чиқадилар ва натижаси бўйича қуйидагиларни баҳолаган ҳолда хулоса тайёрлайдилар:

аризачининг ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун техник имкониятлари;

тегишли мутахассислар билан таъминланганлиги;

гидрогеологик хулоса ва давлат экология экспертизаси хулосасининг ер ости сувларига қудуқларни бурғулашдаги лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги;

танланган ер майдонининг ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш мақсадига мувофиқлиги.

Хулосада рухсатнома берилиши мақсадга мувофиқлигини кўрсатувчи фикрлар акс эттирилиши лозим.

Хулоса масъул мутахассис томонидан имзоланади ва Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилотининг бош гидрогеологи томонидан тасдиқланади.

Келиб тушган аризалар гидрогеология ташкилоти томонидан тегишли хулосалари билан биргаликда Давлат геология қўмитасига электрон алоқа воситаси орқали юборилади.


22. Давлат геология қўмитаси уч кун муддатда аризани гидрогеология ташкилоти хулосаси асосида рухсатнома беришнинг мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқади.

Давлат геология қўмитаси кўриб чиқиш натижасига кўра қуйидагилар юзасидан қарор қабул қилади:

гуруҳли тартибда сув олиш иншооти қурилишига мўлжалланган ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш;

якка тартибда сув олиш иншооти қурилишига мўлжалланган ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш.

Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома берилиши ёки беришнинг рад этилиши тўғрисидаги қарор бир кун муддатда аризачига тегишли гидрогеологияси станция орқали етказилади.


23. Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш ва аризаларни кўриб чиқиш ҳолати тўғрисидаги маълумот Давлат геология қўмитасининг веб-сайтига жойлаштирилади ва ҳар куни янгиланади.


24. Рухсатнома бир кун муддатда:

Давлат геология қўмитаси томонидан - гуруҳли тартибда сув олиш иншооти қурилишига мўлжалланган ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун;

Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилоти томонидан - якка тартибда сув олиш иншооти қурилишига мўлжалланган ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун берилади.


25. Рухсатнома ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ махсус бланкада расмийлаштирилади ва берилган рухсатномалар махсус реестрга киритилади.

Рухсатнома Давлат геология қўмитаси томонидан ёки тегишли равишда гидрогеология ташкилоти раҳбари томонидан имзоланади.

Рухсатномага унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

рухсатноманинг талаб ва шартларига амал қилиниши ҳақидаги аризачининг мажбуриятлари;

ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш лойиҳаси.

Рухсатномани расмийлаштириш якунлангандан сўнг унинг нусхаси тегишли гидрогеология станциясига тақдим этилади.


26. Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома берилиши рад этилган тақдирда бир кун муддатда тегишли билдиришнома билан аризачига рад этиш сабаблари ва муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда йўлланади. Аризачи кўрсатилган муддат давомида келтирилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин.


27. Аризачи рухсатнома бериш рад этилишига асос бўлган камчиликларни бартараф қилганда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақидаги ариза олинган кунидан бошлаб бир ҳафта муддатда кўриб чиқилади.


28. Рухсатнома йўқолган ёки бузилган тақдирда унинг дубликати ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунида берилади.

Рухсатноманинг дубликатини бериш учун йиғим ундирилмайди.


29. Давлат геология қўмитаси берилган рухсатномалар реестрини юритади. Реестрда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

аризачининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва аризачининг жойлашган жойи (почта манзили);

рухсатноманинг серияси ва номери, берилган вақти ва амал қилиш муддати;

қудуқларнинг мақсади ва чуқурлиги.

Рухсатнома реестрини ташкил этувчи маълумотлар давлат ваколатли органларининг сўровига асосан бепул тақдим этилиши мумкин.



5-БОБ. РУХСАТНОМА БЕРИШ ТАЛАБ

ВА ШАРТЛАРИНИ БАЖАРИШ


30. Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома олган аризачилар рухсат бериш талаб ва шартларига риоя қилиши шарт.


31. Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш ишлари якунланганидан сўнг, рухсатнома олган аризачилар бир ой муддатда мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шакл бўйича техник паспортни тайёрлайди ва уни тегишли Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станциясига тақдим этади.

32. Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станцияси тақдим этилган техник паспортни бир кун муддатда кўриб чиқади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича қудуққа тартиб рақами берилади ва ҳисобга олинади.

Техник паспорт Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станциясига топширилгандан сўнг рухсат бериш шартлари бажарилган ҳисобланади ва бу ҳолат сувдан махсус фойдаланишга рухсат олиш учун асос ҳисобланади.

Қудуқнинг тартиб рақами берилган техник паспорти нусхаси кейинчалик бурғулаш ишлари буюртмачисига топшириш учун қайтариб берилади.


33. Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан ҳар чоракда "Ўзбекгидрогеология" ДКнинг Ер ости сувларини мониторинг қилиш ва кадастри марказига умумлаштириш ва ҳисобга олиш учун бурғуланган қудуқлар тўғрисида ахборот бериб борилади.

34. Белгиланган шаклга мос келмайдиган техник паспортнинг қабул қилинишига йўл қўйилмайди.

Агар рухсатнома олган аризачи томонидан техник паспорт мазкур Низомнинг 31-бандида белгиланган муддатда топширилмаса, тегишли гидрогеология станцияси бир кун муддатда Давлат геология қўмитасига рухсатнома бериш талаб ва шартларининг бажарилмаганлигини маълум қилади.


35. Техник паспортнинг тегишли Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станциясига топширилмаганлиги ер ости сувлари ифлосланишини олдини олиш учун бурғуланган қудуқнинг тугатилишига ёки ёпилишига (тампонажлашга) асос бўлади.

Бунда бурғуланган қудуқни тугатиш ёки тампонажлаш рухсатнома олган аризачи маблағлари ҳисобига амалга оширилади.



6-БОБ. ЕР ОСТИ СУВЛАРИ УЧУН ҚУДУҚЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ-ТОПШИРИШ ТАРТИБИ


36. Бурғуланган ва жиҳозланган қудуқ, шунингдек техник паспорт нусхаси аризачи томонидан имзоланган шартномага мувофиқ далолатномага асосан қудуқларни бурғулаш буюртмачисига топширилади.

Қабул қилиш-топшириш далолатномаси буюртмачининг қудуққа эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқлайди ва сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома беришда ҳисобга олинади.


37. Қудуқни белгиланган тартибда бошқа ташкилотларга беришда қудуқнинг тартиб рақами кўрсатилган тегишли далолатнома расмийлаштирилади ва мулкдорлар бир ҳафта муддатда тегишли гидрогеология станциясига далолатнома нусхасини тақдим этишлари шарт.



7-БОБ. ЕР ОСТИ СУВЛАРИГА ҚУДУҚЛАРНИ

БУРҒУЛАШ УЧУН РУХСАТНОМАНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ, АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ ЁКИ ТЎХТАТИШ

ЁКИ УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


38. Рухсатнома олувчи - юридик шахс қайта ташкил қилинганда, унинг номи ёки жойлашган манзили (почта манзили) ўзгарганда рухсатнома олувчи ёки унинг вориси қайта рўйхатдан ўтганидан сўнг етти иш куни мобайнида рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида, ушбу маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, тегишли гидрогеология станциясига ариза топшириши шарт.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга бўлган ариза берувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома ариза берувчининг ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.

Қайта расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди.


39. Рухсатномани қайта расмийлаштириш ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

Давлат геология қўмитаси томонидан - гуруҳли тартибда сув олиш иншоотларини қуришга мўлжалланган ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун;

Гидрогеология ташкилотлари томонидан - якка тартибда сув олиш иншоотларини қуришга мўлжалланган ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун.


40. Рухсатнома қайта расмийлаштирилганда берилган рухсатнома реестрига тегишли ўзгартиришлар киритилади.


41. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, шунингдек уни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.



8-БОБ. РУХСАТНОМА ОЛИНМАЙ БУРҒУЛАНГАН

ФОЙДАЛАНИШ ҚУДУҚЛАРИНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ЁКИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ


42. Рухсатнома олинмай бурғуланган фойдаланиш қудуқларини ҳисобга олиш ёки тугатишнинг мақсадга мувофиқлиги мазкур Низомнинг 10-бандида келтирилган Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилотлари томонидан қудуқлар конструкцияси ва геологик-геофизик кесимларини аниқлаштиришга оид қўшимча тадқиқотлар ўтказиш асосида белгиланади.

Олиб бориладиган қўшимча тадқиқотлар қудуқ эгаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Агар қудуқ эгасиз бўлса, қўшимча тадқиқотларни молиялаштириш ҳудудий "Сувоқова" ДУК билан келишилган ҳолда белгиланади.


43. Рухсатнома олинмай, бироқ техник талабларни ҳисобга олиб бурғуланган фойдаланиш қудуқларини ҳисобга олишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлашда мазкур Низомнинг 31, 32 ва 33-бандларида келтирилган ишлар амалга оширилади.

Фойдаланиш қудуқларини ҳисобга олиш белгиланган тартибда сувдан махсус фойдаланиш ва сувни ишлатишга рухсат олиш учун асослардан бири ҳисобланади.


44. Рухсатнома олинмай ҳамда техник талабларга риоя қилинмай бурғуланган фойдаланиш қудуқларини тугатишнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланганда, улар табиат муҳофазаси чора-тадбирларига риоя қилган ҳолда мулкдорларнинг маблағлари ҳисобига белгиланган тартибда тугатилади.

Техник талабларга риоя қилинмай бурғуланган эгасиз фойдаланиш қудуқларини тугатиш Давлат геология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


45. Ариза берувчилар улар томонидан рухсатнома олиш учун тайёрлаб тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонунчиликка мослиги учун жавоб берадилар.


46. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш

учун рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Ариза берувчи


     

Ер ости сувларига қудуқларни бурғулашга рухсатнома олиш учун гидрогеология станциясига зарур ҳужжатлар тўплами билан ариза беради.

      


Ариза берувчининг хоҳишига кўра


































2-босқич

Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеологик станциялари


        

1. Рухсатнома бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилади.


2. Тақдим этилган ҳужжатларни ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ кўриб чиқади.


3. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш натижалари бўйича гидрогеология станциялари тегишли хулосалар билан маълумот тайёрлайди ва электрон алоқа воситаси орқали тушган ариза билан бирга Давлат геология қўмитасининг гидрогеология ташкилотларига жўнатади.

       


3 кун мобайнида










































3-босқич

Давлат геология қўмитасига қарашли "Ўзбекгидрогеология" ДК


     

1. Аризани кўриб чиқади ва ҳудудий гидрогеология станцияси маълумотларини ўрганиб чиқади ҳамда унинг натижалари бўйича рад этиш ёки рухсатнома беришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида ҳулоса тайёрлайди.


2. Тушган аризани ҳулоса билан бирга электрон алоқа воситаси орқали Давлат геология қўмитасига жўнатади.

    


3 кун мобайнида






































4-босқич

Давлат геология қўмитаси


      

Аризани ва "Ўзбекгидрогеология" ДКнинг рухсатнома беришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги ҳулосасини кўриб чиқади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидагилар ҳақида қарор қабул қилади:

гуруҳли тартибда сув олиш иншоотларини қуришга мўлжалланган қудуқларни бурғулашга рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш;

якка тартибда сув чиқариш иншоотларини қуришга мўлжалланган қудуқни бурғулашга рухсатнома бериш.

        


3 кун мобайнида










































5-босқич

Давлат геология қўмитаси


       

1. Ариза берувчини хабардор қилиш учун ер ости сувларига қудуқларни бурғулашга рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш ҳақидаги қарорни тегишли ҳудудий гидрогеология станциясига етказади.


2. Гуруҳли сув олиш иншоотларини қуришга мўлжалланган қудуқларни бурғулашга рухсатнома беради.

      


1 кун мобайнида


























Давлат геология қўмитасига қарашли "Ўзбекгидрогеология" ДК


       

Якка тартибда сув чиқариш иншоотларини қуришга мўлжалланган қудуқларни бурғулашга рухсатнома беради.

     








           





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ

РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИ


Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун

РУХСАТНОМА










серия


рақам










1. Ушбу рухсатнома берилди


га


(юридик шахснинг номи)


мақсадларда сувга қудуқ бурғулаш


,


сувдан фойдаланиш мақсадлари)


жойлашган



лойиҳа қудуғининг жойлашиши, вилоят, туман/шаҳар, қишлоқ/овул/кўча)

           

.

2. Сув чиқариш қурилмаси _____ қудуқлардан тузилган.

3. Қудуқни лойиҳадаги параметрлари:

а) бошланғич диаметри ______________ мм;

б) бошқа диаметрга ўтиш чуқурлиги _________ м;

в) якунловчи диаметр ___________ мм;

г) чуқурлиги ____ м. дан _____ м гача.


4. Ер ости сувларини олиш _________________ куб.м/сут. ҳажмларда мўлжалланган.


5. Давлат экология экспертизасининг хулосаси ________________________

          

(рақами, берилиш вақти ва хулоса берган ташкилотнинг номи)

Қуйидагилар рухсатноманинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланадиган талаблар ва шартлар ҳисобланади:

         

;

(иловалар рақами, варақлар сони)


Ер ости сувларига қудуқ бурғулашга лойиҳа



(иловалар рақами, варақлар сони)

6. Ушбу рухсатноманинг амал қилиш муддати 20___ йил "___" __________ гача.





Ф.И.О.


(ваколатли шахснинг лавозими)

М.Ў.

(имзо)


20___ йил "____" __________






Низомга

3-ИЛОВА

   

      


(Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома олган юридик шахснинг номи)

      


(Вилоят)

      


(Шаҳар, туман)

            

       

       

          

      

      

          

ҳудудидаги сувга ____-сон қудуқни бурғулаш натижалари ҳақида


ТЕХНИК ПАСПОРТ

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

            М.Ў.

Тузувчи





(имзо)


(Ф.И.О.)

      



______ йил




1. УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

1.1. Қудуқлар жойлашган жой


               

1.2. Қудуқларни жойлашишининг географик координатлари (даража, мин., сек.) _______

ШК: ___________________ ШУ: ____________________________

1.3. Бурғулаш буюртмачисининг номи


               

1.4. Сувдан фойдаланувчининг номи


               

1.5. Қудуқдан мўлжалланган мақсад


1.6. Лойиҳани ишлаб чиқувчи


1.7. Рухсатноманинг рақами ва берилган вақти:

махсус сувдан фойдаланишга ва сувни ишлатишга


қудуқ бурғулашга


1.8. Сувга бўлган талаб-эҳтиёж, куб.м/сут


1.9. Бурғулаш ташкилотининг номи


        

1.10. Бурғулаш тури ва бурғулаш ускунасининг тури


        

1.11. Бурғулаш ишларини ўтказиш санаси


2. БУРҒУЛАШ ИШЛАРИНИНГ НАТИЖАЛАРИ


2.1. Қудуқ кесимининг литологик тузилиши ҳақидаги қисқача маълумотлар:

      

     

       

       

2.2. Қудуқ бурғуланди:

d ______ мм, ______________ м оралиқларда


d ______ мм, ______________ м оралиқларда


d ______ мм, _________________ м.

2.3. Қудуқ обсадка қувурлари билан маҳкамланди:


d _____ мм, _____ м оралиқларда


d _____ мм, _____ м оралиқларда


d _____ мм, _____ м оралиқларда

2.4. Фильтр ______________ турда, d ______ мм ____________ м оралиқда ўрнатилган


2.5. Цементациялаш оралиғи _________________ м.



3. СУВНИ ЧИҚАРИБ ОЛИШ СИНОВИ

ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР


3.1. Компрессор ёки насос тури __________________________________


3.2. Сув кўтарувчи қувурнинг диаметри ва тушириш чуқурлиги (агар чуқурдаги насос бўлса - турини кўрсатиш, юкланиш чуқурликлари ________


3.3. Қудуқдаги сувнинг статистик сатҳлари:

- чиқарилгунгача _______________ м;

- чиқарилгандан кейин _______________ м.


3.4. Чиқариш натижалари:

- сув сарфланиши Q _____ л/с, ўзи оқиб чиқишида уни чиқарилгандан кейинги сарфланишини кўрсатиш _______ л/с;

- пасайиши , S ______________ м;


Q

- солиштирма дебит,

S ____________ л/с;

- чиқаришни ўтказиш санаси ва чиқаришнинг давомийлиги: __________


3.5. Қудуққа сув кўтарувчи ускунани ўрнатиш бўйича тавсиялар (насос тури, маркаси ва юкланиш чуқурликлари) __________________________


3.6. Қудуқнинг буюртмачига ва / ёки сувдан фойдаланувчига топширишдаги ҳолати

   

   

   

      

    

4. СУВНИНГ СИФАТИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

4.1. Сувнинг таҳлилини ўтказувчи лаборатория


        

4.2. Таҳлил турлари ва ўтказиш санаси


        

4.3. Таҳлилнинг асосий натижалари:


Минераллашуви ______ мг/л;


Умумий қаттиқлиги ____ мг экв/л;


рН _________


тузли таркиб формуласи __________

5. ИЛОВА


5.1. Қуйидаги маълумот таркибидаги, қудуқнинг геологик-техник кесимлари, қудуқнинг кесими (чизма):

- каротажга оид диаграмма;

- литологик кесим;

- сувнинг таркибли горизонти параметрлари;

- қудуқ конструкцияси;

- қудуқларнинг жойлашиш схемаси (абрис);

- синов сув чиқариш маълумотлари;

- кимёвий таҳлиллар натижаларининг тўлиқ маълумотлари.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 июль, 26-сон, 592-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 122-модда




















Время: 0.2152
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск