ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ер ости сувлари давлат мониторинги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.06.2017 й. 430-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 июндаги

430-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ер ости сувлари давлат мониторинги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер ости сувлари давлат мониторингининг мақсади, асосий вазифалари, объектлари ва юритиш тартибини белгилайди.


2. Ер ости сувлари давлат мониторинги (кейинги ўринларда давлат мониторинги деб аталади) табиий муҳит ва ер қаъри мониторингининг таркибий қисми ҳисобланади.


3. Ер ости сувлари уларнинг мақсади ва фойдаланиш характери ва сифатидан қатъи назар, Давлат мониторинги объектлари ҳисобланади.


4.

Давлат мониторинги қуйидаги тизимлардан иборат бўлади:

ер ости сувлари (шу жумладан, минерал, термал ва саноат аҳамиятига молик сувлар) ҳолатини мунтазам кузатиш;

ер ости сув ресурслари ва захиралари, уларнинг сув истеъмолчилари томонидан фойдаланилиши ҳамда сув олиш иншоотлари (ер ости сувини олишда фойдаланиладиган эксплуатацион бурғилаш қудуқлари, булоқлар, қудуқлар ва бошқа иншоотлар) ҳисоби;

ер ости сувлари миқдори ва сифати кўрсаткичларини баҳолаш ва ўзгаришини прогнозлаштириш.

Давлат мониторинги маълумотларидан давлат ҳисоботлари ва расмий нашрларда, белгиланган тартибда идоралараро ва халқаро даражада маълумот алмашиш ҳамда объектларни қуриш ва лойиҳалаштириш, ер ости сувлари муҳофазаси ва фойдаланиш ҳисоби ва давлат сув кадастрини юритишда фойдаланилади.


5. Давлат мониторингини юритиш Ўзбекистон Республикасида табиий муҳит мониторинги Дастури ва ҳар йилги республика минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилади.

Ер ости мониторинги муайян вазифаларидан келиб чиқилган ҳолда давлат ва ишлаб чиқариш даражасида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ МОНИТОРИНГИНИНГ

МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


6. Давлат мониторингининг асосий мақсади ер ости сувлари ҳолати миқдори ва сифат ўзгаришини ўз вақтида аниқлаш, уларни баҳолаш ва прогноз қилиш, салбий ҳодисалар ва улар оқибатининг олдини олиш учун таклифлар ишлаб чиқиш ва огоҳлантиришдан иборат.


7. Қуйидагилар Давлат мониторингининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ер ости сувлари ҳолатини доимий кузатишни амалга ошириш ва ташкиллаштириш;

олинган маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва таҳлил қилиш;

ер ости сув ресурслари, захиралари ва улардан фойдаланишнинг давлат ҳисобини юритиш;

ер ости сувлари захираси ва ресурсларига техноген таъсир даражаси ва хусусиятларини аниқлаш;

ер ости сувларининг камайиб кетиши ва ифлосланиш даражасини баҳолаш;

ер ости сувларининг гидрокимёвий ва гидродинамик таркиби ўзгаришини баҳолаш;

қисқа ва узоқ муддатли даврлар учун ер ости сувлари ҳолати ўзгаришини баҳолашни ишлаб чиқиш;

давлат идора ва ташкилотларини ер ости сувларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш.


8. Давлат мониторинги ер ости сувлари ҳолати, сифат ва миқдор кўрсаткичлари ва прогнози ўзгаришини баҳолаш учун белгиланган бўлиб, шу жумладан ер ости сувлари конларидан фойдаланилаётган, ер ости сувлари захираси ва ресурслари прогнози ҳамда улардан фойдаланилишини ҳисобга олиш, давлат сув кадастрининг ер ости суви бўлимига қўшиш учун маълумотларни тайёрлашга мўлжалланган.



3-БОБ. ДАВЛАТ МОНИТОРИНГИ ОБЪЕКТЛАРИ


9. Давлат мониторинги объектлари қуйидагиларга бўлинади:

чучук ва кам шўрланган сувлар;

минерал, термал ва саноат ишлаб чиқариши ер ости сувлари;

ернинг гидродеформацион майдони.


10. Чучук ва кам шўрланган ер ости сувлари давлат мониторинги гидродинамик ва гидрокимёвий кўрсаткичларнинг ўзгариши ва ҳолатини кузатиш ахборот-ўлчаш, ер ости сувлари ва улардан фойдаланиш ҳисоби ҳамда уларни сув кадастри талабларига мувофиқ баҳолаш тизимларидан иборат.

11. Ер ости сувларининг минерал, термал ва саноат ишлаб чиқаришидаги давлат мониторинги гидродинамик ва гидрокимёвий таркибнинг ўзгариши ва ҳолатини кузатиш ахборот-ўлчаш тизими билан бирга ишлаб чиқаришда ва бирга учрайдиган нодир компонентларни ажратиб олиш мумкинлигини баҳолашдан иборат.


12. Ернинг гидродеформацион майдони давлат мониторинги ер ости сувларининг гидродинамик тартиби ўзгариши ва ҳолатини кузатиш ахборот-ўлчаш тизими, яъни ер қобиғидаги чуқурликдаги сейсмотектоник активликларни кузатишдан иборат.



4-БОБ. ДАВЛАТ МОНИТОРИНГИНИ

ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ


13. Давлат мониторинги республика (республиканинг бутун ҳудудини қамраб олади) ва маҳаллий даражаларда (физик-географик, маъмурий ва бошқалар билан чекланган ҳудудни қамраб олади) олиб борилади.

Давлат мониторинги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) ҳудудий гидргеология станциялари томонидан амалга оширилади.


14. Ишлаб чиқариш (маҳаллий) мониторинги ер ости сувларига техноген таъсир кўрсатувчи алоҳида участкалар ҳудудида жойлашган бир қанча қудуқларни ёки якка қудуқларни ўз ичига олади.

Ишлаб чиқариш (маҳаллий) ер ости сувлари мониторинги юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


15. Давлат мониторинги мазкур Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

Давлат мониторинги кузатув пунктларида ер ости сувлари ҳолатини доимий ўлчаш ҳамда ер ости сувлари ва улардан фойдаланиш бўйича ахборотлар йиғиш йўли билан амалга оширилади.

16. Давлат мониторинги кузатув пунктлари тармоқлари гидрометрик постлар, қудуқлар, булоқлар, якка ва гуруҳли бурғуланган қудуқлардан ташкил топган бўлиб, уларда ер ости сувларининг гидродинамик ва гидрокимёвий кўрсаткичларининг ўзгариши юзасидан тизимли кузатув олиб борилади.

Кузатув пунктларини жойлаштириш ва танлаш мезонлари ер ости сувлари мониторингини юритиш методикаси асосида Давлат геология қўмитаси томонидан белгиланади.

Барча кузатув пунктлари баландлик ва пландаги жойлашишига кўра топографик ўлчовлар натижасида боғланган бўлиши керак.


17. Кузатув қудуқларини барпо этиш учун Давлат геология қўмитасининг сўровига биноан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уларни созлаш ва таъмирлаш учун катта габаритли техникалар киришини инобатга олган ҳолда тегишли ер участкалари ажратилади.


17-1. Ер ости сувлари ва улардан фойдаланиш ҳисоби қуйидагилардан иборат:

ер ости сув ресурслари ва захиралари ҳисоби;

ер ости сувидан фойдаланувчи сув истеъмолчилари (шу жумладан, сув олиш иншоотлари) ҳисоби;

олинаётган ер ости сувлари ҳажми ҳисоби;

ер ости сувларининг ҳосил бўлиши ва сарфланиши билан боғлиқ омиллар бўйича маълумотлар йиғиш;

давлат сув кадастри (ер ости сувлари қисми бўйича) маълумотлар базасини юритиш.

17-2. Ер ости сувларидан фойдаланувчи барча сув истеъмолчилари ва сув олиш иншоотлари Давлат геология қўмитасининг тегишли ҳудудий гидрогеология станцияларида қайд этилиши ва ҳисобга олиниши зарур.

Гидрогеология станциялари манзиллари ва алоқа қилинадиган рақамлари Давлат геология қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

17-3. Мавжуд сув олиш иншоотларини бошқа сув истеъмолчисига вақтинча ёки доимий фойдаланишга ўтказиш, консервацияга қўйиш ва ундан чиқариш ҳамда тугатиш ишлари ҳудудий гидрогеология станциялари билан келишган ҳолда ер ости сув ҳисобига тегишли ўзгартиришлар киритиш мақсадида далолатнома тузиш орқали амалга оширилади.

17-4. Фойдаланилмаётган хўжасиз сув олиш иншоотлари кейинчалик мақсадли фойдаланилиши учун сув истеъмолчиларига бириктириб берилади. Сув истеъмолчилари бўлмаган тақдирда, сув олиш иншоотлари Давлат геология қўмитасининг гидрогеологик ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағи ҳисобидан тугатилади ёки консервацияга қўйилади.

Умумий фойдаланишда бўлган хўжасиз сув олиш иншоотлари ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари иштирокида тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда маълум шахсга бириктириб берилади.

17-5. Ер ости сув олиш ҳисоби ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан сув истеъмолчиларининг 3-иловага мувофиқ шаклдаги ер ости сувларидан фойдаланиш бўйича идоравий статистик ахборотларини ҳамда сув олиш иншоотларини кузатувдан ўтказиш натижаларини йиғиш орқали амалга оширилади.

17-6. Ер ости сувларининг ҳосил бўлиши ва сарфланиши билан боғлиқ омиллар бўйича ахборотлар ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан фаолияти сув ресурслари мониторинги, кадастри, фойдаланилиши ва муҳофаза қилиниши билан боғлиқ бўлган ташкилотларнинг ҳамда табиий иқлим кузатуви маълумотларини йиғиш орқали амалга оширилади.

Ер ости сувлари давлат мониторинги доирасида сўралаётган маълумотлар бепул тақдим этилади.

18. Давлат мониторинги объектларидан олинган бирламчи маълумотлар ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан қайта ишланиши, изоҳланиши ва таҳлил қилиниши лозим.

Ишлаб чиқариш мониторингидан олинган бирламчи маълумотлар (шу жумладан, 3-иловага мувофиқ шаклдаги идоравий статистик ахборот) ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралига қадар сув истеъмолчилари томонидан Давлат геология қўмитасининг тегишли ҳудудий гидрогеология станцияларига қоғоз ёки электрон шаклда қайта ишлаш, изоҳлаш ва таҳлил қилиш учун тақдим этилиши лозим.

Тегишли ҳудудлар бўйича ер ости сув мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунига қадар ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан Давлат геология қўмитасининг ер ости сув мониторинги ва кадастри марказига тақдим этилади.

19. Ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан ер ости сувлари кадастри ва мониторинги марказига тақдим этилган маълумотлар:

республика бўйича ер ости сувларининг гидрокимёвий ва гидродинамик ўзгариши ҳолати бўйича ахборот ҳужжатлари тайёрланади ва умумлаштирилади;

давлат кадастри маълумотлар базасига киритилади ва белгиланган тартибда, тегишлилиги бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига, Давлат солиқ қўмитасига ҳамда Давлат геология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш учун берилади.

20. Ер ости сувлари ҳолати бўйича олинган маълумотларда рухсат этилган таркиблар ўзгариши ва ўта хавфлилиги аниқланганда, зудлик билан Давлат геология қўмитаси, Давлат экология қўмитаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли чоралар кўриш учун тақдим этилади.



5-БОБ. ДАВЛАТ МОНИТОРИНГИНИ

ОЛИБ БОРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


21. Давлат мониторингини олиб бориш Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ҳудудий гидрогеология станциялари лойиҳалари доирасида амалга оширилади.

Давлат мониторингини олиб бориш бўйича керакли ҳужжатлар, тегишли ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олиниши ва сақланиши лозим.


22. Ҳудудий гидрогеология станцияси бошлиғи, етакчи гидрогеологи ҳамда Давлат геология қўмитасининг минтақавий гидрогеологик ташкилотлари бош геологлари ер ости сувлари мониторинги давлат инспекторлари ҳисобланади.

Ер ости сувлари мониторинги бош давлат инспектори ва унинг ўринбосари Давлат геология қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

23. Давлат инспектори кузатув пунктларидаги, шу жумладан юридик ва жисмоний шахслар раҳбарлигидаги ишлаб чиқариш (маҳаллий) мониторинги пунктларидаги ер ости сувлари ҳолатини доимий кузатиш ҳуқуқига эгадир.

Шу билан бирга, юридик ва жисмоний шахслар раҳбарлигидаги ишлаб чиқариш (маҳаллий) мониторинги кузатув пунктларида ер ости сувлари ҳолатини кузатиш учун олдиндан тегишли асослар билан уларни хабардор қилиши лозим.


24. Юридик ва жисмоний шахслар ер ости сувлари ҳолати бўйича мўлжалланаётган кузатиш тўғрисида хабарнома олганларидан сўнг, ишлаб чиқариш мониторингини олиб бориш бўйича маълумот билан бирга ер ости сувларидан фойдаланиш юзасидан тегишли ҳисоботлар нусхасини тақдим этган ҳолда кузатув пунктларини ўрганишга тўсқинлик кўрсатмасликлари талаб этилади.


25. Ер ости сувларидан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш мониторинги юридик ва жисмоний шахслар томонидан юритилиши ҳамда сувга қудуқ бурғилаш қоидалари бузилганлиги аниқланган тақдирда давлат инспекторлари томонидан камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилади, керакли чораларни амалга ошириш ва уларни бажариш муддатлари кўрсатилади.

Давлат инспекторлари томонидан кўрсатма нусхаси Давлат геология қўмитасига ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун тақдим этилади.

Мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатма бланкаси келтирилган. Кўрсатма бланкаси тартиб рақамига эга бўлиб, улар махсус дафтарда рўйхатга олиб борилади.


26. Кўрсатмаларнинг белгиланган муддатларда бажарилмаслиги, ер ости сувларидан фойдаланиш шартлари бузилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар билан бирга тегишли давлат назорати ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этиш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

27. Давлат инспекторлари ўз фаолияти доирасида Давлат геология қўмитасига жавоб берадилар, уларнинг бажараётган ишлари ҳисоботи тизимли равишда Давлат геология қўмитаси ва гидрогеологик корхоналари илмий техник кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилади.


6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

29. Давлат инспекторлари ва ер ости сувларидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар давлат ва ишлаб чиқариш мониторинги натижалари бўйича тақдим этилаётган маълумотларнинг ҳаққонийлиги юзасидан қонунчилик доирасида жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Ер ости сувлари давлат мониторингини амалга ошириш

СХЕМАСИ








Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси









































^








































Сув хўжалиги вазирлиги


Уй-жой комунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


Давлат солиқ қўмитаси


Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


Давлат геология қўмитаси


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги





>





















Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари





>






^




^




^




^




^








































Давлат геология қўмитасининг ер ости сувлари мониторинги ва кадастри маркази


























^


















































Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станциялари


















^







^







^










































чучук ва кам шўрланган ер ости сувлари


минерал, термал ва саноат ер ости сувлари


ернинг гидрогеодеформацион майдони



























    





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ

РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИ



ГИДРОГЕОЛОГИЯ СТАНЦИЯСИ

             

KO`RSATMA   N ____   ПРЕДПИСАНИЕ

20__ йил "____" ___________


Кимга берилган:




(Сувдан фойдаланувчи/ишлатувчининг номи, лавозими, Ф.И.О.)

Манзили:


        

          

       

      

Камчилик тури:


        

          

       

      

          

Хавф солиши:


        

          

Белгиланди:


        

          

       

      

          

Берилган:

Ер ости сувлари мониторинги бўйича давлат инспектори


       

      



(Ф.И.О.)


(имзо)

          

Ижрога қабул қилди:


       

      



(Кимга (идоравий мансублиги) лавозими, Ф.И.О.)


(имзо)

Маълумот учун:


       

тел.






Низомга

3-ИЛОВА


А Х Б О Р О Т

Ер ости сувларидан фойдаланиш тўғрисида _______________



20____ йил учун


(Сув истеъмолчисининг номи ва унинг идоравий мансублиги)


1. Сув истеъмолчисининг манзили _________________________________, телефон рақами _______________, СТИР _________________.


2. Сув олиш иншоотлари тўғрисида маълумот

Т/р

Сув олиш

иншооти номи

(қудуқ, булоқ ва

бошқ.), уларнинг

рақами ва

жойлашуви


Ишга

туширил-

ган йили


Сув олиш

усули (ўзи

чиқувчи, насос

русуми, қуввати

ва бошқ.)


Сув истеъмоли

мақсади (ИСТ,

ИЧТС, ЕС, ТД,

ЯС, даволаш

ва бошқ.*)


Изоҳ

(сув олиш

иншоотларининг

умумий сони, улардан

ишлайдиганлари ва

бошқа маълумотлар)


1

2


3

4

5

6





3. Ер ости сувларини олиш тўғрисида маълумот

Сув олиш

иншооти

номи


20__йилда

олинган сув

ҳажми, минг

куб.м


Шу жумладан, ойлар бўйича, минг куб.м


Изоҳ


I


II


III


IV


V


VI


VII


VIII


IX


X


XI


XII


1


2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15














4. Олинган сув сифати тўғрисида маълумот

Сув олиш

иншооти

рақами ва

номи


Таҳлил

ўтказил-

ган сана


Лабора-

тория

номи


Сувнинг кимёвий таҳлили натижаси


рН


Сувнинг

минерали-

зацияси,

мг/л


Сувнинг

умумий

қаттиқ-

лиги,

мг-экв/л


Изоҳ


Катионлар, мг/л


Анионлар, мг/л


Са


Мg


Na


K


SO4


CL


NO3


HCO3


1


2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15














Ҳисоботни тайёрлади ва топширди:

__________________________

(имзо, мансабдор шахснинг Ф.И.О.)


Сана:_______

Ҳисоботни кўриб чиқди ва қабул қилди:

__________________________

(имзо, мансабдор шахснинг Ф.И.О.)


Сана:_______


            

*) - ИСТ - ичимлик сув таъминоти; ИЧТС - ишлаб чиқариш техник сув; ЕС - ерларни суғориш; ТД - тик дренаж; ЯС - яйловларни суғориш; даволаш -шифобахш, минерал.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 июль, 26-сон, 592-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 122-модда


































Время: 0.1671
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск