ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2017 й. 442-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2017 й.

N 442



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамиятини

ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 17 ноябрдаги ПФ-4857-сон

Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти

фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"

2016 йил 16 ноябрдаги ПҚ-2658-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 17 ноябрдаги ПФ-4857-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2658-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзагромашсервис" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2000 йил 9 ноябрдаги 438-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 июндаги

442-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" акциядорлик лизинг компаниясини ташкил қилиш тўғрисида" 1999 йил 30 октябрдаги 486-сон қарорида:


а) 3 ва 4-бандлар ҳамда 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 6-банддаги "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" лизинг компанияси" сўзлари "Ўзагролизинг" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-банддаги "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси" сўзлари "Ўзагролизинг" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 70-модда):


а) 1-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 85 фоизи (2013 йилдан бошлаб 85 фоизигача, 2015 йилдан бошлаб эса - 80 фоизигача) "Ўзагролизинг" АЖ томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда "Жамғарма" деб аталади) томонидан қарз асосида бериладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.";


б) 2-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясига" сўзлари "Ўзагролизинг" АЖга" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясининг" сўзлари "Ўзагролизинг" АЖнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси" сўзлари "Ўзагролизинг" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 5-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" лизинг компанияси" сўзлари "Ўзагролизинг" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 6-банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси" сўзлари "Ўзагролизинг" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 9-банд ва 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


з) 1-иловада:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ҳар йили 1 октябргача "Ўзагролизинг" АЖ фермер ва ширкат хўжаликлари, машина-трактор парклари ва қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамиятининг "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятларидан (кейинги ўринларда лизинг олувчилар деб аталади) тушган буюртманомалар асосида қишлоқ хўжалигининг лизинг шартларида етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган эҳтиёжи прогнозини шакллантиради.

Қишлоқ хўжалигининг техникага бўлган эҳтиёжи прогнозидан келиб чиқиб "Ўзагролизинг" АЖ ва "Агробанк" АТБ ҳар йили 10 октябрдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасига (кейинги ўринларда "Жамғарма" деб аталади) замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришнинг, шунингдек лизинг олувчиларнинг тўловларни амалга оширишининг прогноз ҳажмларини ҳисобга олувчи келгуси йил учун (ойларга бўлган ҳолда) Жамғарма маблағларига бўлган эҳтиёж прогнозини тақдим этадилар";


4-банддаги, 9-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошидаги, 14 ва 18-бандлардаги "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясига" сўзлари "Ўзагролизинг" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банддаги, 7-банднинг биринчи хатбошидаги, 8, 11, 13, 15 ва 16-бандлардаги "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси сўзлари "Ўзагролизинг" АЖга" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Буюртмага мувофиқ "Ўзагролизинг" АЖ ҳар йили 30 октябргача кейинги йилда сотиб олиш мақсадида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришга, унинг ҳақини тўлаш ва етказиб бериш муддатларини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьютерлари билан олди-сотди шартномалари тузади (шартномавий компания)";


10-банддаги "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси" сўзлари "Ўзагролизинг" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Ишлаб чиқарилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси "Ўзагролизинг" АЖ томонидан лизингга расмийлаштирилгандан кейин шартнома шартларига мувофиқ ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьютерлари томонидан лизинг олувчиларга тўғридан-тўғри етказиб берилади.

"Ўзагролизинг" АЖ Жамғармага замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг олувчиларга етказиб берилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этади. Жамғарма буюртмалар ва тузилган шартномаларга асосан уч банк куни мобайнида "Ўзагролизинг" АЖ ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дисрибьютерлари билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилиши учун лизингга берилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 70 фоизи (2013 йилдан бошлаб - 50 фоизигача, 2014 йилдан бошлаб - 45 фоизигача, 2015 йилдан бошлаб - 40 фоизигача, 2016 йилдан бошлаб - 30 фоизигача) миқдорида пул маблағларини "Ўзагролизинг" АЖнинг операция ҳисоб рақамига ўтказади";


17-банддаги "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси" ва "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясининг" сўзлари "Ўзагролизинг" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 2-модда) 6-банди учинчи хатбошидаги "Ўзагромашсервис" уюшмаси вилоят бирлашмаларининг" сўзлари "Ўзагросервис" АЖ ҳудудий ташкилотларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида" 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 30-модда) 6-илова II-бўлимининг 11-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида лизинг хизматларини янада кенгайтириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 18 июндаги 123-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 25-26-сон, 262-модда) 2-бандидаги "Ўзсельхозмашлизинг" лизинг компанияси" сўзлари "Ўзагролизинг" АЖ, "Ўзмашлизинг" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 8-сон, 50-модда) 2-илованинг 84-позицияси "Бажариш учун масъуллар" устунидаги "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" акциядорлик лизинг компанияси" сўзлари "Ўзагролизинг" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 17-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисида" 2011 йил 4 февралдаги 30-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 7-модда):


а) 3-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзкимёсаноат" АЖ, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзнефтмаҳсулот" АК ва "Ўзагросервис" АЖ, "Агротехсервис" МЧЖ, "Ўзагролизинг" АЖ, "Ўзмашлизинг" МЧЖ раҳбарлари зиммасига - фермер хўжаликларидан тушган ижобий тафовут маблағларининг тармоқ корхоналарининг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзларини қоплашга мақсадли йўналтирилиши учун масъулият юклансин";


б) иловада:


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Ижобий тафовутнинг 50 фоизи миқдоридаги маблағларни жамлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш учун хизмат кўрсатувчи банкда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади), "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиалларига, "Ўзкимёсаноат" АЖ пахта тозалаш корхоналари ва ташкилотларига, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзнефтмаҳсулот" АК, "Ўзагросервис" АЖ, "Агротехсервис" МЧЖ, "Ўзагролизинг" АЖ, "Ўзмашлизинг" МЧЖ (кейинги ўринларда хизмат кўрсатувчи тармоқлар деб аталади), шунингдек фермер хўжаликларига 23226-сон махсус ҳисоб рақами очилади";


11-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" АЛК, "Ўзмашлизинг" ШК" сўзлари "Ўзагролизинг" АЖ", "Ўзмашлизинг" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг "2020 йилгача бўлган даврда сифат миллий инфратузилмасини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 19 октябрдаги 298-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 42-сон, 537-модда):


а) 1-иловада:

"Ўзагромашсервис" уюшмаси" сўзлари "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" қатори билан алмаштирилсин;


б) 3-илованинг I бўлимида:


3-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

3.

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ


7

3

2

1

1

";

4-позиция чиқариб ташлансин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда):


а) 1-иловадан "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" акциядорлик-лизинг компанияси" қатори ва 5-позиция чиқариб ташлансин;

18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзагросаноатмаш-холдинг" ХКнинг Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 30 июндаги 221-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси, 2016 й., 27-сон, 328-модда):


а) муқаддимадаги "Ўзагросаноатмашхолдинг" ХК" сўзлари "қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилардаги "Ўзагросаноатмашхолдинг" ХК" сўзлари тегишли равишда "Ўзагротехмаш" АЖ" ва "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорининг бажарилиши ҳақида" 2016 йил 5 августдаги 252-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 32-сон, 388-модда):


а) 1-илованинг "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" АЛК" бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

 

в) 3-иловада:

"Агромашсервис" уюшмаси" бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

"Ўзагросанотмашхолдинг" ХК" бўлимидаги "Ўзагросанотмашхолдинг" ХК" сўзлари "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4-иловадан 1, 32, 34, 36, 41, 57, 58, 61, 84, 100, 104 ва 133 позициялар ҳамда "Бухоро вилояти" ва "Навоий вилояти" қаторлари чиқариб ташлансин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойишида:


а) Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга илованинг 2-рўйхати 4.4-бандида:


4.4.4-кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга илованинг 2-рўйхатида:


5.5-банднинг 5.5.4-кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


5.6-бандда:


5.6.4-кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Время: 0.1522
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск