Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.06.2017 й. ПҚ-3079-сон "Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚAРОРИ

22.06.2017 й.

N ПҚ-3079



РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТИ ТАРМОҚЛАРИ

ВА ИЖТИМОИЙ СОҲАЛАРИНИ 2017/2018 ЙИЛЛАР

КУЗ-ҚИШ  ДАВРИДА  БАРҚАРОР  ИШЛАШГА

КОМПЛЕКС ТАЙЁРЛАШНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида:


1. Қайд этиб ўтилсинки, 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс масалаларни ўз вақтида ҳал этишда йўл қўйилган камчиликлар ва юзаки муносабатда бўлиш ҳолатлари учун республика иқтисодиёти тармоқларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг бир қатор раҳбарларига нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари кўрилди.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари раҳбарлигида қуйидаги йўналишлар бўйича учта ишчи гуруҳи тузилди:

кўп хонадонли уйларни куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш, иссиқлик ва сув таъминоти ишларини, умумий фойдаланиш жойларини, лифт ускуналарини тартибга келтириш ва тегишли ҳолда сақлаш, маҳалла ҳудудида санитария ҳолатини таъминлаш, ободонлаштириш ишларини ташкил этиш;

ижтимоий соҳа объектларини, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини асосий ёқилғи-энергетика ресурслари билан ўз вақтида ва етарли даражада таъминлаш, электр таъминоти, газ таъминоти объектлари ҳамда кўмир тармоқлари корхоналарини куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш ишларини ташкил этиш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ҳолати ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этиш.


3. Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиёт тармоқларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар самарасини танқидий таҳлил қилиш асосида:

2017/2018 йиллар куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва уй-жой фондини барқарор фаолият юритишга тайёрлаш учун ҳар бир ишчи гуруҳининг аниқ вазифалари белгиланди;

ҳар бир ҳудуд доирасида, шу жумладан республиканинг 28 та йирик шаҳарлари ва Тошкент шаҳрининг 11 та туманларида 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлаш бўйича қабул қилинган дастурларни амалга ошириш чора-тадбирлари комплекси, тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тасдиқланди, масъул ижрочилар - вазирлик, идора ва тижорат банклари раҳбарлари уларга бириктириб қўйилди.


4. Қуйидагилар:

республика иқтисодиёти тармоқларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага* мувофиқ;

асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, ижтимоий соҳа объектларини, шунингдек, кўп хонадонли уй-жой фондини ҳудудлар бўйича 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2 - 5-иловаларга* мувофиқ;

2017/2018 йиллар куз-қиш даври учун кўмир, мазут ва техник туз тайёрлаш, шунингдек, суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш топшириқлари 6-иловага* мувофиқ;

республика иқтисодиёти тармоқларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг янгиланган таркиби 7-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


5. Республика комиссияси (А.Н. Арипов):

бир ой муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп хонадонли турар-жой бинолари, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқсин;

ўрганиб чиқиш натижалари бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларни, шунингдек, республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш бўйича топшириқларни ўз вақтида бажариш борасидаги батафсил тузилган тармоқ жадвалларини амалга оширсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлигида айнан шундай ҳудудий комиссиялар ташкил этсин.

Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлашга йўналтирилган тадбирлар ва ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгар ҳисобланадилар.


7. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида Тошкент шаҳри корхоналари ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор фаолият юритишига комплекс тайёрлаш таъминланилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш юклансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, жойларга чиққан ҳолда, вилоятлар, шаҳарлар ва айниқса қишлоқ туманларида ижтимоий соҳа объектлари, болаларнинг мактабгача таълим муассасалари ва таълим муассасалар, кўп хонадонли уйлар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини куз-қиш даврида барқарор фаолият юритишига тайёрлигини, маҳаллий автомобиль йўллари ва умумий фойдаланиш жойлари, лифт ускуналари, марказлаштирилган ва жойлардаги маҳаллий иситиш қозонхоналари, иссиқлик, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, маҳалла ҳудудларининг санитария ҳолати тартибга келтирилганлигини шахсан назоратга олсин.

Куз-қиш даврига тайёргарлик кўриш, улар томонидан олиб борилган ишлар ва уларнинг шахсий жавобгарлик чоралари бўйича тадбирларни амалга ошириш жавобгарлиги юклатилган хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ҳокимият органлари ва ташкилотлари раҳбарлари доимий берадиган ҳисоботларининг янги шакли ишлаб чиқилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов жойларга шахсан чиққан ҳолда, куз-қиш даврида иситиш-энергетика ресурслари, электр энергияси, трансформаторларни таъмирлаш ва барқарор ишлаши, табиий газ билан таъминлаш, узоқ туманларда эса суюлтирилган газ ва кўмир таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича аҳоли билан учрашувлар ўтказсин.

Куз-қиш даврида аҳолидан шикоятлар келиб тушиш ҳолатларида Ғ.И. Ибрагимов ва тегишли тузилмалар раҳбарлари шахсан жавобгар бўлишлари ҳақида қатъий огоҳлантириш берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2016/2017 йилларда қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл қўйилган камчиликлар ва қўшиб ёзишларни танқидий таҳлил қилиш асосида жорий йилнинг 1 августигача бўлган муддатда вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар кесимида аҳолининг реал эхтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, уларга бўлган нарх-наво бирдан ошиб кетишини олдини олиш мақсадида, 2017/2018 йилги қиш-баҳор даврига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ҳажмларини белгиласин, бунда, асосий эътибор картошка, пиёз, сабзи, каром, гуруч ва дуккакли экинларни ғамлашга қаратилсин. "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси раиси З.О. Файзиев зиммасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини тўлиқ ҳажмларда ва муддатларда ғамлашни таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин;

икки ой муддатда 2017/2018 йилларда қиш-баҳор даврида ёпиқ тупроқда (иссиқхоналарда) кўкатлар, янги бодринг ва томатларни етиштириш ҳажмларини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

республика ҳудудларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш жойларини - 2017/2018 йилларда қиш-баҳор даврида аҳолини мазкур маҳсулотлар билан барқарор таъминлаш учун озиқ- овқатнинг зарур ҳажмларини ғамлаш ҳолатини ва тайёргарлик даражасини баҳолаш мақсадида мева-сабзавот базалари, музлатиш камералари, омборхоналарни ва бошқаларни шахсан бориб кўрсин;

жорий йилнинг 1 августигача ғамланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлаш ва бут ҳолда ушлаб туриш учун зарур шароитларни таъминлаш ҳамда маҳсулотларни тўлиқ ғамлаш ва тегишли даражада сақлашга масъул бўлган шахсларни белгилашни таъминлаш бўйича аниқ таклифларни белгиланган тартибда киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б. Ходжаев) Республика комиссияси қарорига кўра қатъий зарурат бўлган туманларда куз-қиш мавсумига ижтимоий соҳа тармоқлари ва объектларини тайёрлаш бўйича олиб бориладиган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча резервларни топсин.


12. Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари раҳбарлари, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб уларга юклатилган масалалар бўйича 2017/2018 йилларнинг куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиб борилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар ой ҳисобот бериб борадилар. Бунда, улар мазкур қарор билан тасдиқланган, республика иқтисодиёти тармоқларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича топшириқлар ва чора-тадбирларни тўлиқ ҳажмда ўз вақтида амалга ошириш юзасидан тўлиқ жавобгар ҳисобланадилар.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 10 июндаги ПҚ-2545-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида танқидий кўриб чиқилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 июль, 26-сон, 579-модда

















































Время: 0.2233
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск