ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар ва илмий-тадқиқот ишлари / Фанлар академияси, унинг бўлинмалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.06.2017 й. ПҚ-3105-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2017 й.

N ПҚ-3105



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ҲУЗУРИДА

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭНГ ЯНГИ ТАРИХИ

БЎЙИЧА ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА*


Ўзбекистон миллий давлатчилигининг вужудга келиши ва тараққий топишининг энг янги тарихини тадқиқ этиш ва ўқитиш, илмий, илмий-оммабоп, ўқув-методик, маърифий адабиётларни тайёрлаш ва чоп этиш, илм-фаннинг таълим ва бошқа ижтимоий соҳалар билан интеграцияси механизмларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасида илмий, маданий, таълим, жамоат муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларининг самарадорлигини ошириш, ёшларда, авваламбор, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ўқувчиларида, олий таълим муассасалари талабаларида мамлакат тарихи ҳақидаги чуқур билимларни шакллантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги "Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2789-сонли қарорига мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгашига (кейинги ўринларда - Жамоатчилик кенгаши) айлантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, Жамоатчилик кенгаши Ўзбекистоннинг энг янги тарихини тадқиқ этиш ва ўқитиш самарадорлигини, мазкур соҳада илмий, ўқув-методик адабиётлар, маънавий-маърифий ишлар сифатини оширишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган, жамоатчилик асосида фаолият юритувчи идоралараро илмий-мувофиқлаштириш ва маслаҳат органи ҳисобланади.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистоннинг энг янги тарихини замонавий назарий-методологик, фанлараро ёндашувларга, тарихийлик ва холислик тамойилларига асосланган ҳолда тизимли ўрганишни ташкил этиш, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича долзарб муаммоларни ишлаб чиқиш, шунингдек, буюк тарихий-маданий меросга эга бўлган ва жаҳон цивилизациясининг ривожига улкан ҳисса қўшган ўзбек халқининг тарихий ўтмиши ва бугунги кунига баҳо беришда бир ёқлама ёндашувларга, ақидапарастликка йўл қўймаслик ишларини мувофиқлаштириш;

демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг "ўзбек модели" моҳияти ва мазмунини, жамиятда барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни сақлаш бўйича кенг кўламли ишларни, ҳозирги дунёда Ўзбекистоннинг роли ва ўрнини чуқур ўрганиш ва яққол очиб бериш;

илмий, ўқув, ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини тайёрлаш ва чоп этиш ишларини мувофиқлаштириш, уларда Ўзбекистоннинг энг янги тарихини умумжаҳон ва минтақавий жараёнлар билан, шунингдек, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида шаклланган халқлар ва давлатлар цивилизациясининг тарихий-маданий мероси билан узвий боғлиқ ҳолда кўриб чиқишни таъминлаш;

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича илмий, ўқув ва ўқув-методик адабиётлар, ўқув дастурлари мониторингини олиб бориш, ушбу соҳада илмий-тадқиқот, ўқув-методик ишларнинг сифатини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

фуқароларда тарихий хотира, миллий ўзликни англаш, юксак маънавият, халқнинг тарихий анъаналари, маданий меросига ҳурмат, мамлакатимиз мустақилликка эришганлигининг буюк тарихий аҳамиятини англаш каби фазилатларни шакллантиришга йўналтирилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали ошириб боришга кўмаклашиш;

Ўзбекистон тарихи бўйича замонавий чет эл илмий ва ўқув адабиётларини ўрганишга йўналтирилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳозирги Ўзбекистоннинг тарихий ўтмиши, социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиши, мамлакатда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар тўғрисидаги холис ахборотни кенг халқаро жамоатчиликка етказиш.


4. Белгилансинки:

а) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ (кейинги ўринларда - Марказ) Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи ҳисобланади, унга қуйидаги асосий вазифалар юкланади:

Жамоатчилик кенгаши фаолиятини илмий-методик таъминлаш;

Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш бўйича долзарб масалаларни ишлаб чиқишни ташкиллаштириш, илмий-тадқиқот, ўқув-методик ишларнинг сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тизимини тайёрлаш ва амалга ошириш, ўқув, илмий-методик адабиётларни тайёрлаш ва чоп этиш, шунингдек, Жамоатчилик кенгашига юкланган бошқа вазифаларни бажариш;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича ўқув, ўқув-методик адабиётлар яратиш юзасидан танловлар ўтказишда иштирок этиш;

давлат илмий-техника дастурлари доирасида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи тадқиқотлари бўйича илмий-техника лойиҳалари танловларини вазифалари рўйхатига киритиш учун таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига киритиш;

Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганишнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш юзасидан тадқиқотлар олиб бориш;

ҳар йили ушбу соҳада тадқиқотлар ва таълим бериш даражасини оширишга, замонавий Ўзбекистон, унинг тарихий ўтмиши тўғрисидаги ишончли ахборотни халқаро жамоатчиликка етказишга йўналтирилган Ўзбекистон энг янги тарихининг долзарб масалалари бўйича ўтказиладиган халқаро ва республика конференция ва семинарлари рўйхатини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш;

б) Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти томонидан тайинланадиган ва озод қилинадиган директор бошқарадиган давлат муассасаси ҳисобланади;

в) Марказ фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

г) Марказ ўз фаолияти доирасида хорижий мамлакатларнинг илмий-тадқиқот ташкилотлари ва халқаро жамғармалар билан ҳамкорлик қилади;

д) Марказ муассислар ҳисобидан молиялаштириладиган "Ўзбекистоннинг энг янги тарихининг долзарб масалалари" журналини нашр этади.


5. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказнинг тузилмаси, штат жадвали ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 3 - 5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ уставини тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказни белгиланган тартибда зарур алоқа турлари ва воситалари, шу жумладан, Ҳукумат алоқаси билан, шунингдек, кенг кўламли умумжаҳон Интернет ахборот тармоғига уланишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2017 йил учун тасдиқланган харажатлари рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида "Илм-фан" соҳаси бўйича ажратиладиган маблағлар доирасида Марказга, унинг таъминоти билан боғлиқ ва зиммасига юкланган вазифаларни бажариши учун зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин;

битта алоҳида енгил автомобиль воситаси таъминотига лимит ажратсин.


9. "Ўзархив" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот муассасалари Марказнинг сўровига мувофиқ, архив, ахборот-таҳлил ва унга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган бошқа материалларни бепул асосда тақдим этсин.


10. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича маълумотларнинг ахборот базасини шакллантириш ва тўлдириб бориш учун Марказ қуйидаги мажбурий жўнатмалар реестрига киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг статистик маълумотлари;

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази бюллетенлари ва кундалик маълумотлари тўплами.

11. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги:

"Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари" журналини "Ўзбекистоннинг энг янги тарихининг долзарб масалалари" номи билан белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;

Марказни босма ва китоб маҳсулотлари (тарихий, ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маърифий нашрлар) назорат нусхаларини (1 нусха) бепул оладиган ташкилотлар рўйхатига киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги "Ўзбекистоннинг энг янги тарихининг долзарб масалалари" журнали муассислари этиб белгилансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-1694-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 июндаги

ПҚ-3105-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи

бўйича Жамоатчилик кенгаши

ТАРКИБИ

1. Х.М. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси - Спичрайтери, Кенгаши раиси

2. Б.А. Абдуҳалимов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича вице-президенти вазифасини вақтинча бажарувчи, Кенгаш раисининг ўринбосари


3. А.Х. Саидов

-

Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори


4. М.А Рахимов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бўлинма раҳбари - ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича илмий котиби


5. А.А. Маврулов

-

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари


6. Ш.М. Рахматуллаев

-

Ўзбекистон Тарихчилар жамияти раиси ўринбосари


7. С.Р. Давлетов

-

Урганч давлат университети проректори


8. Ш.Ю. Маҳмудов

-

Фарғона политехника институти проректори


9. Р.M. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори


10. А.В. Маҳкамов

-

Тошкент шаҳар архив ишлари бўйича ҳудудий бошқарма бошлиғи


11. М.А. Карлибаев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти директорининг ўринбосари


12. Я.А. Абдуллаева

-

Нукус давлат педагогика институти тарих факультети декани


13. М.М. Ҳайдаров

-

Ўзбекистон Миллий университети тарих факультети декани


14. Д.А. Алимова

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтининг историяграфия, манбашунослик ва тарихий тадқиқотлар методологияси ҳамда уларни ўқув жараёнида реализация қилиш бўлими мудири


15. Э.В. Ртвеладзе

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси санъатшунослик институтининг санъат тарихи бўлими мудири


16. С.Н. Турсунов

-

Термиз давлат университети профессори


17. Х.Э. Юнусова

-

Ўзбекистон Миллий университети Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири


18. Х.Х. Тўраев

-

Бухоро давлат университети кафедраси профессори


19. И.М. Саидов

-

Самарқанд давлат университети профессори


20. Н.У. Мусаев

-

Тошкент давлат аграр университети профессори


21. С.С. Агзамходжаев

-

Тошкент ислом университети профессори


22. Р.Ф. Фармонов

-

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори


23. А.С. Саъдуллаев

-

Ўзбекистон Миллий университети профессори


24. З.Р. Ишанходжаева

-

Ўзбекистон Миллий университети профессори


25. О.П. Кобзева

-

Ўзбекистон Миллий университети профессори


26. И. Эргашев

-

Ўзбекистон Миллий университети профессори


27. К.К. Ражабов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтининг етакчи илмий ходими


28. О.K. Комилов

-

Андижон давлат университети доценти


29. Р.Р. Назаров

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтининг катта илмий ходими


30. С.М. Одилходжаева

-

Тошкент давлат юридик университети профессори


31. Ж.Н. Абдурахманова

-

Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 2-академик лицейнинг тарих фани ўқитувчиси


32. З.А. Саидбобоев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-услубий марказ директори, Кенгаш котиби


       

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганида унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 июндаги

ПҚ-3105-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича

Мувофиқлаштирувчи-методик марказ

ТУЗИЛМАСИ











Директор






















































Директор ўринбосари

































Бош юрисконсульт

1

Тарих бўйича маънавий-маърифий ва ўқув-методик адабиётлар экспертизаси бўлими

3

Илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўқув, илмий-методик адабиётларни тайёрлаш бўлими

4

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича хорижий тадқиқотларни мониторинг ва таҳлил қилиш бўлими

4

Бош бухгалтер

1



















Кадрлар бўйича бош мутахассис

1



















Жами: 15 нафар, шу жумладан 1 нафар ёрдамчи ходим.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 июндаги

ПҚ-3105-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича

Мувофиқлаштирувчи-методик марказнинг

ЛАВОЗИМЛАР ЖАДВАЛИ

Т/р

Лавозимлар номи


Сони


1.

Директор


1

2.

Директор ўринбосари


1

3.

Бош юрисконсульт


1

4.

Бош бухгалтер


1

5.

Кадрлар бўйича бош мутахассис


1

Тарих бўйича маънавий-маърифий ва ўқув-методик адабиётлар экспертизаси бўлими:


3

6.

Бўлим мудири


1

7.

Катта илмий ходим


1

8.

Кичик илмий ходим


1

Илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўқув, илмий-методик адабиётларни тайёрлаш бўлими:


4

9.

Бўлим мудири


1

10.

Катта илмий ходим


1

11.

Кичик илмий ходим


2

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича хорижий

тадқиқотларни мониторинг ва таҳлил қилиш бўлими:


2

12.

Бўлим мудири


1

13.

Катта илмий ходим


1

Ёрдамчи ходим:


1

14.

Ҳайдовчи


1

Жами:


15

       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 июндаги

ПҚ-3105-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари

бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Т/р

Лавозимлар номи


Тариф разрядлари


1.

Директор


профессор


21

фан доктори


20

фан номзоди


19

2.

Директор ўринбосари


профессор


20

фан доктори


19

фан номзоди


18

3.

Бош юрисконсульт


14

4.

Бош бухгалтер


13

5.

Кадрлар бўйича бош мутахассис


11

6.

Бўлим мудири


фан доктори ёки профессор


19

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди


18

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


17

7.

катта илмий ходим


илмий унвонга эга бўлган фан номзоди


16

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


15

илмий даражага эга бўлмаган


14

8.

Кичик илмий ходим


фан номзоди


14

илмий даражага эга бўлмаган (2 йилдан кўпроқ илмий фаолият тажрибасига эга)


13

илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга)


12

9.

Ҳайдовчи


1

"Халқ сўзи", 2017 йил 1 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 июль, 26-сон, 583-модда




















































Время: 0.2082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск