ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.06.2017 й. ПФ-5099-сон "Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.06.2017 й.

N ПФ-5099



РЕСПУБЛИКАДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ШАРТ-

ШАРОИТЛАРНИ ТУБДАН ЯХШИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Кейинги йилларда ахборот-коммуникация технологияларини (кейинги ўринларда АКТ деб аталади) давлат бошқаруви ва давлат хизматлари кўрсатишнинг барча соҳаларига жорий этиш бўйича босқичма-босқич ўтказилаётган ислоҳотлар ахборот хизматларини илгари суриш, "электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш ва амалга ошириш, халқ билан мулоқот қилиш ва аҳолининг кундалик муаммоларини жойларда ўз вақтида ҳал қилишнинг самарали механизмларини яратиш имконини берди.

Бу борада эришилган натижаларга қарамасдан, ахборот технологиялари ривожланиши ва уларни иқтисодиёт соҳаларига жорий этишнинг ҳозирги ҳолати, шунингдек маҳаллий дастурий маҳсулотларнинг экспорт даражаси ҳали ҳам пастлигича қолмоқда. Ахборот технологияларининг рақобатдош ва юқори унумдорликка эга тармоғини шакллантириш учун мамлакатнинг фан ва таълим соҳасидаги салоҳиятидан етарлича фойдаланилмаяпти.

Республикада амал қилаётган ташкилий-иқтисодий шароит АКТ соҳасида тез ўсишни намойиш этаётган хорижий мамлакатларда яратилган шароитларга нисбатан мамлакатнинг рақобатдошлиги пастлигини ҳисобга олган ҳолда ушбу соҳанинг янада ривожланишига етарли даражада ёрдам бермаяпти.

АКТнинг жадал ривожланиши янги имкониятларни очиб берар экан, давлат томонидан кенг кўламли қўллаб-қувватлашни ҳамда республиканинг халқаро АКТ бозоридаги ўрнини кучайтиришни талаб қилади.

АКТдан фойдаланишга асосланган иқтисодиётнинг юқори технологик тармоқларини шакллантириш ва фаол ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, ахборот технологиялари маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва буюртмачиларига қўшимча имтиёзлар ва преференциялар бериш ҳисобига ушбу тармоқда илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашувини янада чуқурлаштириш, АКТ маҳсулотлари экспортини кўпайтириш, шунингдек маҳаллий ва хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш мақсадида:

2. Белгилаб қўйилсинки, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда - Технопарк) ахборот технологиялари маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун энг қулай шароитларни яратиш мақсадида бутун республика ҳудудида Технопарк резидентларини жойлаштирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида экстерриториаллик принципи асосида ташкил қилинади.

5. Технопарк резидентлари 2028 йил 1 январгача бўлган муддатга:

барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ижтимоий солиқни тўлашдан;

белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда:

ҳар йили берилган имтиёзлар ва преференцияларнинг АКТ миллий бозорининг ривожланишига таъсири, ички ва ташқи бозорларда дастурий маҳсулотлар ва АКТ хизматларининг рақобатдошлиги даражасини таҳлил қилсин ва таҳлил натижаларини кейинчалик Мувофиқлаштирувчи кенгашга киритсин;

2017 йил 1 ноябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сон қарорига мувофиқ яратилган Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари миллий реестрининг келгусида фаолият юритишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифларни Мувофиқлаштирувчи кенгашга киритсин.


8. Технопарк резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан 2028 йил 1 январгача олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар:

7,5 фоиз миқдордаги қатъий белгиланган ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилиши;

солиқ солиш мақсадида белгиланадиган жисмоний шахсларнинг умумий йиллик даромадлари ҳажмига киритилмаслиги белгилаб қўйилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказий банк билан биргаликда уч ой муддатда республикада товарлар ва хизматларга ҳақ тўлаш учун халқаро тўлов карталарини қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентларининг банк ҳисоб рақамларига Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги онлайн дўконлар орқали товарлар ва хизматларни сотишдан олинган валюта тушумини ҳисобга олиш тизимининг мукаммал ишлашига доир зарур чоралар кўрсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги доимий асосда Технопарк резидентлари ахборот технологиялари маҳсулотларининг хорижга кириб боришини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Инновация маркази тўғрисидаги низомни тасдиқласин, унда қуйидаги тартиб назарда тутилсин:

Инновация маркази ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини ташкил этиш;

юридик шахсларни резидент мақомини олишнинг аниқ мезонларини белгилашни ҳисобга олган ҳолда Инновация маркази резидентлари сифатида рўйхатга олиш;

Инновация маркази резидентлари учун махсус валюта режимини қўллаш.


12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Технопарк фаолиятининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил қилсин.

13. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев


"Халқ сўзи", 2017 йил 1 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 июль, 26-сон, 576-модда































Время: 0.1577
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск