ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Алоҳида объектлар қурилиши ва реконструкцияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясининг Устави (ЎзР ВМ 15.06.2017 й. 376-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 июндаги

376-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий

ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни

қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал

таъмирлаш дирекциясининг

УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясининг (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.


2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Уставга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


3. Дирекция давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкда ҳисоб рақамларига, Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.



2-БОБ. ДИРЕКЦИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


4. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳаларнинг буюртмачиси функцияларини бажариш ва уларнинг амалга оширилиши сифатини назорат қилиш, шунингдек уларни ўз вақтида ишга тушириш;

алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун халқаро грантларни, техникавий кўмаклашиш маблағларини, хайрия эҳсонларини, имтиёзли кредитларни, шу жумладан хорижий имтиёзли кредитларни ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб этиш;

алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларини лойиҳалаштиришда лойиҳалаш ташкилотлари томонидан замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологиялар жорий этилишини таъминлаш, шунингдек юқори технологик материаллар ва буюмлардан самарали фойдаланилишини назорат қилиш.



3-БОБ. ДИРЕКЦИЯНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Дирекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ белгиланган тартибда қуйидаги функцияларни бажаради:

а) прогнозлаштириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларига мувофиқ алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни молиялаштиришни Дирекциянинг махсус ҳисоб рақамларида жамланадиган халқаро грантлар, техникавий кўмаклашиш маблағлари, хайрия эҳсонлари, имтиёзли кредитлар, шу жумладан хорижий имтиёзли кредитлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига ташкил этиш учун объектлар рўйхатини тузиш юзасидан таклифлар киритади;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда қурилишларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлайди;

алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектлар жойлаштириладиган туманларда тегишли қисм (йўллар, канализация, иссиқлик, электр, газ, сув таъминоти, телефонлаштириш ва шу кабилар) юзасидан муҳандислик коммуникацияларини янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқишда ва қарорлар қабул қилишда қатнашади;

б) лойиҳалаштириш соҳасида:

лойиҳаларни ва танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бошланғич-рухсат берувчи ҳужжатларни тайёрлайди, лойиҳалаштириш ишларини бажаришга буюртмаларнинг танлов (тендер) асосида жойлаштирилишини ташкил этади;

лойиҳалаш ташкилотига бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатларни ва лойиҳалаштиришга топшириқ беради;

ишларни бажаришнинг календарь жадвалини, лойиҳа ва танлов (тендер ҳужжатлари) берилишини ҳисобга олган ҳолда танлов (тендер) савдолари ғолиблари билан лойиҳалаштириш ишларини бажариш юзасидан шартномалар тузади;

синов, илмий-тадқиқот, археология ишларини ва бошқа ишларни бажариш юзасидан тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузади;

лойиҳа ва танлов (тендер) ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини, келишилишини, тасдиқланишини, шунингдек ваколатли экспертиза органларининг асосланган хулосалари ва пудрат ташкилотларининг мулоҳазалари бўйича тегишли ҳужжатларга тузатишлар ёки қўшимчалар киритилишини ташкил этади;

бош пудрат ва лойиҳа ташкилотлари, етказиб берувчилар, шунингдек бошқа ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятларига риоя этилишини тизимли асосда назорат қилади;

в) қурилиш майдонини тайёрлаш ишларини ташкил этиш соҳасида:

қурилишни амалга ошириш учун майдонни танлаш ва ажратиш бўйича комиссиялар ишида иштирок этади;

қуйидагиларга:

электр энергияси узатиш ҳаво линиялари ва алоқа линиялари зонасида, темир йўллар полосасида, қурилиш майдонида жойлашган ер ости коммуникациялари (кабель, газ қувури, канализация ва бошқалар) ўтадиган жойларда ишларни бажаришга;

шаҳарлар ва аҳоли пунктларида алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш даврида объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ мавжуд манбалардаги электр энергияси, газ, сув ва буғдан, улар бўлмаганда ўзининг газ, сув, буғ ва электр таъминоти объектларидан фойдаланишга қурилиш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги ҳужжатларни, тегишли органлар ва фойдаланиш хизматларининг рухсатномаларини расмийлаштиради ва пудратчиларга беради;

ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни санитария тартибида кесишга ҳамда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рухсати бўйича бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш билан боғлиқ кесишларга йўл қўйилади;

маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда объект қурилиши ҳудудидаги бузилиши, кўчирилиши ёки реконструкция қилиниши керак бўлган уйларда яшовчи фуқаролар кўчирилишини таъминлайди;

маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда мева-резавор мева дарахтлари ва экинлар, шунингдек фуқароларга хусусий мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган бузиладиган турар жойлар ва иморатлар қийматини қонун ҳужжатларида белгиланган объектнинг умумий қиймати доирасида фуқароларга тўлайди;

давлат органларига, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган бузиладиган бинолар ва иншоотларнинг қолдиқ баланс қиймати ҳисоб-китобларини текширади;

иморатлар ва иншоотларни бузишдан олинадиган қисмларга ажратиладиган материаллар ва асбоб-ускуналар сотилишини таъминлайди;

қурилиш учун геодезия жиҳатидан режалаш асосини яратади;

объектларни давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияларида рўйхатдан ўтказади, шунингдек пудрат ташкилотларида фаолият турига ва ишларни бажаришга лицензиялар мавжудлигини текширади, муаллифлик ва техникавий назоратни ташкил этади ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома олади;

г) қурилишни, молиялаштиришни, ҳисоб ва ҳисоботни ташкил этиш соҳасида:

объектларни лойиҳалаштириш ва қуришга, шу жумладан "фойдаланишга тайёр ҳолда" қуришга ишларни (хизматларни) бажарувчиларни танлаш бўйича танлов (тендер) савдоларини ташкил этади ва ўтказади;

лойиҳалаштириш ва пудрат ишлари юзасидан танлов (тендер) ғолиблари бўлган лойиҳа ва пудрат ташкилотлари билан шартномалар тузади;

лойиҳани бошқаришни ҳамда алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг техник жиҳатдан кузатиб борилишини таъминлайди;

танлов (тендер) асосида белгиланган ёки аниқлаштирилган келишилган шартномавий жорий нарх асосида қурилишларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш ва аниқлаштириш учун таклифлар киритади;

молиялаштиришнинг келишилган жадвалларига мувофиқ лойиҳа ишларини ва объектлар қурилишини молиялаштиришнинг ўз вақтида бошланишини ва жорий молиялаштиришни таъминлайди, молиялаштирувчи банкка бунинг учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этади;

бухгалтерия, оператив ва статистика ҳисобини юритади, тасдиқланган шаклларга мувофиқ фаолият турлари бўйича ҳисоботни тузади ва тегишли органларга тақдим этади ҳамда уларнинг ишончлилиги учун жавоб беради;

ишлар бажарилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги учун объект қурилишида банд бўлган пудрат, лойиҳалаш ва бошқа ташкилотларнинг тўловга тақдим этилган маълумотномаларини, счёт-фактураларини текширади;

бажарилган ишлар ҳажмлари ва қиймати тўғрисидаги имзоланган маълумотномалар, счёт-фактуралар асосида ишлар учун ҳақ тўлайди, шунингдек қурилиши тугалланган объектлар бўйича узил-кесил ҳисоб-китоб қилади;

пудрат, лойиҳалаш ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга улар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки зарур тарзда бажарилмаган тақдирда молиявий санкцияларни (жарима, пеняни) тўлаш тўғрисида талабномалар тақдим этади;

объектни (фойдаланишга тайёр ҳолда) қуришда ишларни бажариш ва объект қурилишини молиялаштириш жадвалларига мувофиқ пудратчига аванс беради ва уни жорий молиялаштиради;

объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни кузатиб боради ва уларни техник жиҳатдан назорат қилади;

д) қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олиш соҳасида:

қурилиши тугалланган объектларни шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ фойдаланишга қабул қилишни ташкил этади, шу жумладан:

давлат қабул қилиш комиссиясига қурилиши тугалланган объектлар бўйича зарур ҳужжатларни (пудрат ташкилотлари билан биргаликда) тақдим этади;

фойдаланишга қабул қилинган объектларни, ижро муддатларини, ишчи ва давлат қабул қилиш комиссиясининг ҳужжатларини барча зарур иловалари билан биргаликда фойдаланувчи органларга (ташкилотларга) беради;

е) жиҳозлаш соҳасида:

объектларни зарур замонавий асбоб-ускуналар, компьютер техникаси, мебель ва жиҳозлар билан жиҳозлаш юзасидан тақдим этилаётган дастурларни кўриб чиқади;

объектларни зарур замонавий асбоб-ускуналар, компьютер техникаси, мебель ва жиҳозлар билан жиҳозлаш юзасидан маслаҳат бериш учун илмий-тадқиқот институтлари, хорижий компаниялар, олий таълим муассасалари ва маданий марказларнинг етакчи мутахассисларини шартнома асосида жалб этади.


4-БОБ. ҚУРИЛИШНИ ТЕХНИК ЖИҲАТДАН

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


6. Техник жиҳатдан назорат қилиш Дирекция томонидан объектни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг бутун даври мобайнида амалга оширилади. Дирекция асосий вазифалар билан биргаликда техник жиҳатдан назорат қилиш доирасида:

қурилиш-монтаж ишлари, қўлланиладиган конструкциялар, буюмлар, материаллар ва етказиб бериладиган асбоб-ускуналарнинг лойиҳа ечимларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига, стандартларга, техник шартларга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлигини назорат қилади;

қуришда фойдаланиладиган конструкциялар, буюмлар ва материаллар сифатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (техник паспортлар, сертификатлар, лаборатория синовлари натижалари ва шу кабилар) мавжудлигини текширади;

қурилиш жараёнида геодезия ишлари бажарилишини назорат қилади;

қурилиш-пудрат ташкилотларининг ходимлари билан биргаликда бажарилган ишлар ҳажмлари ва сифати ҳамда кейинги ишларни бажаришда очиладиган конструктив элементларни текширувдан ўтказади ва баҳолайди, очилган ишларни текширувдан ўтказишда далолатнома расмийлаштирилгунга қадар ишларни давом эттиришни тақиқлаш бўйича талабларни таъминлайди;

объектнинг тайёр бўлишига кўра пудрат ва ихтисослаштирилган (монтаж) ташкилотлари, шунингдек лойиҳа ташкилотлари вакиллари иштирокида бинолар ва иншоотларнинг муҳим конструкцияларини, кўприкларнинг таянчлари ва ўтказиш қурилмаларини, сиғимли иншоотларни, кўтариб турувчи металл-бетон конструкцияларни ва шу кабиларни оралиқ қабул қилиб олишларни амалга оширади;

давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциялари, давлат назоратининг бошқа органлари ва давлат қабул қилиш комиссияси билан биргаликда монтаж қилиш учун олинган асбоб-ускуналарнинг ҳолати ва лойиҳага мувофиқлигини текширади, уларни монтаж қилиш сифатини баҳолайди, комплекс синовдан ўтказилишини ва қабул қилинишини амалга оширади;

бажарилган ва тақдим этилган ҳажмлар ва сифатнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари билан тасдиқланган қурилиш-монтаж ишлари тўловига мувофиқлигини назорат қилади;

қабул қилинган ва ҳақи тўланган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари ва қийматининг, шунингдек пудрат ташкилоти томонидан сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари ва қийматининг ҳамда нуқсонларни бартараф этиш ва қайтадан бажариш харажатларининг ҳисобини юритади;

дастлабки бажариш техник ҳужжатларининг мавжудлигини ва юритилиши тўғрилигини ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажаришда камчиликлар ва нуқсонлар аниқланганлиги сабабли уларга ўзгартиришлар киритилишини назорат қилади;

пудрат ташкилотлари томонидан муаллифлик назоратининг ва давлат архитектура-қурилиш назоратининг кўрсатмалари ва топшириқлари, шунингдек буюртмачининг техник назорати талаблари бажарилишини назорат қилади;

ишчи комиссиялар (қабул қилиш комиссиялари) билан биргаликда қабул қилиб олишда алоҳида конструкциялар ва узеллар, қурилиш-монтаж ишлари турлари, асбоб-ускуналар ва механизмлар сифатини текширади;

ўз ваколатлари доирасида консервация қилиниши керак бўлган объектлар, бинолар ва иншоотларни текширувдан ўтказади, бинолар ва ишноотларни консервация қилишга ёки уларнинг қурилишини вақтинча тўхтатишга ҳужжатларни расмийлаштиради, шунингдек объектларни ишларни давом эттириш учун қурилиш-монтаж ташкилотларига беришда уларнинг техник ҳолатини баҳолайди;

давлат назорати органлари ва давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциялари, молиялаштирувчи банклар, шунингдек идоравий инспекциялар ва комиссиялар билан биргаликда текширувлар ўтказади;

давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциясини қурилиш объектларидаги авария ҳолатининг барча ҳолатлари ва аварияларни бартараф этиш ишлари ҳажмлари тўғрисида хабардор қилади.



5-БОБ. ДИРЕКЦИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Дирекция қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шу жумладан янгидан бошланадиган ва қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича буюртмачи функциясини амалга ошириш;

зарурат бўлганда, ишлар ҳажмлари мавжуд бўлишига кўра, Дирекциянинг белгиланган штатдаги ходимлари сони доирасида объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш даврида Қорақалпоғистон Республикасида, республика вилоятлари ва шаҳарларида филиаллар (юридик шахс ташкил этмасдан) ташкил этиш;

лойиҳаларни амалга ошириш доирасида юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси манфаатларини ифодалаш;

Дирекцияга белгиланган тартибда берилган мол-мулкдан фойдаланиш;

объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича ишларни бажаришга (хизматлар кўрсатишга) шартномалар тузиш;

Дирекцияга юкланган вазифалар ижро этилиши билан боғлиқ ишларни бажариш учун мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш.

Дирекция қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


8. Дирекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



6-БОБ. ДИРЕКЦИЯ ХЎЖАЛИК

ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСЛАРИ


9. Дирекция алоҳида мол-мулкка эгалик қилади, мустақил баланс юритади.


10. Дирекцияни сақлаб туриш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ, шунингдек халқаро грантлар, техник кўмаклашиш маблағлари, хайрия эҳсонлари, имтиёзли кредитлар, шу жумладан хорижий имтиёзли кредитлардан тушган умумий тушумлар ҳисобига амалга оширилади.


11. Дирекцияга бириктирилган мол-мулк давлат мулки ҳисобланади.


12. Дирекциянинг тузилмаси ва штат жадвали, лавозим маошлари миқдорлари, меҳнатга ҳақ тўлаш ва мукофотлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.



7-БОБ. ДИРЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Дирекцияни бошқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор томонидан амалга оширилади.


14. Директор:

ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Дирекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан "фойдаланишга тайёр" шартлари билан амалга ошириш учун тегишли ташкилотлар, шу жумладан хорижий ташкилотлар билан шартномалар тузади;

Дирекция номидан иш кўради ҳамда юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалайди;

зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Дирекциянинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган штатдаги ходимлар сони доирасида ўзгартиришлар киритади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


14-1. Директор ўринбосари ва Дирекциянинг бош муҳандиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Дирекция директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

15. Пул ва мулк тарзидаги барча ҳужжатлар директор, бош бухгалтер ёки директор ёки бош бухгалтер томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган ишончнома берилган шахс томонидан имзоланади.


16. Дирекция бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда ҳисоб ва ҳисоботни, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ статистика ҳисоботини ва бошқа ҳисоботларни юритади.


17. Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш, текшириш ёки тафтиш қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли назорат органлари томонидан амалга оширилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


18. Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 19 июнь, 24-сон, 503-модда



















































Время: 0.0286
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск