Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик соҳасини бошқариш. Мутахассислар тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2017 й. 356-сон "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2017 й.

N 356



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш, шунингдек унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Туризм давлат қўмитаси деб аталади), Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади), Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг:

Туризм давлат қўмитасини жойлаштириш учун Давлат рақобат қўмитаси тасарруфидаги Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Ойбек кўчаси, 18-уй манзилида жойлашган бинони (кейинги ўринларда объект деб аталади) ёндош ҳудуди билан бирга оператив бошқариш ҳуқуқи билан Туризм давлат қўмитасига бепул бериш тўғрисидаги;

Туризм давлат қўмитасининг Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Истиқлол кўчаси, 47-уй манзилидаги биносини унда Туризм давлат қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларини жойлаштириш учун фойдаланиш тўғрисидаги;

Туризм давлат қўмитаси ҳузурида Туризм давлат қўмитасининг бинолари ва хоналаридан шартнома асосида фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатишни таъминловчи, хизматларига Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобига ҳақ тўланадиган "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биноларидан фойдаланиш дирекцияси" давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Давлат рақобат қўмитаси объектни белгиланган тартибда топширсин, Туризм давлат қўмитаси эса қабул қилсин, уни мукаммал таъмирласин ва ёндош ҳудудни ободонлаштирсин, барча зарур мебель, ташкилий техника, компьютер асбоб-ускуналари, алоқа воситалари ва бошқа анжомлар билан жиҳозласин, келгусида ундан самарали ва мақсадли тарзда фойдалансин.


3. "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биноларидан фойдаланиш дирекцияси" давлат унитар корхонаси объектни мукаммал таъмирлаш ва унга ёндош ҳудудни ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.


4. Туризм давлат қўмитаси объектни мукаммал таъмирлаш ва унга ёндош ҳудудни ободонлаштириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда объектни барча зарур мебель, ташкилий техника, компьютер асбоб-ускуналари, алоқа воситалари ва бошқа анжомлар билан жиҳозлаш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биноларидан фойдаланиш дирекцияси" давлат унитар корхонасига зарур маблағлар ажратиш йўли билан Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштиришни таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

объектни мукаммал таъмирлаш ва унга ёндош ҳудудни ободонлаштириш учун тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ, 2017-2018 йилларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун, уларнинг устуворлиги ва босқичларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан зарур маблағлар ажратсин;

Туризм давлат қўмитасининг штатлар жадвалига ва Жамғарма харажатлари сметасига киритилаётган тегишли ўзгартиришларни бир ой муддатда рўйхатдан ўтказсин.


6. "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биноларидан фойдаланиш дирекцияси" давлат унитар корхонасига, истисно тариқасида, объектни мукаммал таъмирлаш ва унга ёндош ҳудудни ободонлаштириш бўйича лойиҳа ва пудрат ишларини амалга ошириш, уни зарур мебель, ташкилий техника, компьютер асбоб-ускуналари, алоқа воситалари ва бошқа анжомлар билан жиҳозлаш учун Туризм давлат қўмитаси ҳузурида ташкил этиладиган комиссия томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш юзасидан таклифлар бериш учун камида учта етказиб берувчига сўровлар юбориш йўли билан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида 2018 йил 1 майгача тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 5 июндаги

356-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини самарали тасарруф этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 28 мартдаги 75-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 14-сон, 155-модда) 2-илованинг 11-позицияси чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 478-модда






































Время: 0.0165
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск