ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Автомобилсозлик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.06.2017 й. ПҚ-3053-сон "Хорижий инвестициялар иштирокидаги "Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive" корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚAРОРИ

13.06.2017 й.

N ПҚ-3053



ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ

"UZBEKISTAN PEUGEOT CITROEN AUTOMOTIVE"

КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Жаҳоннинг етакчи автомобиль ишлаб чиқарувчиси билан интеграциялашуви асосида Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини янада барқарор ривожлантириш, "Пежо Ситроен" енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳисобидан ишлаб чиқарилаётган автомобиль маҳсулотлари номенклатурасини кенгайтириш, ички ва ташқи бозорларда уларнинг савдо ҳажмларини оширишни таъминлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, "Ўзавтосаноат" АЖ ҳамда "Peugeot Citroen Automobiles S.А" (Франция) компанияси ўртасида 2017 йилнинг 16 май куни масъулияти чекланган жамият шаклида, устав жамғармаси, эквиваленти 29,3 млн евро миқдоридаги "Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive" (кейинги ўринларда - "UzPCA" МЧЖ) қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида Битим имзоланди, шунингдек, умумий ҳисоб-китоб нархи, эквиваленти 133,3 млн евро бўлган "Ўзбекистон Республикасида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш" (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) инвестиция лойиҳасини амалга ошириш шартлари белгиланди.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан "UzPCA" МЧЖга бериладиган давлат кўмаги чора-тадбирлари ҳамда хорижий инвесторнинг аниқ мажбуриятлари акс этган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси инвенстициялар бўйича давлат қўмитаси, "Peugeot Citroen Automobiles S.A" (Франция) компанияси ва "Ўзавтосаноат" АЖ ўртасида тузилган Инвестиция битими тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Инвенстициялар бўйича давлат қўмитаси "Ўзавтосаноат" АЖ билан биргаликда Инвестиция битимига мувофиқ хорижий инвестор томонидан қабул қилинган мажбуриятлар сўзсиз бажарилиши устидан назоратни таъминласин.


3. Жиззах вилояти ҳокими "Жиззах" эркин индустриал зона ҳудудида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш объектларини қуриш учун Ўзавтосаноат" АЖга 45 га ер майдонига эга ер участкасини ажратишни таъминласин.


4. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида, "Ўзавтосаноат" АЖ объектларини лойиҳалаштириш ва қуришда аввал иштирок этган ҳамда "Ўзавтосаноат" АЖнинг хорижий ҳамкорлари томонидан эътирозларга эга бўлмаган қуйидаги ташкилотлар:

буюртмачи этиб - "Avtosanoat-Injiniring" МЧЖ;

бош лойиҳалаштириш ташкилоти этиб - "Ўзоғирсаноатлойиҳа" АЖ;

бош пудрат ташкилоти этиб - "12-трест" МЧЖ;

қурилиш-монтаж ишлари бажарилганлигининг назорат ўлчовларини амалга ошириш ташкилоти этиб - кўрсатилган хизматлар бўйича минимал тариф ставкасини белгилаган ҳолда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ белгилансин.


5. Технологик ускунанинг таркиби ва тузилмаси, инвестиция лойиҳасининг технологик концепцияси белгиланганлигини эътиборга олиб, шунингдек, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатларининг қисқалигини ҳисобга олган ҳолда, истисно тариқасида қуйидагиларга:

а) инвестиция лойиҳаси доирасида, дастлабки техник-иқтисодий асоссиз инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини тасдиқлаган ҳолда лойиҳа олди ҳужжатларини бир томонлама тартибда ишлаб чиқишга;

б) 2018 йилнинг 1 майидан бошлаб инвестиция лойиҳаси доирасида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтнинг ўзида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга;

в) энг яхши таклифларни саралаб олиш асосида, тендер савдоларини ўтказмасдан туриб:

"Peugeot Citroen Automobiles S.A" компанияси вакиллари билан келишган ҳолда ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг расмий диллерлари (дистрибьюторлари) билан технологик ускуна ва асбобларни етказиб бериш ва монтаж қилишга;

транспорт компаниялари билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган товарларни Ўзбекистон Республикасига транспортировка қилишга;

ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг расмий диллерлари билан енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича, шу жумладан, хориждан келтириладиган қурилиш материаллари ва ускуналари учун олдиндан 100 фоиз пул ўтказиш шарти билан объектнинг қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари, муҳандислик ускуналари ва бошқа товарларни харид қилишга тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;

г) енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича объектни қуриш ҳудудида божхона омборини ташкил этиш, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун келиб тушаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ҳамда жойида товарларни "12-трест" МЧЖга топширишга рухсат этилсин.


6. "Ўзавтосаноат" АЖ "UzPCA" МЧЖ ва "Ўзоғирсаноатлойиҳа" АЖ билан биргаликда уч ой муддатда инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқсин ва ваколатли экспертиза органлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзнефтмаҳсулот" АК, "Ўзқурилишматериаллари" АЖ "Avtosanoat-Injiniring" МЧЖ буюртмалари ҳамда "Ўзоғирсаноатлойиҳа" АЖнинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун биржа котировкаларининг ўртамиёна нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномаларни тузиш йўли орқали "12-трест" МЧЖга цемент, металпрокат ва ёқилғи-мойлаш материаллари ажратилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишига эксперт ҳамроҳлик қилишни таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши сифати устидан давлат архитектура-қурилиши назоратини ўрнатсин.


12. Қурилиш даврида, шунингдек, енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича объектни фойдаланишга топшириш санасидан бошлаб 10 йил мобайнида:

"UzPCA" МЧЖ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилаётган барча солиқлардан, қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно;

"UzPCA" МЧЖда ишлаб чиқарилаётган енгил тижорат автомобиллари учун, улар томонидан сотилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар қисмида бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи - ташкилотлар юридик шахслардан олинадиган даромад солиғидан;

"UzPCA" МЧЖнинг хорижий ходимлари, "UzPCA" МЧЖда ишлаш доирасида олган даромадлари қисмида жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқларни тўлашдан;

"UzPCA" МЧЖга хизмат кўрсатаётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахсларни - кўрсатаётган хизматлар бўйича даромад солиғидан;

"Peugeot Citroen Automobiles S.А" компаниясини "UzPCA" МЧЖ томонидан тўланадиган, дивидендлар кўринишида олинадиган даромадлари бўйича даромад солиғи тўлашдан;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-4853-сонли Фармонида, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун фойдаланиладиган ер участкаси қисмида назарда тутилган ер солиғини тўлашга доир имтиёзлар "Ўзавтосаноат" АЖга нисбатдан жорий этилсин.


13. Белгилансинки, "UzPCA" МЧЖ расмий диллерларининг енгил тижорат автомобилларини таъмирлаш ва сервис хизматларини кўрсатиш, мазкур хизматларни кўрсатишда ўрнатиладиган эҳтиёт қисмлар, узеллар, агрегатлар ва материалларининг нархларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, уларнинг савдо тармоқлари орқали сотиладиган эҳтиёт қисмлари, узеллар, агрегатлар ва материаллари қўшимча қиймат солиғисиз амалга оширилади.


14. Қурилиш даврида, шунингдек, енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича объектни фойдаланишга топшириш санасидан бошлаб 10 йил мобайнида:

"UzPCA" МЧЖ томонидан олиб кириладиган, шунингдек, "UzPCA" МЧЖнинг енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш ва сервис хизматини кўрсатишда фойдаланиладиган технологик асбоб-ускуна, материаллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи бошқа ташкилотлар, иловага* мувофиқ;

енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича объектларни қуриш учун зарур бўлган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибдаги рўйхатлар бўйича тасдиқланадиган "Ўзавтосаноат" АЖ, "Avtosanoat-Injiniring" ва "12-трест" МЧЖ томонидан олиб кириладиган товарлар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

15. "UzPCA" МЧЖга инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий ходимларнинг яшаши (жойлаштирилиши) хизматлари учун тўловларни Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширишга рухсат этилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АК енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш объекти чегараларигача тегишли ташқи телекоммуникациялар ва муҳандислик, сув, газ, электр таъминоти ва канализация тармоқлари тортиб келинишини таъминласин.


17. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "UzPCA" МЧЖнинг талабномаларига кўра инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.


18. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "UzPCA" МЧЖнинг талабномаларига кўра инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб этилган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига белгиланган тартибда давлат божи ундирилмаган ҳолда кўп маротабалик визалар бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек, вақтинчалик яшаш жойида вақтинчалик рўйхатга олиш ва вақтинчалик рўйхатда туриш муддати узайтирилишини таъминласин.


19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 19 июнь, 24-сон, 494-модда




















































Время: 0.0278
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск