ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Радиоэлектроника ва электротехника саноати. Асбобсозлик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.06.2017 й. ПҚ-3055-сон "Нукус шаҳрида электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.2017 й.

N ПҚ-3055



НУКУС ШАҲРИДА ЭЛЕКТРОТЕХНИКА

МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоғистон Республикасида замонавий энергия тежовчи ускуналар ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил қилиш ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотларни янада маҳаллийлаштириш мақсадида:


1. "Ўзбекэнерго" АЖнинг умумий қиймати 8 млн АҚШ доллари бўлган "Нукус шаҳрида (Қорақалпоғистон Республикаси) электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича "Nukuselektroapparat" МЧЖ корхонасини ташкил этиш" (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва 2017 йилнинг 1 сентябрига фойдаланишга топшириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки, умумий қиймати 8 млн АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳаси "Tanotrade AG" компаниясининг (Швейцария) 80 фоиз улуши ва "Toshelektroapparat" МЧЖ ХК (Ўзбекистон Республикаси) томонидан маҳаллий инвестициялар эквиваленти 20 фоиз улуши бўлган тўғридан-тўғри хориж инвестицияларини жалб этиш орқали амалга оширилади.


3. Қуйидагилар инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

"Nukuselektroapparat" МЧЖ - буюртмачи;

"Иссиқликэлектрлойиҳа" АЖ - бош лойиҳа ташкилоти;

"Element Plus" МЧЖ - бош пудратчи ташкилоти этиб белгилансин.


4. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2017 йилнинг 15 августигача қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга оширишга, истисно тариқасида, рухсат этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси 2017 йилнинг 15 августигача инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказишни ҳамда қурилиш-монтаж ишларини сифатли бажарилиши юзасидан лозим бўлган давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бир ой муддатда белгиланган тартибда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича "Nukuselektroapparat" МЧЖ корхонаси қурилишига ер майдони ажратилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ўз маблағлари ҳисобига, мансублиги бўйича, қурилиш ҳудудига тушган амалдаги муҳандислик коммуникацияларини кўчириш ва улаш, шунингдек, лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ уларнинг узлуксиз ишлаб туришини ҳисобга олган ҳолда, муҳандислик коммуникациялари ва темир йўл линиясини улаш, бош пудрат ташкилотлари ўзларининг бўлинмаларини белгилашни ва тайёрловчи-заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьютерлари) билан тендер савдоларисиз энг яхши таклифлар асосида, импорт қилинаётган товарларни албатта юклаш олди инспекциясини ўтказиш шарти билан, ускуна ва материаллар, эҳтиёт қисмлари, бутловчи буюмлар ва узеллар етказиб берилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига қурилиш ҳудудига тушган мавжуд водопровод тармоқларини кўчириш ва уланишига лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ марказлашган инвестициялар ажратишни таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзқурилишиматериаллари" АК ва "Ўзбекнефтгаз" МХК "Nukuselektroapparat" МЧЖ иш ҳужжатлари асосида тақдим этилган талабномалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган цементни бошқариладиган нархларда ва ёнилғи-мойлаш материалларини ўртача баҳоланган нархларда тўғридан-тўғри тузилган шартномалар бўйича ажратилиши ва етказилишини таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 19 июнь, 24-сон, 495-модда


































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск